Ҳуқуқий давлат - бу давлат ҳуқуқий асосда ташкил топадиган ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида ҳуқуқ устуворлик қиладиган давлат.
Ҳуқуқий давлатнинг белгилари ва тамойиллари:
– қонуннинг устуворлиги тамойили;
– давлат ва давлат органларининг ҳуқуқ билан алоқадорлиги;
– демократик ҳуқуқ ва эркинликлар билан боғлиқ барча институтларнинг мавжудлиги;
– инсон (фуқаролар) ҳуқуқ ва эркинликларининг давлат томонидан эълон қилинганлиги, ҳимоя қилиниши ва кафолатланиши;
– ривожланган фуқаролик жамиятининг мавжудлиги;
– давлат ҳокимияти ваколатларининг тақсимланганлиги;
– давлат ва шахснинг ўзаро маъсуллиги;
БОБ. ЎЗБЕКИСТОН ҲУДУДИДА ҚАДИМГИ ДАВЛАТЛАРНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИ ВА ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАРНИНГ ШАКЛЛАНИШИ
. Милодга қадар Ўзбекистон ҳудудида давлат ва ҳуқуқ
Давлат ва ҳуқуқ тарихи фанининг асосий вазифаларидан бири - бу мустақил давлатчилик шароитида Узбекистон ҳудудида давлат ва ҳуқуқнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши тарихини чуқур илмий ва холисона ўрганиш, тарихий тараққиётнинг сиёсий-ҳуқуқий ютуқларидан мустақил ўзбек давлатчилиги ва унинг ҳуқуқий тизимини такомиллаштиришда фойдаланиш, қолаверса, бой ва бетакрор тарихимизни жаҳон жамоатчилигига намойиш этишдир.
Ушбу мавзу Узбекистон ҳудудида давлатчилик ва ҳуқуқ тарихининг илк, ўз навбатида, мураккаб даврига бағишланган бўлиб, унда ушбу заминда сиёсий-ҳуқуқий институтларнинг пайдо бўлиш шарт-шароитлари ва сабаблари, илк давлат тузилмалари, уларнинг
сиёсий тузуми, ҳуқуқ манбалари, тармоқлари ва институтлари, Урта Осиёнинг араблар томонидан босиб олинишига қадар бўлган тараққиёт босқичлари, уларнинг ўзига хос хусусиятлари каби масалаларга асосий эътибор қаратилади.
Узбек давлатчилигининг тарихи хусусида сўз борганда, фанда у
жойлашган муайян ҳудуд, яъни «Урта Осиё» ва «Мовароуннаҳр»
тушунчаларига мурожаат этиш лозим бўлади. Урта Осиё - ғарбдан Каспий денгизи, жануб ва шарқдан Эрон, Афғонистон ва Хитой Халқ Республикаси, шимолдан (45°/32' кенглик) шимолий чегара билан чегараланувчи улкан ҳудудда жойлашган бўлиб, жами 1 млн. 984 минг кв.км.ни ташкил этади. Урта Осиё Қадимги ғарб ва Қадимги шарқни боғловчи кўприк вазифасини ўтаган.
Узбекистонда давлат ва ҳуқуқнинг ривожланиши ўзининг бир неча минг йиллик тарихига эга. Тарихий тараққиётнинг турли босқичларида мамлакатимиз ҳудудида кўплаб давлатларни қамраб олган империялар, тарқоқлик туфайли вужудга келган кичик-кичик давлатлар мавжуд бўлган.
Тарихий маълумотларга кўра милоддан аввалги биринчи минг йиллик бошларида ҳозирги Марказий Осиё ҳудудида 20га яқин қабилалар бўлиб, улар бир неча қабилалар иттифоқига бирлашган. Улар орасида бир неча сак қабилаларини бирлаштирувчи массагетлар иттифоқи бошқа қабилалар иттифоқидан алоҳида ажралиб турган. Бинобарин, туркий халқлар, жумладан, ўзбек халқининг илдизлари ана шу массагетларга бориб тақалади. Массагет қабилалари иттифоқига қуйидаги элатлар кирган: қадимги Сирдарё ҳавзасида, Амударёнинг шарқий ўзанлари бўйида ва Қорақумда яшовчи апациаклар, Сирдарёнинг ўрта оқимида жойлашган дахатўралар, тахминан Зарафшоннинг қуйи қисми ва Амударёнинг ўрта оқимида яшаган дербиклар, Нурота тоғларида ўрнашган сакавараклар, Сирдарёнинг ўрта оқимидан Тяншангача чўзилган усунлар ҳам антик даврларда хоразмийлар таркибига кирган.
Қабилага бирлашган уруғ аъзолари умумий меҳнат билан шуғулланганлиги, мулкдан тенг фойдаланилгани, эркаклар билан хотин-қизларнинг тенг ҳуқуқли бўлганлиги, урушларда эркаклар билан бир қаторда хотин-қизлар ҳам иштирок этганлиги, ҳар бир қабиланинг ўз бошлиғи бўлганлиги, айрим қабилаларнинг бошлиқлари аёллар бўлганлиги, қабиланинг умумий манфаати билан боғлиқ бўлган масалалар қабила аъзолари йиғилишида муҳокама қилиниб ҳал этилганлиги, ҳар бир қабила, уруғнинг ўз урф-одатлари, қоидалари бўлиб, уларга қатъий риоя қилинганлиги ҳақида айрим маълумотлар бизгача етиб келган11.
Қадимги халқларда давлатни бошқариш, судлов ишларини амалга ошириш, халқ билан давлат бошлиғи ўртасидаги муно- сабатлар ҳақида «Шажарайи турк» асарининг муаллифи Абулғози Баҳодирхон қуйидаги маълумотларни келтиради: «Қадимги халқ бу замоннинг халқиндан яхши эди. Агар эл ва халқ йиғилиб киши ултура билур бўлса ва ё гуноҳкор сўрай билар бўлса ва ё бир иш бошқармоқ қўлиндан келур бўлса, не учун бир мардга подшоҳ от қуюб эвининг тўринда ўлтуриб, барча халқ ихтиёрларини анинг қўлина бера турурлар»12.
Ҳозирги кун илм-фанида Марказий Осиёда, шу жумладан Узбекистон Республикаси ҳудудида қачон ва қандай омиллар таъсирида давлат ва ҳуқуқ пайдо бўлган деган саволга аниқ жавоб йўқ. Бу тўғрида баъзи тахминлар мавжуд, холос.
Ҳозирги тарих фанида Узбекистон ҳудудида милоддан аввалги биринчи минг йилликда давлат бирлашмалари бўлганлиги, улар ташқи душманларга қарши урушлар олиб борганлиги, қўшни мамлакатлар билан борди-келди қилганлиги, иқтисодий, маданий ва савдо алоқалари ўрнатганлиги маълум. Лекин бу давлат бирлаш- маларининг тузуми, бошқариш шакли, давлат органлари, мансабдор шахслари, уларнинг ваколатлари, қонунлари, уларни бузганлик учун жавобгарлик турлари ҳақида аниқ ва тўла маълумот йўқ. Ҳозирги кунда «Авесто»дан ушбу саволларга қисман жавоб топиш мумкин. Бу ўринда шуни қайд қилиш керакки, «Авесто» милоддан аввалги VII асрдан кейинги даврга тааллуқли манбадир.
Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, бу даврда ҳозирги Марказий Осиё ҳудудида учта йирик давлат бирлашмаси мавжуд бўлган. Улар Катта Хоразм - Амударёнинг қуйи оқимидаги шимолий ерлар, Мурғаб воҳаси ва Парфия ҳудудлари, Бақтрия - ҳозирги Сурхондарё ва Тожикистоннинг Амударёга яқин ерлари ҳамда Шимолий Афғонистон ҳудудлари, Сўғдиёна - Зарафшон дарёсидан сув ичган ерлар ва Қашқа воҳаси ҳудудларидир.
Милоддан аввалги XIII асрдан VIII асргача бўлган давр Хоразмда давлатчилик куртакларининг вужудга келиши ва давлат шаклланиши даври бўлган. Милоддан аввалги VIII асрдан VI асргача бўлган даврда Хоразм ҳукмдорлари ўлка атрофига кўпгина ҳудудлар ва халқларни бирлаштириш, тарихда «Катта Хоразм» деб аталувчи ҳарбий-демократик тамойилларга асосланган конфедерацияни барпо этишга муваффақ бўлганлар. Бу давлат Эрон Аҳамонийлари истилосигача фаолият кўрсатган.
Тарихий манбаларнинг гувоҳлик беришича, милоддан аввалги
о
VII асрларда Урта Осиё ҳудуди Оссурия давлати таркибига кирган.
Милоддан аввалги VI асрнинг ўрталарида Эронда кучли Аҳамонийлар давлати ташкил топади. Марказий Осиё халқларининг милоддан аввалги VI аср ўрталаридан IV асрнинг иккинчи чорагигача бўлган даврдаги ижтимоий-сиёсий ҳаёти ва ҳуқуқий тизими ушбу маконда ҳукмронлик қилган Аҳамонийлар сулоласи томонидан ташкил этилган давлат ва қонунчилик тизими билан чамбарчас боғлиқ. Аҳамонийлар подшолари Марказий Осиё ерларига уюштирилган кетма-кет ҳужумлар туфайли бу ҳудудда ўз ҳукмронлигини ўрнатади. Уларнинг ҳукмронлик даври икки асрдан ортиқроқ вақт давом этади.
Аҳамонийлар давлати ягона маъмурий тизимга, кучли армияга, ягона пул бирлигига эга қудратли марказлашган давлат бўлиб, маъмурий-ҳудудий жиҳатдан бож тўлайдиган сатраплик (хшатрапа)ларга бўлинган.
Манбаларда келтирилишича, сатрапликлар сони ва ҳудуди турли даврларда турлича бўлган. Жумладан, Сўғдиёна, Бақтрия ва Хоразм алоҳида сатрапликларни ташкил қилган. Тарихчи Геродотнинг ёзишича, «Урта Осиё тўрт сатрапликка бўлинганди. Каспий денгизи қирғоғи бўйлаб яшовчи қабилалар XI сатраплик таркибига кириб, 300 талант (талант - 30 кг атрофида (ёки зиёд) кумуш) тўлашган. Хоразм, Сўғдиёна ва Парфия XVI сатрапликни ташкил этиб, 300 талант тўлаган. Бақтрия XII сатрапликни ташкил қилган ва 360 талант тўлаган. Ниҳоят, саклар XV сатрапликка кириб, 250 талант тўлашган»13.
Аҳамонийлар давлати бошқарув шаклига кўра зўрликка асосланган, тузилиши марказлашган унитар (оддий) шаклда эди. Бутун ҳокимият подшоҳ қўлида тўпланган бўлиб, у давлатни кучли марказий давлат аппаратига таянган ҳолда бошқарар эди. Давлат аппаратида подшоҳдан кейин иккинчи ўринда ҳазарапат (минг бошлиқ) турган. У барча давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятининг назорати ҳамда марказий девон бошқарувини юритган. Подшоҳнинг шахсий қўриқчиларига бошчилик қилган ҳамда подшоҳга келган шикоят ва аризалар ҳақида маълумот бериб борган. Марказий девонга котиблар, тафтишчилар, подшоҳга маълумот йиғиб келувчилар, алоқа хизмати ходимлари ва бошқалар бўйсунган. Давлат бошқарувидаги асосий мансабларга, одатда, эронлик асилзодалар тайинланган.
Сатрапликларда бутун ҳокимият Эрон подшоси томонидан лавозимга тайинланадиган ва вазифасидан бўшатиладиган сатраплар қўлида тўпланган. Сатраплик лавозимига дастлаб ҳарбий бўлмаган кишилар, кейинчалик ҳарбийлар тайинланадиган бўлган. Сатраплар маъмурий бошқарув ва суд ҳокимиятига бошчилик қилган. Хўжалик ишларини амалга ошириш, солиқ ва йиғимларни ўз вақтида ундириш, мансабдор шахслар фаолияти, сатраплик ҳудудидаги йўлларда хавфсизликни таъминлаш устидан назоратни амалга оширган. Сатраплар кумуш ва мис тангалар чиқариш ҳуқуқига эга эдилар. Сатрап қошида бошқарув идораси ташкил этилган бўлиб, унда идора бошлиғи, хазиначи, солиқ йиғувчилар, суд терговчилари, котиблар, жарчилар фаолият юритган. Сатрапликларда кўп сонли ҳарбий қўшин сақланган бўлиб, уларга бевосита подшоҳга бўйсунувчи лашкарбошилар қўмондонлик қилган. Доро I (мил. ав. 522-486 йй.) вафотидан сўнг фуқаролик ва ҳарбий ҳокимиятнинг алоҳида олиб борилиши тартибига барҳам берилган.
Аҳамонийлар давлатининг турли минтақаларида турли ҳуқуқ тизими ва институтлари амал қилган. Доро I ҳукмронлиги даврида ягона ҳуқуқ тизимини ташкил қилиш мақсадида қонунлар қабул қилинганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд. Бироқ Аҳамонийлар давлатининг қонунлари бизгача етиб келмаган.
Милоддан аввалги 358 йилда Аҳамонийлар ҳукмдори Артаксеркс III нинг давлатни илгариги ҳудудини тиклашга қаратилган ҳаракатлари самара бермайди. Милоддан аввалги 337 йилда унинг ўрнини ўғли Арсес эгаллайди. Сарой задогонлари тахтга Доро III ни ўтқазишади. Сиёсий беқарорлик марказий ҳокимиятнинг заифлашу- вига олиб келади.
Марказий Осиё халқларининг Аҳамонийлар ҳукмронлигига қарши олиб борган кураши туфайли Милоддан аввалги IV асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб хоразмликлар, кейинчалик сак қабилалари мустақилликка эришади. Милоддан аввалги IV асрнинг охирги чорагида македонияликлар билан Аҳамонийлар ўртасидаги кураш14 македонияликлар ғалабаси билан (Киликия, Сурия, Миср, Бобил, Персопол, Пасаргад давлатлари ҳам) тугайди. Натижада ўз мустақиллигини сақлаб қолган Хоразм давлатидан ташқари бутун Урта Осиё ҳудудида Македонияликлар ҳукмронлиги ўрнатилади.
Айнан шу даврга келиб Бақтрия ҳокими Бесс ўзини «Осиё подшоси» деб эълон қилиб, Бақтрия, Марғиёна, Сўғдиёна ва Парфияни ўз ичига олган ягона давлатни ташкил этишга ҳаракат қилади. Аммо бунга юнон-мақдуния қўшини имкон бермайди. Искандар Мақдуний қўшинлари аввал Наватакни ишғол қилиб, сўнгра Мароқандни ҳам босиб олади. Мақдунияликлар Марказий Осиёда босқинчилик юришларини уч йил давом эттирадилар. Натижада унинг кўп қисми Искандар империяси таркибига қўшиб олинди. Фақат Хоразм ҳукмдори Фаразманнинг Искандар Мақдуний билан иттифоқ тузиши натижасида у ўз мустақиллигини сақлаб қолади15.
Македонияликлар ҳукмронлиги даврида сатрапликлар сақланиб қолади. Сатраплар дастлаб эронликлардан тайинланган бўлса, кейинчалик македонияликлардан тайинланадиган бўлди. Сатраплар қошида ҳарбий ва молиявий ишларни бошқарувчи мансаб таъсис этилади. Сатраплар танга чиқариш ва ёлланма қўшин сақлаш ҳуқуқидан маҳрум этилади. Маҳаллий бошқарув муроса йўли билан олиб борилади.
Искандар Мақдуний вафотидан сўнг (мил. ав. 323 йил) Урта Осиё ҳудуди Салавқийлар давлати (Бобил, Бақтрия, Сўғдиёна) таркибига киритилади. Салавқийлар давлатида ҳокимият учун олиб борилган урушлар туфайли Милоддан аввалги III аср ўрталарига келиб мустақил Грек-Бақтрия подшолиги ташкил топади. Унинг таркибига Бақтрия, Сўғдиёна, Марғиёна ва Паркана (Фарғона) кирган. Кейинчалик унинг таркибидан парфияликлар ажралиб чиқиб, Парфянлар подшолигини ташкил қилган.
Марказий Осиё халқлари тарихида маълум бир из қолдирган давлатлардан бири Қанғ давлатидир. Сўнгги маълумотларнинг гувоҳлик беришича, ушбу давлат милоддан аввалги III асрнинг бошларида пайдо бўлган. Бу жараёнда юнон-мақдунияликлар ҳукмронлигига қарши олиб борилган курашлар ва ички низолар алоҳида роль ўйнаган. Қанғ давлатининг ҳудуди дастлаб Сирдарёнинг ўрта оқимидаги ерлар (Тошкент воҳаси ҳамда унга туташ тоғ ва чўл ҳудудлари)дан иборат эди. Милоддан аввалги
асрнинг бошларига келиб, Қанғ давлатининг ерлари бирмунча кенгайиб, шарқда Фарғона водийси (Довон), шимолий шарқда Усун дарёси, ғарбда Сирдарёнинг қуйи оқимигача борган. Бу катта ҳудуд Тошкент воҳасини, Талас водийсини ва қисман Чу дарёсининг қуйи оқимидаги ерларни ўз ичига олган. Милоддан аввалги II-I асрларда қанғликлар Амударё ва Сирдарё оралиғидаги ерларни ҳамда Хоразмни ҳам ўзига бўйсундирган.
Қанғ давлати бошлиғи ҳоқон бўлиб, бутун ҳокимият унинг қўлида тўпланган. Хоқон ҳузурида оқсоқоллар кенгаши бўлиб, у маслаҳат органи вазифасини ўтаган. Қанғ давлатининг бутун ҳудуди бешта мулкка (Сусей, Фуму, Юнис, Гие, Юегян)га бўлинган бўлиб, улар ноиблар томонидан бошқарилган. Мулклар ўз навбатида вилоятларга бўлинган. Улар жабғу (жобу, ёбу)лар томонидан бошқарилган. Ижтимоий-сиёсий тузумда кўчманчи зодагонларнинг мавқеи юқори бўлган.
Милоддан аввалги III аср ўрталарига келиб мустақил Грек- Бақтрия подшолиги ташкил топган. Унинг таркибига Бақтрия, Сўғдиёна, Марғиёна, Паркана (Фарғона) кирган. Грек-Бақтрия давридаги ижтимоий-иқтисодий тузум ҳақида манбаларда батафсил маълумотлар сақланиб қолмаган. Жумладан, жамиятда қулдорлар, эркин жамоатчи деҳқонлар, қарам кишиларнинг турли табақалари ҳамда қуллар бўлганлиги, шаҳарлар сонининг ўсиб борганлиги, сиёсий ва иқтисодий марказлар кенгайиб, ҳунармандчилик ривожланганлиги ҳақида маълумотларгина мавжуд.
Грек-Бақтрия подшолигининг давлат аппарати унчалик катта, мураккаб ва марказлашган эмас эди. Бутун ҳокимият подшо қўлида тўпланган бўлиб, кўпчилик ҳолларда унинг ўғли ҳам подшо ҳисоб- ланган. Бутун мамлакат сатрапликларга бўлинган эди.
«Милинда-Панха» (II аср) асарида кўрсатилишича Г рек-Бақтрия давлатининг Ҳиндистон қисмида юқори ҳарбий бошлиқ, биринчи вазир, бош судья, хазина бошлиғи, тантанали соябон ва қилични кўтариб юрувчилар ҳақида маълумот бор. Мазкур асарда «қишлоқ ҳокими»нинг ваколатлари ҳақида маъсий ва иқтисодий марказ- ларнинг кенгайиши, ҳунармандчиликнинг жадал ривожланганлиги, қишлоқ ҳокими қишлоқ аҳлини жарчилар орқали ўз ҳузурига чақириб туриши ва унинг чақириғига хонадон эгаси ёки оила бошлиғи етиб келиши шартлиги, чўрилар, қуллар, хизматкорлар, деҳқонлар келмаслиги ҳақида маълумотлар бор.
Парфянлар подшолигининг мустақил давлат сифатида ташкил топиши ва ривожланишида Аршакийлар сулоласи вакиллари ҳал қилувчи роль ўйнаган. Ушбу подшоликда ўрнатилган тартибга кўра, давлат бошлиғи албатта аршакийлар хонадонидан бўлиши шарт ҳисобланган. Шу билан бирга давлат бошқарувида икки кенгаш: қабила зодагонлари ва коҳинлар кенгашларининг ўрни катта бўлган.
Чунончи, янги ҳукмдор худди шу икки кенгаш иштирокида сайланган. Албатта, бунда марҳум ҳукмдорнинг васияти эътиборга олинган. Бошқача айтганда, тахтга ворислик бир сулола ичида кечсада, аммо муайян тартиб бўлмаган, яъни ўтган ҳукмдор ўрнини унинг ўғли ё укаси, ё бўлмаса Аршакийлар сулоласининг бирон-бир намояндаси эгаллаши мумкин бўлган. Афтидан, бу масалада кенгашларнинг мавқеи кучли бўлиб келган. Буни шундан ҳам билиб олиш мумкинки, тарихий ҳужжатларга кўра мазкур икки кенгаш олий ҳукмдорни тахтдан четлатишга қодир ҳисобланган. Аршакийлар салтанатни мулкларга (сатрапияларга) бўлиб идора этганлар. Шу билан бирга, барча мулклар мавқеи бир хилда бўлмаганини таъкидлаш лозим. Чунончи, Гиркания, Сейистон (Сакистон) ярим мустақил мулк сифатида ўз пулларини зарб этиб келганлар.
Милоддан аввалги II асрга келиб Марказий Осиё халқлари тарихида сиёсий беқарорлик даври бошланади. Бу асрда Грек- Бақтрия подшолигидан Сўғдиёна ажралиб чиқди. Марғиёна парфянлар томонидан босиб олинди. Кейинчалик Урта Осиё ҳудудида Хоразм давлати билан чегарадош бўлган Тохаристон давлати ташкил топди. Бу давлат ҳам кейинчалик кичик-кичик
о
подшоликларга бўлиниб кетди. Уша вақтларда Хоразм давлати такрибига Хоразм, Сўғдиёна ва Чоч (Тошкент) кирарди.
Do'stlaringiz bilan baham: |