Африка мамлакатларининг ҳуқуқий тизими. Африка халқ- лари орасидаги катта фарқларга, уларнинг одатлари ва одат ҳуқу- қининг турли-туманлигига қарамай, Африка ҳуқуқига ягона бир ҳуқуқ сифатида қарашга етарли асослар бор. Африка одат ҳуқуқи индивидлар - (якка шахс) эмас, балки гуруҳ ёки уюшмаларнинг ҳуқуқи ҳисобланади. Масалан, одат ҳуқуқида никоҳ шартномаси ўзида икки шахсни эмас, балки икки оилани, икки қабила рози- лигини олиниб амалга оширилади. Уларда арбитраж ва суд тузи- лишидаги ишлар кўрилган. Суд тартибида бу ҳолатни аниқлаш учун у «қасам ичишга» мажбур қилиш ва «худо суди» томонидан синов ўтказишда намоён бўлади.
Одат ҳуқуқида иккита ҳолат мавжуд ва у икки ёқлама намоён бўлади:
уруғдаги бир шахс учун бутун уруғ жавобгардир (ўзганинг айбини ювиши);
шахснинг содир этган ножўя ҳаракати, унинг гуруҳ аъзоси сифатидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари биланбоғланади.
Ҳар бир ҳукмдор мустамлакачи ўз ҳуқуқий талабларини қўл остидагиларга ўтказади. Француз ҳуқуқи – француз африкаси ва Мадагаскарга, Бельгия ҳуқуқи - Конгога, роман – голланд ҳуқуқи эса Жанубий Африкага киритилган. Мустамлакачилар ўз ҳуқуқий институтларини татбиқ этиш билан бирга фикран ўз манфаатларига зид келмайдиган одат ҳуқуқи ва Африка судловининг айрим қисмларини сақлаб қолиш сиёсатини юргиздилар. Шундай қилиб, мустамлака бошқаруви натижасида ҳуқуқнинг аралаш тизими пайдо бўлди. У метропо- литлар томонидан киритилган ҳуқуқ билан одат ҳуқуқини ўзида жамлади. Биринчиси имтиёзли равишда маъмурий ҳуқуқ, савдо, жиноят ҳуқуқини қамраб олди. Анъанавий соҳа - ерга эгалик, оила ва мерос ҳуқуқи (шахс ҳаётлигида мулкни, баъзи фуқаролик мажбуриятларини тақсимлаш) - одат ҳуқуқининг ҳаракат доира- сида қолдирилди.
Мустамлака даврида одат ҳуқуқида юз берган тўртта асосий ўзгаришни қайд этиш мумкин: 1) низоларни тартибга солишнинг анъанавий усулларидан воз кечиш, яъни аста-секинлик билан суд тизимини татбиқ қилиб, қабилада ўрнатилган тартибдан суд қурилиши намунасига ўтиш; 2) маҳаллий судларда ишларни одат ҳуқуқи бўйича ҳал қилган судларнинг Европа нормаларини қабул қилиши; 3) одат ҳуқуқини бекор қилмай, африкаликларга ўз ҳуқу- қий муносабатларини ҳуқуқ асосида тартибга солиш имкония- тини берувчи қонунларнинг жорий этилиши; 4) варварлик деб тан олинган, масалан, қуллик ва жароҳат етказиш каби баъзи одатларнинг тўғридан-тўғритақиқланиши.
Анъанавий Африка (ҳуқуқий) одат ҳуқуқи, шубҳасиз бошлан- ғич аҳамиятини йўқотмоқда, баъзи ҳолларда кўп қисмини йўқот- ган ҳам. У ўзининг сезиларли қисмида тизимлаштириш ва маж- мауалаштириш объекти бўлди. Одат ҳуқуқига кенг маънода дав- лат органлари, шунингдек, судлар томонидан ривожлантирилган ҳуқуқ сифатида қаралмоқда1.
Do'stlaringiz bilan baham: |