Иқтисодий соҳада эса - миллий бойликнинг ўсиши асосида фаровонликни таъминловчи кўп укладли иқтисодиётни барпо этишни; ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини босқичма- босқич шакллантиришни; мулк ҳуқуқи ва мулкчиликнинг барча шаклларини давлат ҳимоясида бўлишини; давлатнинг иқтисодиётга аралашувини чеклаш ва иқтисодий эркинликни таъминлашни англатади.
Ижтимоий ва маънавий соҳада - инсонпарварлик ғояларига содиқликни, инсон, унинг ҳаёти ва шахси дахлсизлиги, эркинлиги, қадр-қиммати, яшаш жойини танлаш ҳуқуқи тан олинишини; миллий маънавиятни қайта тиклашни; ҳурфикрлилик, виждон ва эътиқод эркинлигини қарор топтиришни; ижтимоий адолат, аҳолини ижтимоий кўллаб-кувватлаш; интеллектуал мулкни ҳимоялаш ва инсонлар истеъдодини рўёбга чикариш каби устувор вазифалар белгиланади.
Фукаролик жамиятини шакллантириш, демократик давлат кури- лиши ва иктисодиётни ислоҳ килиш дастурининг ўзаги сифатида куйидаги бешта асосий тамойил эълон килинди: 1) иктисодиётнинг сиёсатдан устуворлиги; 2) ўтиш даврида давлат бош ислоҳотчи бўлиши; 3) конунларга риоя этиш устуворлиги; 4) кучли ижтимоий сиёсат ўтказиш; 5) бозор иктисодиётига «инкилобий ларзаларсиз, эволюцион тарзда боскичма - боскич ўтиш.
Ушбу муҳим коидалар Узбекистоннинг мустакил тараккиётига асос килиб олинди, фукаролик жамияти шаклланиши даврининг негизи сифатида белгиланди. Утган давр мобайнида бу тамойиллар мамлакатда ижтимоий-сиёсий баркарорликни таъминлади.
Мустакиллик йиллари ҳокимиятни тармокларга ажратиш асосида миллий давлатчилик пойдеворини барпо этиш амалга оширилди. Давлат ҳокимияти ва бошкарувининг ҳукукий асослари яратилди.
1992 йил 8 декабрда Узбекистон Республикаси Конституцияси кабул килинди. Унда ҳукукий давлат ва фукаролик жамияти курилиши- нинг асосий тамойиллари, фукароларнинг ҳукук ва эркинликлари, жамият тараккиётининг иктисодий асослари мустаҳкамланди.
Асосий конунда фукаролик жамияти тузилмалари, институтлари карор топиши учун замин вужудга келтирилди. Мамлакатимизда демократия умуминсоний принципларига таяниши, инсон ҳукуклари устуворлиги, демократик ҳукук ва эркинликлар Конституция ва конунлар билан ҳимояланиши мустаҳкамлаб кўйилди. Шунингдек,Узбекистонда ижтимоий ҳаёт сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида ривожланиши, яъни кўп пар- тиявийлик карор топиши эътироф этилди.
Мамлакатда кўп партиявийлик шаклланиши ва ривожланиши нафакат фукаролик жамиятини барпо этиш, балки демократиянинг зарурий шартидир. Сиёсий демократия жамият ҳаётида сиёсий партиялар мавкеи ҳамда фаоллиги кай даражадалигига боғлик.
Ҳозирги кунда Узбекистонда кўп партияли тизим фаолият кўр- сатиши учун ҳукукий пойдевор яратилган. Аввало, Конституциямизда мустаҳкамланган куйидаги норма: «Узбекистонда ижтимоий ҳаёт сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма- хиллиги асосида ривожланади» (12-модда), мамлакатда сиёсий плюрализм, кўп партиявийлик тизими карор топишига ҳукукий асос яратди. Бу даврда фуқаролик жамияти институтлари шаклланишига кўмаклашувчи «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғри- сида»ги (1991 й.), «Жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги (1991 й.), «Касаба уюшмалари ва улар фаолиятининг кафолатлари тўғриси- да»ги (1992 й.) каби қонунлар ҳам амал қила бошлаган эди. Конституция ва қонунларга мувофиқ, ҳар кимга касаба уюшмаларига, сиёсий партия ва жамоат бирлашмаларига уюшиш, оммавий ҳаракат- ларда қатнашиш ҳуқуқи кафолатланади.
Яратилган мўътадил ҳуқуқий майдон туфайли мамлакатда кўп партиявийлик қарор топа борди. Жумладан, 1991 йил 1 ноябрдабўлиб ўтган таъсис қурултойда Узбекистон халқ демократик партияси ташкил топди. У демократик ислоҳотларни жадаллаштиришга мойил сўл сиёсий куч сифатида фаолият кўрсатиб, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қисмлари манфаатини ифода этади.
Истиқлол йилларида сиёсий куч сифатида «Ватан тараққиёти» партияси ташкил топди. У 1992 йил 24 майда Тошкентда бўлиб ўт- ган таъсис қурултойида тузилган. Партия мамлакатдаги барча миллат ва элатлар, зиёлилар, ишбилармонлар ҳамда ўрта табақа мулк- дорлар манфаатини ифода этувчи сиёсий ташкилот сифатида юзага келди.
Утган асрнинг саксонинчи йиллари охирида собиқ Иттифоқда вужудга келган ижтимоий вазият ва демократия ўйинлари натижасида Узбекистонда «Эрк» демократик партияси пайдо бўлган эди. Унинг раҳбари 1991 йил 29 декабрда муқобиллик асосида бўлиб ўт- ган сайловларда иштирок этиб, атиги 10 % га яқин овоз олган. ХДП номзоди бўлган И.А. Каримов эса 86 % овоз олиб Президент этиб сайланган эди.
Узбекистон «Адолат» социал демократик партияси ўзининг 1995 йил 18 февралда бўлиб ўтган I таъсис қурултойида расмийлашди. У демократик жарайонларни жадаллаштириш, адолатли, маърифий фуқаролик жамиятини қуришда фаол иштирок этиш мақсадларини кўзлаб майдонга келди.
йил 3 июнда ўтган қурултойда Узбекистон «Миллий тик- ланиш» демократик партияси ташкил топди. Мазкур партия асосан зиёлиларга таянади. У миллатнинг маънавий бирлиги, миллий қадриятларни қайта тиклаш ғояси остида уюшди.
Узбекистон Республикасининг 1994 йил 25 декабри ва 1995 йил 8 ҳамда 25 январдаги сайловларида демократик йўл билан шакл- ланган парламенти - Олий Мажлис илк бор кўп партиявийлик асоси- да сайланди. Унинг таркибида ХДП дан - 69 депутат, «Адолат» СДП дан - 47 депутат, «Ватан тараккиёти» партиясидан - 14 депутат бўлиб, ҳар бир сиёсий партия ўз фракциясини ташкил этди.
Узбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлиснинг
йил 29 августдаги сессиясида сўзлаган «Ҳозирги боскичда демократик ислоҳотларни чукурлаштиришнинг муҳим вазифалари» номли маърузаси мамлакатдаги сиёсий жарайонларга ва фукаролик жамиятини барпо этиш йўлидаги саъй-ҳаракатларга кўшимча демократик руҳ бағишлади. Ислоҳотларнинг шундай тўлкинида Олий Мажлис 1996 йил 26 декабрда «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги ко- нунни умумхалк муҳокамасидан сўнг кабул килди. Сиёсий партиялар фаолиятининг кафолатларини янада кучайтириш максади- да 2004 йил 30 апрелда «Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғ- рисида»ги конун ҳам кабул килинди.
Узбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов «Узбекистон ХХ! аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, баркарорлик шарт- лари ва тараккиёт кафолатлари» асарида (1997 йил) фукаролик жамияти ҳакидаги таълимотни куйидаги муҳим коидалар билан бойитди: «Биз учун фукаролик жамияти - ижтимоий макон. Бу маконда конун устувор бўлиб, у инсоннинг ўзини ўзи камол топти- ришига монелик килмайди, аксинча, ёрдам беради». Шахс манфа- атлари, унинг ҳукук ва эркинликлари тўла даражада рўёбга чикиши- га кўмаклашади. Айни вактда бошка одамларнинг ҳукук ва эркинликлари камситилишига йўл кўйилмайди. Яъни, эркинлик ва конунга бўйсуниш бир вактнинг ўзида амал килади, бир-бирини тўлдиради ва бир-бирини такозо этади. Бошкача айтганда, давлатнинг конун- лари инсон ва фукаро ҳукукларини камситмаслиги лозим. Шунинг баробарида барча одамлар конунларга сўзсиз риоя килишлари шарт»56.
Шунингдек, мазкур асарда давлатни бошкаришда фукароларнинг иштирокини кенгайтириш, сиёсий фаоллигини ошириш, давлат ва унинг институтлари, мансабдор шахсларнинг жамият ва фукаро олдидаги масъулиятини янада кучайтиришга алоҳида эътибор караё- тилди. «Фукаролик жамияти асосларини шакллантириш жараёни юзбераётган бир пайтда, - деб ёзади И.А. Каримов, - Узбекистон аҳо- лиси турли катламларининг манфаатларини ифода этиши лозим бўл- ган кенг тармокли, кўппартияли тизим каби демократик институтлар ҳамда бошқа жамоат ташкилотларининг қарор топиши ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу жиҳатдан олганда, давлатнинг роли сиёсий партиялар ва жамоатчилик ҳаракатларининг вужудга келиши, қарор топиши ва ривожланишини секинлаштириб қўядиган ҳар қандай ғов ва тўсиқларни бартараф этишдан иборатдир»57.
Давлатимиз раҳбари 1999 йил 14 апрелида Олий Мажлис сессиясида сўзлаган «Узбекистон XXI асрга интилмоқда» номли маърузасида давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини эркин- лаштириш, демократик ислоҳотларни янги босқичга кўтариш вази- фасини кун тартибига қўйди. Шу асосда 1999 йил апрелида «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш тўғрисида» янги таҳрирдаги, «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги ва бошқа қатор қонунлар қабул қилинди.
1998 йил 28 декабрида I таъсис қурултойида Фидокорлар миллий-демократик партияси ташкил топди. Унинг Дастури ва Низоми қабул қилинди. 1999 йил декабрида сайланган Олий Мажлис таркибида 34 нафар «Фидокорлар» партияси аъзолари бор эди. 2000 йил 14 апрелда «Ватан тараққиёти» партияси ва «Фидокорлар» МДП қўшма қурултой ўтказиб, улар бирлашдилар.
2008 йил 20 июнда «Фидокорлар» партияси ва «Миллий тикланиш» партияси бирлашуви асосида Узбекистон «Миллий тикланиш» партияси қарор топди.
Аммо бу билан Узбекистонда кўппартиявийлик шаклланиши ниҳоясига етгани йўқ. 2003 йил 15 ноябрда Узбекистон либерал-демократик партияси (Уз.Ли.Деп) ташкил топди. У тадбиркорлар, кичик бизнес, ўрта мулкдорлар, фермерлар партияси сифатида сиёсий майдонга чиқди.
Ҳозирги кунда мамлакат парламентида (2011 йил сентябрьҳолатига кўра) тўртта сиёсий партия - Уз ХДП, «Адолат» СДП,«Миллий тикланиш» ва Уз.Ли.Деп. партиялари фракциялари фаолият олиб бормоқда.
Маълумки, фуқаролик жамияти юксак даражада уюшган, батар- тиб муносабатлар тизимига таянган, ўзини ўзи бошқариш механизм- лари мукаммал қарор топган жамиятдир. Бу жамият шароитида инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ, эркинлик ҳамда манфаатларини акс эттирувчи, муҳофаза этувчи турли-туман уюшмалар, бирлашмалар, нодавлат ташкилотлар ва идоралар мавжуд бўлади. Улар давлат ҳокимиятидан мустақил бўлиб, ўзини ўзи бошқариш принципи асосида актив фаолият юритади. Шу мақсадда инсон ҳуқуқларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назоратни таъминлайдиган ташкилий тузилмалар - Инсон ҳуқуқлари бўйича Узбекистон Республикаси Миллий маркази (1996 й.) ва Амалдаги қонунчилик мониторинги институти (1997 й.) ташкил топди. 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган «Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) тўғрисида»ги қонунга кўра, 1995 йилда таъсис этилган Инсон ҳуқуқлари бўйича парламент вакилининг фаолияти қатъий ҳуқуқий асосга эга бўлди.
Фуқаролик жамияти институтлари тизимида оммавий ахборот воситалари салмоқли ўрин тутади. Ислоҳотларнинг дастлабки даврида «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонун қабул қилинди (1991 й.). Республикада оммавий ахборот воситаларини демократлаштириш ва уларни қўллаб-қувватлаш билан шуғуллана- диган ижтимоий-сиёсий жамғарма таъсис этилди (1996 й.) ва сермазмун ҳамда самарали фаолият юритиб келмоқда. Бир томондан давлат ваколатли органлари ва, иккинчи томондан, жамоатчилик, оммавий ахборот воситаларини демократлаштириш ва қўллаб- қувватлаш жамғармасининг саъй-ҳаракатлари билан қисқа муддат ичида «Журналистик фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги (1997 й.), «Ноширлик фаолияти тўғрисида»ги (1997 й.) ва бошқа қонунлар қабул қилиниб, ҳаётга самарали жорий этиб келинмоқда. Кейинги ўн йилнинг ўзида босма оммавий ахборот воситаларининг сони 1,5 баробар, электрон оммавий ахборот воситаларининг сони эса 7 баробар кўпайиб, бугунги кунда уларнинг умумий сони қарийб 1200 тага етди. Мавжуд барча телеканалларнинг қарийб 53 фоизи, ра- диоканалларнинг эса 85 фоизи нодавлат оммавий ахборот воситалари ҳисобланади.
Фуқаролик жамияти тузилмалари қаторида аҳолининг барча қатламлари ўз вакиллигига эга бўлиши лозим. Шунга кўра мамлакатда жамоат бирлашмаларининг, нодавлат-нотижорат ташкилотларининг кенг кўламли тармоғи вужудга келди ва ривож топиббормокда. Масалан, мустакилликнинг дастлабки кунларида Узбекистонда Касаба уюшмалари фаолият кўрсатиб келмокда. Унинг 53 мингга якин бошланғич ташкилоти, федерация таркибида 21 та тар- мок уюшмалари, жами 7, 5 миллиондан зиёд аъзоси бор.
Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 1 мартдаги карори биланУзбекистон Хотин кизлар кўмитаси тузилди. Унинг максади аёл- ларни кўп болали оналарни ҳар томонлама муҳофаза этишни янада кучайтириш, уларнинг меҳнат ва ижод соҳасидаги фаолиятини кўллаб-кувватлашдан иборат.
йил декабрда Президент фармони билан фахрийлар Кенгаши «Нуроний» жамғармасига айлантирилди. 1996 йил 17 апрелда ёш ижодкорларга, олимлар ва ижодкорларга кўмаклашувчи, умуман ёшлар муаммолари билан шуғулланувчи «Камолот» жамғар- маси таъсис этилди. 2001 йил 25 апрелда Таъсис курултойида
о
Узбекистон ёшларининг «Камолот» ижтимоий ҳаракати демократик ташкилот сифатида ташкил топди. У ёшлар манфаатини ифодаловчи институт тарзида фукаролик жамияти тизимида ўз муносиб ўрнига эга бўлди. «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатини кўллаб-кув- ватлаш ва унинг фаолият самарадорлигини янада ошириш тўғрисида фармон кабул килинди58. Бу ҳужжат мазкур ташкилот кенг кўламда фаолият олиб бориши учун янги имкониятлар яратди.
о
Узбекистон Президенти «Маҳалла» хайрия жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги 1992 йил 12 сентябрдаги ҳамда «Маҳалла» хайрия жамғармасига маблағ ажратиш тўғрисидаги 1992 йил 8 октябрдаги фармонлари катта ижтимоий сиёсий аҳамиятга эга бўлди. 1994 йил охирида Республикада 10 мингдан зиёд маҳалла фаолият олиб борди. Бугунга келиб мамлакат кишлок ва овулларида фукароларнинг 1436, шаҳарларда 17 та, маҳаллаларда 5402, шунингдек кишлок маҳаллаларида ўзини-ўзи бошкариш органлари жамоат- чилик тамойиллари асосида иш олиб бормокда. Мамлакатда 6 минг 955 та йиғин раиси ва 60 мингдан ортик маслаҳатчи сайланди.
Мамлакатдаги фукаролик жамиятининг маънавий ҳаётида муҳим ўрин тутадиган вокеа - 1994 йил 23 апрелдаги «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик марказини ташкил этиш тўғрисидаги Президент фармони бўлди. Ҳозирда мазкур марказ халкимизнинг бой маънавий, маданий мероси миллий ва умуминсоний кадрият асосида илғор ғояларни юзага чиқариш, ақлий-ижодий салоҳиятни ватан истиқболи сари йўналтириш, аҳолининг маърифий, маънавий юксалишини таъминлаш ишига хизмат қилмоқда.
Иккинчи чақириқ Олий Мажлиснинг 2002 йил 29 августда бўлиб ўтган тўққизинчи сессиясидаги мамлакат Президентининг «Узбекистонда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва фуқаро- лик жамияти асосларини шакллантиришнинг асосий йўналишлари» деб номланган маърузаси59 сиёсий-ижтимоий ҳаётда катта воқеа бўл- ди. Мазкур дастурий маърузада, юртимизда фуқаролик жамиятини қарор топтиришнинг етти устувор йўналишини белгилаб берилди. Булар, биринчидан, давлатимиз мустақиллигини асраб-авайлаш, ҳи- моя қилиш ва мустаҳкамлаш. Мустақилликни, мамлакатимизни сиёсий жиҳатдан ривожлантириш, иқтисодиётни модернизация қилиш, жамиятни маънавий янгилаш» мезони деб билиш; иккинчидан, мамлакатда хавфсизлик ва барқарорликни, давлатимизнинг ҳудудий яхлитлигини, сарҳадлар дахлсизлигини таъминлаш; учинчидан, бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш, эркин иқтисодиёт тамойилларини жорий этиш. Хусусий бизнес ва тадбиркорликни мунтазам ривожлантириш; тўртинчидан, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини, сўз ва матбуот эркинлигини, шунингдек ошкора- ликни, жамиятимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг очиқли- гини таъминлайдиган демократик тамойилларни амалий ҳаёт мазму- нига сингдириш; бешинчидан, фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг муҳим шарти сифатида жамият ҳаётида нодавлат ва жамоат ташкилотларининг мавқеи ва аҳамиятини кескин кучайтириш. Нодавлат ва жамоат ташкилотларининг фаоллигини ошириш фуқа- роларнинг хусусий ҳаёти соҳасига давлат аралашувини камайтириш, қонун воситасида чеклаш билан боғлиқ. Ушбу йўналишда жа- моатчилик назорати алоҳида ўрин тутади. Қонунлар ижросини таъминлаш, меъёрий ҳужжатларни ҳаётга жорий қилишда давлат ҳоки- мият органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш муҳим аҳамият касб этади; олтинчидан, суд-ҳуқуқий тизимни ислоҳ қилиш. Бу соҳадаги энг муҳим вазифа суд-ҳуқуқ идора- ларининг мустақиллиги ва таъсирчан фаолиятини амалда таъмин- лашдир. Судлар том маънода мустақил бўлган ҳолдагина қонунлар- нинг қатъий ижроси, уларнинг ҳақиқий устуворлиги сўзсиз таъмин- ланади. Қаерда суд мустақил бўлмас экан, шу ерда қонун талаблари ва адолат бузилиши муқаррар. «Қонун устуворлигини, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини таъминламасдан туриб, фуқаро- лик жамияти ҳақида сўз юритишга ҳеч қандай асос қолмайди»60; ет- тинчидан, ислоҳотларни инсон манфаатларига бўйсундириш. Уларга баҳо беришда асосий омил ва мезон инсон эканлигини ёдда тутиш.
Юртимизда фуқаролик жамиятини барпо этиш концепциясини янада такомилаштиришда И.А. Каримовнинг 2005 йил 28 январда парламент палаталарининг қўшма мажлисидаги «Бизнинг бош мақсадимиз - жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир» номли маърузаси алоҳида аҳамият касб этди. Унда республика Президенти шундай дейди: «Бизнинг асосий узоқ муддатли ва стратегик вазифамиз аввалгича қолади - бу демократик давлат, фуқаролик жамияти қуриш жарайонлари ва бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш, одамлар онгида демократик қадриятларни мустаҳкамлаш йўлидан изчил ва қатъият билан боришдир».
Мазкур маърузада мамлакатимизни ривожлантириш стратегияси ҳақида гапирар экан, биринчи муҳим вазифа - ўзини ўзи бошқариш органлари - маҳалла, маҳалла қўмиталари ва қишлоқ фуқаролик йиғинларининг роли ҳамда ваколатларини амалда кучайтириш лозимлигини таъкидлаб ўтди.
Do'stlaringiz bilan baham: |