3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 1,42 Mb.
bet270/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   266   267   268   269   270   271   272   273   ...   277
Bog'liq
ДХН

биринчидан, шахслар ўз хусусий манфаатларидан келиб чикиб ҳаракат киладилар;
иккинчидан, инсонлар шундай ижтимоий муносабатлар тизи- мини вужудга келтирадиларки, бунда ҳар ким бошқа кимсага боғлиқ бўлади, улар ўртасида ўзаро ҳамкорлик мавжуд бўлади.
Фуқаролик жамияти - давлатдан мустақил ва ундан ҳоли муно­сабатлар ҳамда воситалар тизими бўлиб, у шахс ва жамоаларнинг ижтимоий-иқтисодий, маданий, маърифий ҳаёт соҳаларидаги хусусий манфаат ва эҳтиёжларини амалга оширишга шароит яратади. Фуқаролик жамияти инсонларнинг хусусий манфаат ва эҳтиёжлари соҳаси (шу соҳадаги муносабатлар йиғиндиси)дан иборатдир. Маълумки, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг акса- рият қисми мана шу хусусий ҳаёт соҳасида рўёбга чиқарилади. Би- роқ бунинг замирида турган индивидуализм ҳаддан (муайян меъёр- дан) ошмайди, шахснинг ижтимоий ҳаётдан ажралиб қолишига, бегоналашувига олиб келмайди. Чунки индивидлар ўз хусусий манфаатларини таъминлаш учун бирлашиб, турли уюшма ва ташкилотларни вужудга келтирадилар.
Фуқаролик жамияти - шахсларнинг оддий йиғиндиси эмас, балки улар ўртасидаги ранг-баранг алоқалар, ҳамкорлик, ҳам- жиҳатликнинг ифодасидир. Мазкур муштараклик ва ҳамжиҳатлик ташкилий-институциявий кўринишга эга бўлиб, у турли ижтимоий кучлар, нодавлат ташкилотлар, бирлашмалар мавжудлиги билан тавсифланади.
Фуқаролик жамиятидаги ўзини ўзи бошқаришнинг асосий механизм (мурват)лари: эркин бозор муносабатлари (иқтисодий механизм); сиёсий эркинлик ва демократия (сиёсий механизм); маъ- навий-ахлоқий соҳа (маънавий-руҳий механизм); жамиятдаги низо- ларни одил судлов воситасида ҳал этиш (суд-ҳуқуқий механизм)дан иборат бўлиб, уларда жамият аъзоларининг расман тенглиги принципи намоён бўлади.
Фуқаролик жамияти ниҳоятда мураккаб ижтимоий ҳодисадир. Шу боис уни уч асосий жиҳат, учта йўналиш бўйича:

  1. иқтисодий жиҳат;

  2. сиёсий жиҳат;

  3. маънавий-ахлоқий жиҳатдан таърифлаш мумкин.

Биринчи жиҳати. Фуқаролик жамияти хусусий мулкчиликка кенг йўл берувчи ва унга асосланувчи бозор иқтисодиёти муно- сабатларига, эркин иқтисодий фаолият таъминланган шарт-шароитга таянади. Айнан хусусий мулкчилик муҳити ва муносабатлари қарор топган жамиятда шахснинг мулкий мустақиллиги, иқтисодий фаолият юритишдаги эркинлиги таъминланади. Худди шу аснода шахс давлат ҳокимиятига нисбатан автоном, мустақил мавқени эгаллайди. Давлат хусусий ҳаёт соҳасига, шахс ва ташкилотларнинг қонуний иқтисодий фаолиятига аралашмаслиги лозим. Президент И. А. Каримов айтганидек: «Давлатнинг қонунлари инсон ва фуқаро ҳуқуқларини камситмаслиги лозим». Бу талаб, аввало иқтисодий ишлаб чиқариш, хусусий тадбиркорлик соҳасига оиддир.
Хусусий мулкчиликка асосланган ижтимоий структура бўлмиш фуқаролар жамияти инсоннинг ижодий фаоллигини намоён этишга йўл очувчи муносабатлар шаклланган тақдирда зоҳир бўлади.
Буюк Француз инқилобининг манифести - 1791 йилги Инсон ва фуқаро ҳуқуқлари Декларациясида ҳам хусусий мулк муқаддас ва дахлсиз деб эълон қилган. Феодализмнинг ашаддий душмани бўлган якобинчилар эса хусусий мулкни янги жамиятнинг, яъни фуқаролик жамиятининг бирдан-бир асоси деб билганлар. Тарих сабоқларидан маълумки, хусусий мулк нафақат жамиятни турли қатламларга ажратган, балки ишлаб чиқаришни ривожлантиришга қаратилган ташаббусни рағбатлантирган, ҳокимиятга нисбатан мустақил (авто­ном) тузилмаларни вужудга келтирган.

Узбекистонда ҳам хусусий мулкчиликка асосланган иқтисодий муносабатлар қарор топмоқда, тадбиркорликка, кичик ва хусусий бизнесга кенг йўл очилиб, тегишли ташкилий ва ҳуқуқий механизмлар вужудга келтирилмоқда. Узбекистон Республикаси Консти- туцияси фуқаролик жамиятини қарор топишини хусусий мулкнинг қатъий мавқега эга бўлиши билан боғлайди. Шу асосда ҳозирги пайтда жамиятда кенг кўламда хусусийлаштириш (акциялаштириш) жарайонлари амалга оширилмоқда.
«Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида, - дейди Президент И. А. Каримов, - давлат иқтисодий эркинликларнинг кафолати бўлади. Айни шу туфайли давлат иқтисодиётга ўзининг тартибга солувчи таъсирини мақбул равишда ўтказа олади».

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   266   267   268   269   270   271   272   273   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish