3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари


Жамият сиёсий тизимида давлат ва жамият ўрни ва роли



Download 1,42 Mb.
bet59/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   277
Bog'liq
ДХН

8.4. Жамият сиёсий тизимида давлат ва жамият ўрни ва роли...

Тарихан олиб қараганда давлатни дастлабки сиёсий таш- килот деб ҳисоблаш мумкин. Давлатнинг сиёсийлиги шундаки, у ҳукмронликка интилган ва эришган ижтимоий гуруҳларнинг (синфларнинг) манфаатини ифодаловчи ташкилот сифатида майдонга келди. Кейинчалик ижтимоий гуруҳлар, қатламларнинг манфаатларини ифода этувчи бошқа уюшмалар, ташкилотлар, партиялар вужудга келиб, ўзига хос сиёсий ташкилотлар йиғин- диси, мажмуи, тизими ҳосил бўлди.


Сўнгги асрлардаги синфий ва демократик жамиятларда дав- латдан ташқари муайян ижтимоий кучларнинг, гуруҳлар ва қат- ламларнинг манфаатларини ифодаловчи турли сиёсий партиялар, касаба уюшмалари, аёллар ва ёшларнинг жамоат бирлашмалари, саноатчилар ва фермерларнинг ташкилотлари кабилар фаолият кўрсатиб келмоқда. Айни вақтда улар сиёсатга муайян таъсир ўтказмоқда. Бироқ, шунга қарамай давлат жамиятнинг сиёсий тизимида марказий ўрин эгаллайди.
Бунинг сабаби қуйидаги омиллар билан изоҳланади:
Биринчи – давлат манфаатлари ўзаро келиша олмайдиган турли ижтимоий гуруҳлар, қатламлар, синфларнинг самарасиз зиддияти ва ўзаро қарама-қаршилигининг муқобили сифатида юзага келади ва фаолият кўрсатади.
Иккинчи – давлат биргаликда ҳаёт кечириш мақсадида уюш- ган инсонларнинг иттифоқи, турмуш фаолиятининг ташкилий шакли ҳисобланади. Инсонларнинг давлат билан бўладиган тари- хий, мафкуравий, ижтимоий-иқтисодий алоқалари “фуқаролик” деган категорияда ўзининг мужассами, сиёсий-ҳуқуқий ифодаси- ни топади. “Давлат жамоаси” нинг ҳар бир аъзоси давлатнинг мавжудлигидан манфаатдор. Чунки, давлат воситасида шахсий дахлсизлик ва эркинлик, оила ва мулк муҳофазаси, шунингдек шахсий ҳаёт хавфсизлиги кафолатланади. Шу тариқаиндивид(шахс) дастлабки барқарор сиёсий сифатларга эга бўлиб, мамла- кат сиёсий ҳаётининг иштирокчисига айланади.
Учинчи – давлатнинг вужудга келишида жамиятнинг ижти- моий – синфий табақаланиши муҳим роль ўйнайди. Бундан шу маъно чиқадики, давлат иқтисодда ҳукмрон синфнинг сиёсий ташкилоти сифатида намоён бўлади.
Тўртинчи – давлат ўз ижтимоий манфаатларини қондириш учун бирлашган инсонлар дастлабки сиёсий фаолиятининг маҳсу- лидир. Бу сиёсий воқеликларнинг умумуниверсаллиги билан боғ- лиқ. Сиёсий ҳаёт оммавий ҳокимият фаолияти ва мамлакатнинг бутун ҳудуди миқёсида кечади. Шу боис давлат сиёсий ҳаётни ташкиллаштириш воситаси сифатида майдонга чиқади. Давлат қонунчилик ҳужжатлари ёрдамида “сиёсий ўйин қоидаларини” белгилайди. Давлат мамлакат миқёсида сиёсий ҳаётнинг шакли сифатида жамият сиёсий тизими билан айнан мос келади. Давлат ўзининг вазифаси ва функционал хусусиятлари (тавсифи) билан сиёсий тизимнинг бир қисми сифатида намоён бўлади.
Бешинчи – давлат жамиятнинг сиёсий тизими билан фуқа- ролик жамияти ўртасидаги боғловчи ва мувофиқлаштирувчи муҳим бўғиндир. У жамият манфаати учун зарур умумижтимоий функцияларни бажаради. Масалан, транспорт, алоқа, уй-жой қурилиши, энергетика таъминоти, экология софлигини таъмин- лаш, таълим тизимини ташкил этиш ва ҳоказо соҳаларда давлат амалга оширадиган фаолият бутун жамиятнинг умумий манфа- атларини акс эттиради.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ, халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир. Халқ бу ҳокимиятни вакиллик демократияси (сайлаб қўйиладиган давлат ҳокимияти органлари орқали) ва бевосита демократия йўли билан амалга оширади. Бевосита демократия шаклларига фуқаролар- нинг давлатни бошқаришда, референдумда иштирок этиш ҳамда жамоат бирлашмаларига уюшиш ҳуқуқи киради. Фуқаролар бу ҳуқуқларни турли жамоат ташкилотларига уюшиш йўли билан амалга ошириши мумкин. Бундай ташкилотлар қаторига сиёсий партиялар, касаба уюшмалари, ёшлар ташкилотлари ва ҳар хил ижодий уюшмалар киради. Ўзбекистон Республикаси Конститу- цияси 1 бобининг мазмунидан келиб чиқиб, сиёсий тизимга Ўзбекистон халқи сиёсий фаолияти ташкилий шаклларининг мажмуи, деб таъриф бериш мумкин. Бунда давлатга халқ сиёсий фаолия- тини ташкил этишнинг асосий шакли сифатида қаралади, чунки бошқа шакллар давлатга нисбатан иккиламчи хусусиятга эга. Улар давлат олдида турган вазифаларни ҳал қилишга нодавлат тузилмалар воситасида ёрдам беради, жамият ва давлат ишлари- ни бошқаришда барча фуқароларнинг иштирок этишига имкони- ят яратади, давлат ҳаётида демократия асосларининг янада кенгайишига кўмаклашади. Жамият сиёсий тизимида давлатнинг асосий ўрни ва роли давлат сиёсий тизимнинг асосий элементи деб айтиш имконини берувчи бир қанча хусусиятлар билан белгиланади.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish