3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари


-. Ҳуқуқий давлат ва унинг белгилари



Download 1,42 Mb.
bet203/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   277
Bog'liq
ДХН

7-. Ҳуқуқий давлат ва унинг белгилари

Ҳуқуқий давлат – ҳуқуқнинг ҳукмронлиги, қонуннинг устуворлиги, барчанинг қонун ва мустақил суд олдида тенглиги таъминланадиган, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлана- диган, ҳокимият ваколатларининг бўлиниши принципи асосида ташкил этилган демократик давлат.
Ҳуқуқий давлатнинг асосий белгиларига қуйидагилар киради:
Ҳуқуқнинг ҳукмронлиги. Давлат ҳудудида бўлган барча кишилар; ушбу давлат фуқаролари, хорижликлар, фуқаролиги бўлмаган шахслар, юридик шахслар, мансабдор шахслар, давлат ҳокимияти органлари – барчаси ҳуқуққа бўйсунадилар.
Конституция ва қонунларнинг устунлиги. Конституция ва қонунлар ҳуқуқий нормалар тизимида олий юридик қучга эгадир. Турли хил давлат идоралари чиқарадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қонунларга зид бўлмаслиги керак.
Инсон ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этиш, уларни ҳимоя қилиш ва таъминлаш. Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари унга туғил- ганиданоқ тегишли бўлиб, улар инсондан ажралмасдир. Гап, энг аввало, инсоннинг яшаш, эркинликка, дахлсизликка, хавфсиз- ликка эга бўлиш ҳуқуқлари ҳамда бошқа ҳуқуқ ва эркинликлари тўғрисида бормоқда. Барча фуқаролар қонун ва мустақил суд олдида тенгдирлар.
Давлат ва фуқаронинг ўзаро масъулияти. Давлат қонун- ларда шахс эркинлигининг меъёрини белгилаб қўяр экан, худди шу чегараларда ўзини ҳам қарор қабул қилишда чеклаб қўяди.
Жамиятда ҳокимиятнинг қонунийлиги (легитимлиги). Ҳокимиятни қонуний эътироф этиш учун қуйидаги талабларга жавоб берилиши шарт: ҳокимият демократик сайловлар йўли билан шакллантирилган бўлиши; ҳокимият самарали фаолият юритиб, жамиятда барқарорлик ва қатъий тартибни таъминлаш; у ҳам мамлакат ичкарисида, ҳам халқаро миқёсда тан олинган бўлишилозим.
Ҳокимият ваколатларининг бўлиниши. Давлат ҳокимияти бир қўлда тўпланиб қолмаслиги учун, хокимиятнинг учта тармоғини – қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятини ажратиб қўйиш керак. Ушбу ҳокимият тармоқларининг ҳар бири ўз ваколати доирасида амал қилади.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish