Юқоридан қуйига қараб бўйсунувига (иерархияга) кўра: марказий ва маҳаллий давлат органлари. Ўзбекистон Республи- касида давлат органлари поғонама-поғона бўйсуниш тамойили асосида ташкил этилган бўлиб, маҳаллий органлар марказий органларнинг итоатида бўлади. Марказий давлат органлари чиқарган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар маҳаллий давлат орган- лари учун мажбурий хусусиятга эга. Шунингдек, маҳаллий дав- лат органлари томонидан қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатлар марказий давлат органлари томонидан бекор қилиниши мумкин. Масалан, Вазирлар Маҳкамасининг барча қарор ва фармойиш- лари мамлакатнинг барча вилоятлари, Тошкент шаҳри ҳокимлари учун мажбурий хусусият касб этади, вилоят, Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори фақатгина у раҳбарлик қилаётган вилоят (ша- ҳар) ҳудудида амал қилади ва бу қарорни юқори турувчи орган раҳбари Бош вазир ёки Президент бекор қилиш ҳуқуқига эга.
Ваколат муддатига кўра: доимий ва вақтинчалик давлат органлари.
Доимий органлар – фаолият муддати чекланмаган, доимий фаолият олиб борувчи давлат органлари. Ўзбекистон Республика- сидаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларини доимий фаолиятолиб борувчи органлар сифатида кўрсатиш мумкин. Масалан, прокуратура, ички ишлар, солиқ, божхона органлари ва бошқалар.
Вақтичалик органлар – жамият олдида турган бирон - бир муҳим вазифани муайян муддат давомида амалга оширувчи ва мазкур ишлар якун топиши билан ўз фаолиятини тўхтатувчи органлар ҳисобланади. Масалан, турли хил табиий офатлар юз берганда ёки оммавий тартибсизликлар юзага келганда давлат томонидан ушбу хавфни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комис- сияси ёки «оператив штаб» ташкил этилади. Мазкур комиссия ёки оператив штаб юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича муайян муддат давомида фаолиятюритади.
Шаклланиш манбаига кўра: Бирламчи ва иккиламчи давлат органлари.
Бирламчи давлат органлари – халқ томонидан тўғридан - тўғри сайлаш йўли билан ташкил этиладиган органлар. Ўзбекис- тон Республикасида Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати (қисман) сайлаш йўли билан ташкил этилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳам халқ томонидан сайланади. Ўзбе- кистон Республикаси Конституциявий суди, Олий суди ва Олий хўжалик судининг раислари ва судьялари Сенат томонидан сайланади.
Иккиламчи давлат органлари — халқ томонидан сайланган, ташкил этилган ёки шахслар томонидан шакллантириладиган давлат органлари. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси халқ сайлаган Президент ва Олий Мажлис томонидан шакллантирилади. Вазирликлар ва давлат қўмиталари Президент томонидан ташкил этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |