3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 1,42 Mb.
bet264/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   260   261   262   263   264   265   266   267   ...   277
Bog'liq
ДХН

Президент. Узбекистон Республикаси Президенти лавозимига ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган,бевосита сайловгача камида 10 йил Узбекистон ҳудудида мукимяшаган Узбекистон Республикаси фуқароси сайланиши мумкин. Биршахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Узбекистон Республикасининг Президенти бўлиши мумкин эмас.
Узбекистон Республикасининг Президенти мамлакат фуқаро- лари томонидан умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳукуки асосида яширин овоз бериш йўли билан беш йил муддатга сайланади. Президентни сайлаш тартиби қонун билан белгиланади.
Президентга унинг давлат ҳокимияти органлари тизимидаги нуфузига мос кўплаб ваколатлар берилган. У Олий Мажлисга ҳар йили ички ва халқаро аҳвол хусусида маълумотнома такдим этади. Президент ваколатларини шартли равишда 25 тадан ортиқ дейиш мумкин. Президент ўз ваколатларини бажаришни давлат идорала­рига ёки мансабдор шахсларга топширишга ҳақли эмас.
Президент ҳукуматни шакллантириб, бу масалани Олий Мажлиснинг тасдиғига киритади. Суд тизимида номзодларни такдим этади ва улар Олий Мажлис Сенати томонидан сайланади. Вило- ятлар ҳокимларини ва Тошкент шаҳар ҳокимини тайинлайди ва лавозимидан озод қилади, бу масалаларни тегишли Халқ депутатлари кенгашининг тасдиғига киритади. Узбекистон Республикаси­нинг қонунларини имзолайди. Фақат Президентгина бутун респуб­лика ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этишга ҳақли. У қабул қил- ган қарорини уч кун мобайнида Олий Мажлис тасдиғига киритади. У республика Қуролли Кучларининг Олий Бош қўмондони ҳисоб- ланади, Қуролли Кучларнинг олий қўмондонларини тайинлайди ва вазифасидан озод қилади. Хавфсизлик кенгашини тузади ва унга раҳбарлик қилади, олий ҳарбий унвонларни беради.
Давлат бошлиғи сифатида Узбекистон Республикаси Президентининг ваколатлари жумласига фуқаролик, сиёсий бошпана бериш, давлат мукофотлари билан тақдирлаш, афв этиш тўғрисидаги ҳуж- жатларни қабул қилиш каби масалаларни ҳал қилиш киради.
Узбекистон Республикаси Президенти Конституцияга ва қонун- ларга асосланиб ҳамда уларни ижро этиш юзасидан республиканинг бутун ҳудудида мажбурий кучга эга бўлган фармонлар, қарорлар ва фармойишлар чиқаради.
Ваколати тугаши муносабати билан истеъфога чиққан Президент умрбод Сенат аъзоси лавозимини эгаллайди.
Вазирлар Маҳкамаси. Вазирлар Маҳкамаси Узбекистон Респуб­ликасининг ижро ҳокимияти олий органи - Ҳукумати ҳисобланади.
1993 йил 6 майда Узбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисидаги қонун қабул қилинган.
Узбекистон Республикаси Конституциясининг 98-моддасига биноан, Вазирлар Маҳкамаси иқтисодиётнинг, ижтимоий ва маъна- вий соҳанинг самарали фаолиятига раҳбарликни амалга оширади. Қонунлар ва Олий Мажлиснинг бошқа қарорлари, Узбекистон Рес­публикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойиш- лари ижросини таъминлайди.
Вазирлар Маҳкамаси барча соҳаларда марказий бошқарувни амалга оширади. Вазирлар Маҳкамасининг ваколати мамлакатнинг бутун ҳудуди доирасида таъсир этади. Унинг фаолияти ва ваколат­лари республика ҳаётининг барча томонларини қамраб олади. Вазир­лар Маҳкамаси давлат ҳокимиятининг ижро этувчи ва фармойиш берувчи органидир. Яъни, у шундай органки, давлат функция- ларининг тўғридан-тўғри амалга оширилишини, мамлакатда маъ- мурий-сиёсий, хўжалик ва ижтимоий-маданий қурилишни таъмин- лайди. Вазирлар Маҳкамасининг бу хусусияти унинг давлат бошқа- руви органлари тизими юқорисида туришини белгилаб беради.
Ижро этувчи ҳокимият органи ўз фаолиятида коллегиаллик,демократия ва қонунийлик, Узбекистон Республикасида яшовчи бар­ча миллатлар ва элатларнинг манфаатларини ҳисобга олиш тамойил- ларига асосланади.
Вазирлар Маҳкамаси таркибига Бош вазир, Бош вазирнинг би- ринчи ўринбосари ва ўринбосарлари, Узбекистон Республикаси ва- зирлари, давлат қўмиталарининг раислари, давлат ва хўжалик бош- қарувининг бошқа органлари раҳбарлари киради. Қорақалпоғистон Республикасининг Ҳукумат бошлиғи ўз лавозими бўйича Вазирлар Маҳкамаси таркибига киради.
Вазирлар Маҳкамасининг тузилиш тартиби Конституция ва қо- нунда белгилаб қўйилган. Конституциянинг 98-моддасига мувофиқ,Вазирлар Маҳкамаси таркибини Узбекистон Республикаси Пре­зиденти тузади ва у Олий Мажлис томонидан тасдиқланади. Ушбу ҳолат қонуннинг 4-моддасида қуйидагича ифодаланган: «Бош вазирва унинг ўринбосалари, Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари Узбекис­тон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этиладилар ва кейинчалик бу масала Олий Мажлис тасдиғига киритилади».
Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини ташкил этиш мақсадида мах­сус аппарат ташкил этилади. Қонуннинг 21-моддасига кўра, Вазир­лар Маҳкамасининг аппарати Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларини тайёрлаш, тегишли қарорлар лойиҳаларини, ташки- лий, ахборот ва бошқа материалларни тайёрлаш, Вазирлар Маҳкама- си қарорларининг бажарилишини мунтазам равишда текшириб бори- лишини ташкил этади. Вазирлар Маҳкамасининг аппарати ва унинг бўлимлари тўғрисидаги низомлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини таъминлаш мақсадида, унинг доимий тузилмаси сифатида, Бош вазир ва унинг ўрин- босарларидан иборат таркибда Вазирлар Маҳкамаси Раёсати ташкил этилади.
Вазирлар Маҳкамасининг аппарати асосий таркибий бўлинма- ларининг раҳбарлари Бош вазир томонидан лавозимга тайинланади- лар ва лавозимдан озод этилади.
Вазирлар Маҳкамаси аъзолари корхоналарда, муассасаларда ва ташкилотларда пул тўланадиган бошқа лавозимни эгаллаш, шунинг- дек, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳукукига эга эмаслар.
Узбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ваколат­лари, аввало, Конституция билан белгиланган. Шунингдек, «Вазир­лар Маҳкамаси тўғрисида»ги қонуннинг 4-боби Вазирлар Маҳкама
сининг асосий ваколатларига бағишланган. Бундан ташқари, Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорлари, Узбекистон Респуб­ликаси Президентининг фармонлари ҳам Вазирлар Маҳкамасининг ваколатлари доирасини белгилаб беради.
Вазирлар Маҳкамасининг ваколатларини шартли равишда куйидаги учта катта гуруҳга ажратиш мумкин:

  1. хўжалик қурилиши соҳасидаги ваколатлари;

  2. маъмурий-сиёсий соҳадаги ваколатлари;

  3. ижтимоий-маданий соҳадаги ваколатлари.


Узбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси маъмурий- сиёсий бошқарув соҳада жуда кенг ваколатларга эга. Айнан Вазир­лар Маҳкамаси:

  • республика бошқарув тузилмасини такомиллаштириб боради;

  • вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралари, давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органларини тузиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқади;

  • вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари ишини мувофиқлаш- тиради ва йўналтиради,

  • вазирлар, давлат қўмиталари раисларининг ўринбосарлари ва бош бошқармалар ҳамда давлат бошқарувининг бошқа органлари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод килади;

о

  • Узбекистон Республикасининг давлат хавфсизлигини ва мудофаа кудратини ошириш, давлат чегараларини қўриқлашни таъ­минлаш, давлат манфаатларини ҳимоя килиш, жамоат тартибини саклаш, фукароларнинг ҳукуклари ва эркинлигини таъминлаш ва ҳи- моя килиш чора-тадбирларини амалга оширишга кўмаклашади;

  • давлат бошкарув органларининг табиатни муҳофаза килиш тадбирларини биргаликда ўтказиш ҳамда республика ва халкаро аҳамиятга эга бўлган йирик экологик дастурларни амалга ошириш борасидаги ишларни мувофиклаштиради;Узбекистон Республикасининг хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардаги вакиллигини таъминлайди, ҳукуматлараро шарт­нома ва битимлар тузади ва уларни бажариш чораларини кўради.

Вазирлар Маҳкамасининг иқтисодий соҳадаги асосий ваколатлари доирасида:

  • иқтисодий, ижтимоий-маданий жарайонларни бошқаради: мулкчиликнинг барча шаклларини уйғунлаштириш ва уларнинг тенглиги, иқтисодиётни монополиялаштиришдан чиқариш, бозор иқтисодиётига ўтиш ва эркин тадбиркорлик учун шарт-шароитлар яратади;

  • хўжалик юритишнинг янги шакллари - концернлар, консор- сиумлар, тармоқлараро бирлашмалар, турли уюшмалар ва бошқа ана шундай ташкилотларни барпо этишга ва мустаҳкамлашга кўмак- лашади, халқ хўжалиги ва аҳоли талабларини қондириш зарурияти- дан келиб чиққан ҳолда улар фаолиятини йўналтиради ва мувофиқ- лаштиради;

о

  • Узбекистон Республикасида пул ва кредит тизимини мус- таҳкамлаш чора-тадбирларини амалга оширишга кўмаклашади, ягона нарх сиёсатини ўтказиш, меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорининг белгиланган кафолатларини ва ижтимоий таъминот даражасини таъ- минлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;



  • республика бюджетини, шунингдек, Узбекистон Республи- касини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш истиқболларини ва энг муҳим дастурларини ишлаб чиқишни ва уларнинг ижросини ташкил этади.


Узбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижтимоий-мада­ний соҳаларда ҳам кенг ваколатлар доирасига эга. Халқ таълимига раҳбарлик, илмий, маданият-маърифат ишлари, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот, меҳнатни ташкил этиш ва кадрлар тайёрлашни ташкил этиш ижтимоий-маданий соҳадаги ваколатлари сирасига киради.
Вазирлар Маҳкамаси ўз ваколатлари доирасида фан ва техни- кани ривожлантириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини амалга оширади; фуқароларни ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш, уларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқини таъминлаш чора-тадбирларини кўради, ижтимоий таъминот тизимини такомиллаштиради; соғлиқни сақлаш, халқ таълимини ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг асосий йўналишларини белгилайди, маданиятни ривожлантиришга кўмаклашади.
Узбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўз ваколатлари- ни амалга ошириш, қонунлар, Олий Мажлис қарорлари ва Прези- дентнинг фармон, қарор ва фармойишларининг ижросини таъмин- лаш юзасидан умуммажбурий қарорлар ва фармойишлар чиқаради.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   260   261   262   263   264   265   266   267   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish