25-БОБ. Юридик жавобгарлик ва унинг турлари
25.1. Юридик жавобгарилик: тушунчаси, белгилари ва турлари.....
25.2. Юридик жавобгарлик мақсадалари, функциялари ва принциплари....
25.3. Айбсизлик презумцияси....
25.4. Ҳуқуққа зид қилмишни ва юридик жавобгарликни истисно қиладиган ҳолатлар.....
25.1.Юридик жавобгарлик: тушунчаси, белгилари ва турлари
Ҳуқуқшунослик фанида юридик жавобгарлик масаласида турлича фикрлар мавжуд. Кўпчилик муаллифлар юридик жавоб- гарликни давлатнинг ўз ҳуқуқий талабларини бажаришга қара- тилган мажбурлов чораларини кўллаши деб тушунсалар, бошқа баъзи олимлар унга амалдаги юридик категориялар доирасида ёндашиб, уни қўриқловчи ҳуқуқий муносабатлар, махсус юридик мажбуриятлар ёки ҳуқуқ нормалари санкциялари кўринишида талқин этишга интиладилар.
Юридик жавобгарлик-ҳуқуқбузарлик содир этган шахсга нисбатан процессуал тартибда қонунчиликда белгиланган давлат мажбурлов чораларини қўллашдир.
Ҳуқуқшунослик фанида юридик жавобгарлик масаласи юза- сидан турлича фикрлар мавжуд. Кўпчилик муаллифлар юридик жавобгарликни баъзан давлатнинг ҳуқуқ талабларини бажаришга қаратилган мажбурлов чораларини қўллаши деб тушунсалар, бошқа баъзи бир олимлар унга амалдаги юридик категориялардоирасида ёндашиб, юридик жавобгарликни қўриқловчи ҳуқуқий муносабатлар, махсус юридик мажбуриятлар ёки ҳуқуқ норма- лари санкциялари кўринишида талқин этишга интиладилар.
Юридик жавобгарликнинг табиати ва мазмунини аниқ бел- гилаш учун аввало жавобгарликнинг ўзи нима деган саволга жа- воб бериш зарур. Жавобгарликни икки маънода: актив жавобгар- лик ва ретроспектив жавобгарлик1 маъносида тушуниш мумкин.
Ижобий маънодаги жавобгарлик – масъулиятлиликдир, яъни шахснинг жамиятдаги ўз ўрнини, ижтимоий тараққиётдаги ролини ва жамият ишларидаги ўзининг иштирокини чуқур англаб ҳаракат қилишидир. Ҳуқуқ нормалари ва қонунчилик талаб- ларига нисбатан масъулиятлилик кишилар ҳаракатининг аҳлоқий ва сиёсий регулятори сифатида майдонга чиқади. Ижобий маъно- даги жавобгарлик ҳуқуқ нормалари талабларини бузмаслик учун жавобгарликдир.
Ретроспектив маънодаги жавобгарлик – шахс ўз ҳаракатла- рининг салбий натижалари учун, ҳуқуқни бузганлиги учун маъ- лум ҳуқуқ ва бурчлардан маҳрум бўлиш формасида ўталадиган жавобгарликдир. Ретроспектив – ўтмиш, ўтмишга қайтиш демакдир. Юридик маънода ҳуқуқий нормани бузгандан кейинги жавобгарлик, яъни ўтган иш учун жавобгарлик.Бу маънодаги жавобгарлик ҳуқуққа зид келувчи ва жамият манфаатларига зарар етказувчи хатти-ҳаракатни содир этганлик учун юкланадиган жавобгарликдир.
Жавобгарликнинг бу икки тури ўзаро узвий боғлиқдир. Ижобий жавобгарлик (масъулият) қанча юқори бўлса, турмуш қоидалари шунча яхши бажарилади ҳамда ретроспектив жавоб- гарликка тортилиш ҳолатлари шунча кам бўлади.
Ижобий ва ретроспектив жавобгарлик фақат юридик жавоб- гарлик учунгина хос элементлар бўлиб қолмасдан, балки умуман социал жавобгарлик учун ҳам хосдир. Социал жавобгарлик анча кенг тушунча бўлиб, барча социал нормаларни бузганлик (ёки бузмаслик) учун жавобгарликни назарда тутади. Социал жавоб- гарлик сиёсий жавобгарлик, юридик жавобгарлик, ахлоқий ва бошқа хил жавобгарликларни ўз ичига олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |