3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 1,42 Mb.
bet180/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   277
Bog'liq
ДХН

Юридик жавобгарлик функциялари. Шахснинг содир қил- ган ҳуқуқбузарлиги учун давлат муайян юридик жавобгарликни амалга оширади. Ҳуқуқбузарлик учун қўлланилаётган ҳар бир юридик жавобгарликнинг ўзига хос вазифаси мавжуд. Юридик жавобгарликка тортишнинг асосий мақсади, ҳуқуқбузар шахсни жазолаш ёки унга бирор-бир жазо бериш билан кифояланиб қол- май, балки ундан бошқа юридик оқибатлар ҳам кутилади. Жумладан: жазолаш функцияси бу айбдор шахснинг ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун унга шахсий (озодликдан маҳрум қилиш), мулкий (жарима тўлатиш), ташкилий (ишдан бўшатиш, муайян фаолиятни чеклаш) жиҳатдан салбий таъсир этишдир;
ҳуқуқни тиклаш функцияси – бунда ҳуқуқбузар шахс томо- нидан бузилган ҳуқуқларни тиклаш, етказилган зарарни қоплаш назарда тутилади; махсус огоҳлантириш функцияси. Унинг моҳияти шундаки, ҳуқуқбузарлик содир этган шахсни келажакда бу каби салбий оқибатларни келтириб чиқарувчи, давлат, жамият ва шахсга муайян зарар етказувчи хатти-ҳаракатларни содир этмаслик ҳақи- да огоҳлантирилади;
умумий огоҳлантириш нафақат ҳуқуқбузар шахсни, балки жамиятнинг бирга аъзоларини ҳуқуқбузарлик содир этишнинг ёмон оқибатларга олиб келиши ҳақида огоҳлантириш ва бу каби салбий ҳаракатларни содир этишдан ўзларини тийишга, яъни ҳуқуқий ҳаракат қилишга чақиришдир;
тарбиявий функция икки хил моҳият касб этади, биринчи- дан, жамият барча аъзоларини ҳуқуқбузарлик содир этмаслик, ҳуқуққа ҳурмат руҳида тарбияласа, иккинчидан, бевосита ҳуқуқ- бузар шахсларни қайта тарбиялаш, келажакда ҳуқуққа риоя этиш ва уни ҳурмат қилишга сафарбар этади.


25.3. Айбсизлик презумпцияси


Айбсизлик презумпцияси – юридик жавобгарликка жалб этилган фуқаронинг айбсизлиги эҳтимолидир. Бу принципга кўра, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг жиноят содир этишда айбдорлиги қонунда назарда тутилган тартибда исботлангунга ва қонуний кучга кирган суд ҳукми билан аниқ- лангунга қадар улар айбсизҳисобланадилар.
Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаб бериши шарт эмас. Яъни у бунга мажбур эмас. Мазкур вазифа суд ва ҳуқуқни муҳофаза этувчи органлар зиммасига юкланади. Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи мута- садди органлар шахсни юридик жавобгарликка тортиш бўйича якуни хулоса чиқаришдан олдин унинг айбдорлигини исботловчи ишончли далилларни тўплаш лозим. Агар бунинг уддасидан чи- қилмаса, ушбу презумпцияга мувофиқ шахс айбсиз ҳисобланади ва жавобгарликдан озод этилади.
Айбдорликка оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозим. Қонун қўлланилаётганда келиб чиқадиган шубҳалар ҳам гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши керак. Фуқаронинг айбсизлик презумпцияси-шахс ҳуқуқ ва эркинлик- ларининг мустаҳкам кафолатидир. Ўзбекистон Республикаси Конс- титуциясида (26-модда) айбсизлик презумпцияси ўзининг ифода- сини топган бўлиб, унда жумладан, шундай дейилади: “Жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қону- ний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди. Судда айбланаётган шахсга ўзини ҳимоя қилиш учун барча шароитлар таъминлабберилади...”
Бу масала Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 23-моддасида ҳам ўзининг аниқ ифодасини топган.
Айбсизлик презумпцияси жиноят иши юзасидан ҳақиқатни аниқлаш кафолати ҳисобланади. Бинобарин, Ўзбекистон Респуб- ликасининг Жиноят кодекси 4-моддасининг 2-қисмида ҳеч ким суднинг ҳукми чиқарилмай туриб, жиноят содир қилишда айбли деб топилиши ва қонунга хилоф равишда жазога тортилиши мум- кин эмаслиги аниқ белгилаб қўйилган. Ушбу қоидада айбсизлик презумпцияси моҳиятининг икки жиҳати очиб берилган. Яъни: биринчиси – жиноятнинг муайян таркибини белгилаш ва шахс- нинг жиноят содир этганликда иқрор бўлишини қонунга аниқ риоя қилган ҳолда амалга ошириш; иккинчиси – шахс фақат суд- нинг айблов хулосасига биноан айбдор деб топилиши ва қонунда кўзда тутилган ҳуқуқий чора ёки жазога тортилиши мумкин. Демак, шахснинг айбдорлигини белгилаш учун фақат исботлаш тартиб-қоидаларига риоя қилишнинг ўзи камлик қилади, шу сабабли жиноят учун жавобгарлик ва унинг асослари етарлича мавжуд бўлиши талаб этилади.



Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish