3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари


БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ҲУҚУҚИЙ ДАВЛАТ ВА ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ



Download 1,42 Mb.
bet268/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   264   265   266   267   268   269   270   271   ...   277
Bog'liq
ДХН

БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ҲУҚУҚИЙ ДАВЛАТ ВА ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ

  1. . Ҳуқуқий давлат назариясининг тарихий манбалари

Кишилик жамияти турмушида сиёсий, давлат-ҳуқуқий муносабатлар пайдо бўлган қадим даврлардан бошлаб адолатли давлат тузуми, қатъий тартибот, қонунларга мувофиқ яшаш ҳақидаги ўй-фикрлар, қарашлар ва ғоялар ҳам шаклланган. Унлаб асрлар ўтди, турли ижтимоий-сиёсий тузумлар зоҳир бўлди, инсонларнинг неча- неча авлодлари тарих саҳнасига келиб кетди. Ҳар бир авлод ўзидан аввал ўтган авлод яратган ижтимоий фикр, ғоя ва таълимотларни ўзига сингдириб, уларни шахсий тажрибаси билан бойитиб, кейинги авлодларга мерос этиб қолдирди. Ана шундай узоқ тарихий давр мобайнида шаклланиб сайқал топган ўлмас ғоялардан бири ҳуқуқий давлат назариясидир.
Шак-шубҳасиз, ҳуқуқий давлат тўғрисидаги таълимотни инсо- ниятнинг ижтимоий-сиёсий, фалсафий фикр хазинаси дурдоналари қаторига киритиш лозим. Бинобарин, тарихий тажриба ҳам, ҳозирги замон илғор тараққий этган давлатларининг воқэлиги ҳам бу назариянинг ҳаётийлигини ва ижтимоий қадр-қимматга эга экан- лигини тасдиқламоқда.
Навқирон мустақил республикамизда демократик ҳуқуқий дав- латчиликни барпо этиш вазифаси ва унинг назарий дастурини ишлаб чиқиб ҳаётга жорий этиш зарурияти ижтимоий фан ва амалиёт олдига қатор масъулиятли вазифаларни қўйди. Бу масала хусусида турли тасаввурга эга бўлиш учун ҳуқуқий давлат ҳақидаги таълимот- нинг тарихини чуқур таҳлил этиш, унинг маъносини, асосий прин- циплари ва ўзга хусусиятларини, ижтимоий-сиёсий ҳокимиятни таш­кил этиш ва фаолиятига хос шакл ҳамда усулларни билиш лозим. Муҳими, бизнинг ҳуқуқий давлатчиликка қараб ҳаракатланиш йўлимизнинг мантиғи, мазмуни ва истиқболларини ойдинлаштириб олишдир.
Ҳуқуқий давлат - муайян назарий таълимот ва тегишли амалиёт сифатида узоқ ва ибратли тарихга эга.
«Ҳуқуқий давлат» ибораси илк бор XIX асрнинг биринчи чора- гида немис ҳуқуқий адабиётида ўз ифодасини топди ва мустаҳ- камланди (масалан, К.Т. Велкер, Рудолф фон Мол ва бошқаларнинг асарларида). Инглиз адабиётида бу ибора ишлатилмайди, маълум маънода шу иборага эквивалент ҳисобланган «ҳуқуқ ҳукмронлиги» (ruleoflaw) ибораси қўлланилади.
Бироқ ҳуқуқий давлатчилик ғоясини, маъноси ва тушунчасини ифодаловчи назарий фалсафий концепциялар анча қадим замон- ларданоқ шакллана бошлаган. Илғор буржуа сиёсий ва ҳуқуқий фикри майдонга келаётган чоғда янги фалсафий дунёқараш анти­феодал, дунёвий, антитеологик ва антиклерикал қарашларга қарши, феодал истибдоди ва қонунсизликка, абсолютизм ва мустабид режимларга қарши ҳуқуқий давлат ҳақида ғоялар жадал тарғиб қилина бошланди. Бунда инсонпарварлик, барча кишиларнинг эркинлиги ва тенглиги, инсон ҳуқуқларининг ажралмаслиги, ижти- моий-сиёсий ҳокимиятни узурпация қилинишига қарши ҳокимият- лар тақсимланиши, конституционализм ва бошқа принциплар илгари сурилди.
Илғор мутафаккирлар Г. Гроций, Б. Спиноза, Д. Локк, Ш.Л. Мон­тескьё, Т. Жефферсон ва бошқалар томонидан ишлаб чиқилган ҳуқуқий давлатчилик ғояси ва концепциялари ўзининг янгилиги билан ҳар қанча таърифланмасин, улар барибир ўтмиш тарихий, ижтимоий, сиёсий, фалсафий ва ҳуқуқий таълимотларга ва амалий тажрибага, синалган умуминсоний қадриятлар ва гуманистик анъаналарга таянгандир. Ҳуқу- қий давлатчилик ҳақидаги назарий тасаввурлар ва амалий тажрибанинг шаклланишига кўп жиҳатдан қадимги Хитой, Шарқ, Юнонистон ва Рим фалсафий, сиёсий-ҳуқуқий қарашлари, ғоялари, таълимотлари, шунингдек антик демократия, республикачилик ва ҳуқуқий тартибот институтлари катта таъсир кўрсатган.
Қадим замонларданоқ ҳуқуқ билан ҳокимиятнинг ўзаро боғлиқлиги, ўзаро муносабати ва мутаносиблиги, уларнинг ҳаракат юналишларини бир-бирига мувофиқлигини таъминлашнинг шакл- лари, усуллари ва принциплари излана бошланган. Давлат ва ҳуқуқ тўғрисидаги тасаввурлар чуқурлашиб бориши жарайонида ўша даврлардаёқ ижтимоий турмушнинг, оқилона ва адолатли сиёсий шакллари ҳақидаги ғоялар шаклланган. Бунда ҳуқуқ ижтимоий ҳокимиятга таянган ҳолда умуммажбурий қонунга айланиши, ўз навбатида, ҳуқуқни тан олувчи ижтимоий ҳокимият эса унга мувофик ўзини чегаралаб адолатли давлат ҳокимияти сифатида майдонга чикиши назарда тутилган.

  1. Ҳукукий давлат тўғрисидаги тасаввурларни ривожлантиришда антик давр алломалари ҳам салмокли ҳисса кўшганлар. Улар ичида, масалан, Солон, Арасту ва бошкалар «куч билан ҳукукнинг кўши- лишидан конун ҳукмронлиги тўғрисидаги коидалар»ни; Сукрот, Афлотун, Арасту, Полибий, Цицерон «бошкарувнинг тўғри ва но- тўғри шаклларини фарклаш тўғрисидаги мулоҳазалар»ни; Демокрит, сафизм вакиллари «табиий ва иродавий ўрнатилган ҳукукнинг нис- бати ҳакидаги фикрлар»ни; айрим софистлар, стоиклар, рим юристлари «табиий ҳукукка мувофик инсонларнинг тенглиги тўғрисидаги карашлар»ни; Арасту «ҳукукнинг адолат ва сиёсий му­носабатларни тартибга солувчи меъёр эканлиги тўғрисидаги ғоялар»ни; Цицерон «давлат - халк иши» эканлиги, «давлат - ҳукукий мулокот ва умумий ҳукукий тартибот эканлиги ҳакидаги карашлар»ни ва бошкаларни илгари сурдилар.

  2. Феодал абсолютизмига карши адолатпарварлик ва ҳукукий вокэликларни буржуазия манфаати нуктаи назаридан талкин этган ХУП асрда яшаган классик инглиз олими Ж. Локкдир. Унинг талкинида ҳукукнинг ҳукмронлиги ғояси шундай давлатни англа- тадики, унда табиий ҳукукка мос келувчи ва инсонларнинг ажралмас табиий ҳукукини ҳамда шахс эркинлигини ифодаловчи ва ҳокимиятлар таксимланишига асосланувчи конуннинг устуворлиги амал килади. Локк ҳукук ҳукмронлик килувчи давлатни деспотизмга карама-карши кўяди.

Халк суверенитети ва ижтимоий шартнома давлатчиликнинг ҳукукий асоси ва манбаини ташкил этади, деган ғояга таяниб Локк «ҳокимиятнинг ҳар кандай ғайриконуний хатти-ҳаракатларига нисбатан каршиликнинг конунийлиги таълимоти»ни исботлаб чикди. Ҳукукий давлат шароитида шахснинг ҳукук ва эркинлиги ҳакидаги классик либерал таълимотнинг кўпгина коидалари ҳам Локка тегишлидир. «Одамларнинг эркинлиги шу жамиятдаги конун чикарувчи ҳокимият ўрнатган доимий коида билан белгиланади; бу - конун билан такикланмаган ҳамма ҳолларда ўз шахсий истагига риоя этишдир . Бу принцип кейинчалик мустаҳкамланган «конун билан тақиқланмаган ҳамма нарсага рухсат этилади», деган қоидадан фақат сўз ифодаси жиҳатидан фарқ қилади.
Ҳокимиятлар тақсимланиши тўғрисидаги янги тасаввурларни

  1. асрда яшаб ижод этган Ш.Л. Монтескьё изчил тизимга кел- тирган. У ҳар қандай давлатда учта ҳокимиятни - қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятини фарқлайди. Ҳокимият томонидан қилиниши мумкин бўлган зўравонликлар ва суиистеъмолликларни бартараф этиш учун шундай тартиб ўрнатилиши керакки, бунда турли ҳокимиятлар бир-бирини ўзаро тийиб туриши лозим. Ҳоки- миятларнинг тақсимланиши ва ўзаро бир-бирини тийиб туриши, Монтескьёнинг фикрича, давлат тузилишига нисбатан сиёсий эркинликни таъминлашнинг асосий шарти ҳисобланади. Эркинлик - қонун билан ижозат этилган ҳар қандай ишни қилиш ҳуқуқидир.

Ҳуқуқий давлат назариясининг фалсафий исботи ва талқини И. Кант қаламига мансубдир. Унинг давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги қа- рашлари «Феъл-атвор метафизикасининг асослари тўғрисида» (1785), «Амалий ақл танқиди» (1788), «Ҳуқуқ тўғрисидаги таълимот- нинг метафизик асослари» (1797), «Боқий дунёга» (1793) асарларида баён этилган.
Кант фалсафасининг моҳияти, унинг ўз таъбири билан айтганда, трансцендентал идеализмдан иборат бўлиб, объектив оламни уни ўрганувчи субъектнинг онгидан ташқари англаш мумкин эмасли- гидадир.
И. Кант давлатга ҳам идеалистик позициядан ёндашади. «Дав­лат, - дейди у, - бу ҳуқуқий қонунларга итоат этувчи кишилар жа- моасининг бирлигидир». Кант фикрига кўра: давлатнинг фаровон- лиги давлат тузилишининг ҳуқуқий принциплар билан олий дара- жада мувофиқлашганлигига боғлиқдир; бундай мувофиқликка бизни қатъий императив орқали ақл мажбур қилади. Кант фалсафасида давлатчилик соҳасида қатъий императив талабларини амалга оши- риш давлатнинг ҳокимиятлар тақсимланиши билан бирга ҳуқуқий ташкил этилишидир. Ҳокимиятлар тақсимланиши принципи мав- жудлиги ёки йўқлиги муносабати билан у бошқарувнинг икки шаклини: республика (моҳиятан бу ҳуқуқий давлатдир) ва деспо- тияни бир-бирига қарама-қарши қўяди.
И. Кантнинг халқ суверенитети ғоясидан келиб чиқувчи назария- сида қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятларни чегаралаш ҳал қилувчи касб этади. «Республиканизм, - деб ёзади у, - ижроия ҳоки- миятни қонун чиқарувчи ҳокимиятдан ажратишнинг давлат принци- пидир; деспотизм - давлат қонунларини ўзбошимчалик билан ижро этиш принципидир; бунда ижтимоий ирода ҳокимнинг хусусий иродаси сифатида майдонга чиқади». Қонун чиқарувчи ҳокимиятга нисбатан И. Кант қуйидаги чекловчи принципни ифодалайди: халқ ўзига нисбатан ҳал эта олмаган (яъни ўзига раво кўрмаган) нарсани қонун чиқарувчи халққа нисбатан ҳал эта олмайди.
Агар И. Кант таълимотида ҳуқуқий қонунлар ва ҳуқуқий давлат мавжуд бўлиши керак бўлган нарсалар бўлса, Гегелда улар реал воқэликдир, яъни инсонлар воқэлигининг, шахснинг, оиланинг ва жамиятнинг ҳуқуқларини муайян шаклда ақлни амалий реализация қилинганлигидир.
Давлат, - Гегелнинг фикрича, - у ҳам ҳуқуқдир, яъни - конкрет ҳуқуқ, диалектик талқинга кўра, энг ривожланган ва мазмунан бой ҳуқуқдир, барча абстракт ҳуқуқларни - ўзига қамраб олувчи бутун ҳуқуқ системасидир. Давлат ҳуқуқий эҳром чўққисига қўйилади. Давлат индивид ва жамият устидан қўйилиб, гўё «худонинг бу дунёдаги сайл-юриши» сифатида кўкларга кўтариб мақталади .
Гегелнинг фикрича, инсон эркинлиги ҳокимиятлар тақсимла- ниши принципига асосланган (подшоҳ, ҳукумат ва қонун чиқарувчи ҳокимият) конституцион монархия шароитида таъминланади. Дав- латда ҳокимиятларнинг оқилона тақсимланиши «ижтимоий эркин- ликнинг кафолатидир». Умуман ҳуқуқий давлатнинг гегелча конструкцияси тўғридан-тўғри ва қатъий тарзда зўравонликка, ҳуқуқсизликка ва хусусий шахслар, сиёсий бирлашмалар ва давлат ҳокимияти томонидан куч ишлатишнинг ҳар қандай ғайриҳуқуқий шаклларига қарши қаратилган.
Қадимги Шарқ, шу жумладан Марказий Осиё ҳудудида ўтмишда яшаб ижод этган аллома бобокалонларимиз ҳам ҳуқуқий давлат, адолатли ижтимоий тузум ҳақида ўз илғор қарашларига эга бўлганлар. Инсонларнинг озод, эркин ва тенглик асосида муноса- батда бўлишлари, жамиятда адолат ва ҳакикат тантана килиши, шоҳлар маърифатпарвар ва одил бўлишлари ҳакидаги карашлар Ал- Хоразмий, Ал-Фарғоний, Беруний, Ибн Сино, Юсуф Ҳамадоний, Нажмиддин Кубро, Хўжа Ахмад Яссавий, Баҳоуддин Накшбанд, Улуғбек, Алишер Навоий, Форобий, Бедил ва бошкаларнинг фалсафий таълимотларида илгари сурилган.
Хусусан, Хўжа Самандар Термизий ўзининг «Дастур ал-мулук» асарида «Жонивор куйига тушиб беакл ўжарлик ва нобоп хатарли интилиш килаётган кимсаларни камчин билан жазолангки, токи улар ўзгаларга зарар етказмасинлар, акс ҳолда бошкарувда катъий ҳоки- миятни таъминловчи тартибга путур етади. Кимки зўрлик болтаси билан адолатсизлик пайини киркмас экан, у замон боғида ёш умид дарахтини ўстира олмайди... Магар мамлакатни бошкарувчи конунлар завол топса, Дунёнинг асоси барбод бўлади».
Жалолиддин Давоний фикрига кўра: «Ҳар кандай давлат таш- килоти ўзининг мўътадиллиги билан ажралиб туради, конунлар эса ўз тартиби билан ижро этилади. Бу конундан четга кетиладиган бўлса, ҳар бир коида карама-каршилик манбаига айланади ҳамда у дўстлик муносабатларининг бузилишига, ёмонлик ва пароканда- ликка сабаб бўлади. Зеро, ҳар кандай давлатнинг асосини аъзолари конун олдида тенг бўлган жамиятнинг иттифоки ва фикри ташкил этади».
Ҳазрати Алишер Навоийнинг ижтимоий-сиёсий, адабий ва фал- сафий карашлари уни бутун дунёга буюк гуманист, маърифатпарвар инсон, эркинлик ва адолат куйчиси сифатида танитди. Навоий «одил подшоҳ» сиймосини чизди. Халк фаровонлиги ва маданиятининг равнаки бобида жон куйдириб, ҳукмдорларни адолат ва инсофга чорлади: «Подшоҳ ўз фукаролари тўғрисида ғамхўрлик килиши, умумхалк фароғати йўлида посбон бўлиши; у - худонинг ноиби сифатида оллоҳ сингари саховатли, раҳмдил бўлиши керак; Подшоҳ - раҳм- шафкат ва жазо бериш манбаи» Навоий ўзининг «Маҳбуб ул-кулуб» асарида куйидагиларни ёзади: «Қози мусулмонлик биносининг таянчидир ва мусулмонларнинг яхши ва ёмон ишлари юзасидан ҳукм чикарувчидир...
Қозининг маҳкамаси шариат илмининг хазинаси бўлмоғи ... у ҳукм вақтида ошнага ҳам, бегонага ҳам бир савияда қарамоғи... Қози қонун йўлидан бир қадам ҳам тоймаслиги - тўғри йўлдан чиқмаслиги лозим. Модомики, ҳукм элнинг моли ва жонига тааллуқли экан, қозининг шиори тўғрилик ва адолат бўлмоғи лозим.».
Навоийнинг бу фикрларида ҳуқуқий давлат асосини ташкил этувчи қонунийлик, адолатлилик, судлов ҳокимиятининг ҳалол ва букилмас бўлиши каби принциплар ўз ифодасини топган.
Адолат тантанасига чорлаш, инсоннинг эркин ва озод бўлиши, унинг дунёдаги энг олий неъмат эканлигини таъкидлаш Умар Ҳайём фалсафасининг негизини ташкил этади. Унинг тарихий ва адабий асарларида инсон қадри бениҳоя улуғворлик касб этади.
Яқин ўтмишда яшаб ижод этган ватандошимиз Абдурауф Фитрат ҳам илғор фикр намояндаси бўлиб, ҳуқуқий давлат ғояси ва амалиётини ўзбек давлатчилиги воқэлигига айлантиришга интилган. Фитрат томонидан тузилган ва Ёш бухороликлар қўмитаси томо­нидан тасдиқланган «Ислоҳотлар лойиҳаси»да икки мақсад кўзлан- ган эди: Бухорода ҳуқуқий давлатчиликни жорий этиш; Бухорони халқнинг фаровонлиги ва маданийлиги заминида иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий жиҳатдан мустаҳкамлаш.

  1. . «Ҳуқуқий давлат» тушунчаси ва моҳияти

Ҳуқуқий демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш истиқлолга эришган халқимизнинг асосий стратегик мақсадларидан биридир. Узбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримов ўзининг «Узбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли» номли асарида таъкидлаганидек, бизнинг пировард мақсади- миз ижтимоий йўналтирилган барқарор бозор иқтисодиётига, очиқ ташқи сиёсатга эга бўлган кучли демократик ҳуқуқий давлатни ва фуқаролик жамиятини барпо этишдир».
Дарҳақиқат, Узбекистон мустақилликка эришгач, жамият ва давлат бошқарувининг халқимиз табиати ва тарихий анъаналарига мос мукаммал институтларини яратишга имконият туғилди. Ушбу даврда юртимизда босқичма-босқич амалга оширилган ислоҳотлар туфайли жамият турли қатламларининг манфаатларини ифодаловчи ҳамда унга хизмат қилувчи сиёсий тизим, давлат органлари тизими, замонавий бошқарув аппарати шакллантирилди.
Ҳуқуқий давлат, энг умумий тарзда таърифланганда, бу ҳуқуқ ҳукмронлиги ўрнатилган давлатдир. Аниқроқ ва батафсилроқ таснифлайдиган бўлсак, ҳуқуқий давлат - бу ижтимоий-сиёсий ҳокимият ташкил этилиши ҳамда фаолиятининг ва уни ҳуқуқий соҳиби бўлган индивидлар билан ўзаро муносабатларининг ҳуқуқий шаклидир.
Ҳуқуқий давлатнинг моҳияти ва мазмуни ҳақида чуқур билимга эга бўлиш учун унинг асосий хусусиятлари, белгилари ва қирра- ларини ташкил этувчи таркибларини жамлаб ўрганиш лозим. Бундай ўзига хос ва муҳим белгилар (хусусиятлар)ни қуйидагича кўрсатиш мумкин:

  • ҳуқуқий қонуннинг олийлиги;

  • шахс ҳуқуқ ва эркинликларининг реаллиги;

  • суверен давлат ҳокимиятининг ҳокимиятлар тақсимланиши принципи асосида ташкил этилганлиги ва фаолият юритиши.

Мазкур масалаларнинг ҳар бирига алоҳида-алоҳида тўхталиб ўтамиз.

  1. Ҳуқуқий давлатнинг моҳиятини қонуннинг устунлиги (олий­лиги) ташкил этади. Бу ўринда шу нарса муҳимки, ҳар қандай қонун- нинг устунлигини таъминлаш бу ҳали ҳуқуқий давлатчилик вужудга келди дегани эмас. Чунки, қонунлар ўз мазмунига кўра турлича бў- лиши мумкин. Масалан, мустабид, тоталитар, авторитар, фашистик давлатларда ноҳақлик, зўравонлик ва жоҳилликни ифодаловчи қо- нунлар амал қилиши мумкин. Бундай қонунларнинг устунлигини таъминлаш ҳуқуқий давлатчилик билан ҳеч қандай алоқаси йўқ. Ҳуқуқий давлатда том маънода халқ иродасини ифодаловчи адо- латли, демократик, инсонпарвар қонунларнинг устуворлиги таъмин- ланиши назарда тутилади. Худди шу маънода ҳаққоний, ҳуқуқий қонун ҳақида гапирилади.

Қонун - давлат фаолияти ўзбошимчалигининг маҳсули эмас, балки у умуминсоний қадриятларга, тенглик ва адолатнинг де­мократик ҳуқуқий принципларига мос бўлиши керак. Шахс эркин- лигига путур етказувчи, уни давлат билан муносабатларда нотенг субъектга айлантирувчи қонунчилик қоидалари ҳуқуқий давлат ғоясига қарама-қарши келади. Қонунда жамиятда мавжуд ва шаклланаётган ижтимоий муносабатлар ўзининг бевосита ва объек­тив ифодасини топиши лозим.
Давлат, унинг барча идоралари, мансабдор шахслар ва фука- ролар ўз фаолиятида конун билан катъий боғлик бўлиши, конунга зид, унинг талабларига карши бирон-бир хатти-ҳаракатни кила олмаслиги талаб этилади. Айни вактда, конуннинг ҳукмронлиги принципи конуннинг «мутлак ҳукмронлиги» деган ишончни, ҳар кандай масалани факат конун воситаси билан ҳал килиш мумкин, деган «юридик эйфория»ни туғдириб чикармаслиги керак. Қонуннинг жамият ҳаётидаги роли катта, аммо у барча муаммо ва «дард»ларга ягона даъво эмас.

  1. Ҳукукий давлатда ҳокимиятнинг диккат марказида турадиган асосий нарса - бу фукароларнинг, шахснинг ҳукук ва эркинлик- ларининг кафолатланганлигидир. Ҳукук, конун эркинлик ва адолат меъёри сифатида майдонга чикади. Қонун ёрдамида шахс эркин- ликларининг таъминланиши - ҳукукий давлатнинг муҳим функция- сидир.

Фукаро ҳамиша ўзини эркин ҳис этиши учун шароит яратилган бўлиши, у давлатнинг ҳомийлигига таяна олиши, унинг паноҳида ва муҳофазасида яшаши лозим. Унга тегишли сиёсий, ижтимоий ва шахсий ҳукуклар ва эркинликлар кафолатлаб бериб кўйилиши керак. Масалан, фукаро ўз фикрини эркин билдириш ҳукукига, давлат идораларига сайлаш ва сайланиш ҳукукига, давлат идораларига мурожаат этиш ҳукукига, ўз манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя этиш учун сиёсий ва ижтимоий уюшмаларга бирлашиш ҳукукига, шахсий дахлсизлик ҳукукига, мол-мулк дахлсизлигига, айбсизлик презумпсияси ва шу каби ҳукук ва эркинликларга эга бўлиши лозим.
Шахс ҳукуки ва эркинликларининг кафолатларини мустаҳкам- лашнинг муҳим шарти - фукаролар ҳукукларини суд йўли билан муҳофаза этишни кенгайтиришдир. Фукаролар ўзларининг ҳар кандай ҳукуклари поймол этилган такдирда бу хусусда шикоят кила олишлари мумкин бўлиши керак. Уз навбатида, суд бузилган ҳукукни адолат юзасидан тиклашни ўзининг мукаддас бурчи деб билиши лозим.

  1. Ҳокимиятлар таксимланиши - демократик ҳукукий давлат табиатига хос принципдир. Ҳокимиятлар таксимланиши, ҳар бир давлат ҳокимияти органларининг ваколат доирасини катъий чегаралаб кўйиш оркали ҳукукий давлат ҳукукий тарзда ташкиллашади ва фаолият юритади.

Адолатли қурилган давлатда ҳокимият ягона эмас, балки бир- бирига тобе бўлмаган учта ҳокимият: қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти мавжуд бўлиши шарт. Уларнинг бирон-бир орган ёки шахс қўлида мужассамланиши жамиятнинг умумий манфаат- ларига путур етказади, суиистеъмолчиликларга олиб келади ва шахс- нинг сиёсий эркинлиги билан асло сиғишмайди. Қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятларнинг бир қўлда бирлаштирилиши қонун- нинг устун бўлишига зарар етказади, борди-ю, судьялар фақат суд- лов билан машғул бўлмай, қонун яратиш иши билан шуғуллансалар, у ҳолда инсонлар ҳаёти ноҳақлик қурбонига айланиши мумкин.
Ҳокимиятлар тақсимланиши таълимотида диққатга сазовор асосий нарса шуки, бунда учта ҳокимиятнинг ваколатлари қонун (Конституция)да белгиланган бўлиб, улар ўзаро тенг бўлиши, бир- бирларининг ҳуқуқ ва ваколатларига дахл қилмасликлари лозим. Ҳокимиятнинг уччала бўғини қонунга итоат этади ва қонун олдида тенг мавқега эга бўладилар. Мазкур таълимотдаги яна бир муҳим жиҳат - бу ҳокимиятларнинг мувозанати, тенглигини таъминлаш учун уларнинг «ўзаро бир-бирини тийиб туриш ва ўзаро қарама- қарши таъсир этиш мурувватлари тизими» мавжуд бўлишидир. Ҳокимият идораларининг ҳар бири ўзлари учун қонунда белгиланган давлат функцияларини мустақил ўтиш билан биргаликда, ўз ҳуқуқий воситалари (ваколатлари) ёрдамида бир-бирини мувозанатга чорлаб турадилар, ҳокимият ваколатларини битта муассаса (шахс) томо­нидан қонунсиз равишда тортиб олиниши (узурпация қилиниши)ни бартараф этадилар.
Ҳокимиятлар тақсимланиши - бу нафақат юридик ва ташкилий принцип, балки инсон қадри нуқтаи назаридан ижтимоий ҳаётнинг ҳокимият ва эркинлик, қонун ва адолатли ҳуқуқ, давлат ва жамият каби қарама-қарши жиҳатларини уйғунлаштирувчи ижтимоий- сиёсий принцип ҳамдир.
Ҳокимиятлар тақсимланиши сиёсий ҳаётнинг, давлат тузуми- нинг демократиклиги ўлчови, меъёридир.
Ҳуқуқий давлат ҳуқуқ ва қонуннинг устунлиги, қонун ва суд олдида барчанинг тенглиги таъминланадиган, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатланган, давлат ҳокимияти ваколатлари демократик тақсимлаш асосида ташкил этиладиган адолатли давлат сифатида таърифланади. Замонавий ҳуқуқий давлат - аввало, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, ҳокимиятни амалга оширишда (бевосита ёки вакиллар орқали) халқнинг иштироки таъминланувчи демократик давлат. У юксак ҳуқуқий ва сиёсий маданият, ривожланган фуқа- ролик жамиятини назарда тутади. Ҳуқуқий давлатда фуқароларга ўз қарашлари ва эътиқодларини қонун доирасида ҳимоя қилиш имконияти таъминланади. Бу, хусусан, сиёсий партиялар ва жамоат бирлашмаларининг шаклланиши ва фаолият олиб бориши, сиёсий плюрализм, сўз ва матбуот эркинлиги ҳамда шу кабиларда ўз ифодасини топади.
Ҳуқуқий давлатнинг моҳияти - ижтимоий ва сиёсий ҳаётда ҳуқуқнинг устунлиги, суверен ҳуқуқий ҳокимиятнинг мавжудлигида ифодаланади. Ҳокимиятнинг бўлиниши принципи ёрдамида давлат ҳуқуқий усулда ташкил топади ва фаолият кўрсатади, бу сиёсий ҳаётнинг демократлашуви мезонидир.
Ҳуқуқий давлат ҳуқуқ билан боғланган бўлади, қонуннинг устунлигидан келиб чиқади, жамият томонидан белгиланган мезонлар доирасида иш кўради, жамиятга бўйсунади, фуқаролар олдида масъул бўлади, фуқароларнинг ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоясини таъминлайди.
Ҳуқуқий давлат - фуқаролик жамиятининг сиёсий шакли бўлиб, жамият ҳаётида демократик институтларнинг ривож топиши, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш тизими мавжудлиги билан тавсифланадиган, инсон ҳуқуқ ва манфаатларининг устуворлигини таъминлайдиган давлатдир.
Инсоният давлат пайдо бўлган қадимги даврдан буён адолатли ҳокимият (адолатли ҳукмдор) ҳақида орзу қилиб келади. Мана шу истак ҳуқуқий давлат ҳақидаги таълимотнинг ривожланишига туртки берган.
Ҳуқуқий давлатнинг назарий манбалари ўз илдизлари билан ўтмишга бориб тақалганлигини таъкидлаш жоиз. Қадим замонларда яшаб ўтган буюк алломалар (Афлотун, Арасту) давлат ҳуқуқнинг улкан ижобий аҳамиятини ҳисобга олмаган ҳолда мустаҳкам, барқарор ва ишончли бўла олмаслиги ҳақида фикр билдирганлар. Ҳуқуқ давлат ҳукмдорларининг зўравонлигига қарши посанги сифатида баҳоланган: яъни, қонун ҳеч кимнинг ҳукмронлиги остида бўлмаслиги керак, зеро барча органлар, мансабдор шахслар ва фуқароларнинг ҳаракатларини йўналтиришга хизмат қилади.
Дастлаб таркок бўлган, баъзида эса алоҳида фаразлар сифатида намоён бўлган ғоялар замирида кейинчалик ҳукукий давлатнинг изчил ва яхлит концепцияси вужудга келди. Унинг асосчилари Дж. Локк, И. Кант, В. Гумболд, Г. Еллинек, К. Шмидт ҳисобланади. Мазкур алломаларнинг карашларида айрим тафовутлар бўлса-да, умуман олганда улар бир нарсада ҳаклар, у ҳам бўлса, давлатнинг ўзи ҳукукий конун-коидаларга амал килиши ва буни ижтимоий муносабатларнинг бошка иштирокчиларидан талаб килиши керак- лигидан иборат. Ҳукукий давлат назарий концепцияси коидалари- нинг бир катор давлатларнинг амалий фаолиятига татбик этилиши консерватив кучларнинг каршилигига учраган ва уни енгган ҳолда давлат ва жамият фаолиятининг барча жабҳаларида чукур ўзгаришлар билан из колдирган.

  1. . Ҳуқуқий давлатнинг асосий белгилари ва хусусиятлари

Ҳукукий давлатнинг асосий белгиси - барча фукароларнинг конун олдида тенглиги, Конституция ва конунларнинг устунлиги таъминланишидир.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   264   265   266   267   268   269   270   271   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish