8.2.Давлат органлари тушунчаси, белгилари ва турлари....
Давлат механизмининг бирдан бир ва энг муҳим таркибий элементи давлат органидир.
Давлат органи – бу қонуний асосда ташкил этиладиган, давлат ҳокимиятини амалга ошириш жараёнида муайян ваколатларга эга бўлган, давлат аппаратининг мустақил бўғини.
Давлат органи – бу давлат ҳокимият ваколатига эга бўлган ва белгиланган тартибда ҳамда ўзига берилган ваколатлар доирасида компетенциясини амалга оширадиган давлат аппаратининг бир қисми.
Давлат органларини таснифловчи белгиларга қуйидагилар киради:
Оператив бошқарувда бўлган оммавий мулкка эга ва бюджет томонидан молиялаштирилади.
ҳокимият ваколатига эга;
давлат номидан унинг вазифа ва функцияларини бажаради;
таркибий тузилишга эгалиги;
ҳудудий фаолият миқёсига эгалиги;
қонун воситасида ташкил этилади;
Оперативбошқарувдабўлганоммавиймулккаэгавабюд-жеттомониданмолиялаштирилади.Давлаторганлариўзвако-латини амалга ошириш учун моддий маблағбилан таъминланади.Шунингдек, молиявий қимматликлар, банкдаги ҳисоб рақами,бюджет ҳисобидан молияланиш манбаига эга бўлиши шулар жумласидандир. Масалан, барча вазирликларўзинингбанкдагишахсий ҳисоб рақамига эга ҳамда тегишли давлат хизматчи- ларига маош тўлаш, уларнинг хизмат фаолияти учунзаруртехниквоситалар ва бошқа жиҳозлар сотиб олиш учун давлат бюджетидан доимий равишда молиявий маблағлар ажратилади.
Давлат номидан муайян соҳада унинг вазифа ва функция- ларини амалга оширади. Давлат органлари жамият ҳаётининг турли соҳаларида фаолият юритади. Жумладан, давлатдаги ҳуқу- қий тартиботни таъминлаш соҳасини Ички ишлар вазирлиги, прокуратура органлари амалга оширса, давлатнинг ташқи функ- цияларини Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, мамлакат мудофасини эса Мудофаа вазирлиги, Мил- лий хавфсизлик хизмати ва бошқа органлар амалга оширади.
Ҳокимият ваколатларига эгалиги. Давлат органлари муайян ҳокимият ваколатларига эгалиги билан бошқа давлат муассаса- лари ва ташкилотларидан фарқ қилади. Давлат органлари ишон- тириш ва мажбурлаш усулларидан фойдаланган ҳолда қонун ва бошқа норматив – ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлай- дилар. Давлат ташкилотлари ва муассасалари эса бу каби ҳокимият ваколатларига эга эмас.
Таркибий тузилишга эгалиги. Давлат органлари хизмат тур- лари ва таркибий миқдорига кўра муайян тузилишга эга. Маса- лан, ижро этувчи ҳокимият органлари вазирлик ва давлат қўмита- ларидан иборат; вазирлик (қўмита) таркиби эса бош бошқарма, бошқармалар, бўлим, бўлинмалар тарзида ташкил этилади. Маса- лан, Адлия вазирлигида Қонунчилик бош бошқармаси, Ички ишлар вазирлигида Тергов бош бошқармаси, Жиноят қидирув бош бошқармаси ва бошқа тузилмалар мавжуд.
Ҳудудий фаолият миқёсига эгалиги. Ўзбекистон Республи- каси марказий давлат органларининг фаолият кўлами бутун
Ўзбекистон ҳудудини қамраб олади, маҳаллий давлат органлари- нинг фаолияти эса фақатгина тегишли вилоят, шаҳар, туман ҳудуди миқёсида амалга оширилади.
Қонун воситасида ташкил этилади. Ўзбекистон Республи- касида барча давлат органлари қонун йўли билан ташкил этилади ва тегишли қонунларда белгилаб қўйилган тартиб ҳамда вако- латлар асосида фаолият юритади. Ўзбекистон Республикасида ноқонуний ташкилотлар тузиш қатъиян ман этилади. Давлатимиз Асосий қонунининг 57-моддасида қуйидагилар таъкидланган: Конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришни мақсад қилиб қўювчи, республиканинг суверенитети, яхлитлиги ва хавф- сизлигига, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинлик- ларига қарши чиқувчи, урушни, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб қилувчи, халқнинг соғлиғи ва маъна- виятига тажовуз қилувчи, шунингдек ҳарбийлаштирилган бир- лашмаларнинг, миллий ва диний руҳдаги сиёсий партияларнинг ҳамда жамоат бирлашмаларининг тузилиши ва фаолияти тақиқ- ланади. Махфий жамиятлар ва уюшмалар тузиш қатъиян ман қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |