3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 1,42 Mb.
bet47/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   277
Bog'liq
ДХН

Давлатнинг ижтимоий функцияси шахснинг ижтимоий ҳимояланганлиги, моддий бойликлар яратишда бевосита иштирок этиши ёки иштирок этмаслигидан қатъи назар, жамиятнинг барча аъзолари учун муносиб турмуш шароитини таъминлашга қаратилади.
Ҳуқуқий давлатда моддий бойликларни таъминлаш ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар ўртасидаги эркин эквивалент алмашувдан ташқари ҳам амалга оширилади. Давлатнинг ижти- моий сиёсати, биринчидан, турли объектив сабабларга кўра тўла- қонли меҳнат қила олмайдиганлар (беморлар, ногиронлар, кекса- лар, талабалар, болалар) учун муносиб турмуш тарзини таъмин- лаш мақсадида ижтимоий бойликларни яратишга қўшилган меҳнат улушидан қатъи назар уни тақсимлашни тақозо этади. Иккинчидан, давлат соғлиқни сақлаш, маданий дам олиш, маориф, уй-жой қурилиши, транспорт ва алоқанинг бенуқсон ишла- ши учун зарур маблағлар ажратади. Айнан шу орқали давлат фу- қароларнинг соғлиғини сақлаш, дам олиш, уй-жойли бўлиш, таъ- лим олиш, маданият ютуқларидан фойдаланишга бўлганҳуқуқ-лари, яъни ижтимоий ҳуқуқларини лозим даражада рўёбга чиқа- рилишини таъминлайди. Бундай ҳуқуқлардан давлатнинг барча фуқаролари имкон қадар тўлиқ ҳажмда фойдаланишлари керак.
Демократик давлат иқтисодий жиҳатдан ночор аҳволда қолган барча кишиларнинг аниқ ижтимоий ҳимоя қилинишини кафолатлайди ва мамлакат бутун аҳолисининг ижтимоий эҳти- ёжларига ажратиладиган маблағларни муттасил кўпайтириб боради. Моддий ва маънавий бойликларни яратувчилар эркинлик ҳамда иқтисодий мустақилликка эга бўлсаларгина, давлат мамла- кат аҳолисига нисбатан адолатли ижтимоий сиёсат ўтказишга қодир бўлади.
Ҳуқуқий тартиботни таъминлашфункцияси–давлатнингижтимоиймуносабатлар барча иштирокчилари давлат томонидан чиқарилган қонунларни аниқ ва тўла бажаришини таъминлашга қаратилган фаолиятидир.
Жамият ва давлат ҳаёти адолатли қонунлар негизига қурил- ган ҳуқуқий давлатда шахс, жамият, давлат манфаатлари ҳар қан- дай ноқонуний тажовузлардан муҳофаза қилинади. Давлатнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти марказида, биринчи навбатда, шахснинг фуқаро сифатидаги, жамият аъзоси сифатидаги, эркин индивид сифатидаги шахси, шунингдек давлатнинг ўзи ва унга қарашли турли тузилмалар туради. Шунинг учун шахснинг ҳу- қуқлари ва қонуний манфаатларини муҳофаза қилиш билан бир пайтда давлат ўзи ҳамда бутун жамият манфаатларини муҳофаза қилади.
Ҳуқуқбузарликларга қарши кураш – давлатнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг муҳим томони, аммо бу борадаги фаолиятнинг асосий йўналиши эмас. Давлат зиммасига жамият ҳаётида эркинлик ва адолат негизида яратилган ҳуқуқий норма- лар талабларига тўлиқ жавоб берадиган тартибни сақлаб туриш ҳамда уларни махсус органлар (суд, ички ишлар органлари, про- куратура ва бошқа шу кабилар) ёрдамида таъминлаш юклатилган. Мамлакатда барқарор ҳуқуқий-тартиботни сақлаш – бутун дав- лат, унинг жами органлари тизимининг вазифасидир. Давлат фаолиятининг мажбурлов томони фуқаролар ва давлат ўртасида уйғун, объектив юзага келган иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва ахлоқий муносабатлар таркиб топган сари секин-аста ўз аҳами- ятини йўқотиб боради. Мажбурлов маърифий тараққий этган жамиятнинг ҳуқуқий тартибига ўз ўрнини бўшатиб беради.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish