Иккинчидан, фуқаролик жамияти ўз институтлари орқали шахснинг давлат ишларини бошқаришда иштирок этишини таъ- минлаган ҳолда, давлатда вакиллик демократиясининг ва мамла- катда ижтимоий-сиёсий тизимнинг асоси ҳисобланади.
Учинчидан, Ўзбекистон халқи фуқаролик институтлари ва механизмлари, аввало сайлов тизими орқали ўзининг сиёсий юксалиши ва ҳаётий муҳим миллий манфаатларини ифодалаши учун барқарор шарт-шароитлар яратмоқда.
Тўртинчидан, фуқаролик жамияти шахс ва жамият, фуқа- ро ва давлат, этник ва конфессионал жамоалар, ижтимоий-демо- график гуруҳларнинг ҳаётий муҳим манфаатларининг ўзаро мақбул мувозанатидан келиб чиққан ҳолда қурилади.
Бешинчидан, демократик жамият фуқароларнинг сиёсий ва ижтимоий фаоллигига асосланган. Ўз навбатида,унинг ўзи тур- мушнинг барча соҳаларидаги ислоҳотлар жараёнида бундай фаол- ликнинг ўсиб боришини изчил рағбатлантириб боради ва давлат- нинг бюрократлашуви, унинг институтлари фуқароларнинг ҳаётий муҳим манфаатларидан узилиб қолиши хавфига қарши туради.
«Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида, - дейди Президент И.А.Каримов, - давлат иқтисодий эркинликларнинг кафолати бўлади. Айни шу туфайли давлат иқтисодиётга ўзининг тартибга солувчи таъсирини мақбул равишда ўтказа олади»1.
Иккинчи жиҳати. Сиёсий нуқтаи назардан баҳолаганда фуқаролик жамиятидаги сиёсий тизим ва сиёсий бошқарувнинг мазмун-моҳиятини ҳуқуқий давлатчилик ифода этади. Бошқача айтганда, ҳуқуқий давлат фуқаролик жамиятининг сиёсий моҳия- тини, сиёсий шаклини ташкил этади. Бу икки ҳодисанинг ўзаро муносабати шакл билан мазмуннинг ўзаро алоқадорлигини акс эттиради. Бундан келиб чиқадиган хулоса шуки, фуқаролик жамияти тўла маънода мавжуд бўлишининг шак-шубҳасиз шарти ҳуқуқий давлатнинг мавжудлигидир. Ва аксинча, ҳуқуқий давлат фақат фуқаролик жамиятидек ижтимоий маконда қарор топиши ва фаолият юритиши мумкин.
Фуқаролик жамияти билан ҳуқуқий давлатнинг ўзаро нисба- тини иқтисод билан сиёсатнинг нисбати тарзида изоҳлаш ўринли бўлади. Буни Ўзбекистон мисолида ҳам яққол кўриш мумкин. Зеро, иқтисодий ислоҳотлар тегишли демократик сиёсий тузил- малар, институтларнинг мавжуд бўлишини тақозо этади.
Мамлакатимизда мулк шаклини ўзгартириш, хусусийлашти- риш жараёнларини амалга оширишга қаратилган давлат тузилма- лари вужудга келтирилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитаси таш- кил этилиб (1992 йил), у мамлакатда хусусийлаштиришни амалга ошириш билан шуғулланиб келмоқда. Президентнинг 1992-1993 йилларда қабул қилинган ўттиздан ортиқ фармонлари билан дав- лат мулкчилигига асосланган ўнлаб вазирлик ва давлат қўмита- лари бошқа мулк шаклидаги концерн, ассоциация, уюшма ва жамғармаларга айлантирилди. Жумладан, Ўзбекистон Республи- каси пахтачилик вазирлиги замирида Ўзбекистон пахтани қайта ишлаш ва пахта маҳсулотини сотиш давлат акциядорлик ассоциа- цияси ташкил этилди (1992 йил 7 ноябрь), Маҳаллий саноат вазир- лиги ислоҳ этилиб, унинг ўрнида Президентнинг 1992 йил 3 сен- тябрдаги фармони билан «Маҳаллий саноат» давлат корпорацияси ташкил этилди. Шунингдек «Ўзбексавдо» ассоциацияси (1992 йил 1 Каримов И.А. Ўзбекистон буюк келажак сари. – Т., 1998. – 115-б. 5 май фармони) «Ўзбекистон хаво йўллари» миллий авиакомпа- нияси (1992 йил 28 январ фармони) ташкил топди ва ҳоказо.
1997 йил 20 майда «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» қарор қабул қилинди. Бу қарорнинг асосий мақсади Хукумат ап- паратини иқтисодиётни бошқаришнинг бозор усулларига ўтка- зишдан иборат эди. Вазирлар Маҳкамаси аппарати бевосита соҳа- вий маъмурий бошқарувдан қайтиб, бошқарувнинг функционал тизимига ўтди. Буни маъноси шуки, Вазирлар Маҳкамаси аппара- ти хўжалик юритувчилар фаолиятига аралашмайди, иқтисодиёт- ни давлат йўли билан бошқармайди. Бунинг ўрнига у иқтисоди- ётни бозор йўлига ўтказишнинг умумий стратегиясини ишлаб чи- қади, иқтисодий жараёнлар ва иқтисодий комплекслар фаолия- тини уйғунлаштириш ва мувофиқлаштириш билан шуғулланади. Шунингдек хўжалик юритиш шаклларини такомиллаштириш, таркибий ва институционал қайта ўзгаришларни амалга ошириш, иқтисодиётни монополиядан чиқариш, тадбиркорлик ва рақобат- чиликни ривожлантириш билан шуғулланади.
Фуқаролик жамиятининг сиёсий тавсифланиши фақат дав- лат тузилмаларини ривожлантиришдан иборат эмас. Демократия равнақ топиши учун фуқаролик жамиятида хурфикрлилик, сиё- сий плюрализм ҳам қарор топиши зарур. Бунинг учун жамиятда том маънодаги кўппартиявийлик, жамоат ва нодавлат ташкилот- ларининг кенг қўламли тизими, тадбиркорларнинг иттифоқлари, уюшмалари, меҳнаткашлар мустақил бирлашмалари, фуқаролар- нинг ўзини ўзи бошқариш органлари тизими вужудга келтири- лиши лозим, токи бу тузилмалар давлат органлари билан тенг ҳуқуқли муносабатларга кириша олсин.
Фуқаролик жамиятининг сиёсий тизимида оммавий ахборот воситалари алоҳида ўрин тутади. Таҳлил юритилаётган жабҳада ҳуқуқий давлатнинг асосий вазифаси инсон ва фуқаронинг юксак ҳуқуқий мақомини таъминлаб беришдан иборат. Конституция- нинг 2-моддасида давлат органлари ва мансабдор шахслар жа- мият ва фуқаролар олдида масъулдирлар, деб ёзилган. Бунинг маъноси шуки, давлат, унинг органлари аввало фуқароларнинг ҳуқуқларини хурмат қилишлари лозим. Қонунда белгиланган фуқаровий ҳуқуқ ва эркинликлар давлат органлари ва мансабдоршахслар учун муқаддас бўлмоғи лозим. Ўз фуқароларининг ҳақ- ҳуқуқларини таъминлаб бера олмаган давлат демократик ҳуқуқий давлат деб аталиши мумкин эмас. Фуқаролар қонун олдида тенг, ҳуқуқнинг тенг субъекти сифатида эътироф этилиши лозим.
Фуқаролар ва уларнинг уюшмалари давлат органлари билан ҳуқуқнинг тенг субъектлари сифатида муносабатга киришадилар. Башарти, бу тенг ҳуқуқий муносабатларда томонлардан бирининг ҳуқуқига, манфаатига путур етказилса, у судга мурожаат этиши ва қонуний асосларда суд тартибида ўз ҳуқуқини тиклашга эри- шиши лозим. Ҳуқуқий давлатчиликнинг муҳим принципларидан бири ана шундай. Шундай қилиб, ҳуқуқий давлат нафақат фуқа- ролик жамиятини бошқарувчи тизим, балки ўзини ўзи бошқарув- чи фуқаролик жамиятига боғлиқ, унинг манфаат ва эҳтиёжларига бўйсунувчи тизим сифатида майдонгачиқади.
Do'stlaringiz bilan baham: |