Қадимги Бобилда ҳуқуқнинг асосий белгилари. Иккидарё оралиғи давлатларида ҳуқуқнинг энг қадимги манбаи Мисрда бўлгани каби одат ҳуқуқи бўлган. Давлатчилик натижасида одоб-ахлоқ қоидалари мажбурий мазмун касб эта бошлаган. Ёзма қонунчиликда ибтидоий жамоа тузумининг белгилари сақланган.
Ҳуқуқ манбаи - қонун жуда эрта пайдо бўлган. Подшолар қонунларининг пайдо бўлиши давлатларнинг ташкил топиши ва ривожланишининг узлуксиз шарт-шароитлари, иқтисодий ва ижтимоий тузумни яхшилаш жараёнлари билан боғлиқдир.
Тарихий-ҳуқуқий ҳужжатлардан қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:
милоддан аввалги XXIV асрга тааллуқли Лагаш подшоси Уру- инимгин ислоҳоти ҳужжатлари;
милоддан аввалги XXII асрга оид Ур сулоласи асосчиси подшо Ур-Намму қонунлари;
милоддан аввалги III минг йилликдаги Исина подшоси Липид- Иштар қонунлари;
милоддан аввалги II минг йиллик бошидаги Эшкунна подшолиги Билалам қонунлари;
милодданаввалги II мингйилликўрталаридагиУртаасрОсурқонунлари.
БуларнингичидаайниқсаМесопатамиянингэнгмуҳимҳужжати, подшоХаммурапиқонунлариқадимгидаврҳуқуқийқарашлариваҳуқуқтизиминингжудакаттаёдгорлигидир.
Хаммурапиниқонунлари 1901-1092 йиллардафранцузархеоло- гикэкспедицияситомониданқадимгиЭлампойтахтиСузшаҳриниқазишчоғидатопилган. Буқонунлармиххатёзувидақорабазалттошустунисатҳигаўйибёзилган23.
Ушбуқонунлар 282 тамоддаданиборатбўлиб, ШумерваАккадҳуқуқинингтажрибасивакўпгинанамуналаринимужассамлаштир- ган. Қонунлартўплами 3 қисмгабўлинади: 1) кириш; 2) асосийқисм; 3) хулоса.
Киришқисмидақонунларниўрнатишданасосиймақсадмамла- катдаадолатўрнатишдир, дебкўрсатилган.
Қонунда подшо ўзининг халқ олдидаги хизматларини келтиради. Бу қонунларни келгусида бажарадиган подшоларни ҳурматлаш, уларни бажармаган ёки бекор қилмоқчи бўлган подшоларни лаънат- лаш лозимлиги тўғрисида гапирилади.
Қонунноманинг асосий қисмида суд ва суд жараёни (1-5- моддалар), мулк ҳуқуқининг бузилиши ва унга қўлланиладиган жазолар (6-120-моддалар), никоҳ, оила ва мерос ҳуқуқи (127-195- моддалар), жиноят ҳуқуқи (шахс ҳаёти ва соғлигига қарши жиноятлар учун жавобгарлик, 196-214-моддалар), меҳнат ва меҳнат қурол- лари (215-282-моддалар) ҳамда бошқа муносабатлар тўғрисидаги меъёрлар белгиланган.
Кодексни тузишда қадимги одат ҳуқуқи, шумер қонунлари ва янги қонунлар асос қилиб олинган. Хаммурапи қонунлари бошқа шарқ қонунномаларидан фарқ қилиб, ўзида диний ва насиҳатгўйлик элементларини сақламайди. Шундай бўлса-да, унда талион тамойили ва ордалия каби уруғдошлик тузуми белгилари сақланган.
Ҳозирги давр ҳуқуқшунослигида Бобил ҳуқуқини ўрганиш учун асосий манба тариқасида Хаммурапи қонунларига мурожаат эти- лади.
Хаммурапи қонунларида ҳуқуқ соҳалари ва институтлари. Хаммурапи қонунларида ерга эгаликнинг подшо, ибодатхона, жамоа ва хусусий ер эгалиги каби шакллари бўлган. Амалдорлар ва ҳарбийларга берилган мулк - илку мулк деб аталган. Кейинги даврларда ҳам жамоа мулкчилиги сақланиб қолган.
Қонунларда шартномалардан ва зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар бир-биридан ажратиб қўйилган. Бу даврда шартнома ҳуқуқи кенг ривожланган. Шартномаларнинг олди-сотди, ижара, айирбошлаш, қарз, юк ташиш, топшириқ, ширкат (кўпчилик), ҳадя ва бошқа турлари кўпгина меъёрлар билан тартибга солинган.
Никоҳ ёзма тузиладиган шартномалар асосида расмийлаштирил- ган. Агар киши хотин олса ва ёзма шартнома тузмаса, бу аёл унга хотин эмас (128-модда). Шартнома эр ва хотиннинг оиласи ўртасида ҳам тузилган. Қуллар ва эркин кишилар оила қуриши мумкин бўлиб, туғилган болалар эркин ҳисобланган. Никоҳ шартномаси тузили- шидан аввал куёв бўлажак қайнонасига қалин пули - «тирхатум», келиннинг оила аъзоларига тўй совғалари - «библум», келиннинг отаси қизига сеп-сидирға - «шериктум» бериши лозим бўлган. Бир никоҳлик амал қилган бўлиб, эр асосли тарзда иккинчи никоҳга кириши мумкин эди. Фарзанд ота-онасини сўкса тили, урса бармоқ- лари кесилган.
Меросга дастлабки вақтларда энг аввал ўғиллар, ўғиллар бўлмаса қизлар, кейинчалик қизлар ҳам ўғиллар билан тенг мерос ҳуқуқига эга бўлганлар. Агар ўғил вафот этган бўлса, неваралар меросхўр бўлган. Фарзандлар ва неваралар бўлмаса ака-укалар, улар ҳам бўлмаса амакилар меросхўр сифатида майдонга чиққанлар. Мерос болалар ўртасида тенг тақсимланган. Асраб олинган фарзанд ҳам тенг улуш олган. Эр хотинига совға - нудуннум берган ва у сақланиб қолган.
Хаммурапи қонунларида ибтидоий жамоа тузумига хос бўлган қонли қасос олиш одати ҳақида ҳеч нарса эсланмайди. У ўз ўрнини давлат ҳокимияти органлари томонидан бериладиган жазоларга ва жиноятчининг жабланувчига ёки унинг қариндошларига тўлайдиган ҳақларига бўшатиб берган. Бироқ ибтидоий жамоа тузумига хос бўлган бошқа қолдиқлар сақланган. Жумладан, авилумларга нисба- тан талион тамойили; айбдор номаълум бўлса, бутун жамоанинг жавобгарлиги, ота-она учун фарзандларнинг жавобгарлиги, айбдор- нинг ўз ҳудудидан ҳайдаб юборилиши ва ҳ.к. Жазо тизими айбла- нуви ва жабрланувчининг ижтимоий мавқеига қараб турлича қўлла- нилган. Жазолар биринчи навбатда Бобилдаги қулдорлик тузумини ушлаб туришга қаратилган. Жиноий жазолар турларига қўшимча сифатида шарманда қилиш, муайян фаолият юритиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва мансабидан бўшатиш жазоларини ҳам айтиш мумкин.
Хаммурапи қонунларининг умумий мазмунига қараб тўртта турдаги: шахсга қарши, мулкка қарши, оилага қарши ва судга қарши жиноятларни ажратиб кўрсатиш мумкин.
Қасддан одам ўлдириш учун ўлим жазоси назарда тутилган (эрини ўлдирган хотин қозиққа ўтқизилган, 153-модда). Эҳтиётсиз- лик оқибатида одам ўлимига сабаб бўлиш учун ўлим жазоси белгиланган. Масалан, уй-иморатнинг ағанаши натижасида уй эгасининг ўғли ўлса, қурувчининг ўғли ҳам ўлдирилган (230-модда).
Шахс соғлиғига қарши жиноятларга ижтимоий аҳволи жабрла- нувчи билан бир хил бўлган айбланувчилар талион тамойили бўйича жазоланган. Агар айбланувчи юқори мавқега эга бўлса, жарима тўлаган.
Шахсга қарши жиноятлар қаторида ёш болаларни ўғрилаш жинояти ҳам кўрсатилиб ўтилган. Албатта, бунда мақсад қул қилиб сотиш бўлган. Агар авилумнинг ёш ўғли ўғирланса, ўлимга маҳкум этилган (14-модда).
Мулкка қарши жиноятларга жуда оғир жазолар назарда тутилган. Сарой ва ибодатхона мулкини ўғирлаганлик учун айрим ҳолларда ўлим жазоси, бошқа ҳолларда 30 баравар миқдорида жарима назарда тутилган. Агар айбдор уни тўлай олмаса, ўлимга маҳкум этилган. Ёнғин пайтида ўғрилик қилган жиноятчи ўтга ташланган. Қулга нисбатан мулк ҳуқуқи қаттиқ ҳимоя қилинган. Шарқ давлатларининг барчаси қулларга тегишли тамға босган. Уни кесиш, куйдириш ўлим жазоси билан тақиқланган.
Оилага қарши жиноятларга хотиннинг эрга хиёнат қилиши, яқин қариндошлар билан жинсий алоқада бўлиш ва бева хотиннинг суд рухсатисиз иккинчи никоҳга кириши кабилар кирган. Бундай жиноятларга сувга ташлаш (синов сифатида ҳам), ёқиб юбориш, ҳайдаб юбориш жазолари тайинланган. Оилада ота-оналар ва фарзандларни бир-биридан ҳимоялашни назарда тутган.
Хаммураппи қонунларига мувофиқ, судья илгариги қарорини ўзгартирса, лавозимидан четлаштирилган ва даъвонинг 12 баравари миқдорида жарима тўлаган. Тайёрланаётган жиноят ҳақида хабар бермаслик, ёлғон гувоҳлик бериш ва туҳмат қилиш учун жиноий жазолар белгиланган.
Суд ишларини юритишда томонларининг кўрсатмаларини сув билан синаш усули амалда бўлган. Суд қайдномалари лойтахтача- ларга ёзилган. Уларда томонларнинг кўрсатмалари, қасамлари, гувоҳларнинг исмлари ва суд ҳукмининг мазмуни ёзиб қўйилган. Қоида бўйича томонлар бир ишни иккинчи марта қўзғатишлари мумкин бўлмаган.
. Қадимги Ҳиндистон ҳамда Хитой давлати ва ҳуқуқи
Do'stlaringiz bilan baham: |