3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари


-. Ҳуқуқий давлат ҳақидаги таълимот



Download 1,42 Mb.
bet201/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   197   198   199   200   201   202   203   204   ...   277
Bog'liq
ДХН

5-. Ҳуқуқий давлат ҳақидаги таълимот

Инсоният давлат пайдо бўлган қадимги даврдан буён адо- латли ҳокимият (адолатли ҳукмдор) ҳақида орзу қилиб келади. Худди мана шу истак ҳуқуқий давлат ҳақидаги таълимотнинг вужудга келишига туртки берган.


Ҳуқуқий давлат фуқаролик жамиятининг сиёсий шакли бўлиб, жамият ҳаётида демократик институтларнинг ривож топи- ши, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш тизимимавжудлиги билан тавсифланадиган, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини устувор таъминлайдиган давлатдир. Шунингдек, ҳуқуқий давлат ҳуқуқ ва қонуннинг устунлиги, қонун ва суд олдида барчанинг тенглиги таъ- минланадиган, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолат- ланган, давлат ҳокимияти ваколатлари демократик тақсимлаш асо- сида ташкил этиладиган адолатли давлат сифатидатаърифланади.
Ҳозирги замон ҳуқуқий давлати – аввало, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, ҳокимиятни амалга оширишда (бевосита ёки вакиллар орқали) халқнинг иштироки таъминланувчи демократик давлат. У юксак ҳуқуқий ва сиёсий маданият, ривожланган фуқа- ролик жамиятини назарда тутади. Ҳуқуқий давлатда фуқароларга ўз қарашлари ва эътиқодларини қонун доирасида ҳимоя қилиш имконияти таъминланади. Бу, хусусан, сиёсий партиялар ва жа- моат бирлашмаларининг шаклланиши ва фаолият олиб бориши, сиёсий плюрализм, сўз ва матбуот эркинлиги ҳамда шу кабилар- да ўз ифодасини топади.
Ҳуқуқий давлатнинг қуйидаги белгиларини алоҳида эътироф этиш лозим:
жамият ҳаётининг барча жабҳаларида қонуннингустунлиги;
ҳуқуқий давлат органларининг фаолияти ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд тармоқларига бўлиниши принципига асосланади;шахс ва давлатнинг ўзаро масъуллиги;
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари амалда таъмин- ланиши, уларнинг ҳуқуқий ва ижтимоийҳимояланганлиги;
конституция доирасида иш олиб борувчи турли партия- лар, ташкилотлар ва бирлашмаларнинг эркин фаолияти, турли мафкуравий қарашларнинг мавжудлигига асосланган сиёсий ва мафкуравий плюрализмнинг қарортопганлиги;
жамиятда қонунийлик ва ҳуқуқий тартиботнинг барқа- рорлиги.
Ҳуқуқий давлат шаклланишининг қўшимча омиллари ва
шартлари қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин:
ижтимоий онгда ҳуқуқий нигилизмга барҳамбериш;
юксак даражадаги сиёсий-ҳуқуқий саводхонликкаэришиш;
партиялар билан давлат органлари функциялариниажратиш;
давлат бошқарувини демократлаштириш;
ҳуқуқий маданиятниюксалтириш;
янги ҳуқуқий тафаккур ва ҳуқуқий қадриятларнинг вужудгакелтирилиши.
Ҳуқуқий давлатда табиий-тарихий ҳуқуқ ва эркинликлар, давлат билан муносабатларда фуқаролар манфаатининг устун- лиги, ҳуқуқда умуминсоний асослар, инсоннинг олий қадри таъ- минланади. «Ҳуқуқий давлат» тушунчаси – демократия, инсон- парварлик, инсон ҳуқуқлари, сиёсий ва иқтисодий эркинликлар, либерализм каби муҳим умуминсоний қадриятлардан бири. Ҳуқу- қий давлатнинг моҳияти – ижтимоий ва сиёсий ҳаётда ҳуқуқнинг устунлиги, суверен ҳуқуқий ҳокимиятнинг мавжудлигида ифода- ланади. Ҳокимиятнинг бўлиниши принцип ёрдамида давлат ҳуқу- қий усулда ташкил топади ва фаолият кўрсатади, бу сиёсий ҳаёт- нинг демократиялашуви мезонидир. Ҳуқуқий давлатнинг оддий давлатдан фарқи нимада? Оддий давлат бутун ҳокимиятни ўз қўлида жамлаганлиги, ҳуқуқ билан чегараланмаганлиги, давлат- нинг жамиятдан устунлиги, фуқаронинг давлат органлари ва мансабдор шахслар ўзбошимчалигидан ҳимоя қилинмаганлиги билан тавсифланади. Ундан фарқли ўлароқ, ҳуқуқий давлат ҳуқуқ билан боғланган бўлади, қонуннинг устунлигидан келиб чиқади, жамият томонидан белгиланган мезонлар доирасида иш кўради, жамиятга бўйсунади, фуқаролар олдида масъул бўлади, фуқароларнинг ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоясини таъминлайди. Айни вақтда, бошқа ҳар қандай давлат сингари, ҳуқуқий давлат ҳам умумий жиҳатларга эга бўлади. Улар қуйидагилардан иборат:
оммавий-сиёсий ҳокимият ички ва ташқи сиёсат олиб бориш воситаси сифатида ҳуқуқий давлатгахосдир;
ҳуқуқий давлат жамиятнинг тегишли ижтимоий-иқтисо- дий негизига асосланган унинг сиёсийташкилотидир;
демократик давлат механизмига эгабўлади;
солиқлар ва бошқа йиғимлар ҳисобидантаъминланади;
давлат суверенитетини халқ суверенитетига мувофиқ амалга оширади.
Ҳуқуқий давлат механизмининг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан иборат. Унинг барча таркибий қисмлари ва эле- ментлари ҳокимиятнинг бўлиниши принципи асосида, ўз ижти- моий вазифаларига мувофиқ равишда иш олиб боради. Ҳуқуқий давлатнинг ҳокимият ваколатларига эга бўлган органлари ўз фаолиятида жамият хоҳиш-иродасини рўёбга чиқаради. Ҳуқуқий давлатнинг таркибий қисмлари ва элементлари ўз фаолиятини амалдаги қонунларга мувофиқ ташкил этади ва амалга оширади. Мансабдор шахслар фуқароларнинг конституция ва бошқа нор- матив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан кафолатланган ҳуқуқлари ва эркинликларига тажовуз қилганлик учун шахсан жавобгар бўла- ди. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳуқуқий давлат орган- лари томонидан таъминланади. Ҳуқуқий давлат функциялари унинг аппарати ёрдамида амалга оширилади. Шундай қилиб, ҳу- қуқий давлат механизмининг демократик хусусияти унинг ўзи хизмат қиладиган жамият олдида жавобгарлиги билан белгила- нади. Ҳуқуқий давлатнинг ривожланиш босқичлари фуқаролик жамиятининг ривожланиш босқичларига мутаносиб бўлади.
Ҳуқуқий давлатда давлат ҳокимияти мутлақ бўлмайди. Бу нафақат ҳуқуқнинг устунлиги, давлат ҳокимиятининг ҳуқуқ билан боғлиқлиги, балки давлат ҳокимиятининг тузилиши, уни амалга ошириш шакллари билан ҳам белгиланади. Бу ерда ҳоки- миятнинг бўлиниши назариясига мурожаат этиш ўринли бўлади. Бу назарияга биноан, ҳокимиятлар (қонун чиқарувчи, ижро этув- чи ва суд ҳокимиятлари) нинг бирикиб кетиши, бир органда, бир шахсқўлидажамланишишахсэркинлигинийўққачиқаради.Шубоис, ҳуқуқ билан боғлиқ бўлмаган авторитар мутлақ ҳокимият вужудга келишининг олдини олиш учун ҳокимиятнинг кўрсатил- ган тармоқларга бўлиниши амалга ошади.
Ҳокимиятнинг бўлиниши ёрдамида давлат ҳуқуқий усулда ташкил топади ва фаолият кўрсатади: давлат органлари бир- бирининг ўрнини босмай ўз ваколатлари доирасида иш олиб борадилар; қонунчилик, ижро ва суд ҳокимиятини амалга оши- рувчи давлат органларининг ўзаро муносабатларида мувозанат, мутаносиблик, ўзаро назорат ўрнатилади.
Ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд тар- моқларига бўлиниши принципи уларнинг ҳар бири мустақил иш кўриши ва бошқа тармоқлар ишига аралашмаслигини англатади. Бу принцип изчил амалга оширилган тақдирда у ёки бу ҳокимият тармоғининг бошқа тармоқ ваколатини ўзлаштириш имкониятига чек қўйилади. Ҳокимият тармоқларининг «ўзаро мувозанат ва чекловлар» тизими яратилса, ҳокимиятнинг бўлиниши принципи яшовчан хусусият касб этади. Мазкур тизим бир ҳокимият тар- моғи бошқа тармоқ ваколатларини қонунга хилоф равишда тор- тиб олиш имкониятини чеклайди ва давлат органларининг нор- мал фаолиятини таъминлайди.
Ҳозирги илғор демократик давлатларда давлат ҳокимияти- нинг классик «уч тармоқ»қа бўлиниши билан бир қаторда, унинг федератив тузилиши ҳам ҳокимиятни тақсимлаш ва номарказ- лаштириш усули ҳисобланишига эътибор бериш лозим.
Демократик жамият учун ҳокимиятнинг бўлиниши принци- пи айниқса муҳимдир. У нафақат давлат органлари ўртасида меҳ- нат тақсимотини, балки давлат ҳокимиятининг бир қўлда жамла- ниши, авторитар ёки тоталитар ҳокимиятга айланишининг олди- ни олувчи барқарорлик, «тақсимланганлик»ни ифодалайди. Бу принцип демократик жамиятда ҳар уч ҳокимиятнинг ҳам бир хил, тенг кучга эга эканлиги, бир-бирини мувозанатга солиш ва чек- лаш воситаси бўлиб хизмат қилиши, бири бошқаларидан устун бўлишига, масалан, бошқарув ҳокимияти авторитар ҳокимиятга, қонунчилик ҳокимияти эса – бошқарувни ҳам, одил судловни ҳам бўйсундирган тоталитар ҳокимиятга айланишига йўл қўймасли- гини назарда тутади. Бироқ, ҳатто ҳокимиятнинг бўлиниши тала- би бажарилган, «ўзаро мувозанат ва чекловлар» тизими яратилган бўлса ҳам давлат албатта, ҳуқуқий бўлавермайди. Шу боис ҳуқу- қий давлатнинг навбатдаги белгиси – қонун устуворлиги белгиси алоҳида аҳамият касб этади.
Ҳуқуқий давлатда бирон-бир давлат органи, мансабдор шахс, жамоа ёки жамоат ташкилоти, бирон-бир одам қонунни бузиши мумкин эмас. Қонунни бузганлик учун улар қатъий юри- дик жавобгарликка тортилади. Қонуннинг устунлиги тўғрисида сўз юритилар экан, бу барча қонун ости ҳужжатлари қонунга му- вофиқ бўлиши лозимлиги, мансабдор шахслар уни бажаришдан бўйин товламаслиги ёки уни бузмаслиги назарда тутилади. Бун- дан ташқари, барча оддий фуқаролар ҳам ўз фаолиятида қонунга риоя қилишлари лозим. Бунинг учун улар қонун мазмунидан хабардор бўлишлари керак.
Ҳуқуқий давлат Конституциянинг барқарорлигини ҳам на- зарда тутади. Уни тез-тез ўзгартириш, тўлдириш ва янгилаш мақ- садга мувофиқ эмас. Зеро, бу ҳолда у давлатнинг барқарор, узоқ муддатли хусусиятга эга Асосий қонуни бўлмай қолади. Агар конституция жамиятнинг давлат даражасидаги хоҳиш-иродасини ифодаласа, уни ўзгартириш, янгилаш хусусий хоҳиш-иродага эмас, балки конституцияга мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Қонунийликни мустаҳкамлаш – ҳуқуқий давлатнинг бош ме- зони. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинувчи барча норма- тив – ҳуқуқий ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг Конс- титуциясига зид бўлиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикаси Президенти Конституцияга мос бўлган ва Ўзбекистон Республи- касининг бутун ҳудудида мажбурий саналган фармонлар, қарор- лар ва фармойишлар чиқаради. Ўзбекистон Республикаси Ҳуку- мати қарорлар ва фармойишлар қабул қилади, уларнинг ижроси- ни таъминлайди. Улар Ўзбекистон Республикасининг Конститу- цияси, қонунлари, Президент фармонларига асосланади ва Ўзбе- кистон Республикасининг бутун ҳудудида ижро этиш учун маж- бурийдир. Қонунийлик ва ҳуқуқий давлат – кўп жиҳатдан узвий категориялардир, бироқ улар ўртасида фарқ бор. Қонунийлик ҳуқуқ соҳасидаги барча субъектларнинг қонунларга сўзсиз риоя этишларини талаб қилади, ҳуқуқий давлат эса, худди шундай талабни халқ ҳокимияти функцияларини бажарувчи давлат тузил- маларига нисбатан ҳам қўяди. Шу сабабли ҳуқуқий давлатчилик, энг аввало, ҳокимият тузилмалари, чунончи, давлат ҳокимияти, бошқарув, суд ва прокуратура органлари ҳамда уларнинг мансаб- дор шахслари фаолиятида қонун устуворлигини англатади.
Ҳуқуқий давлатда инсон ҳуқуқлари поймол этилишига йўл қўйилмайди. Боз устига, ҳуқуқий давлат бу ҳуқуқларни амалга оширишни қатъий ва изчил таъминлаши ва уларни ҳимоя қилиши лозим. Шу муносабат билан жамият ва давлат ҳаётининг турли жабҳаларида ҳуқуқий тенглик муаммоси алоҳида аҳамият касб этади. Унинг ечими давлат бундай тенгликни таъминловчи ишончли кафолатларни яратишини назарда тутади.
Ҳуқуқий давлатга хос бўлган инсон ва фуқаро ҳуқуқ ва эркинликлари рўйхати халқаро ҳужжатларда ифодаланган. Бу, энг аввало, БМТ Бош Ассамблеяси 1948 йил 10 декабрда қабул қилган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, 1966 йил 16 декабрда қабул қилган “Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқ- лар тўғрисидаги халқаро Пакт” ҳамда “Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пакт” вабошқалардир.
Кўрсатилган ҳужжатларда эълон қилинган ҳуқуқ ва эркин- ликлар рўйхати ҳуқуқий давлатларнинг конституцияларида мус- таҳкамлаб қўйилган ва кафолатланган. Уларда шахсни юридик ҳимоя қилишга алоҳида эътибор бериллади. Маълумки, айбсиз- лик презумпциясисиз шахсни юридик ҳимоя қилишни таъминлаш мумкин эмас. Айбсизлик презумпцияси ҳақиқий демократик дав- латда фуқароларнинг у ёки бу жиноятни содир этишда айбдор- лиги ёки айбсизлиги билан боғлиқ барча масалаларни фақат суд ҳал қилишини англатади.


Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   197   198   199   200   201   202   203   204   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish