Ҳуқуқ оиласи деганда айрим муҳим белгилари билан ўхшаш миллий ҳуқуқий тизимлар гуруҳларига айтилади. Ўхшаш белгиларга ҳуқуқий тизимлар шаклланиши ва ривожланиши; ҳуқуқ манбалари, принциплари, тармоқлари умумийлиги; юридик атамалар ва тушунчаларнинг бирлиги; асосий ҳуқуқий институтлар ва ҳуқуқий доктриналарнинг ўзаро боғлиқлиги каби ҳолатлар киради.2 (Общая Теория государства и права. Академический курс Т.2. – М., 1998. – С. 99.)
Демак, “ҳуқуқ оиласи” ҳуқуқ тизими ва ҳуқуқий тизимга нисбатан кенг маъноли тушунча бўлиб, уларни ўз таркибига қамраб олади.
Турли мамлакатлардаги ҳуқуқий тизимларни таснифлашнинг бир қанча мезонлари (критериялари) мавжуд:
Давлатлар вужудга келиши ва ривожланиш генезисининг умумийлиги. Масалан, Италия, Франция, Испания ва шу ҳудуддаги бошқа давлатларнинг вужудга келиши ва ривожланиши кўр жиҳатдан бир бирига ўхшайди. Шу боис улардаги ҳуқуқий тизимни битта ҳуқуқ оиласига мансуб, деб ҳисоблаш мумкин.
Ҳуқуқ нормаларишакли (манбалари)нинг умумийлиги. Гап ҳуқуқ нормалари қандай ўрнатилиши, қайси манбаларда ифодаланиши (қонунлардами, суд қарори ёки шартномадами?), уларнинг роли ва аҳамияти, нисбатидаги ўхшашликлар тўғрисида бормоқда.
Ҳуқуқ тизими таркибий тузилишининг ягоналиги, ўхшашлиги. Масалан, айрим давлатларда ҳуқуқ тизими тамоқларга бўлинган бўлса, айримларида ҳуқуқ тармоқлари мавжуд эмас. АҚШда Жиноят ҳуқуқи ва кўпчилик шататларида Фуқаролик ҳуқуқи мавжуд, лекин уни ҳуқуқ тармоқлари мавжуд бўлган роман-герман ҳуқуқ оиласига тааллуқли, деб бўлмайди.
Ҳуқуқ принципларининг умумийлиги. Масалан, роман-герман ва мусулмон ҳуқуқи ҳуқуқ оилаларида ҳуқуқ принциплари бир бирига ўхшамайди.
Ҳуқуқий тушунчалар, терминлар ва юридик техника қоидаларининг ягоналиги, ҳуқуқ нормаларини тизимлаштиришнинг бирлиги. Масалан, роман-герман ҳуқуқ оилаларига мансуб миллий ҳуқуқий тизимларда “модда”, “боб”, “қонун”, “кодекс” каби тушунча ва атамаларнинг мавжудлиги улардаги ҳуқуқий тизимларни бир оилага бирлаштиришга имкон беради.
Шу сабабли, бир ҳуқуқий тизимга (ҳуқуқий оилага) кирувчи давлатларнинг қонун чиқарувчи органлари ҳуқуқий ҳужжатларнинг матнини яратишда бир хил юридик конструкциялардан, норматив материални шакллантириш усулидан, уларни тартибга солиш ва тизимлаштиришнинг ўхшаш услубларидан фойдаланадилар.
Юқоридаги мезонларни асос қилиб дунё ҳуқуқий харитасига эътибор билан разм солинса, давлатларнинг учдан икки қисми икки асосий ҳуқуқий тизимларга (ҳуқуқий оилаларга): роман–герман ва англосаксон ҳуқуқий тизимларига дахлдор эканлигини кўрамиз. Шу жумладан Ўзбекистон давлати ҳам роман-герман ҳуқуқий оиласига мансуб ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |