29.4. Диний ҳуқуқ оиласи (мусулмон ҳуқуқи)...........
Диний ҳуқуқ оиласига аксарият араб давлатлари, шунингдек ҳинд ҳуқуқи оиласи (Ҳиндистон, Сингапур, Бирма, Малайзия ва бошқ.)лар киради.
Мусулмон ҳуқуқи VIII асрларда Арабистон ярим оролида вужудга келган бўлиб, ҳозирда Судан, Эрон, Ироқ, Покистон, Ливан, Миср, ва бошқа шу каби давлатларда амалда қўлланилмоқда. Илмий манбаларда таъкидланишича, ислом дини ўз мазмунига кўра, биринчидан, мусулмон киши нималарга эътиқод қилиши ва нималардан ўзини тийиши лозимлигини бел- гиловчи илоҳий ақидадан иборат; иккинчидан, мусулмон қандай амалларни бажариши ва қандай хатти-ҳаракатлардан тийилиши лозимлиги ҳақидаги қоидалардан иборат. Ислом динида бундай кўрсатмаларнинг йиғиндиси “шариат” (“ҳақ йўл” маъносини англатади) деб номланиб, у аслида мусулмон ҳуқуқидир.
Шариат икки қисмдан–диний, яъни эътиқод қоидалари(ақида)дан ва ҳуқуқ (фиқҳ)дан иборат.
Фиқҳ, яъни мусулмон ҳуқуқи икки қисмга бўлинади: биринчиси (муомала) мусулмонлар ўртасидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солади, иккинчиси эса (ибодат) мусулмоннинг Аллоҳ олдидаги мажбуриятини белгилайди. Бу иккала қисм ҳуқуқий мактаблар томонидан қандай белгиланган ва ўрганилган бўлса, худди шундай кўринишда юридик фанлар предметини ташкил қилади. Фиқҳнинг асосий вазифаси мусулмон давлати қонунчилиги билан унинг бирламчи манбалари орасидаги узвий боғлиқликни сақлаб қолишдир. Мусулмон юридик фанлари билан дунёвий юридик фанлар ўртасидаги фарқ шундаки, мусулмон ҳуқуқий тизими Қуръондан бошланиб, ҳуқуқни инсоният ақл-идроки ва ижтимоий шарт-шароитнинг маҳсули деб эмас, балки Аллоҳ томонидан берилган туҳфа, дебҳисоблайди.
Ислом динига эътиқод қилувчилар дунёнинг 51 давлатида кўпчиликни ёки аҳолининг катта қисмини ташкил қилади. Бироқ, мусулмон ҳуқуқининг амал қилиш доираси мусулмон аҳолиси бор мамлакатларнинг жўғрофий чегараларига мос тушмайди. Исломга дин сифатида эътиқод қилувчи, лекин мусулмон ҳуқуқини қабул қилмаган миллатлар ва этник гуруҳлар ҳам мавжуд1.
Тарихий сабабларга кўра бугунга келиб мусулмон ҳуқуқининг тўртта суннийлар (ханафийлар, моликийлар, шофиийлар, ҳанба- лийлар) мактаби, шунингдек, учта шиалар (жаъфарийлар, исмои- лийлар, зайдийлар) мактаби бор. Ҳар бир мактаб ўзининг юридик услуби ва қарашлари тизимига эга, шунинг учун уларнинг ҳар бири мусулмон ҳуқуқининг алоҳида тизими бўлиб ҳисобланиш учун даъвогарлик қилади.
Мусулмон ҳуқуқи мустаҳкам тизимга эга бўлган, рад қилиш мумкин бўлмаган далилларга асосланади. Мусулмон ҳуқуқшуносларимуайяндаражадатасодифийёкиноаниқбўлганҳамма нарсаларни қоралайдилар. Мусулмон ҳуқуқшунослари томонидан шакллантирилган ҳуқуқий нормалар ўз тузилишларига кўра доимо ташқи далилларга асосланади1.(Қаранг: Теория государства и права / Под ред.проф.В.К.Бабаева. – М., 2006. – С.606.)
Ислом ақидаларига мувофиқ, мусулмон ҳуқуқи Аллоҳ каломи асосида шаклланган қоидалар мужмуидир. Ислом диний доктринасида Муҳаммад (с.а.в.) пайғамбарнинг шахси муҳим ўрин тутади. Унинг ҳаёти ва фаолияти мусулмон ҳуқуқининг маъно-мазмунини тушунтиришда белгиловчи аҳамият касб этади.
Мусулмон ҳуқуқининг асосий манбаи сифатида Аллоҳнинг ўз пайғамбарлари ва элчиларидан охиргиси Муҳаммад алайхиссаломга йўллаган ваҳийлардан нозил бўлган Қуръон эътироф этилади. Қуръон ҳуқуқ кодекси эмас. Қуръондаги юридик характердаги қоидалар, бир томондан, кодекс тузишга камлик қилади, иккинчи томондан, бу меъёрлар орасида мавҳум диний ва аҳлоқий йўл-йўриқлар шаклидаги умумий қоидалар кўпчиликни ташкил этади. Унинг таъсир кўрсатиш чоралари ҳам талайгина бўлиб улар тилга олинса-да, айрим ҳоллардагина жазолайдиган даражагакелтирилади.
Мусулмон ҳуқуқининг иккинчи манбаи Муҳаммад алайҳиссалом мулоҳазаларидаги илоҳийлаштирилган ҳодисалар таъсири- да келиб чиққан оғзаки ривоятлар мажмуи - суннадир.Мусулмонлар Қуръон ва сунна юридик меъёрларининг келиб чиқиши илоҳий бўлиб, асло ўзгармасдир, деб ҳисоблайдилар. Лекин, ҳаётда ижтимоий муносабатларнинг барчаси ҳам Қуръон ва суннага боғлиқ эмас. Қуръондаги 6200 дан ортиқ оятнинг акса- рияти диний-ахлоқий масалаларга тааллуқли бўлиб, айрим маъ- лумотларга кўра эса 250 таси ҳуқуқий хусусиятга эгадир. Бу номутаносибликни тўлдириш ҳам мусулмон ҳуқуқий таълимотининг давомчилари бўлган мусулмон илоҳиётчи-фиқҳларига ишониб топширилган эди. Улар Қуръон ва суннанинг моҳиятини ўзгартирмаган ҳолда, Қуръоннинг талқини (тавсир)ни бериб, ҳуқуқ соҳасида пайдо бўладиган баҳслар натижасида келишилган фикрлар (ижмо)ни бера бошладилар. Тавсир ва ижмо ҳам мусулмон ҳуқуқи манбаларига тааллуқлидир. Мусулмон ҳуқуқшу- носларининг фикрича, ижмо мусулмон ҳуқуқига мослаштири- ладиган мавзулардан баҳс этади, у янгидан пайдо бўладиган ижтимоий муносабатларни тартибга солиш имконини беради.
Мусулмон ҳуқуқининг тўртинчи манбаи бўлган қиёсга ёки таққослаш бўйича хулоса чиқаришга янада катта аҳамият берилади. Бу усул маълум меъёрни, агар таққослашнинг мақсади ва асоси мазкур меъёр мақсади ва асосига мос бўлиб тушса,ўзи бевосита назарда тутган ҳодисага нисбатан қўллаш имконини беради.
Қуръон бугунги кунда мусулмон ҳуқуқининг ғоявий, диний асоси, унинг мафкуравий манбаи сифатида эътироф этилади. Аммо, мусулмон ҳуқуқи тарихан бевосита Қуръондан бошланмайди. У кўпинча муқаддас китобдан алоҳида шаклланган амалиёт асосида ривожланган, “мусулмон ҳуқуқи” фиқҳ ҳуқуқининг ажойиб намунасидир. Бу ҳуқуқ хусусий мутахассислар томонидан яратилган ва ривожлантирилган эди. Мусулмон ҳуқуқи меъёрларининг каттагина қисми - унинг назарий ишланиши якунидир. Бунинг устига, агар таълимот аввал бошида муайян ҳодисалар бўйича ечимлар берган бўлса, кейинчалик у ҳар қандай муайян ҳуқуқий нормани қўл- лашда бошланғич нуқта сифатида тан олинадиган умумий, мавҳум қоидаларни шакллантира бошлади.
Қуръон мусулмон динининг асоси бўлса, ҳинд ҳуқуқ оиласига кирувчи давлатларда диний ҳуқуқ оиласининг манбаларига Шастри, Ведлар, Ману қонунлари ва ҳ.к. киради. Уларда ҳам ҳуқуқнинг бош ижодкори жамият ёеи давлат эмас, Худо тан олинади, шунинг учун юридик қонун-қоидалар бир умрга берилган, ва шу боис уларга доимо риоя қилиш лозим деб ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |