3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари


Юридик жавобгарлик мақсадалари, функциялари



Download 1,42 Mb.
bet179/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   277
Bog'liq
ДХН

25.2. Юридик жавобгарлик мақсадалари, функциялари
ва принциплари


Юридик жавобгарликни белгилашнинг асосий мақсади жазолаш эмас, балки ҳуқуқ умумий мақсадларининг муайян ифодасига қаратилган бўлиб, улар ижтимоий муносабатларнинг мустаҳ- камланиши, тартибга солиниши ва ҳимоясида ўзининг ифодасини топади. Бу мақсадлар ўз навбатида ҳуқуқнинг тартибга солувчи (регулятив) ва қўриқловчи функциялари амалда бўлишини белги- лайди. Юридик жавобгарликнинг асосий функцияси қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилишдан иборат. Муайян ҳуқуқ- бузарга нисбатан жавобгарликнинг қўлланиши бирмунча тор мақсадни, яъни айбдорни жазолашни кўзлайди. Бу билан давлат ўзининг мажбурлов чораларини амалга ошира туриб, яна бошқа бир мақсадни кўзда тутади – бу мақсад келажакда ҳуқуқбузар- ликни содир этишнинг олдини олишга ёки бу ҳақда огоҳланти- ришга қаратилган бўлади.
Бу мақсадлар, ўз навбатида, жавобгарликнинг ижтимоий вазифаларини белгилаб беради. Кўп йиллар мобайнида олимлар юридик жавобгарликнинг мақсади ва принциплар хусусида фикр- мулоҳаза юритиб, умумий тўхтамга келганлар, дейиш мумкин. Бу нуқтаи назарни Ч. Беккариа шундай баён этган: “... Ҳеч бир жазо алоҳида фуқаро ёки кўпчиликнинг бир киши устидан зўравонлик ишлатиши ифодаси бўлмаслиги учун у ошкора, тезкор, муқаррар, қонунда кўрсатилган барча қўлланиши мумкин бўлган чоралар ичида энг енгили, содир этилган жиноятга мутаносиб бўлиши лозим”1. (1 Беккариа Ч. О преступлениях и наказаниях. – М., 1995. – С.247.)
Юридик жавобгарликни белгилашда қуйидаги принцип- ларга амал қилинади:
Адолатлилик айбдор бўлмаган шахсларнинг жавобгарлик- ка тортилишига йўл қўймаслик ёки содир этилган қилмишнинг исботланиши зарурлигини талаб этади, шунингдек қўлланилаёт- ган жазо содир этилган жиноятга мутаносиб бўлиши лозим.
Қонунийлик ҳуқуқ қоидалари талабларини қатъий ва аниқ жорий этишдан иборат бўлиб, юридик жавобгарликка нисбатан бу талаб фақат ваколатли давлат органлари томонидан қонунда белгиланган асосларда ҳамда ўрнатилган тартибда амалга оши- рилади. Бунда муомалага лаёқатли шахсга нисбатан у ҳуқуққа зид хатти-ҳаракат қилган тақдиргина жазо қўлланилишилозим.
Гуманизм (инсонпарварлик) – юридик жавобгарликка тор- тиш жараёнида қонунда назарда тутилмаган усуллар, яъни қийноққа солиш, жисмоний азоб бериш каби инсоннинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳолатларга йўл қўймасликни талаб этади, айниқса жазо тайинланаётган вақтда инсон ҳуқуқларининг олий қадрият эканлиги эътиборга олиниши лозим.
Жазонинг асосланганлиги бунда жазо тайинлашвақтида суд ишни ҳар томонлама чуқур ўрганиб, таҳлил қилиб, айбини исботлаб кейин жазо тайинлаши лозим.
Мақсадга мувофиқлик принципи содир этилган қилмишга нисбатан жавобарликнинг муқаррарлигини англатади, чунки белгиланган жазо юридик жавобгарликнинг мақсадига мувофиқ бўлиши лозим.
Жавобгарликнинг муқаррарлиги – юридик жавобгарлик фа- қат ҳуқуқбузарлик асосида келиб чиқади, у билан бевосита боғ- лиқ. Содир этилган ҳар қандай ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик (жазо) албатта қўлланилиши шарт у муқаррар бўлмоғи лозим. Ҳеч бир ҳуқуқбузарлик жазосиз қолмаслигишарт.
Индивидуаллик принципига биноан содир этилган ҳуқуқбу- зарлик учун фақат айбдор шахснинг ўзига нисбатан жавобгарлик қўлланилади, жумладан, ота ёки онанинг ҳуқуқбузарлиги учун фарзанд ёки фарзанд учун ота-она жавобгарликка тортилиши мумкин эмас. Жамиятда ҳар бир шахс содир этган ҳуқуқбузар- лиги учун ўзи жавоб беради.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish