Роман-герман ҳуқуқ оиласи ривожланиш йўлида учта босқични бошдан кечирган:
Рим империяси даври эрамизнинг Х11–асри Рим ҳуқуқининг вужудга келиш ва Рим империяси инқирозга учраши. Бу даврга низоларни тартибсиз ҳал этиш, фол кўриш, синовдан (қасам ичириш орқали) ўтказиш, яъни ҳуқуқнинг амалий ўрни билинмаслиги хос бўлган;
Иккинчи босқич – Х111-ХУ11-асрлар рим ҳуқуқининг уйғониши (ренессанс), унинг Европага тарқалиши, янги шароитларга мослашиши, қирол ҳокимиятидан халос бўлиш даври;
Учинчи босқич - ХУ111–ХХ-асрлар – ҳуқуқда кодификациялаштириш жараёнларининг амалга оширилиши. АҚШ, Польша, Франция ва бошқа давлатларда конституцияларнинг қабул қилиниши, Франция Фуқаролик кодексининг, Германия Фуқаролик қонунлар тўплами (Уложение)нинг қабул қилиниши
27.3. Англосаксон ҳуқуқ тизими.....
Англо-саксон ҳуқуқ оиласига кирувчи давлатларда судьялар(ёки айрим ҳолларда маъмурий органлар) томонидан шакллантирилган ва суд (маъмурий органлар)прецедентларида ифодаланган нормалар ҳуқуқнинг асосий манбаи бўлиб хизмат қилади. Инглиз-америка умумий ҳуқуқи (common law) аксарият судлар томонидан тузилган прецедент ҳуқуқидир. Бу ҳуқуқ оиласи статут, яънипарламент томонидан қабул қилинган қонунчилик мавжуд бўлишини истисно қилмайди.Инглиз ҳуқуқи уч таркибий қисмдан иборат тузилишдан иборат: умумий ҳуқуқ(прецедент) – асосий манба; ушбу асосий манбани тузатувчи ва тўлдирувчи адолат ҳуқуқи; статут ҳуқуқи – парламент томонидан чиқарилган ёзма ҳуқуқ.
Инглиз – америка ҳуқуқ оиласида инглиз ҳуқуқи гуруҳини ва шаклланиш нуқтаи назаридан у билан узвий боғлиқ бўлган Америка Қўшма Штатлари ҳуқуқини фарқлаш лозим. Инглиз ҳуқуқи гуруҳига мансуб мамлакатларга Англиядан ташқари Шимолий Ирландия, Австралия, Канада, Янги Зеландия ҳамда Британия иттифоқининг собиқ колониялари (ҳозирги пайтда 36 та давлат Ҳамдўстлик аъзоси ҳисобланади) киради. Маълумки, Англия кўп йиллар мобайнида йирик мустамлакачи давлат бўлган, мана шу қарам давлатларнинг ҳудудида инглиз умумий ҳуқуқи тарқалган. Шу боис бугунги кунда дунё аҳолисининг учдан бир қисми инглиз ҳуқуқи нормалари асосидаяшамоқда.
Инглиз-америка ҳуқуқ оиласида Англия ҳуқуқи гуруҳини ва келиб чиқиши жиҳатидан у билан боғлиқ АҚШ ҳуқуқини фарқлаш керак. АҚШ ҳуқуқи инглиз умумий ҳуқуқига асосланган бўлса-да, ҳозирги пайтда тўла мустақилдир. Француз ҳуқуқи сезиларли роль ўйнайдиган Луизиана штати ҳудудида испан ҳуқуқи кенг тарқалган.
АҚШ таркибидаги штатлар кенг ваколатларга эга бўлиб, улар ваколат доирасида ўз қонунларини ва прецедент ҳуқуқи тизимини яратади. Ҳар бир штат судлари ўз юрисдикциясини мустақил равишда амалга оширади. АҚШ статут ҳуқуқида инглиз ҳуқуқида бўлмаган кодекслар ҳам учрайди. Бир қанча штатларда Фуқаролик кодекси амал қилади, штатларнинг 25 тасида Фуқаролик-процессуал кодекси, ҳамма штатларда эса Жиноят кодекси ва Жиноят-процессуал кодекслари мавжуд.Англо-саксон ҳуқуқ оиласида юридик прецедент асосий ҳуқуқ манбаи вазифасиниўтайди.
Юридик прецедент-маъмурий ёки суд органининг ёзма ёки оғзаки қарори бўлиб, келажакда худди шундай ишларни кўриб чиқишда намуна, эталон бўлиб хизмат килади. Юридик прецедент суд ва маъмурий прецедентдан иборат бўлиб, бир-биридан фарқ қилади. Албатта, ҳуқуқий прецедент шакли сифатида суд ёки маъмурий органлар янги ҳуқуқий нормалар яратиш ҳуқуқига эга бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда ҳуқуқ ўзининг мураккаблиги ва чалкашликлари билан фарқ килади.
Нима учун суд қарори прецедент сифатидаги нормага айланиши мумкин? Чунки, ҳаётда ҳуқуқдан ташқари прецедент ҳам катта роль ўйнайди. Ҳақиқатдан ҳам, кишилар доимо бўлиб ўтган ҳодисага асосланади, ҳатто у бир марта содир бўлса ҳам кейинги ҳаракатлар учун намуна бўлиб қолади.
Конституциявий ва маъмурий ҳуқуқ соҳасида ҳам юқорида айтиб ўтилган ҳодисаларга, яъни олдин бўлиб ўтган ҳодисалар асосида масалаларнинг ҳал қилинганини кўриш мумкин. Аксарият халқаро ҳуқуқ қоидалари ҳам прецедент таъсири остида вужудга келади.
Агар суд карорлари асосида мажбурий нормалар аҳамияти тан олинса, бунинг учун тегишли асослар бўлиши керак. Муҳими, суднинг қарори давлат ҳокимияти томонидан қўллаб-қувватланади ва унинг нуқтаи назарига мослашиши зарур, агар уни қўллаш оқибатида ноқулай ҳолат келиб чиқмаса, суд қарорига итоат этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |