6-МАВЗУ. ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ ТАШКИЛИЙ ШАКЛЛАРИ 1.Янги турдаги ташкилотлардаги интеграциялашиш ва ҳар томонлама ривожланиш жараёнлари 2. Компаниянинг ҳар томонлама ривожланиши стратегияси 3. Инновастион фаолиятнинг янги ташкилий шакллари 4. Инновастион марказлар
6.1.Янги турдаги ташкилотлардаги интеграциялашиш ва ҳар томонлама ривожланиш жараёнлари Янги турдаги ташкилотларда интеграциялашиш ва ҳар томонлама ривожланишнинг ўзаро бир бирларини тўлдирувчи жараёнларидан кенг фойдаланилади. Вертикал интеграциялашиш ёки ўтган босқичлар билан уйғунлашиш ҳам ягона ташкилот доирасида ички ташкилий бозор орқали ва ҳам доимий шартномалар асосида ташкилқилинишимумкин.
Интеграциялашиш компаниянинг илмий – тадқиқот ва ишлаб чиқариш фаолиятини фаоллаштириш сифатида йўналтирилгандир. Аралаш корпоротив – бозор асосида доимий ва вақтинча турдаги, бир томондан инновастион давранинг барча бўғинларини интеграциялашишга, бошқа томондан эса алоҳида фирмалар, инновастион бизнес корхоналари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини ҳам бир бирлари билан ва бозор иқтисодиётининг бошқа институтлари билан мувофиқлаштириш ва жипслаштириш механизмларинияратишгаасосланганянгиташкилийқурилмаларшаклланади.
Бундай фирмалараро интеграциялашишнинг ўзига хослиги ташқи муҳитга кўпроқ мослашиш ва шериклар фаолиятига зарурий равишда бирикиш ва вазиятли ўхшашдан иборатдир. У синергик (ўзаро ҳамкорликдаги) самара билан таърифланади, бу самара иқтисодий ташкилотнинг оралиқ шакллари туридаги ташкилий қурилмаларида энг юқори аҳамиятга эришади, бу шакллардан бир қисми институтстионал таркибий элементларни ўз ичига олади.
Интеграстион – таркибий ўзаро ҳамкорликларнинг энг илгаллаб кетган шакллари ҳам молия –саноат гуруҳларида ва ҳам инновастион тадбиркорликнинг янги соҳаларида вужудга келадилар. Интеграстион – таркибий жараёнларни бирикишининг механизми венчурли (таваккалчилик билан киритилган сармояли) тадбиркорликда тўлиқроқ гавдаланади. Бўлғуси инновастион жараён учун кўп сонли молиявий бозор, илмий ва давлат институтлари билан интеграцияланган венчурли сармояларга суяниш хосдир. Инновастион фаолиятнинг институстионал тузилмаларидаги хатарли сармояларни тақсимланиши 5.1–расмда берилган.
Бозор институтлари
Молия инстиутлари
Янги корхоналарни ташкил қилиш
Институтцион сармоядорлар
Венчурли
сармоядорлар
Янги тузилмаларни ташкил қилиш
Университетлар
Фойдани шакллантириш, уни қайтадан молиялаштириш ва ҳ.к.