иккинчидан, сиёсий, хўжалик ва ижтимоий-маданий соҳанинг ўта муҳим ва долзарб масалалари бўйича қонунларни қабул қилиш, уларни мунтазам янгилаб, такомиллаштириб бориш;
учинчидан, давлат идоралари ҳуқуқий мақомини, сиёсий тизим- нинг бошқа таркибий қисмлари мақомини демократия ва ҳуқуқий давлатчилик принциплари асосида такомиллаштиришга қаратилган қонунлар чиқариш;
тўртинчидан, инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинлик- ларини кафолатлаш, уларга қатъий риоя этиш, уларни муҳофаза этишга каратилган конунлар яратиш ва шу оркали жамиятда мустаҳ- кам конунийлик муҳитини, чинакам демократик ҳукукий давлатни вужудга келтиришга кўмаклашиш.
Узбекистон Республикасининг конун чикариш амалиёти пухта илмий заминга асосланиши шарт. Қонунчилик фаолиятининг барча жиҳатлари ҳукукшунослик назарияси томонидан кайта мушоҳада этилиши, мустакил давлат қонунчилигининг илмий концепцияси вужудга келтирилиши лозим. Ҳукукшунослик фани олдида турган дол- зарб вазифалардан бири конунчилик механизмининг ҳамма таркибий бўғинларини чукур таҳлил этиш ва шунга доир илмий тавсияларни ишлаб чикишдан иборатдир. Қонунларнинг илмий «савиясини» ошириш, сифатини яхшилаш жамиятга ҳукук воситасида раҳбарлик килишнинг, уни бошкаришнинг илмий даражасини юксалтириш имконини беради. Қонунчиликни такомиллаштириш манфаатлари конун яратиш фаолиятини ҳукукий, ижтимоий, руҳий ва ташкилий томонларини ҳамда процессуал тартибларини назарий ўрганишни талаб этмокда. Шу боис Узбекистоннинг янги конунчилик тизимини вужудга келтириш ва конунчилик жарайонини назарий тадкик этиш ўта муҳим сиёсий, илмий ва амалий аҳамиятга эга.
Узбекистон Республикаси конунчилигини конституциявий замин асосида такомиллаштириб бориш, туб ҳуқуқий ислоҳотлар- нинг ягона миллий концепциясини яратиш лозим. Унда ҳукукий ислоҳотларнинг максади, вазифалари ва устувор йўналишлари ўз аксини топиши максадга мувофик. Ушбу ислоҳотнинг асосий мазмуни, биринчидан, Узбекистон давлат мустакиллигининг ҳукукий (конунчилик) базасини вужудга келтириш ҳамда такомиллаштириш лозимлигидан, иккинчидан, мамлакатда ижтимоий йўналтирилган бозор муносабатларини карор топтиришнинг ҳукукий асосларини яратиш заруриятидан, учинчидан, демократик ҳукукий давлат ва эркин фукаролик жамияти барпо этиш ҳамда фукаролар ҳукук ва эркинликларини реал таъминлаш максадларидан келиб чикади.
Юкоридаги максад ва вазифалар асосида конунчиликни ривожлантиришнинг куйидаги асосий йўналишларини кўрсатиш мумкин:
сиёсий ислоҳотларни ҳукукий таъминлаш - конунчилик базасини яратиш ва такомиллаштириш;
иктисодий ислоҳотлар, яъни бозор муносабатлари инфраструк- турасини шакллантиришнинг конунчилик асосларини мустаҳкам- лаш;
суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг қонунчилик негизини вужудга келтириш ва янада ривожлантириш.
Кўрсатилган ҳар бир йўналиш бўйича талайгина қонунчилик ҳужжатлари қабул қилинди. Бироқ қонунчиликни такомиллаштириш узлуксиз жарайондир. Ҳаёт қонунчилик олдига ўзининг янги-янги талабларини қўяверади ва қонунлар жамият тараққиёти эҳтиёж- ларига мос равишда яратилиб, муттасил ривожланиб бораверади.
Ҳуқуқий тизимнинг шаклланиши ва такомиллашуви унинг таркибига кирувчи бошқа элементларнинг ривожланишини назарда тутади. Мустақиллик йилларида жамиятнинг ижтимоий-ҳуқуқий онги, фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти ҳам ўсиб, ислоҳотлар даври
билан ҳамоҳанг тарзда юксалиб келмоқда. Узбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов таъкидлаганидек, жамиятнинг демократия йўлидан жадал ривожланиши ва бу борада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муваффақияти, кўп жиҳатдан, одамларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти даражасига боғлиқдир. Юксак ҳуқуқий маданият - демократик жамият пойдевори ва ҳуқуқий тизимнинг етуклик кўрсаткичидир1.
Шунингдек, миллий ҳуқуқий тизимнинг бошқа бўғинлари, яъни ҳуқуқ ижодкорлиги, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тизими, юридик фан, юридик муассасалар, юридик амалиёт, ҳуқуқий муносабатлар тизими ва бошқалар ҳам изчил ривожланиб бормоқда.
Шундай қилиб, мамлакатимиз ҳуқуқий тизими демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуришдек стратегик мақсадларга эришишга йўналтирилган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаб, истиқлол даври талабларига мос тарзда босқичма-босқич шаклланиб, жамият юксалиши баробарида такомиллашиб, мазмунан бойиб ва мунтазам мукаммаллашиб бораётган серқирра ижтимоий организмдир.
Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси: Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маъруза (2010 йил 12 ноябрь). - Т., 2010. - Б. 27.
Do'stlaringiz bilan baham: |