3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 1,42 Mb.
bet269/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   265   266   267   268   269   270   271   272   ...   277
Bog'liq
ДХН

Ҳуқуқий давлат - ҳукукнинг ҳукмронлиги, конуннинг устувор- лиги, барчанинг конун ва мустакил суд олдида тенглиги таъмин- ланадиган, инсон ҳукук ва эркинликлари кафолатланадиган, ҳоки- мият ваколатларининг бўлиниши принципи асосида ташкил этилган демократик давлат.
Ҳукукий давлатнинг асосий белгиларига куйидагилар киради:

  1. ҳуқуқнинг ҳукмронлиги. Давлат ҳудудида бўлган барча киши­лар: ушбу давлат фукаролари, хорижликлар, фукаролиги бўлмаган шахслар, юридик шахслар, мансабдор шахслар, давлат ҳокимият идоралари барчаси ҳукукка бўйсунадилар;

  2. Конституция ва қонунларнинг устунлиги. Конституция ва конунлар ҳукукий нормалар тизимида олий юридик кучга эгадир. Турли хил давлат идоралари чикарадиган норматив-ҳукукий ҳуж- жатлар конунларга зид бўлмаслиги керак;

  3. инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этиш, уларни ҳимоя қилиш ва таъминлаш. Инсон ҳукуклари ва эркинликлари унга туғилганидан тегишли бўлиб, улар инсондан ажралмасдир. Гап, энг аввало, инсоннинг яшаш, эркинликка, дахлсизликка, хавфсизликка эга бўлиш хуқуқдари ҳамда бошқа ҳуқуқ ва эркинликлари тўғрисида бормоқда. Барча фуқаролар қонун ва мустақил суд олдида тенгдирлар;

  4. давлат ва фуқаронинг ўзаро масъулияти. Давлат қонунларда шахс эркинлигининг меъёрини белгилаб қўяр экан, худди шу чегараларда ўзини ҳам қарор қабул қилишда чеклаб қўяди;

  5. жамиятда ҳокимиятнинг қонунийлиги (легитимлиги). Ҳокимиятни қонуний эътироф этиш учун қуйидаги талабларга жавоб берилиши шарт: ҳокимиятнинг демократик сайловлар йўли билан шакллантирилган бўлиши; ҳокимият самарали фаолият юритиб жамиятда барқарорлик ва қатъий тартибни таъминлаш; у ҳам мамлакат ичкарисида, ҳам халқаро миқёсда тан олинган бўлиши лозим;

  6. ҳокимият ваколатларининг тақсимланиши. Давлат ҳокимия- ти бир қўлда тўпланиб қолмаслиги учун ҳокимиятнинг учта тармоғи

  • қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятини ажратиб қўйиш керак. Ушбу ҳокимият тармоқларининг ҳар бири ўз ваколати доирасида амал қилади;

  1. суднинг мустақиллиги. Суд, давлат ҳокимиятининг бошқа ик­ки тармоғи каби мустақилдир. Бошқача айтганда, суд фаолиятига ҳеч кимнинг аралашишига йўл қўйилмайди;

  2. ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг самарали ишлаши. Агар инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари поймол этилса ёки бунга таҳдид мавжуд бўлса, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар унга ёрдам беришлари керак. Улар бу ҳуқуқ ва эркинликларни ҳимоя қилишлари керак;

  3. ҳуқуқий маданиятнинг юксак даражада эканлиги. Ҳуқуқий маданиятнинг энг муҳим кўрсаткичи жамиятдаги ҳуқуқий онг дара- жасидадир. Ҳуқуқий онг - ҳуқуққа муносабат, қонун талабларини бажариш зарурлигини англаш даражасини ифодалайдиган ҳуқуқий қарашлар йиғиндиси. Ҳуқуқий маданият амалдаги қонунларни билишда, ҳуқуқни ҳурмат қилишда, ҳуқуқий қоидаларга риоя этишда намоён бўлади;

  4. демократиянинг ривожланиши ва такомиллашуви. Сиёсий ҳуқуқлар ва эркинликлар кафолатланиши, халқ давлат бошқарувида доимо иштирок этиши. ривожланган фуқаролик жамияти шаклла­ниши ва маълум бир мухолафатнинг бўлиши зарур.

Ҳуқуқий давлат этатик давлатдан принципиал равишда ажралиб туради. Мазкур тафовут давлат ҳокимиятини ташкил қилиш ва амалга оширишнинг барча тарафлари, шунингдек, олдида турган вазифаларни ҳал этиш шакл ва усуллари, жамият, миллат ва элатлар, ижтимоий гуруҳлар ва алоҳида фуқаролар, сиёсий партиялар ва жамоат бирлашмалари каби тармоқларни қамраб олади. Улардан энг муҳимларига тўхталамиз.

  1. Ҳуқуқий давлатда ҳокимиятнинг бутун механизми - ҳар бир орган, мансабдор шахс ўз фаолияти давомида ҳуқуқий принциплар ва қоидаларга таянади, улар билан ўз фаолиятини боғлайди. Ҳуқуқий нормалар нафақат аҳоли, балки давлат органлари ва мансабдор шахслар учун ҳам мажбурийдир. Уларнинг ҳуқуқ чегараларидан чиқишга умуман йўл қўйилмайди ёки бунга умуман имкон берилмайди. Агар этатик давлатда расмий органлар ва мансабдор шахслар ҳуқуқни ўзлари учун иккинчи даражали ва мажбурий эмас, деб тушунсалар, аксинча ҳуқуқий давлат шароитида бундай ҳолат умуман номақбул ва ножоиз ҳисобланади ва шу сабабдан у аста- секин енгиб ўтилади.

  2. Ҳуқуқий давлатда этатик давлат учун хос бўлган ҳуқуқ ва қонун ўртасидаги масофанинг узайиб кетишига йўл қўйилмайди. Ундаги органларининг барча норматив актлари ўзининг мазмун-мо- ҳияти ва йўналиши, қабул қилиш ва расмийлаштириш муолажаси, қонуний кучга киритиш, қўллаш, амалга ошириш ва бузилишлардан муҳофаза қилиш хусусиятларига кўра ҳуқуқнинг юқори талабларига жавоб беради. Қонунчилик мунтазам равишда ҳуқуқий принцип- ларга асосланади, уларни ўзида сингдиради, улардан асло чекин- майди. Давлат органларининг ноҳуқуқий норматив актларини қабул қилиш ва амал қилишига умуман йўл қўйилмайди, аксинча этатик давлатларда кўпинча бунинг шоҳиди бўлишимиз мумкин.

  3. Ҳуқуқий давлат қонунларни қабул қилиш ва эътироф этиш билан чекланиб қолмайди. У мазкур қонунлар зарурий равишда ҳаётга татбиқ этилиши, барча жисмоний ва юридик шахслар, давлат ва жамоат органлари, корхона, муассаса ва ташкилотлар фаолиятини керакли йўналишга солишга катта аҳамият беради. Давлатнинг ҳуқуқни амалга ошириш бўйича фаолиятига устувор вазифа ҳисобланади. Шу боис, унда «қоғозда қолган», амал қилмайдиган қонунлар умуман йўқ, аксинча этатик давлатда керакциз қонун- ларнинг «уюмлари»ни ҳеч ким тозалашга уринмайди ҳам. Ҳуқуқий давлатда ижтимоий муносабатларнинг ҳар бир субъекти давлат органларининг амалдаги норматив актларини албатта бажариш кераклигига астойдил ишонади (бошқача бўлиши мумкин эмас), зеро бу ҳуқуқ тартиботининг барқарорлиги муҳитини яратади ва жамият- да юридик нигилизмнинг тарқалиши ҳамда одамларнинг ҳуқуққа менсимай муносабатда бўлишини бартараф этади.

  4. Ҳуқуқий давлатда давлат норматив актларининг амал қилишида субординацияга риоя қилинишига катта аҳамият берилади. Унда ҳуқуқ манбалари, яъни норматив актларнинг қатъий бўйсун- дирилган тизими шаклланади, амал қилади ва ривожланади. Бу тизимда ҳар бир актнинг ўрни унинг юридик кучига боғлиқ бўлади. Мазкур тизим, ифодали қилиб айтганда, ҳуқуқий манбалар «эҳроми» чўққиси - юқори юридик кучга эга бўлган конституцияга асослани- ши, уни аниқлаштириши, тўлдириши ва мазмунини ривожлантири- ши лозим. Шунга мувофиқ равишда конституциявий ва оддий қонунлар тузилади, юридик пиллапоя (пирамида)нинг қуйи «қават- лари» давлат раҳбарининг актлари, ҳукумат фармонлари ва фар- мойишлари, вазирликлар ва идоралар буйруқлари ва кўрсатмалари, маҳаллий ваколатли ва ижро этувчи органлар актлари, ҳуқуқий одатлар, суд ва маъмурий прецедентлар яратилади. Кичик юридик кучга эга бўлган актларга каттароқ юридик актларга нисбатан усту- вор давлатларга хос бўлиб, ҳуқуқий манбалар субординацияси ва иерархиясини бузади ва шу боис ҳуқуқий давлат учун зид ҳисобланади.

  5. Шахс ва ижтимоий муносабатлар субъектларининг мақоми биринчидан, ҳуқуқий давлатда ҳуқуқ ва эркинликларнинг кенг ми- қёсининг қамраб олинганлиги, нормал ҳаёт фаолиятини таъминлаш ҳамда олдида турган вазифаларни ҳал этиш учун етарлилиги билан аж­ралиб туради. Иккинчидан, ҳуқуқлар билан ажралмас биргаликда мажбуриятлар тизимининг мутаносиб ва мувофиқ тизимини ўз ичига олади. Учинчидан, ҳуқуқни албатта ҳаётга татбиқ этиш реал юридик кафолатлар билан мустаҳкамланган. Бунда ижтимоий муносабатлар- нинг бир турдаги субъектлари орасида тенгликни мустаҳкамлаш, синфий, миллий, уруғ-аймоқчилик имтиёзларини белгилаш ва бу орқа- ли улардан бирига имтиёз бериб, иккинчисини имтиёзлардан маҳрум этишга йўл қўймасликка интилиш мавжуддир. Субъектлар орасида мазкур тенгликнинг йўклиги этатик жамиятнинг ҳукукий амалиёти учун хосдир. Шу вактнинг ўзида ҳукукий давлат, шахс ва ижтимоий муносабатлар субъектларининг макомини кўллаб-кувватлаш, норма­тив мустаҳкамлаш ва таколмиллаштириш ҳакида ғамхўрлик килади, ўзида яширинган имкониятларни ҳукукни ташувчилар олдида намоён килишга интилади.

  6. Барча давлат ва ижтимоий институтлар ва тузилмаларнинг легитимлиги - ҳукукий давлатнинг алоҳида белгиларидан биридир. Бу ерда юридик базага эга бўлмаган институтлар ва тузулмаларни кам учратиш мумкин. Башарти улар мавжуд бўлса ҳам, узок муд- датга яшаш ва муваффакиятли фаолият кўрсатиш истикболларига эга бўлмайдилар, пиравордида енгиб бўлмас кийинчиликларга учраб тезда саҳнадан тушиб кетадилар. Давлат институтлари ва тузилма- ларининг кўпчилиги конун асосида, белгиланган тартиб ва муолажа- ларга риоя килган ҳолда, уларнинг максади, вазифаси, амал килиш шакл ва усуллари расмий равишда регламентация килинган ҳолда яратилади. Хусусан, бу конунийлаштиришнинг рўйхатга олиш, ижо- зат бериш ва лицензия бериш усуллари, шунингдек мувофик давлат органлари томонидан назорат-тафтиш ваколатларининг кўлланиши билан таъминланади. Ҳукукий давлатдаги муҳитнинг ўзи юридик муносабатда шубҳали институт ва тузилмаларнинг кискариши учун курашади, аксинча конунийлиги доим тасдикланадиган институтлар учун эса кенг имкониятлар яратиб беради.

  7. Ҳукукий давлатда ҳокимиятлар бўлиниши принципи эътироф этилади ва амалга оширилади. Шунга мувофик равишда ягона давлат ҳокимияти доирасида унинг учта мустакил тармокка бўлиниши таъ­минланади. Булар конун чикарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимият- лари бўлиб, улар ўзаро узвий муносабатда бўладилар. Ҳокимиятнинг битта тармоғи томонидан бошкаларининг «букиб олиниши» ва бўйсундирилишига йўл кўйилмайди. Кўриб чикилаётган принцип- нинг аҳамияти шундаки, у ҳокимиятнинг факат битта орган ёки ман­сабдор шахс кўлида мужассамланишининг олдини олади, натижада ички давлат аппаратида ҳокимиятнинг тенг таксимланишини таъ- минлайди ҳамда диктаторлик тартибининг юзага келишини олдини олади.

  8. Ҳукукий давлатда ички конунлар ҳамда умум эътироф этилган халкаро ҳукук нормалари ўртасида оптимал мувофикликни таъмин­лаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилади. Охиргилари ўзида ҳозирги замон ҳукукий цивилизациясининг ютукларини мужассам- лаштиради. Мазкур ютуқларга у ёки бу даражада ҳуқуқий давлатлар ҳам аралашади, зеро уларда одатда ички қонунлар олдида халқаро шартномалар (ратификация қилинганлари)нинг устуворлиги белги- ланади ва бу шартномалар бевосита қўлланиши айтиб ўтилади. Шу билан бирга, мазкур мамлакатлар юридик тизимларининг ташқи дунёдан алоҳидалиги ва чекланганлиги бартараф этилади, яъни жаҳон ҳамжамиятининг ҳуқуқий тизимига интеграциялашади, кўп- гина асосий принцип ва нормаларига риоя этиб, уларни ўз норматив актлари савиясига кўтарадилар.

  9. Ҳуқуқий тартибот бузилган ҳолларда (айниқса фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг бузилиши) ҳуқуқий таъсир қилиш ва ҳуқуқий ҳимоя механизми амал қилади, унда суд биринчи даражали роль ўйнайди. Мазкур механизм бошланган жиноятни олдини олиш, бузилган ҳуқуқни тиклаш, етказилган зарарнинг қопланишини таъ­минлаш, айбдорларни жазолаш, янги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқаролар ва ижтимоий муносабатларнинг бошқа субъект- ларига давлатнинг барча фармонлари тўлиқ равишда бажарилиши лозимлиги ҳақида уқдириш бўйича вазифаларни комплекс равишда ҳал қилади. Агар ҳуқуқ, тартибот, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинлик­ларининг ҳар қандай бузилиши мувофиқ давлат органлари ва ман­сабдор шахсларнинг эътиборидан четда қолмаса ҳамда тартиб бузар- лар ҳар гал ҳақли жазо олсалар, бундай ёндошувнинг ўзи қонунни бузишнинг самарали умумий превентив, яъни олдини олувчи омили бўлиб хизмат қилади. Уз навбатида, бу давлатда қонунийликка риоя этиш шароитига таъсир этади. Ҳуқуқий давлатнинг юрисдикция, ҳу- қуқ, тартиботни муҳофазалаш, ҳуқуқни ҳимоялаш ва превентив ол­дини олиш фаолияти ҳуқуқий талабларга қатъий риоя этиши зарур- дир. Шу сабабдан жамият ҳаётининг ҳуқуқий «кайфияти» этатик давлатга қараганда анча юқори бўлади.

  10. Ҳуқуқий жамият учун фуқароларнинг давлат олдида ва давлатнинг фуқаролар олдида ўзаро масъулиятлиги хосдир. Давлат ҳар бир одамга туғилишидан бошлаб тегишли ажралмас ҳуқуқ ва эркинликларни нафақат тан олади, балки уларни ҳаётга реал татбиқ


этиш ва тажовузлардан ҳимоялашни ҳам кафолатлайди. Уз навба­тида, фуқаролар ўз ҳуқуқ ва манфаатларидан давлат, бошқа фуқаро- лар, ижтимоий муносабатларнинг бошқа субъектларига зарар етказ- маган ҳолда фойдаланишлари мумкин, яъни улар ўзларига юклатилган мажбуриятларни қатъий бажаришлари лозим. Бошқача қилиб айтганда, давлатнинг фуқаролар билан алоқаси мураккаб ва кўп тармоқли ҳисобланиб, уларнинг ўртасида муайян ҳуқуқларнинг вужудга келиши ҳамда муайян мажбуриятларнинг бажарилишини тақозо этади.
Юқорида келтирилган омилларнинг биргаликдаги фаолияти жа­мият ва давлатда ҳуқуқнинг ҳукмронлиги, умум эътироф этилган- лиги ва устун мавқега эга бўлишига олиб келади. Бу ижобий натижа ҳисобланади, зеро ҳуқуқ - инсоният тараққиётининг буюк неъмати, ҳуқуқий тартибга солиш, бошқариш ва таъсир этишнинг тўпланган ижтимоий тажрибасининг асосий моҳияти, умуминсоний қадриятлар ва адолатлилик, демократия ва тартиб-интизом юксак ғояларини ўзида мужассамлаштиради. Ҳуқуқнинг жамият ҳаётида улкан аҳа- мияти ва вазифасини тушуниб етган давлатни ҳуқуқий давлатлар қаторига қўшиши мумкин.
Демак, ҳуқуқий қадриятларнинг устуворлиги, уларнинг ҳам аҳоли, ҳам давлат аппарати хизматчилари орасидаги нуфузига эъти- бор берадиган, ўз фаолияти давомида ҳуқуқ билан боғлиқ бўлган ҳамда қонун талаблари доирасида амал қилган ҳолда инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг бузилишига йўл қўймайдиган давлатни чинакам ҳуқуқий давлат дейиш мумкин.

  1. . Фуқаролик жамияти тушунчаси ва моҳияти

Инсонпарвар фуқаролик жамиятини қарор топтириш - Узбекистон халқининг улуғвор мақсадларидан биридир. Конституциянинг мазмун ва моҳиятидан шу нарса кўринадики, мамлакатимизда шакллантирилаётган жамият - демократия ва адолат тамойилларига

таянувчи эркин инсонлар жамияти бўлади. Узбекистон Республи­каси Президенти И.А. Каримов шундай деган эди: «Биз фуқаролик жамияти қуришга интилмоқдамиз. Бунинг маъноси шуки, дав- латчилигимиз ривожлана борган сари бошқарувнинг турли хил вазифаларини бевосита халққа топшириш, яъни ўзини-ўзи бош- қариш органларини янада ривожлантириш демакдир»52. Президент яна қуйидагиларга эътибор қаратган эди: «Биз учун фуқаролик жамияти-ижтимоий макон. Бу маконда қонун устувор бўлиб, у инсоннинг ўз-ўзини камол топтиришга монелик қилмайди, аксинча ёрдам беради. Шахс манфаатлари, унинг ҳукук ва эркинликларини тўла даражада рўёбга чикишига кўмаклашади. Айни вактда, бошка одамларнинг ҳукук ва эркинликлари камситилишига йўл кўймайди. Яъни конунга бўйсуниш бир вактни ўзида амал килади»53.
Хўш фукаролик жамиятининг моҳиятини нима ташкил килади, бу кандай жамият?
Моҳият жиҳатидан «фуқаролик жамияти» ибораси илмий адабиётларда ўзига хос алоҳида мазмун-маъно касб этиб, жамиятнинг ижтимоий-сиёсий, иктисодий, ҳукукий ва маънавий жиҳатдан юкори даражада камол топганлигини, мукаммалликка эришганлигини англатади. Мазкур категория воситасида тарихий ривожланиш тажрибаси асосида орттирилган мезонларга жавоб берувчи жамиятнинг етуклиги, окилона уюшганлиги, адолатлилиги ва фозиллиги изоҳланади.
Инсониятнинг кейинги асрлардаги тараккиёти замирида тўплан- ган илмий назарий талкинлар асосида фукаролик жамияти деганда, биринчи навбатда, давлатдан ҳоли бўлган мулкий, бозор тартиблари, оилавий, аҳлокий - маънавий муносабатлар соҳаси тушуниладиган бўлди. Шу маънода, маърифий, хусусий, ғайрирасмий, носиёсий ҳаёт соҳаси мажмуи тарзида талкин этиладиган фукаролик жамияти товар ишлаб чикарувчилар ва истеъмолчиларнинг давлат назорат килмайдиган манфаатларини амалга ошириш олами сифатида таърифланади. Масалан, Гегелнинг таъбирига кўра, фукаролик жа­мияти - бу энг аввало, хусусий мулкка асосланган манфаат (эҳти- ёж)лар тизими. Шунингдек, дин, оила, табакалар, давлат тузуми, ҳукук, ахлок, бурч, маданият, таълим, конунлар ва субъект (ин- сон)ларнинг улардан келиб чикувчи ўзаро узвий юридик алокалари мажмуидир. Инсонлар табиий, «номаданий» ҳолатдан «фукаролик жамиятига ўтишлари лозим, зеро айнан шу жамиятда ҳукукий муносабатлар асл вокэликка айланади»54. Гегел бу жамиятни бур- жуача ишлаб чикариш муносабатлари мажмуи сифатида тушунган, шу билан бирга, унинг куйидаги икки асосий принципини алоҳида ажратиб кўрсатган:

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   265   266   267   268   269   270   271   272   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish