3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари


III БОБ. ҚАДИМГИ ШАРҚ, ЮНОНИСТОН ҲАМДА РИМ ДАВЛАТИ ВА ҲУҚУҚИ



Download 1,42 Mb.
bet209/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   205   206   207   208   209   210   211   212   ...   277
Bog'liq
ДХН

III БОБ. ҚАДИМГИ ШАРҚ, ЮНОНИСТОН ҲАМДА РИМ ДАВЛАТИ ВА ҲУҚУҚИ

  1. . Қадимги Миср ва Бобил давлати ва ҳуқуқи

Тахминан милоддан аввалги VIII-III мингинчи йилларда, яъни неолит инқилоби даврига келиб жамиятда ўзлаштирилувчи хўжалик (термачилик, овчилик, балиқчилик)дан ишлаб чиқарувчи хўжаликка ўтилиши билан жамоа-уруғчилик ташкилотлари ташкил топади.
Давлат ва ҳуқуқ тарихидан олдинги даврнинг муҳим босқичи - бу жамоа тепасида турувчи мураккаб тузилмаларнинг ва уларга мос бўлган ижтимоий-меъёрий тартибга солиш механизмларининг ташкил топиши билан бир қаторда, ўз мазмунига кўра давлатдан олдинги жамиятни бошқаришнинг тамомила янги асосларининг шаклланиши бўлган.
Ижтимоий меҳнат тақсимотининг муҳим турлари билан бир қаторда бошқарувчилик фаолиятининг ҳам ажралиб чиқиши ва аста - секин ихтисослашиб, доимий касбга айланиб бориши содир бўлган. Жамият аъзоларининг бошқарувчи ва бошқарилувчи гуруҳларга бў- линиши давлатнинг ташкил топишидаги охирги босқич ҳисоб- ланади.
Дастлабки давлат ташкилотлари шаҳар-давлатлар номини олган. Бундай давлатлар Қадимги шарқда милоддан аввалги IV-III минг йилликлардаёқ ташкил топган эди.
Антик дунёда эса цивилизация ва давлатчиликка ўтиш бирмунча кейинроқ содир бўлган. Европанинг кўпгина халқларида ибтидоий жамоа тузумининг емирилиши ва давлатнинг ташкил топиш жараёни ўрта асрларда ниҳоясига етган. Африка, Полинезия ва ер юзининг бошқа баъзи жойларида то ХГХ-ХХ асрларгача давлатдан олдинги оила-уруғ муносабатлари мавжуд бўлган ва бу ерларда давлатнинг ташкил топиши табиий ривожланиш натижасида эмас, балки Европа мамлакатлари мустамлакачилиги оқибатида юз берган.
Илк давлат ва ҳуқуқнинг вужудга келишидан олдин «Қадимги шарқ» тушунчасига тўхталиб ўтиш лозим. Қадимги замонда юнон- римликлар дунёсидан шарқда ва жануби-шарқда жойлашган мамла- катларнинг жамини «Қадимги шарқ»20 деб атаймиз. Шарқ ҳақида гапирар эканмиз, Европа билан боғлиқ бўлган жанубий Осиё ҳамда қисман Шимолий Африка мамлакатлари ва халқларини, шунингдек Ҳиндистон ва Хитойни назарда тутамиз. Кишилик жамияти ривож- ланишидаги энг муҳим ижтимоий ва сиёсий институтлар, давлат, ҳуқуқ, жаҳон дини илк бор Шарқда вужудга келган. Энг қадимги ёзув тизимлари ҳам дастлаб шарқда пайдо бўлган.
Шарқдаги асосий мамлакатлар (икки дарё оралиғи, Миср, Ҳиндистон, Хитой), кейинчалик эса бошқа мамлакатлар ҳам ўзларининг географик қулай жойда жойлашганликларидан жуда барвақт фойдалана бошлаганлар. Уларнинг барвақт ривожланиши қулай муҳитда жойлашганлиги билан боғлиқдир. Табиий шароитлар ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ташкилотлар тараққиётини тезлаш- тирган. Юнон-рим дунёси эса шарқ халқлари ютуқларидан фойдаланиб илгарилаб кетади.
Шарқ ва Ғарбнинг тараққиёт йўли бир-биридан фарқ қилади. Шарқда хусусий мулкчилик муносабатлари, бозорга асосланган хусусий товар ишлаб чиқариш муносабатлари муҳим ўрин эгаллаган. Ғарбда эса хусусий мулкчилик ҳукмронлик қилган.
Қадимги Шарқ ва антик дунё давлатларининг ўзига хос хусусиятлари уларнинг моҳиятини тўғри ва тўлиқ англашга ёрдам беради.
Шарқ давлатларининг келиб чиқиши ва ривожланишидаги ўзига хос жиҳатлар уларнинг ижтимоий, сиёсий тузуми ва ҳуқуқ тизимида намоён бўлади. Улар қуйидагилардан иборат:

  • шаҳар-давлатлар фақат меҳнат тақсимотининг кучайиши, қуллар ва қулдорлар синфининг шаклланиши натижасида эмас, балки мураккаб бошқарув функцияларини бажарувчи шахсларнинг шаклланиши натижасида ташкил топган;

  • шарқ давлатларида ҳудудни деҳқончиликка мослаштириш борасида жамоа мулкчилиги сақланиб қолган. Ерларнинг асосий эгаси давлат ҳисобланган. Натижада, илоҳийлаштирилган подшо таъсирида подшо-черков хўжалиги ташкил топган;

  • қулдорлик енгил даражада бўлиб, қуллар хўжайинидан ташқари давлат томонидан назорат этилган ва ҳимояланган (масалан, Мисрда қуллар жинояти учун давлат органлари томонидан жазоланган, хўжайинининг шафқатсизлиги учун шикоят қилиш ҳуқуқига эга бўлишган, Ҳиндистонда қулларнинг тоифаси инобатга олинган);

  • мамлакатлардаги ижтимоий тузум табақаларга ажралган. Бироқ аниқ ижтимоий-синфий чегаралар бўлмаган;

  • шарқ жамиятларининг анъанавийлиги. Бошқача айтганда, ижтимоий-сиёсий тузуми ва ҳуқуқий тизими ворислик тариқасида ўтиб келганлиги;

  • шарқ давлатлари ўзининг давлат тузуми билан ҳам антик дунё давлатларидан фарқ қилган. Давлат бошлиғи - ҳам давлат, ҳам дин бошлиғи сифатида қаралган. Барча мансаблар тайинлаш ёки мерос тариқасида ўтган бўлса, антик дунё давлатларида кўпгина органлар сайлов асосида шакллантирилган;

  • шарқ мамлакатлари ўзининг ҳуқуқ тизими бўйича ҳам антик дунё давлатларидан фарқ қилади. Аввало, шарқ мамлакатлари ҳуқуқи бу - дастлабки ҳуқуқ тизимларидир. Уларда ибтидоий жамоа тузумининг қолдиқлари сақланган. Жумладан, жазо тизимида жамоавий жавобгарлик, жазо тайинлашда «талион» - «кўзга-кўз», «тишга-тиш» тамойили ва суд юритиш ишларида «ордалия» - синаб кўриш мавжуд бўлган. Бундан ташқари, ҳуқуқ тармоқларга бўлин- маган. Антик давлатларда эса аксинча, айнан Рим ҳуқуқи соҳаларга ажратилиб мукаммал ишлаб чиқилган ва кўплаб давлатларнинг ҳуқуқига жуда катта таъсир кўрсатган.

Шундай қилиб, қадимги Мисрда илк давлат Нил дарёсини жиловлаш ва янги ерларни ўзлаштириш, канал ва сув иншоатларини қуришни бошқариш, деҳқончилик ва чорвачилик ишини йўлга қўйиш, уруғ ва қабилалараро ишларни тартибга солиш, жамоани, мамлакатни қўшни қабилалар ҳужумидан ҳимоя қилиш зарурияти натижасида аста-секинлик билан вужудга келган.
Дунёда биринчи синфий жамият ва давлат Мисрда ташкил топган. Мисрда давлат Африканинг шимоли-шарқида вужудга
о
келган. Нил дарёсининг бошларидан то Урта денгизгача бўлган водий давлатнинг асосий қисмини ташкил қилган. Шарқ томондан араб қирлари (Нил дарёси ва Қизил денгиз ўртасидаги) ва ғарбдаги Ливия ясси тоғликларининг бир қисми ҳам унинг таркибига кирган.
Аҳолиси қадимги мисрликлар ва бошқа ўлкалардан кўчиб келган халқлардан иборат бўлган.
Милоддан аввалги V ва IV минг йилликларда деҳқончилик ва ҳунармандчилик соҳасидаги ишлаб чиқарувчи кучлар тараққий этган. Натижада ибтидоий жамоа тузуми емирилиб, давлатнинг ташкил топиши учун зарур шарт-шароитлар вужудга келган. Уруғдошлик алоқалари ўрнида қишлоқ (қўшничилик) жамоаси таркиб топган. Хусусий мулкчилик ривожланиб борган. Оқибатда, жамиятда мулкий табақаланиш вужудга келган.
Ижтимоий муносабатлардаги мазкур силжишлар муқаррар равишда қабилачилик тузумидан давлат тузумига ўтишга олиб келган. Дастлаб бир неча давлатчалар ташкил топган. Уларни маҳаллий халқ «сепат», юнонликлар эса «ном» деб атаганлар. Улар манбаларда вилоятларга тенглаштирилади. Номлар қишлоқ жамоа- ларининг биргаликда иш юритиш учун бирлашиши натижасида вужудга келган. Маълумотларга қараганда, милоддан аввалги IV минг йиллик бошларида Мисрда 42 та кичик давлатлар бўлган. Ҳар бир номнинг ўз ҳокими бўлиб, у юнон тилида «номарх» дейилган. Номарх деҳқончилик, чорвачилик, айниқса суғориш ишларини, шунингдек ҳарбий ва диний ишларни бошқарган.
Умумий манфаатлар уйғунлиги Миср миқёсида умумлаштириш зарурати майда давлатларнинг бирлашишига ёрдам берган. Таби- ийки, бу бирлашиш бошчилик қилишга қаратилган урушлар жараё- нида юзага келган.
Дастлаб иккита катта давлат, жанубда Юқори Миср, шимолда Қуйи Миср ташкил топган. Ҳар бирининг ўз подшоси бўлган. Милоддан аввалги тахминан 3000 йилда Юқори Миср подшоси Менес (Мина) Қуйи Мисрни ўзига бўйсундирган. Пойтахти Абидос (қисқа муддатдан сўнг Мемфис шаҳри, кейинчалик Фива) бўлган ягона Миср подшолигига асос солинган.
Фанда Қадимги Миср давлати тарихини қуйидаги бешта йирик даврга бўлиш қабул қилинган:

  • илк подшолик даври (мил. ав. 3100-2800 йй.);

  • Қадимги (Қўҳна) подшолик даври (мил. ав. 2800-2250 йй.);




  • Урта подшолик даври (мил. ав. 2250-1750 йй.);

  • Янги подшолик даври (мил. ав. 1584-1071 йй.);

  • Сўнгги подшолик даври (мил. ав. XI-VI асрлар).

Илк подшолик даврида қадимий қабилавий иттифоқ шаклидаги давлат бўлган. Қадимги подшолик даврида марказлашган кучли давлат ташкил топган. Қадимги, ўрта ва янги подшоликлари оралиғидаги даврлар Мисрнинг хўжалик ва сиёсий инқироз даври бўлган.
Милоддан аввалги XXIII асрдан XXI асргача Миср бир нечта мустақил давлатларга ажралган. Номлар ворислик қилувчи йирик зодагонлар қўлидаги ярим қарам вилоятларга айланган. Бу эса мутлақ ҳокимиятни чегаралаган.
Милоддан аввалги XVIII асрда озод деҳқонлар ва қуллар томонидан жуда катта норозилик қўзғолони бўлиб ўтади. Натижада Миср гиксослар (Осиёнинг кўчманчи қабилалари) томонидан осонлик билан босиб олинади. Уларнинг ҳукмронлиги 100 йил давом этади. Сўнгра Миср ўз мустақиллигини, гиксослар таъсиридаги ҳудудларни ҳам қўлга киритади.
Натижада янги подшолик даврида биринчи жаҳон империясига айланган. Сўнгги подшолик (Ливия-Саис) даврига келиб инқирозга юз тутган. Милоддан аввалги VIII-VII асрларда (мил. ав. 663 йилгача) Эфиопия ва осур подшоларининг ҳукмронлиги ўрнатилади. Милоддан аввалги 525 йилда Аҳамонийлар Эрон томонидан босиб олинган. Милоддан аввалги 332 йилдан юнон мустамлакасига айланган. Искандар вафотидан сўнг бу ерда юнон-македонияликлар сулоласи қарор топиб, Миср эллинизм даврига қадам қўйган. Милоддан аввалги I асрда Миср Рим империяси таъсирига тушиб қолган.
Жамиятнинг ижтимоий поғоналари подшо ҳокимиятининг таянчи бўлган коҳинлар, заминдор ва ҳарбий зодагонлар, шаҳарликлар жамоалари, майда мулкдорлар («нажис» - миср тилида «кичкина» маъносини англатади), эркин кишилар (мерет), подшо хизматчиси деб аталувчи ярим эркин кишилар, ҳунармандлар, савдогарлар, подшо қуллари («хему-несут» - подшо қуллари) ва қуллардан иборат бўлган. Черков хўжалиги оммани фиръавнларга итоатда бўлишга ундашлиги сабабли солиқ ва ишлаб бериш мажбуриятларидан озод этилган. Қулдорчилик муносабат- лари асрлар давомида кучая борган. Шундай бўлса-да, қуллар ўз оиласи ва мулкига эгалик қилиши, хўжайини устидан ибодатхонага шикоят қилиши мумкин бўлган.
Давлатнинг ҳокимияти тепасида подшо турган. Қадимги подшолик даврига келиб олий ҳокимият мерос тариқасида ўтган. Ҳокимият ҳақидаги диний таълимотга кўра, янги фиръавн-худони яратиш учун фиръавнларнинг илоҳийлиги етарли ҳисобланмаган.
Илоҳийлик даражасига кўпинча номархлар ва коҳинлар ҳам фиръавн мансабини эгаллаши мумкин бўлган.
Подшо шахси илоҳийлаштирилган. Натижада подшо сўзи ўрнида мажозий маънода «фиръавн - улуғ уй» ибораси ишлатилган. Оддий фуқаро подшо олдида ҳукмдорнинг оёғи остидаги тупроқни ўпишга, нуфузли шахслар эса оёғини ёпишга ҳақли бўлган. Фиръавн қонун чиқариш, ижро этиш ва суд ҳокимиятига эгалик қилган. Барча давлат ишлари унинг буйруғи билан амалга оширилган. У ўз қўриқчиларига эга бўлган. Миср тарихида тахминан XXVI сулола ҳукмронлик қилган.
Унинг ҳокимияти ҳукмрон табақалар, яъни йирик зодагонлар, ҳарбийлар ва коҳинлар томонидан назорат этилган. Шунингдек, диний ва ахлоқий меъёрлар билан ҳам ушлаб турилган.
Саройда кўп сонли амалдорлар фаолият кўрсатган. Давлат бошқарувида подшодан кейинги биринчи ўринда турувчи олий мансабдор шахс «вазир - жати» ҳисобланган. Дастлаб у пойтахт коҳини, сарой бошқаруви ва девонхона бошлиғи вазифасини бажарган. Унинг ваколатлари аста-секин кенгая борган. Хусусан, ер- сув таъминотини, давлат идоралари, қўшин ва суд органларининг бошқаруви ва назоратини амалга оширган.
Юқори мансабдор шахслар, ҳарбий бошлиқлар, хазинани сақловчилар, иш бошқарувчилар, олий коҳинлар, одатда, подшо хонадонидан бўлишган21.
Қадимги подшолик даврига келиб ҳарбий, ижтимоий ишлар, молия-солиқ ва суд идоралари шаклланган. Янги подшолик даврида марказий бошқарувда «Бош хазиначи», «Бутун подшолик ишлари бошлиғи» лавозимлари жорий этилган. Кўп сонли мирзалар буйруқларни ёзиш билан шуғулланиб, хазина ҳисобини, деҳқонлар ва ҳунармандлар устидан назоратни юритган.
Кейинги даврларда босқинчилик сиёсати натижасида давлат бошқаруви ҳарбий хусусият касб эта бошлаган. Хўжалик бошқарувида ҳарбий бошлиқларнинг роли кучайган.
Олий суд инстанцияси «Олтита буюк уйлар» деб аталиб, пойтахтда жойлашган. Олий суд ҳокимияти фиръавнга тегишли бўлган. У давлатга қарши жиноятлар бўйича махсус судьяларни тайинлаган. Қадимги жамоа судларининг ўрнини подшо суди вакиллари эгаллаган.
Жойларда ҳокимият номархлар томонидан анъанавий тарзда бошқарилган. Улар вилоятнинг хўжалик бошқарувига оид буйруқлар чиқарган ва умумий кузатувни олиб борган. Номархларнинг атрофида черков коҳинлари, турли даражадаги амалдорлар фаолият юритган. Кўп жойларда уларнинг ҳокимияти мерос тариқасида отадан ўғилга ўтган.
Янги подшолик даврида Юқори ва Қуйи Миср фиръавн тайинлайдиган алоҳида ноиблар томонидан бошқарилган. Бу мамлакатни янада марказлаштирган. Шаҳар ва қалъалар фиръавн томонидан тайинланадиган бошлиқлар томонидан идора қилинган. Деҳқонлар жамоалари оқсоқол - ксерп томонидан идора этилган.
Дастлабки даврларда доимий қўшин шакллана бошлаган. Кейинги даврларга келиб махсус ва ёлланма деҳқонлар қўшинидан ташкил топган.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   205   206   207   208   209   210   211   212   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish