3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари


– . Фуқаролик жамияти тушунчаси ва моҳияти



Download 1,42 Mb.
bet195/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   277
Bog'liq
ДХН

2 – . Фуқаролик жамияти тушунчаси ва моҳияти

«Фуқаролик жамияти» тушунчаси тарихан инсоният тарақ- қиётининг турли даврларида яшаган мутафаккирларнинг… адо- латли ижтимоий тузум моделини яратиш йўлидаги интилишларибилан тавсифланадиган алоҳида бир даврни акс эттиради.
келган. Масалан, Аристотель жамиятни давлатдан алоҳида тасав- вур этмаган; давлатни фуқароларнинг умумий жамоаси деб таъ- рифлаган. «Давлат фуқаролар йиғиндисининг ўз эҳтиёжлариниетарли даражада қондириш қобилиятига эга бўлиб яшашидир».Марк Туллий Цицерон жамиятда фуқароларнинг ҳуқуқий жиҳат- дан тенглигини исботлашга уринган: «… қонун фуқаролик жами- ятини боғловчи бўғини, ҳуқуқ эса қонун билан ўрнатилиб, барчаучун бир хил бўлади». Тараққиётнинг бу босқичида фуқароликжамияти давлат билан айнан бир деб эътироф этилган.
Фуқаролик жамияти инсоният тарихий тараққиётининг ало- ҳида етуклик даври сифатида унинг маърифий шаклланиш,комилликка эришиш ва равнақ топиш босқичларини ўз қамровигаолади. Бундай идеал жамият ҳақидаги ғоянинг пайдо бўлишиданунинг ҳаётий воқеликка айланишигача бўлган амалиётни илмийжиҳатдан таҳлил этиш ҳозирги куннинг долзарб мавзусидир. Башарият ўз тамаддунида улкан тараққиёт даражасига эришган- лигига қарамай, бугунга қадар фуқаролик жамияти ғоясининг тубмаъноси, моҳияти бўйича ягона нуқтаи назар шаклланмади унингягона илмий таърифини яратишга эришилмади. Хўш, «фуқароликжамияти» категориясининг маънонинг мазмуни, илмий талқини,моҳиятига оид хусусият-белгилари қандай? Бу борада адабиёт- ларда, жумладан ҳуқуқшунослик соҳасидаги адабиётларда қандайфикр – мулоҳазалар мавжуд деган саволлар ўзининг илмийечимини кутмоқда.
Фуқаролик жамияти қадимдан аллома – мутафаккирлар наз- дида жамият ва давлатсиёсий тузумининг адолат, эркинлик,тафаккур замирига қурилган идеал намунаси тарзида ифодаланиб
Ҳозирги шароитда фуқаролик жамиятини барпо этиш дунё- даги аксарият давлатларнинг сиёсий дастурларида, конституция-ларида мустаҳкамланган мақсадига айланган. Шунингдек, Ўзбе- кистон Республикаси ҳам мустақиликка эришгач, ўз олдига адо- латли фуқаролик жамияти ва демократик ҳуқуқий давлат барпоэтиш вазифасини стратегик мақсад қилиб белгилади. Зотан, мам- лакатимизда шакллантирилаётган жамият демократия ва адолатпринципларига таянувчи эркин инсонлар жамияти бўлмоғи лозим.
Конституциянинг мазмун ва моҳиятидан шу нарса қатъий аёнки, мамлакатимизда шакллантирилаётган жамият – демокра- тия ва адолат принципларига таянувчи эркин инсонлар жамияти бўлади. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов шун- дай деган эди: «Биз фуқаролик жамияти қуришга интилмоқдамиз. Бунинг маъноси шуки, давлатчилигимиз ривожлана боргани сари бошқарувнинг турли хил вазифаларини бевосита халққа топши- риш, яъни ўзини ўзи бошқариш органларини янада ривожланти- риш демакдир».1 Президент яна қуйидагиларга эътиборни қарат- ган эди: «Биз учун фуқаролик жамияти-ижтимоий макон. Бу ма- конда қонун устувор бўлиб, у инсоннинг ўз-ўзини камол топти- ришга монелик қилмайди, аксинча, ёрдам беради. Шахс манфа- атлари, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари тўла даражада рўёбга чи- қишига кўмаклашади. Айни вақтда бошқа одамларнинг ҳуқуқ ва




1 Каримов И.А. Ўзбекистоннинг сиёсий-ижтимоий ва иқтисодий истиқболларининг асосий тамойиллари. – Т., 1995. – 14-б.
эркинликлари камситилишига йўл қўйилмайди. Яъни эркинлик ва қонунга бўйсуниш бир вақтнинг ўзида амалқилади»1.
Хўш фуқаролик жамиятининг моҳиятини нима ташкил қила- ди, у қандай жамият?
Энг умумий тарзда лўнда таърифбериладиган бўлса,фуқа-ролик жамияти – ижтимоий ҳаётнинг давлат таъсириваарала-шувидан,маъмурийтазйиқларданҳолибўлганҳамдаинсонлар-нинг хусусий турмуш соҳасини ташкил этувчи муносабатлар мажмуидир. Ҳозирги даврда фалсафий, сиёсий ваюридикадаби-ётларда фуқаролик жамиятини таъриф ва тавсиф этишгафаолҳа-ракат қилинмоқда. Бу таърифлардан баъзилариниталқинэтайлик.Фуқароликжамияти–давлатданмустақилваунданҳолимуносабатларвавоситалартизимибўлиб,ушахсҳамдажамоа-ларнингижтимоий,маданий,маърифийҳаётсоҳаларидагихусусий манфаат ва эҳтиёжларини амалга оширишга шароит яратади. Фуқаролик жамияти аксарият ҳолларда инсонларнинг хусу-
сий манфаат ва эҳтиёжлари соҳаси тарзида таърифланади. Фуқа- ролар ҳуқуқ ва эркинликларининг асосий кўпчилик қисми мана шу хусусий ҳаёт соҳасида рўёбга чиқарилади. Бироқ бу шахслар- нинг ижтимоий ҳаётдан ажралиб қолганлигини, бегоналаштири- лишини англатмайди.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish