3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 1,42 Mb.
bet182/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   277
Bog'liq
ДХН

Кенг маънода қонунийлик давлатнинг қонун яратувчилик ва уни ҳаётга татбиқ этиш фаолиятини ҳам қамраб олади. Қонун нормаларининг юқори савияда ижод этиш ишини ташкил этмай, қонунларни жамият тараққиёти даражасига мослаштириб бориш- гайўналтирилганфаолиятнийўлгақўймайтурибижобийнатижага эришиб бўлмайди. Шунинг учун ҳаёт талабларига жавоб берадиган янги қонунлар қабул қилиш, янги шарт-шароит ва талабларга жавоб беролмайдиган эски қонунларни бекор қилиш зарурияти туғилади. Қонун ижодкорлигини такомиллаштириш қонунийликни мустаҳкамлашдаги энг муҳим шартдир.
Қонунийлик ҳуқуқнинг мавжудлиги, жамиятда чинакам де- мократик муҳит ва ҳуқуқий тартибнинг ўрнатилганлигидан да- лолат беради. Зеро, Амир Темур таъкидлаганидек, «Қаерда қонун ҳукмронлик қилса, шу ерда эркинлик бўлади».
Демократик давлатда қонунийлик барчанинг қонун олдида тенглигини англатади. Барча тенг мажбурият олади ва қонуний- лик бузилганда тенг жавобгарликка тортилади. Жамиятда қону- нийликнинг бузилиши қуйидагича намоён бўлиши мумкин: би- ринчидан, давлат ҳокимияти органлари конституция ва қонун- ларга тўла риоя қилмаганда; иккинчидан, давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг қонунлар, қонун ости ҳужжатлари ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этмаганида; учинчидан, давлат органларининг конституция ва қонунларга зид норматив- ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиб, улар асосида фаолият юрит- ганида; тўртинчидан, ваколатли давлат органлари, мансабдор шахслар ва фуқароларнинг амалдаги ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаганида ва ҳоказо.
Жамиятда қонунийликнинг таъминланишига эришиш, қабул қилинаётган барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Конститу- ция ва қонунларга мувофиқ келиши ва уларга зид бўлмаслиги ҳам- да ҳуқуқий нормаларни қонунларга мувофиқ қабул қилинишини тақозо этади. Қонунлар қанчалик такомиллашса, ижтимоий ҳаёт та- лаблари қанчалик тўла акс эттирилса, улар кишилар онгига шунча- лик кучли таъсир этади ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий нормалар- ни ўз ихтиёрлари билан амалга оширишларига эришишмумкин.
Жамиятда қонунийликни таъминлашга бир қанча муҳим прин- ципларга риоя қилиш орқали эришилади. Қонунийликнинг ўзига хос хусусиятлари унинг қуйидаги принципларида ифодаланади:
Қонунийликнинг ягоналиги. Қонунлар мамлакат ҳудуди- да бир хилда қўлланилади. Қонунийлик барча қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мамлакатнинг бутун ҳудудида ягона маъно касб этиши, бир хилда қўлланиши, ҳамманинг қонун олдида тенглиги, аҳолининг бирон-бир гуруҳи учун имтиёз ва чеклашлар йўқлигини билдиради. Бу ҳақда Ўзбекистон Респуб- ликаси Конституциясининг 18-моддасида шундай дейилган: “Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеи- дан қатъи назар, қонун олдидатенгдирлар”.
Республикамизда қонуннинг ягоналиги ва барча фуқаролар- нинг қонун олдида тенглиги, биринчидан, Ўзбекистон Конститу- цияси ва қонунларини унинг бутун ҳудудида амал қилишини ва барча норматив-ҳуқий ҳужжатлар қонун асосида қабул қилиниб, уларга зид бўлмаслигини англатади. Иккинчидан, Ўзбекистон қо- нунлари унинг ижтимоий ва давлат тузумини, барча миллат ва элатларнинг манфаатларини қўриқлайди. Учинчидан, мамлакат- нинг бутун ҳудудида қонунлар бир хилда қўлланилади.
Қонуннинг устуворлиги ва ҳамма учун мажбурийлиги. Жамиятда қонунлар олий юридик кучга эга, бошқа норматив- ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳаммаси қонун асосида қабул қилинади. Бирор-бир ҳуқуқий норма қонунга зид бўла олмайди, агар қонун билан бошқа ҳуқуқий норма ўртасида шундай номувофиқлик пайдо бўлса, бундай ҳолда қонун амал қилади. Бу принцип Конституциямизнинг 15-моддасида мустаҳкамланган бўлиб, унда шундай дейилган: “Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Давлат унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бир- лашмалари, фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш кўрадилар”.
Қонунийлик ва мақсадга мувофиқлик принципи. Мам- лакат ҳудудида амалдаги қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни аниқ бажариш ҳар қайси давлат органи, жамоат бирлашмалари, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун шартдир. Аммо,барчафуқароларҳамамалдагиқонунларгабирхилдаихтиёрий ва виждонан риоя қилавермайдилар. Айрим фуқаролар қонун талабларини бажармайди ва амалдаги баъзи қонунларнинг эскириб қолганлиги ҳамда уларни ҳозирги давр талабларига жавоб бермаслигини рўкач қиладилар. Мамлакатда ўрнатилган қонунчилик тартибига кўра ваколатли орган томонидан амалдаги қонунлар расмий равишда бекор қилингунига қадар у юридик кучга эга бўлади ва унга риоя қилиш ҳамма учун мажбурийдир. Жамиятда ўзининг юридик аҳамиятини йўқотган бирор – бир қонун йўқ. Агар қонунларнинг бирортаси жамият манфаатларига зид ёки унинг талабларига тўғри келмайдиган бўлса, бундай ҳол- да қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга субъектлар мазкур қонун- ларни бекор қилиш тўғрисидаги ташаббус билан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига мурожаат этадилар. Қонун ўрнатилган тартибда бекор қилингандагина, ўзининг юридик кучи ва аҳамия- тини йўқотган ҳисобланади.
Қонунийликнинг аҳоли маданий даражаси билан боғ- лиқлиги. Қонунийлик маданиятни оширишга, ўз навбатида, мада- ниятнинг ривожланиши эса қонунийликни мустаҳкамлашга ёр- дам беради. Қонунийлик аҳолининг ҳуқуқий маданият даражаси билан бевосита боғлиқ. Жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданият даражаси қанчалик юқори бўлса, қонунларга риоя қилиш ва уларнинг бажарилиши шунчалик самарали бўла- ди. Аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданият даражаси юқори бўл- маса, бунда қонунийликка эришиш амри маҳол. Башарти, фуқа- ролар қонун чиқарувчи органнинг қонунларда мустаҳкамланган эрки – иродаси, унда қўйилган талабларни билмас экан, бундан ижобий натижа кутиб бўлмайди. Асосийси, фуқаролар қонунлар- да қандай имтиёзлар берилганлиги ёки қандай ҳаракатлар тақиқ- ланганлигидан бехабар қолади. Аҳолининг ҳуқуқий онги ва мада- ниятини юксалтириш ҳамда қонунийликни мустаҳкамлаш мақса- дида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 1997 йил 29 августда “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастури” қабул қилинган бўлиб, у ҳуқуқий саводхонлик, ҳуқуқий тафаккур ва маърифатни шакллантиришда дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.
Конституциямиз – Асосий қонун сифатида, барча қонунлар- нинг, ҳуқуқий тизимнинг ўзагидир. У халқ манфаатини ифода қи- лади, халқ ҳокимиятчилигини таъминлайди. Унда халқнинг асо- сий иродаси ва интилиши ҳар томонлама ўз ифодасини топган.
Ўзбекистон ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жами- яти барпо этишни ўз олдига олий мақсад қилиб қўйган ва ушбу мақсад йўлида жадаллик билан одимламоқда. Ҳуқуқий давлат- нинг асосий белгилари сифатида: ҳуқуқ ҳукмронлигининг тан олинганлиги, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланганлиги, ҳокимиятларнинг тақсимланганлиги, суд ҳокимиятининг муста- қиллиги, ривожланган фуқаролик жамияти мавжудлиги ва бошқа- ларни эътироф этиш лозим.
Конституция ва қонунларнинг устунлиги – Ўзбекистон Рес- публикаси Конституциясида давлат ва ижтимоий ҳаётни ташкил этишнинг асосий принциплардан бири сифатида мустаҳкам- ланган. Бу ҳуқуқий давлат бош мезонининг амалдаги ифодаси- дир. Ушбу раҳбарий ғоянинг фаол ҳаракатини, ижросини таъмин- лаш муҳим вазифа ҳисобланади.
Конституциямизда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари тўлиқ мус- таҳкамлаб қўйилган. Ҳуқуқ ва эркинликлар фақат қоғозда эмас, балки, амалда ҳам ўз ифодасини топмоқда. Ҳар бир фуқаро конс- титуциявий ҳуқуқларини тўла англаб, улардан амалий ҳаётда равон фойдаланиш имкониятига эга. Жамият аъзоларининг ўз ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатлари ва фуқаролик мажбуриятларини чуқур англаб етишида Ўзбекистон Республи- каси Олий Мажлисининг IX сессиясида қабул қилинган «Жами- ятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастури» (1997 йил 29 август), Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбе- кистон Республикасининг Конституциясини ўрганишни ташкил этиш тўғрисида»ги фармойиши (2001 йил 4 январь) ва шу каби норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг аҳамиятибеқиёсдир.
Ҳуқуқни билиш ва англаш ҳуқуқий тарбияни тўғри йўлга қўйишни талаб қилади. Ҳуқуқий саводхонлик дастлаб конститу- циявий қоидаларни ўрганишдан бошланади. Мамлактимизда Конституцияни ўрганиш, унда мужассамланган ғоя ва талабларни аҳоли, айниқса ёшлар онгига сингдириш фаолияти мунтазам тус олди. Оммавий ахборот воситаларида Конституциянинг мазмуни, моҳияти, жамият ҳаётида тутган ўрни, инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашдаги аҳамиятини ёритиш кенг ўрин эгаллади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 3-бобида Конс- титуция ва қонунларнинг устунлиги принципи мустаҳкамланган. Унга кўра, Ўзбекистон Республикасида Конституция ва қонун- ларнинг устунлиги сўзсиз тан олинади. Давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар Конститу- ция ва қонунларга мувофиқ иш кўрадилар. Конституциянинг бирорта қоидаси Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқ ва манфаат- ларига зарар етказадиган тарзда талқин этилиши, бирорта ҳам қо- нун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конституция норма- ларига ва қоидаларига зид келиши мумкин эмас (15-16-моддалар).
Қонунийликнинг белгиларидан бири бўлган барча ҳуқуқ субъектлари учун қонун талабларининг истисносиз мажбурийли- гини жамиятдаги демократик тенг ҳуқуқлилик принципидан ажратиб бўлмайди. Қонун ҳамма учун жорий қилинади. Қонун олдида ҳамма тенг. Қонунни бажармаганлик ёки бузганлик учун ким бўлишидан қатъи назар, жавобгарликка тортилади ва бунинг учун у асос ҳисобланади. Жамиятда давлат органлари ва жамоа ташкилотлари, шунингдек, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун қонун (ҳуқуқ) талабларига риоя этиш мажбуриятитенгдир.
Шундай қилиб, Конституция жамият ҳаётида қонунийликка риоя этилишининг негизи ҳисобланади. Фуқароларнинг умумий маданий савияси, давлат аппарати хизматчиларининг ҳуқуқий билим даражасининг юксаклиги қонунийликни таъминлашнинг муҳим омилидир.


Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish