Хокимиятнинг функционал бўлиниши. Эркинликни таъ- минлаш учун мажбурлаш (куч ишлатиш) тўғрисидаги қарорни қабул қилиш функциясини давлат мажбурловини амалга ошириш функциясидан фарқлай билиш керак. Қонун чиқарувчи ҳокимият куч ишлатиш қоидаларини ўрнатади, суд ҳокимияти куч ишла- тишнинг аниқ чораларига йўл қўяди ёки улар юзасидан фармо- йиш беради. Шунинг учун ҳам ушбу ҳокимият тармоқларининг ҳар бири давлат мажбурловини алоҳида амалга оширмаслиги керак. Ижро этувчи ҳокимият айнан шундай кучга эга, лекин у ҳам ўз навбатида куч ишлатиш бўйича норматив ёки индивидуал қарорлар чиқармаслиги шарт. Шундан келиб чиққан ҳолда ижро этувчи ҳокимият қонунлар ва суд қарорлари асосида ва уларни бажариш йўлида ҳаракат қилмоғи лозим.
Хокимиятнинг институционал бўлиниши. Қонун чиқа- рувчи, ижро этувчи ва суд функцияларини бажариш бир шахс ёки муассаса қўлида жамланмаслиги керак. Ҳокимиятнинг бўлиниши мажбурлов кучига эга бўлган инстанцияларни куч ишлатиш тўғрисида қарор қабул қилувчи инстанциялардан ажратишни, яъни куч ишлатиш ваколатига эга бўлган ва куч ишлатиш ҳақида қарор қиладиган органларни бўлиб юборишни билдиради.
Шу маънода ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи ва ижро этувчи органларга бўлиниши, бир томондан, ижро этувчи ҳокимият тармоқлари бирламчи норма ижодкорлиги билан шуғулланиш, норматив ҳужжатлар эълон қилишга ҳақли эмаслигини, иккинчи томондан, қонун чиқарувчи ижро этувчи органлар фаолиятига аралаша олмаслигини, ижро этувчи ҳокимият ваколатига кирувчи қарорларни қабул қилишга ҳаққи йўқлигини билдиради. Акс ҳолда, қонун чиқарувчи бир вақтнинг ўзида куч ишлатиш қоидаларини ўрнатадиган кучга ҳам айланиб қолади.
Суд ҳокимиятини қонун чиқарувчи ҳокимият билан қўшиб юборишнинг мумкин эмаслигига шубҳа йук. Агар судья ўзи суд қиладиган қоидаларни ўрнатиб, ўзи ўзгартирадиган бўлса, у ҳолда нохолис судга эга бўламиз.
Ҳокимиятнинг шахслар бўйича бўлиниши.Қонунчиқарув-чи органлар таркибига ижро этувчи ҳокимият ходимлари ва судьяларкирмайди,яъниқонункучигаэгабўлганқарорларнингбўлғуси ижрочилари депутат бўлиб сайланишларимумкинэмас.Бироқ ҳукумат аъзолари бир пайтнинг ўзида ҳам парламент депутатлари бўлган парламентар мамлакатлар(БуюкБритания,Германиякабилар)дабупринципамалқилмайди.Айнипайтда,бу ҳолатни хокимият бўлиниши принципининг бузилишидебҳи-соблаб ҳам бўлмайди, чунки бунга парламентартипдагимам-лакатларнинг қатьий фарқланиши сифатида қараш тўғрибўлади1.
Ҳокимият ваколатларини конституциявий бўлинишининг бош маъноси – ижтимоий-сиёсий кучлар орасида ҳокимият вако- латларининг оқилона тақсимланишидир. Бундан мақсад – ҳоки- миятни суиистеъмол қилишнинг олдини олиш, ҳокимиятларнинг бир-бирларини муайян мувозанатда ушлаб ва чеклаб туришидир. Бунда ҳокимият тармоқларининг ўзаро бир-бирини тийиб туриши ва қарама-қарши таъсир этиши механизмини қарор топтириш ўта муҳим вазифа ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |