Юридик жавобгарликнинг белгилари. Юридик жавобгар- лик қуйидаги ўзига хос белгилари билан ажралиб туради:
Биринчидан, у давлат мажбурлови билан чамбарчас боғлиқ. Юридик жавобгарлик давлат томонидан ўрнатилади ва юридик нормаларда ифода этилганидек, ҳуқуқнинг талабларидан четга чиққан айбдор шахсларга нисбатан мажбурий таъсирнинг ўзига хос усули бўлиб ҳисобланади. Юридик жавобгарлик айрим ножўя хатти-ҳаракатга нисбатан жавоб сифатида алоҳида ҳолларда қўлланилади. Шунинг учун, қоидага кўра, у ҳуқуқбузарлар учун қўлланадиган қатъий чекловлар тарзида намоён бўлади.
Иккинчидан, юридик жавобгарликнинг амалдаги асоси шун- дай ҳуқуқбузарлик, яъни шахснинг ички (онги ёки иродаси) ва ташқи ҳаракатларининг бирлигини мужассамлаштирган хатти- ҳаракати сифатидаги акт бўлиши мумкин. Бу ҳуқуқий кўрсат- маларни бузишда айбдор бўлган шахсгина ҳуқуқий жавобгар- ликнинг субъекти бўлиши мумкинлигини билдиради.
Учинчидан, юридик жавобгарлик давлат томонидан айблаш, ҳуқуқбузарнинг хулқ-атвори учун танбеҳ бериш билан боғлиқ. Давлат томонидан айблаш – бир қатор хусусиятларга эга бўлган тушунча ҳисобланади: а) бундай қоралаш хулқ-атвори учун танбеҳ бериладиган субъектларга нисбатан ҳокимият таъсирини қўллаш билан боғлиқ; б) давлат томонидан айблаш ҳуқуқбузарни айбдор деб топиш, унга нисбатан аниқ жавобгарлик чораларини белгилаш ва уларни амалга оширишда намоён бўлади; в) бу ретроспектив хусусиятга эга. Бунда фуқаролар, мансабдор шахс- лар, ташкилотларнинг илгари содир этилган ҳуқуққа хилоф фаолияти ва ҳаракатлари салбий баҳога сазовор бўлади.
Тўртинчидан, юридик жавобгарлик ҳамма вақт ҳуқуқбузарга нисбатанмаълумсалбий(нохуш)оқибатларнингкелибчиқишибилан боғлиқ. Юридик жавобгарликни ҳуқуқбузарлик содир қил- ган шахс учун қонунда белгиланган қийинчиликлар ва чеклаш- ларсиз тасаввур қилиб бўлмайди.
Юридик жавобгарликнинг қуйидаги турлари мавжуд:
Жиноий жавобгарлик фуқаролар томонидан жамият ва давлат тузумига, турли шаклдаги мулкка, хўжалик тизимига, фу- қароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган ман- фаатлари ва ҳакозоларга қарши тажовуз қилинганида келиб чиқа- ди. Жиноят кодексида назарда тутилган талабларни бузиш жино- ят ҳисобланади ва шу жиноий ҳаракат ёки ҳаракатсизликка нис- батан жиноий жавобгарлик белгиланади. Жиноий жавобгарликка давлат мажбурлов чораларининг энг қаттиқ турлари киради. Уни амалга ошириш Жиноят, Жиноят-процессуал, Жиноят-ижроия кодекслари билан тартибга солинган.
Жиноий жавобгарликда жазо асосий ва қўшимча турларга бўлинади. Ҳозирги кунга келиб жазо тизимини эркинлаштириш (либераллаштириш) бўйича ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Президент фамонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида ўлим жазоси 2008 йил 1 январдан бошлаб бекор қилинди. Шу билан бир қаторда мол – мулкни мусодара қилиш жазоси қўшимча жазо тизимидан чиқариб ташланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |