3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 1,42 Mb.
bet214/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   277
Bog'liq
ДХН

Қадимги Ҳиндистон ҳуқуқининг асосий белгилари. Қадимги Ҳиндистон давлати ва ҳуқуқи ривожланишининг ўзига хос хусусият- лари аввало ҳуқуқ манбаларида ўз аксини топган. Қадимги Ҳин- дистоннинг ҳуқуқ манбалари сифатида ведаларни, дхармашастралар, артхашастраларни, Ману қонунларини ва подшолар эдиктларини кўрсатиш керак.
Қадимги Ҳиндистон ҳуқуқи манбалари ведалар, дхармашастра (диний-ҳуқуқий, ахлоқий йўл йўриқ)лар, артхашастралар (сиёсат ва ҳуқуқ ҳақидаги асарлар) ҳисобланади.
Артхашастра ўзига хос ёзма ёдгорлик бўлиб, уни Искандар Мақдунийнинг замондоши машҳурмансабдор шахс жамлаган. Давлатни идора қилиш тўғрисидаги бу ажойиб асарда мамлакатнинг марказлаштирилган ва бюрократлаштирилган даврининг шароитини акс эттирадиган бир қанча муҳим маслаҳатлар ва йўл йўриқлар, фармойишлар мавжуд.
Дхармашастралар дастлаб брахманлар томонидан шогирдлари учун қўлланма сифатида тузилган. Кейинчалик у артхашастралардан ҳам муҳим ҳуқуқ манбаига айланган. Энг қадимги дхармашастралар бўлмиш Г аутама, Баудхаяна, Апастамба ва Васиштха «дхармасутра- лар» (сутратизма) деган ном билан юритилган. Улар тахминан милоддан аввалги I минг йилликнинг иккинчи ярмида ва янги эра оралиғида пайдо бўлган. Ана шу дхармашастра асосида милоддан аввалги II аср ва милоднинг II асрида вужудга келган Ману қонунлари27 қадимги ҳинд қонунчилигида алоҳида ўрин тутади. У брахманизм мактабларидан бири томонидан тузилган бўлиб, диний куч бериш мақсадида афсонавий подшо Ману номи билан аталган.
Ману қонунлари тузилишига кўра 12 та боб, 2685 та моддадан иборат. Ундаги меъёрлар икки мисрали шеърий шаклда ёзилган. У мазмунига кўра диний, ахлоқий ва ҳуқуқий меъёрлар йиғиндисидан иборат. Ҳуқуқий меъёрлар кўпроқ IV, VII, VIII ва X бобларда белгиланган.
Ҳуқуқ манбалари ичида одат ҳуқуқи ҳам муҳим ўрин тутган. Ҳатто дхармашастраларда урф-одатларга кўплаб ҳаволалар учрайди.
Бундан ташқари, ҳинд ҳуқуқи ривожланишининг турли босқич- ларида подшоларнинг эдиктлари - амр-буйруқлари ҳам ҳуқуқнинг муҳим манбаини ташкил этган. Уларнинг судлар учун қонуний- мажбурий кучи артхашастраларда мустаҳкамланган.
Қадимги Ҳиндистон ҳуқуқ тизими ва институтларини ўрганиш борасида Ману қонунларига мурожаат этиш лозим бўлади.
Мазкур ҳуқуқда мулк, мулкка эгалик қилиш шакллари, мулкий ҳуқуқнинг тугаш ҳоллари белгилаб қўйилган. Мулкнинг асосий тури ер бўлиб, ҳаракатдаги мулклар ҳам ҳимоя қилинган. Мулкка эгалик қилишда аёллар, болалар ҳамда қулларнинг ҳуқуқи чеклаб қўйилган.
Фуқаролик ҳуқуқининг мажбуриятларга оид муносабатлари Ману қонунларида анча батафсил ишлаб чиқилган. Қонунларда асосан шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятлар ҳақида гапирилади. Шартномаларнинг қарз, олди-сотди, сақлаб туриш, ижара ва бошқа турлари мавжуд бўлган. Шартномалар учун умумий тамойиллар ўрнатилган. Шунингдек, шартномалар ёзма шаклда тузилиб, унда тузилган вақти ва жойи, томонларнинг турар жойи, уруғ ва кастага мансублиги аниқ кўрсатилиши лозим бўлган. Акс ҳолда улар ҳақиқий ҳисобланмаган. Уларнинг бажарилиши томон- лар ва давлат томонидан тартибга солинган. Қонунларда шартнома- ларнинг амал қилиш муддатлари ва бажарилиш воситалари кўрса- тилган. Олди-сотди шартномаларини тузишда гувоҳлар талаб қилин- ган. Аёлларнинг, оиланинг моддий қарам аъзоларининг ҳуқуқий лаёқати чеклаб қўйилган.
Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар бўйича зарар тўла қопланган ва устига подшо фойдасига тенг миқдорда жарима тўланган.
Никоҳ-оила муносабатлари. Ману қонунларидаги меъёрлар оилавий муносабатларни мустаҳкамлашга ҳам қаратилган. Ота хотини ва фарзандлари устидан тўла ҳукмрон бўлган. Никоҳ мулкий битим ҳисобланган. Унинг натижасида хотин сотиб олинган ва эрнинг мулкига айланган. Эркаклар 24 ёшдан, аёллар 8 ёшдан никоҳга кириши мумкинлиги белгиланган. Аёллар мустақил бў- лишга лаёқатли эмас, деб қаралган. Аёллар ўз эрларини ёмон бўлса ҳам худо деб ҳисоблаши қаттиқ талаб қилинган. Эр бир нечта хотин олиши ва ажрашиши мумкин бўлган. Аёлларга эса бу тақиқланган.
Мерос барча ўғиллар ўртасида тенг тақсимланган. Қизлар меросдан четлаштирилган, ака-укалар ўз улушларидан ХА қисмини уларга сеп-сидирға сифатида ажратиши лозим бўлган. Васият бўйича меъёрлар белгиланмаган.
Қадимги ҳинд жиноят ҳуқуқида ибтидоий жамоа тузумига хос ордалия, жамоавий жавобгарлик сақланган. Талион принципи қўлла- нилмаган. Жиноятлар субъектив томони, ижтимоий хавфлилиги ва такрорий содир этилишига қараб турларга ажратилган. Жиноятлар орасида давлатга, шахсга, мулкка ва оилага қарши жиноятларга алоҳида эътибор берилиб, уларга оғир жазо тайинланган.
Ҳуқуқ, дин ва ахлоқнинг чамбарчас боғлиқлиги натижасида жиноят ва гуноҳ ўртасида аниқ фарқ бўлмаган. Жазо тайинлашда иштирокчилик ва варнага мансублик инобатга олинган. Зарурий мудофаа ҳолатида жиноят содир этилса, оқибатидан қатъи назар жавобгарлик белгиланмаган. Юқори варнага мансуб киши айбдор бўлса, одатда, жарима жазоси тайинланган.
Давлатга қарши жиноятларга - ўз мамлакатини ёки қишлоғини қаттиқ овоз чиқариб сўкканлик учун энг юқори жарима белгиланган. Ману қонунлари шахсга қарши ҳар қандай зўрликни қоралаган. Қуйи варнадаги шахс юқори варна вакилининг соғлиғига зиён етказса, шу аъзоси кесилган. Улим келиб чиқса, у ҳам қатл этилган.
Ману қонунларида мулкий жиноятларга катта ўрин ажратилган. Унда ўғриликка алоҳида эътибор берилган. Мулкни яширинча
эгаллаш, ошкора (талончилик) ва зўрлик йўли билан эгаллаш
о
(босқинчилик)дан аниқ ажратилган. Уғриликни кўриб бу ҳақда хабар бермаган шахс ҳам жавобгарликка тортилган.
Қонунларга биноан жазоларнинг хилма-хил турлари қўлланил- ган. Уларга оддий ва мураккаб турдаги ўлим жазоси, бармоқларни, оёқларни, жинсий ва танадаги бошқа аъзоларни кесиш каби тан жазоси турлари қўлланилган. Улардан ташқари жарима, ҳайдаб юбориш, қамоқ каби жазолар белгиланган. Мамлакатдан, кастадан, оиладан ҳайдаб юбориш каби жазолар ҳамда шарманда қилувчи жазолардан - тамға босиш, сочини олиб ташлаш сингари жазолар ҳам амал қилган.
Ҳуқуқ манбаларида суд ишларини юритиш ҳақида батафсил баён этилган. Фуқаролик ва жиноят ишлари бир хил тартибда юритилган. Суд маъмуриятдан ажратилмаган. Суд ишлари томон- ларнинг аризаси асосида қўзғатилган. Ману қонунларида даъволар- нинг 18 та тури кўрсатилган. Тергов суд мажлисидагина амалга оширилган. Процессуал ҳуқуқда алоҳида ҳолларда, томонларнинг розилиги билан муҳим далиллар бўлмаганда ва гувоҳлар бўлмаса, ордалиядан фойдаланилган. Унинг бешта синаш усули: тарози, олов, сув, заҳар ва қасам ичиш билан амалга оширилган.
Судда ашёвий далилларга ҳам эътибор берилган. Адолатли подшо ўғриланган нарсани топмай туриб ўғрини қатл этмаслиги Ману қонунларининг IX боби 270-моддасида таъкидланган.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish