3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 1,42 Mb.
bet69/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   277
Bog'liq
ДХН

Ваколатни амалга ошириш тартибига кўра, коллегиал органлар ва якка тартибда ваколатни амалга оширувчи органлар.
Коллегиал органлар — ўз иш фаолиятини жамоавий тарзда, яъни коллегиал асосда ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида қонунлар депутат- ларнинг жамоавий муҳокамаси ва умумий овози асосида қабул қилинади. Маҳаллий Халқ депутатлари кенгашлари ҳам колле- гиал тарзда фаолият юритади.
Якка тартибда фаолият юритувчи давлат органлари — мазкур орган раҳбарлари хизмат фаолиятида муайян бир иш юзасидан жамоа билан маслаҳатлашув ёки муҳокама қилиш шаклидан маълум бир маънода мустақил бўлади ва ўзи якка ҳолда қарор қабул қилади. Бунга Президент, Бош вазир, Бош прокурор, ҳоким ва бошқаларни мисол тарзида кўрсатиб ўтиш мумкин. Таъкидлаш жоизки, якка тартибда қарор қабул қилиш ва иш юритиш фақат катта ваколат, ҳуқуқгина эмас, балки улкан масъулият ҳамдир.
9.3.Ўзбекистонда давлат механизмини амалга ошириш соҳасида ислоҳатлар....
Инсоният тарихидан маълумки, ҳар қандай жамиятда давлат ва бошқарувнинг моҳияти унинг туб мақсадларига мос бўлиши лозим. Шу жиҳатдан олганда, мамлакатимиз мустақилликка эришгандан кейин давлат ҳокимияти механизми миллий давлатчилигимиз тажрибаси ва умум эътироф этилган демократик тамойиллар асосида тубдан ислоҳ қилинди. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда маъмурий бўлиниш ва бошқарув тузилмалари бўйсунишининг анча батартиб тизими вужудга келди, уларнинг вертикал ва горизонтал алоқалари белгиланди. Бошқарувнинг кўпгина бюрократик бўғинлари, демократик ва бозор ислоҳотларини амалга оширишда тўғаноқ бўлиб турга давлат ва идора тузилмалари ислоҳ қилинди ва тугатилди. Бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида марказлаштирилган тизимдан, хўжалик юритишнинг ўзини-ўзи бошқариш шаклига ўтилди. Мамлакатимизда илгари бутунлай мавжуд бўлмаган бир қатор янги давлат органлари тузилди.
Бу борада, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов таъкидлаб ўтганидек, ―янги тарихий жараёнда ўтмишда синалган анъ-анавий бошқарув идоралари – ҳокимликлар қайта тикланди. Уларнинг фаолияти ва ислоҳотларни қўллаб – қувватлаётган ижтимоий кучлар мавжудлиги туфайли давлатимизда сиёсий ва иқтисодий барқарорлик сақланиб турибди. Ҳар биримизнинг хонадонимизда тинчлик ва осойишталик ҳукм сурмоқда‖1.
1 Каримов И.А. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. Т.3. -Т.: Ўзбекистон, 1996. –Б.11-12.
Бугунги кунда мамлакатимизда шакллантирилган давлат механизми ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий соҳаларда фаолият юритувчи давлат органлари, давлат корхоналари, давлат муассаса ва ташкилотларидан иборатдир. Давлат механизмининг барча бўғинлари халқ манфаати учун хизмат қилади, унинг иродасини ифода этади. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига асосан, халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир. Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимияти халқ манфаатларини кўзлаб ва Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ҳамда унинг асосида қабул қилинган қонунлар ваколат берган давлат органлари томонидангина амалга оширилади.
Давлат органлари қонунчиликда белгиланган тартибда тузилади. Масалан, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида (91-модда) кўрсатилишича, Республика Президентини сайлаш тартиби Ўзбекистон Республикасининг қонуни билан белгиланади. Шунингдек, ҳокимларнинг ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг фаолиятини ташкил қилиш ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларини сайлаш тартиби ҳам қонун билан белгиланади. (Конституциянинг 103-моддаси).
Ўз-ўзидан маълумки давлат ҳокимиятини амалга ошириш учун давлат механизмининг самарали фаолият кўрсатиши зарур бўлади, давлат механизми ўз фаолиятини тўғри йўлга қўймас экан, давлат томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар ўз натижасини бермайди. Давлат ўз олдига қўйган мақсад ва вазифаларини тез ва тўлақонли амалга ошириши учун даврий равишда давлат механизмини такомиллаштириб бориши лозимдир.
Ўзбекистон Республикасида давлат механизмини ташкил этувчи асосий давлат органлари ўзларининг ташкил этилиши тартиби ва бажарадиган вазифаларига қараб бир-биридан фарқ қилади. Ана шу асосларга кўра давлат органлари тизими белгиланади. Ўзбекистон Республикасида давлат органларининг тизими ҳокимиятларнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига тақсимланиш тамойилига таянади.



Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish