Қадимги Миср ҳуқуқининг асосий белгилари. Барча қадимги давлатлардаги каби Қадимги Мисрда ҳам ҳуқуқнинг дастлабки манбаи одат бўлган.
Давлат ташкил топиши билан ёзма қонунчилик пайдо бўлган ва ривожланган. Қадимги грек ёзувчиси Диадор ва Геродотнинг хабар беришича, илк қонун биринчи подшо Менес томонидан, иккинчи қонун эса Сазихис томонидан қабул қилинган. Милоддан аввалги XIII асрга келиб ёзма қонунчилик анча тараққий этган. Айниқса Рамзес II подшолиги даврида жамият ва давлатни мустаҳкамлашга қаратилган кўплаб қонунлар чиқарилган.
Милоддан аввалги VIII асрда Бокхориснинг 8 та китоби (қирқ нома)дан иборат катта кодекси пайдо бўлган. Улар қарздорни қарз учун қулга айлантиришни тақиқлаш, ерни сотиш ва гаровга қўйиш шартномаларини тузишни белгилаган. Натижада ҳуқуқни қўллаш коҳинлардан ташқари фуқаролар томонидан ҳам амалга оширилган.
Милоддан аввалги VI асрда подшо Амасис маҳаллий ҳокимият фаолиятини тартибга солувчи қонунлар чиқарган.
Манбаларда келтирилишича, «суд зали қонунлари», «вазирга йўриқнома» каби ҳуқуқий ҳужжатлар ҳам мавжуд бўлган. Мисрликларнинг муқаддас китоби «Мурдалар китоби» бўлган.
Ҳуқуқ манбалари сирасига одат ҳуқуқи, қонунларни, олий мансабдор шахслар фармойишларини, подшо ва жатининг суд ишлари бўйича чиқарган қарорларини ҳам киритиш мумкин.
Қадимги Миср ҳуқуқида мулк ҳуқуқи, мажбурият ҳуқуқи, оила ҳуқуқи, мерос ва жиноят ҳуқуқи нисбатан ажралиб чиққан соҳалар сифатида намоён бўлади. Шу билан бирга, суд жараёни ҳам алоҳида ўрганишга молик.
Мулк ҳуқуқи предмети сифатида ер ва меҳнат қуроллари, ҳаракатдаги ашёлар ҳисобланади. Бутун ерлар расман подшо мулки ҳисобланса-да, ерга эгаликнинг бир қанча ҳуқуқий шакллари мавжуд бўлган. Подшо томонидан ҳадя, мукофот ёки мажбурият асосида берилиши натижасида хусусий ерлар шаклланган. Сўнгги даврларга келиб ибодатхона ерлари мустақил бошқарилган.
Ибодатхона ерларида фоиз ҳисобига ишловчи деҳқонлар ерла- ридан давлат хазинасига рента солиғи олинган. Солиқни тўлай олмаган деҳқонлар дастлабки даврларда ердан ҳайдаб юборилган. Милоддан аввалги XIV асрга келиб бу ҳолат тақиқланиб, турли тан жазолари (қамчи билан савалаш) берилиши назарда тутилган.
Мажбуриятлар асосан шартномалардан келиб чиққан. Шартно- малар дастлаб коҳинлар ва мансабдор шахслар олдида оғзаки қасам ичиш орқали тузилган. Милоддан аввалги VIII асрда, Бокхорис даврида шартномалар диний тартибдан холос этилган. Шартнома- ларнинг ҳақиқийлиги учтагача далолатнома, яъни битим тузиш орқа- ли мустаҳкамланган. Уларнинг объекти ер, уруғ ва бошқа воситалар бўлган.
Шартномаларнинг кенг тарқалган турлари олди-сотди, қарз, мулкни ижарага бериш, оддий ширкат шартномалари (биргаликдаги фаолият тўғрисидаги), юк ташиш ва омонат сақлаш шартномалари ҳисобланади. Маълумот ўрнида айтиш лозимки, Қадимги Мисрда асосий ўлчов қиймати, айрибошлаш воситаси дастлаб дон, сўнгра олтин ва кейинчалик Осиё кумуши ҳисобланган.
Оилада кўпгина материархат қолдиқлари сақланиб қолган. Масалан, ака-сингил, опа-укалар ўртасидаги никоҳ кенг тарқалган. Онанинг отаси ва акаси катта ҳурматга эга бўлган. Аёллар жуда юқори мавқега эга бўлган. Кейинчалик оилада эрнинг ҳуқуқлари мустаҳкамланиб, хотин у билан тенг ҳуқуқли ҳисобланмай қўйилган. Кўп хотинлиликка рухсат берилган.
Никоҳ шартнома асосида тузилган. Никоҳ ва ажралиш билан боғлиқ харажатлар эрнинг ҳисобидан қопланган. Эр оиласининг бутун мулкини хотинга ўтказиш тўғрисидаги шартнома вазир томонидан тасдиқланиши шарт бўлган. Ажралиш хотиннинг хоҳиши билан бўлса, у эрдан маълум миқдорда маблағ олган.
Фарзандлар ота мулкига мерос ҳуқуқига эга бўлиб, улар ўр- тасида тенг тақсимланган. Агар эр-хотин ажралишса, эрнинг мулки фарзандлар ўртасида тақсимланиши учун катта ўғлига ўтган. Катта ўғил имтиёзга эга бўлган.
Миср ҳуқуқида васият ҳам амал қилган. Мерос васият асосида алоҳида шахсларга ҳам қолдирилиши мумкин бўлган. Васият асосида меросхўрлар зиммасига қурбонликлар қилиш юклатилиши мумкин бўлган.
Миср ҳуқуқида жиноят деб тан олинадиган хатти-ҳаракат- ларнинг анча кенг доираси маълум. Уларни ижтимоий тузумга, давлатга, диний қоидаларни бузишга ва шахсга қарши жиноятларга ажратиш мумкин. Ижтимоий тузум, давлат, дин ва шахс ҳаётига қарши жиноятларга энг оғир жазолар тайинланган.
Давлатга қарши жиноятларга айбдор бутун оиласи билан жавобгар бўлган. Бу жиноятлар қуйидагилар ҳисобланган: давлатга хиёнат қилиш, қўзғолон кўтариш, фитна уюштириш. Диний қоидаларга қарши жиноятлар афсунгарлик, қўшиқ яратиш, муқаддас ҳисобланган ҳайвонларни ўлдириш кабилар бўлган.
Жазолар тизими жуда оғирлиги билан ажралиб туради. Жазо- нинг асосий мақсади қўрқитиш бўлган. Таъкидлаш керакки, давлат ташкил топиши билан қонли ўч олиш одати, хун олишлар бекор бўлган.
Жазолар тизимида ўлим ва тан жазоси энг кўп тарқалган. Шунингдек, қамчи билан уриш, сургун қилиш, мажбурий ишларга жўнатиш, турмада сақлаш, жарима ва обрўсизлантириш жазолари ҳам қўлланилган. Одатда, жиноятни содир этишдаги асосий тана аъзоси кесиб ташланган. Масалан, давлат сирини ошкор этганнинг тили кесилган.
Мансабдор шахсларни ўзини ўзи ўлдиришга рухсат берилган. Ибодатхона мулки ўғирланса тан жазоси билан бирга зарарни 100 бараваргача қоплаш шарт бўлган. Шунингдек, айбдор қулга, эркин кишилар қарам ишчига айлантирилиши мумкин бўлган.
Қуйида айрим жиноят турлари ва уларга нисбатан қўлланилган жазолар ҳақида мисол келтириб ўтамиз. Қабрни бузиб ўғирлик содир этса, айбдорнинг қулоқлари ва бурни кесилган ҳамда қозиққа ўтқизилган. Эрига хиёнат этиш оғир жиноят ҳисобланиб, хиёнаткор хотиннинг бурни кесилиб, шеригига бичиш жазоси берилган.
Жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича суд ишларини юритиш бир хил бўлган. Ишлар жабрланувчининг шикояти бўйича қўзға- тилган. Прокурорлик вазифаси жабрланувчининг ўзига берилган бўлиб, жазо тури ва миқдорини кўрсатиб берган. Кўрсатмалар қасам ичиш йўли билан мустаҳкамланган. Судья кимнинг фойдасига ишни ҳал қилса, индамай туриб ҳақиқат тимсоли - худо Маатнинг тасвирини унинг лабига теккизган.
Do'stlaringiz bilan baham: |