Бошқа давлатлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилиш – давлатнинг иқтисодий, сиёсий, маданий ва муайян дав- латнинг манфаатларини барча давлатларнинг аниқ ва умумий манфаатлари билан уйғунлаштирувчи тенг ҳуқуқли муносабат- лар ўрнатиш ҳамда уларни ривожлантиришга қаратилган турли хил фаолиятидир. Жамият тараққиётининг ҳозирги даражаси ало- ҳида олинган ҳар бир давлатнинг ва умуман, жаҳон ҳамжами- ятининг ички муаммоларини янада самарали ҳал этиш учун барча тараққий этган давлатларнинг хўжалик, сиёсий ва маданий ҳаёти- ни интеграциялашни, уларнинг умумий куч-ғайратини бирлаш- тиришни талаб қилади. Бундай ҳамкорлик интеграция масалала- рига кенг ва ўзаро манфаатли ёндашувни, биргаликдаги саъй- ҳаракатлар орқали нафақат муайян мамлакатнинг, балки ҳамкор- лик барча иштирокчиларининг манфаатларига мос келадиган энг оқилона ечимларни топа билишни тақозо этади.
Давлатлараро иқтисодий ҳамкорликда халқаро меҳнат тақси- моти, ишлаб чиқаришни кооперациялаш ва ихтисослаштириш, энг янги технологияларни айирбошлаш, товар айланмасини мувофиқлаштириш, кредит-молия алоқаларини ривожлантириш муҳим ўрин тутади. Халқаро иқтисодий ҳамкорликни умумий мувофиқлаштириш Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва унинг ихтисослаштирилган муассасалари томонидан амалга оширилади.
Иқтисодий ҳамкорлик бир-бири билан ҳудудий боғлиқ бўл- ган давлатлар ҳамжамияти доирасида самарали амалга ошири- лади. Бу фикримизга Евроосиё иқтисодий ҳамдўстлигини мисол сифатида келтириш мумкин. Ушбу ҳамдўстликнинг мақсади: иқтисодий ва сиёсий соҳаларда ҳар томонлама ҳамкорлик, мун- тазам ва бир маромда ривожланиш, турмуш даражасини тезроқ ошириш, давлатларнинг мазкур ҳамкорлигига кирган халқлар- нинг алоқалари янада жипслашувига эришишдан иборатдир. Бу давлатлар савдо соҳасига тааллуқли барча чекловларга ўзаро барҳам бериш; учинчи мамлакатлар билан савдо-сотиқ қилишда умумий божхона тарифини киритиш; одамлар, капитал (сармоя)лар ва хизматларнинг эркин ҳаракатланишига ҳалал берувчи барча тўсиқларни бартараф этиш, транспорт, энергетика ва хўжалик соҳасида умумий сиёсат юритиш; рақобатнинг ягона қоидаларини белгилаш ва бошқа шу кабилар ҳақида келишиб олганлар. Ҳамжамият доирасида бир қатор кредит уюшмалари фаолият кўрсатаётган бўлиб, улар зиммасига умумий иқтисодий ва ижтимоий сиёсат тадбирларини (инвестиция банки, тараққиёт фонди ва бошқалар) молиялаштириш вазифаси юклатилган.
Иқтисодий ҳамкорлик давлатлар ўртасидаги икки томонлама шартномалар асосида ҳам амалга оширилади. Бироқ, бундай ҳамкорлик фақат мазкур давлатларнинг иқтисодий имкониятлари доирасида чегараланади.
Давлатларнинг сиёсат соҳасидаги ҳамкорлиги, энг аввало, тинчлик ва уруш масалаларида намоён бўлади. Жаҳон ҳамжами- яти тараққиётининг ҳозирги даражаси давлатларга глобал қурол- ли тўқнашувларни четлаб ўтиш имконини беради. Давлатлар ўртасидаги сиёсий ҳамкорлик давлат ҳокимиятининг барча бўғинлари – парламентлараро, ҳукуматлараро, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари даражасида амалга оширилмоқда.
1991 йилда пайдо бўлган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) асосан иқтисодий ҳамкорлик принциплари негизига қурилган. Унинг доирасида сиёсий, ижтимоий, маданий ва бошқа соҳаларда давлатлараро ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳозирги давлатларнинг сиёсий манфаатларини уйғунлаштирувчи асосий халқаро орган- дир. Низоларни, шу жумладан, ҳарбий низоларни сиёсий йўл билан бартараф этиш масалалари БМТнинг доимий органи – Хавфсизлик Кенгашининг диққат марказида туради. Ушбу Кен- гаш халқаро тинчликни сақлаш ва ҳамкорликни йўлга қўйиш, давлатлараро муносабатларнинг турли-туман соҳаларида ҳамкор- ликни ривожлантириш борасида кенг ваколатларга эга.
Маданият ва фан-техника соҳасидаги ҳамкорлик турли шаклларда ҳамда турли давлатлараро даражаларда амалга оширилади. Бирлашган Миллатлар Ташкилотида бундай ҳамкорлик Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ихтисослашти- рилган муассасалар (ЮНЕСКО), Атом энергетикаси бўйича хал- қаро агентлик (МАГАТЭ) ва бошқалар томонидан мувофиқлаштириб борилади. Маданий ва фан-техника ҳамкорлигининг муай- ян масалалари эса, давлатлар ўртасидаги икки томонлама ёки кўп томонлама шартномалар асосида ҳал этилади.
Халқаро ва фан-техника соҳасидаги ҳамкорлик доирасида илмий ахборот, санъат асарлари, мусиқа ва саҳна маданияти ютуқларини айирбошлаш, биргаликда мутахассислар тайёрлаш, фан ва маданият муаммолари бўйича турли фестиваллар, конфе- ренциялар ўтказиш, олимлар, фан ва маданият арбоблари, спорт- чилар ўртасида бевосита алоқалар ўрнатиш амалга оширилади.
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик кўпчилик давлатларнинг сайёрамизда мўътадил экологик вазият- ни асраб қолиш борасидаги сайъ-ҳаракатларини бирлаштиради. Ушбу фаолият барча масалаларни қамраб олиб, инсоният ҳаёти- нинг давом этиши ва ривожланиши учун зарур бўлган экологик шарт-шароитларни яратишга қаратилган. Бу борадаги ишлар БМТнинг ихтисослаштирилган муассасалари томонидан ҳам, минтақавий ва бошқа давлатлараро органлар томонидан ҳам амалга оширилмоқда. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш учун давлатларнинг космонавтика, тиббиёт, биология, электроника соҳаларида эришган энг янги ютуқларидан фойдаланилмоқда.
Ҳозирги вақтда давлатларнинг ташқи фаолияти халқаро- ҳуқуқий нормаларга асосланади, жаҳон ҳамжамиятига кирувчи барча халқларнинг туб манфаатлари ва миллий хусусиятларини имкон қадар ҳисобга олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |