Юридик жавобгарлик – бир томондан, фуқаролар ва ман- сабдор шахсларнинг давлат томонидан ўрнатилган ҳуқуқий нор- ма талабларига тўлиқ амал қилиш масъулияти ва, иккинчи томондан, давлат билан ҳуқуқни бузган шахс ўртасида ҳуқуқий муноса- бат бўлиб, бунда айбдор шахс муайян ҳуқуқлардан маҳрум эти- либ, ўзи учун нохуш оқибатлар келиб чиқишидан жабрланиши- дир. Бунда ҳуқуқ нормаси санкцияларини реализация қилиш моменти юридик жавобгарлик белгилаш моментига мос келади дейиш мумкин.
Юридик жавобгарликда ҳуқуққа хилоф хатти-ҳаракатни содир этган шахсга нисбатан унинг эрки ва истагидан қатъи назар давлат мажбурлов чораси қўлланилади. Давлатнинг мажбурлаш кучи фақат ҳуқуқ нормалари талабларини бузган шахсларга нисбатангина қўлланилади.
Юридик жавобгарлик – ҳуқуқбузарга нисбатан ҳуқуқ норма- ларида кўзда тутилган санкциялар асосида давлатнинг мажбур- лов чораларини қўллаши бўлиб, бунда айбдор шахс муайян ҳуқуқ- лардан (шахсий, мулкий, ташкилий ва ҳоказо) маҳрум этилади.
Юридик жавобгарлик қуйидаги белгилари билан тавсифланади:
юридик жавобгарлик давлат мажбурлов чоралари билан боғлиқ;
юридик жавобгарлик ҳуқуқбузарлик биланбоғлиқ;
юридик жавобгарлик ҳуқуқбузар учун салбий оқибатлар- ни келтириб чиқаради (озодликдан, ота-оналикдан маҳрум бўлиш ёки содир этилган қилмиши учун жарима тўлаш ваҳоказо);
ҳуқуқбузарга нисбатан қўлланиладиган чораларнинг характери ва ҳажми ҳуқуқ нормаларнинг санкциясида ўрнатилган бўлади;
давлат томонидан қўлланиладиган мажбурлов чоралари ҳуқуқни қўллаш фаолияти давомида тегишли ваколатли органлар томонидан қонунда белгиланган тартибда ва процессуал шакл- ларга амал қилган ҳолда олибборилади.
Юқоридаги хусусиятлари билан юридик жавобгарлик сиёс- ий, ахлоқий ва бошқа жавобгарликлардан фарқ қилади.
Юридик жавобгарликка тортиш учун асоси – ҳуқуқбузар- ликдир, яъни, ҳуқуқ нормалари талабини бузувчи муайян ҳаракат ёки ҳаракатсизликдир.
Табиийки, юридик жавобгарлик муайян мақсадларни кўз- лайди. Бу ерда “мақсад” деганда юридик жавобгарликнингжамиятда бажарадиган вазифаси назарда тутилмоқда. Юридик жавоб- гарликнинг икки муҳим мақсади мавжуд: ҳуқуқий тартиботни муҳофаза қилиш ва фуқароларни тарбиялаш. Бу мақсадларга эри- шиш учун юридик жавобгарлик қуйидаги функцияларни бажа- ради: жазолаш (жарима солиш); бузилган ҳуқуқни тиклаш (масалан, мулкий жавобгарлик, етказилган зарарни ундириш); огоҳлантириш. Мазкур функциялар воситасида юридик мажбу- риятларнинг бажарилиши таъминланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |