Биринчидан, иқтисодий соҳадаги манфаатларни қаноат- лантирувчи тузилмалар:
а) хусусий мулк асосида вужудга келадиган ва фаолият юритадиган нодавлатташкилотлар;
б) ширкат хўжаликлари ва уларнинг уюшмалари; в) ижара асосида ишловчи жамоалар;
г) ҳиссадорлик жамиятлари;
д) молиявий жамғарма ҳамда уюшмалар;
е) ишлаб чиқариш корпорация, концернлари ва бирлашмалари; ж) тадбиркорлар уюшмалари (палатаси) ва ҳоказо.
Иккинчидан, ижтимоий соҳадаги манфаатларни ифода- ловчи тузилмалар:
а) оила ҳамда унинг манфаатларини акс эттирувчи махсус ташкилотлар;
б) таълим-тарбия муассасалари (мактаб, ўрта-махсус ва олий таълим муасасасалари);
в) жамоат бирлашмалари, нодавлат ташкилотлар; г) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари; д) мустақил оммавий ахборот воситалари;
е) диний ташкилотлар;
ж) миллий-маданий марказлар; з) кўнгилли жамиятлар;
и) жамоатчилик фикрини аниқлаш ва ўрганиш институтлари; й) турли ижтимоий ихтилофларни адолатли ҳал этувчи тузилмалар ва ҳоказо.
Учинчидан, сиёсий соҳадаги манфаатларни акс этти- рувчи институтлар ватузилмалар:
а) ҳуқуқий давлатнинг мавжудлиги; б) сиёсий партиялар;
в) ижтимоий-сиёсий ҳаракатлар;
г) сиёсий муҳолифатнинг мавжудлиги;
д) инсон ҳуқуқларини ҳимояловчи институтлар ва ҳоказо.
Юқорида келтирилган тасниф умумий бўлиб, у энг асосий таркибий тузилмаларни ифодалайди. Албатта, фуқаролик жамия- ти ўзининг ранг-баранглиги, турли-туманлиги билан тавсиф- ланади. Унда турфа кўринишдаги маърифий, маданий ва бошқа мазмундаги ташкилотлар фаолият кўрсатиши мумкин.
4-. Давлат ва фуқаролик жамияти
Давлат – ҳар қандай жамиятда сиёсий ҳокимиятнинг энг муҳим институтидир. Давлат жамиятнинг умумий ишларини бошқарувчи алоҳида орган сифатида фаолият юритади. Давлат – жамиятнинг сиёсий ташкилотлари тизимида муҳим, аммо якка-ю ягона бўғин эмас: ушбу тизимга партиялар ва бошқа ташкилотлар ҳам киради. Бироқ, жамият миқёсида фақат давлат суверен ҳоки- миятга эга бўлади. Давлат ҳокимиятининг устунлиги муайян тарзда унинг универсаллиги (давлат ҳокимиятининг юрисдик- цияси мамлакатнинг бутун ҳудуди, барча аҳолиси ва жамоат ташкилотларига нисбатан татбиқ этилади), ваколатларида (давлат ҳокимияти унга даъво қилувчи бошқа ҳар қандай ғайри конс- титуциявий ва мувозий тузилмаларни бекор қилиши мумкин), шунингдек, бошқа таъсир кўрсатиш воситаларининг мавжудли- гида (масалан, қонунчилик, одил судлов) ифодаланади.
Фуқаролик жамиятининг изчил шаклланиши, шахс ва давлат ўзаро муносабатларининг маданийлашуви жамиятдаги муносабат- ларни уйғунлаштиришни тақозо этади. Сиёсий муносабатлар соҳа- сида давлат ҳақли равишда етакчи ўрин эгаллайди, бунда у фуқаролик жамиятига боғлиқ бўлади, яъни унинг фаолияти жами- ят манфаатларига тааллуқли ҳар қандай умумий ишларни бажа- риши билан белгиланади.
Фуқаролик жамияти одамларнинг ижтимоий ва шахсий ман- фаат ҳамда ҳуқуқларини ифодалаш ва ҳимоя қилишга сафарбар этилган ихтиёрий уюшмалари (жамоат бирлашмалари, партиялар, касаба уюшмалари, ширкатлар, диний ташкилотлар ва ҳоказо) тимсолида давлат билан алоҳида сиёсий муносабатларга кириша- ди. Фуқаролик жамиятининг ривожланиш даражаси қанча юқори бўлса, давлатнинг демократик фаолияти учун асослар шунча кўп бўлади. Ва аксинча, фуқаролик жамияти яхши ривожланмаган бўлса, авторитар ва тоталитар ҳокимият тузумлари мавжудлиги учун асослар кўпроқ бўлади. Фуқаролик жамиятининг ривож- ланиш даражаси аҳоли қатламларининг қамраб олинганлик дара- жаси билан эмас, балки бу жамиятда тан олинадиган шахс эркин- лигининг таъминланиши ҳолати билан белгиланади.
Фуқаролик жамиятида давлат барча мулкдорларнинг ҳуқу- қий жиҳатдан тенг ҳимоя қилинишини таъминлайди, хусусий мулкни дахлсиз деб эълон қилади, ижтимоий зарурат туфайли мулк олиб қўйилган ҳолда унга товон тўланиши кафолатланади. Бундай жамиятда меҳнат эркин бўлиб, давлат томонидан ҳам, жамият томонидан ҳам рағбатлантирилади, мажбурий меҳнат та- қиқланади, индивидуал ва жамоавий меҳнат эркинлиги кафолат- ланади. Давлат аҳолини иш билан тўла таъминлаш учун шарт- шароитлар яратади, касб-ҳунар таълими ва янги ихтисос олиш дастурларини жорий этади меҳнатга тайёрлаш ва ишсизлик бўйича нафақалар тўланишини амалга оширади.
Жамиятни давлатнинг ялпи “ҳомийлиги” дан озод қилишда уни «тунги қоровул» даражасига тушириб қўйиш ярамайди. Бар- ча ижтимоий тузилмаларда туб ўзгаришлар юз бераётган шароит- да айнан давлат янги сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий муноса- батларни юзага келтирадиган бирлаштирувчи кучга айланиши лозим. Жамиятни давлат таъсирисиз ўзгартириш, ислоҳ қилиш мумкин эмас. Унинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида бозор ислоҳотларининг салбий оқибатларини енгиллаштиришга қаратилган ижтимоий фаолияти айниқса муҳимдир. Давлатнинг ижтимоий вазифаси даромадларни жамиятнинг турли қатламлари ўртасида солиқ тизими, давлат бюджети ва махсус ижтимоий дастурлар ёрдамида қайта тақсимлашдан иборат.
Узоқ муддатли, истиқболли мақсад сифатида давлат фуқа- роларнинг моддий ҳолатини тенглаштиришга ҳаракат қилиши лозим. Нафақат юридик, балки ҳақиқий тенгликка эришиш – тарихан қисқа фурсатда эришиб бўлмайдиган вазифа. Бироқ, бу улкан маънавий имкониятни ўзида мужассамлаштирган тенглик ғояси рад этилишини англатмайди. Жамиятимизнинг ривожла- ниш йўлларини аниқлаш, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларга давлатнинг аралашуви чегараларини, мулкни тақсимлашда унинг тартибга солувчи ролини, давлат ижтимоий функциясининг ўсишини ва унинг ўз фуқароларига муносиб турмуш шароитини яратиш учун масъуллигини кучайтириш муҳим вазифадир.
Ўзбекистонда тенглик, адолат ва юксак маънавиятга аста- секин эришишни таъминловчи ҳуқуқий давлатни шакллантириш янги демократик жамият моделининг муҳим жиҳатидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |