Жамоат транспорти хизмати сифатини баҳолашнинг мавжуд мезонида йтҳларининг ўзгариш коэффициенти ҳисобга олинган [9]



Download 210,5 Kb.
bet1/5
Sana23.03.2022
Hajmi210,5 Kb.
#506475
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Б Абдуллаев, Ш Алимухамедов, А Абжалов уз


Бир сатҳли автомобил йўллари кесишмаларида йўл ҳаракати хавфсизлигини баҳолаш усулини такомиллаштириш


Б И Абдуллаев


Аннотация: Дунё миқёсида жамоат транспорти хизмати, унинг сифати, йўналиш давомида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш масалалари устувор аҳамиятга эга бўлмоқда. Зеро, жамоат транспорти хавфсизлигини таъминлаш унинг жозибадорлигини оширишга хизсмат қилади. Йўналишларда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида турли ёндашувларга асосланган тадқиқотлар олиб борилмоқда. Аммо жамоат транспортида йўл ҳаракати хавфсизлиги масаласи ҳамон долзарблигича қолмоқда. Йўналишли автобусларда йўл-транспорт ҳодисалари (ЙТҲ) асосан чорраҳалар, перегон участкалар ва оралиқ бекатларда содир этилади. Бир сатҳли автомобил йўллари кесишмалари ЙТҲлари содир этилиш эҳтимоллиги юқори бўлган участкалар сирасига киради. Шуни таъкидлаш жоизки, жамоат транспортида йўл ҳаракати хавфсизлигини фақат ЙТҲлари ва йўл қўйилган қоидабузаликлар билан баҳолаш эмас, балки йўлдаги транспорт ва пиёдалар ҳаракати жадаллиги ва ўзгарувчанлиги, йўл ҳаракатининг ташкил этилганлик даражаси, йўлларнинг ҳолати ва геометрик элементлари, оралиқ бекатларларнинг параметрлари ва шу каби кўплаб омиллар билан боғлаш мақсадга мувофиқ. Шу сабабли, мазкур тадқиқот иши йўналишли автобусларнинг ҳаракати хавфсизлигини баҳолашга йўналтирилган бўлиб, бир неча босқичдан иборат. Мазкур мақола бир сатҳли автомобил йўллари кесишмаларида йўл ҳаракати хавфсизлигини баҳолаш усулини такомиллаштиришга бағишланган.


Таянч сўзлар: Жамоат транспорти, чорраҳа, перегон, оралиқ бекат, хизмат сифати, йўл ҳаракати хавфсизлиги.


КИРИШ
Аксарият енгил автомобиллар сиғими тўрт нафар йўловчига мўлжалланган ва жуда кам ҳолларда сиғимидан тўла фойдаланилади. Ҳозирда Тошкент шаҳрида йўловчиларга хизмат кўрсатаётган MAN русумли автобуслар сиғими 90, Мерседес Бенц Low Floor русумли автобуслар сиғими 110 йўловчини ташкил этади ва “тиғиз соат”ларда, аксарият ҳолларда, сиғимидан тўлиқ фойдаланилади. Йўловчиларнинг асосий қисмига “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ автобус йўналишлари томонидан ташиш хизмати кўрсатилади. Йилига 240 млн. атрофида йўловчилар манзилларига етказиб қўйилади. Бу эса, ўз навбатида йўналишларда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш заруратини келтириб чиқаради.
Мамлакатда аҳоли ҳамда транспорт воситаларининг сони ўсиши, йўлларда қатновларнинг ошишига олиб келади. Бу эса, ўз навбатида йўлларда транспорт тирбандликларини, йўл-транспорт ҳодисаларини (ЙТҲ), шовқин ва атроф-муҳитни заҳарли газлар билан ифлосланиш даражасини ошишига сабаб бўлади. Бундай ҳолатлар айниқса йирик шаҳарларда глобал муаммоларга айланмоқда. Буларнинг барчаси жамоат транспорти хизматига, унинг сифатига бўлган талабни оширади.
Жамоат транспортида йўловчилар хавфсизлигининг таъминланганлик даражаси хизмат кўрсатиш сифатини белгиловчи кўрсаткичлардан ҳисобланади [1, 2]. Жамоат транспортида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳисобига хизмат кўрсатиш сифатини ошириш масалалари устувор аҳамиятга эга бўлмоқда. Бу борада дунё тадқиқотчилари томонидан кўплаб илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Масалан, автобус бекатларида ҳаракат хавфсизлиги масалаларига бағишланган, жумладан, йўловчилар ўлимига олиб келувчи омилларни уларнинг бекатдаги ҳаракати параметрлари билан боғланган [3], автобус бекатлари хавфсизлигини баҳолаш услубини ишлаб чиқиш бўйича [4], автобус бекатларининг мақбул лойиҳаси, йўловчилар ва автобуслар ҳаракати ўртасидаги ўзаро муносабат автобусларнинг кечикиши ҳамда уларнинг сиғимига таъсирини ўрганиш бўйича тадқиқотлар [5] олиб борилган. Шунингдек, йўналишларда, чорраҳларда ва перегон участкаларда йўл ҳаракати хавфсизлигига таъсир этувчи омиллар, ЙТҲлари хавфлилигини баҳолаш каби масалаларга бағишланган тадқиқотлар олиб борилган. Жумладан, Depftment of Civil and Environmental Enginering. School of Enginering University of Cataina тадқиқотчилари Salvatore Cafiso, Alessandro Di Grazianо, Giuseppina Pappalardoлар автобус хайдовчилари ва йўловчилар орасида 5 та босқичда муаммолар таҳлили бўйича сўровномалар ўтказган. Кендал мувофиқлик коэффициенти натижалари бўйича ҳайдовчиларнинг маҳорати, ёши, чарчоқ холати ва иш стажлари билан автобусларнинг ҳаракати хавфсизлиги ўртасида боғлиқлик масалаларини тадқиқ этган [6].
Автобус йўналишлари бўйича ЙТҲнинг хавфини баҳолашнинг янги усулини тадқиқотчилар Fabio Porcu, Alessandro Olivo, Giulio Maternini, Benedetto Barabinoлар ишлаб чиқишган. Усул автобусларнинг ЙТҲларига сабаб бўлиши мумкин бўлган ҳаракат частотаси ва омиллар бўйича хавфнинг таркибий қисмларини аниқлашга асосланган. Аниқланган ва тўпланган маълумотлар асосида янги йўналиш тузилаётганда “Dent” функцияси орқали ҳар бир йўналиш учун хавфсизлик кўрсаткичлари рейтинги белгиланган [7].
Taxila Institute of Transportation Engineering, Department of Civil Engineering тадқиқотчиси Syyed Adnan Raheel Shah ва бошқалар йўл ҳаракати хавфсизлиги ва унга таъсир этувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликни тадқиқ қилишган. Тадқиқотнинг биринчи босқичида Осиё мамлакатлари йўл ҳаракати хавфсизлигини ҳисоблаш ва саралаш учун “DEA” усули қўлланилган. Иккинчи босқичда яширин кўрсаткичли ўзгарувчиларга эга бўлган тизимли тенглама модели (SEM) қўлланилган ва йўл ҳаракати хавфли даражалари ва яширин ўзгарувчилар ўзаро таъсирининг кўрсаткичлари таҳлил қилинган [8] .
I Farida тадқиқоти жамоат транспорти хизматлари хавфсизлигига бағишланган бўлиб, 332 та жамоат транспортида анкета сўровлари, интервьюлар ўтказган. Тадқиқот натижасида 40.1% хизмат кўрсатишнинг “ўртача” даражага тегишлилиги, бундан ташқари, комфортлик ва хавфсизлик омилларининг етишмаслиги, автобусларда меъёрдан кўп сонли йўловчиларни ташилиши, йўналишларда мунтазамликнинг таъминланмаслиги (баъзи автобуслар сўнгги қатновни йўловчилар камлиги ёки ҳайдовчининг хоҳиши билан бажарилмаслиги), ҳайдовчилар ҳулқи ёмонлигини аниқлаган. Шунингдек, баъзи ҳайдовчилар хавфсизлик ва комфортликка эътиборсиз муносабатда бўлишлари аниқланган. [9].
Huaguo, Zhou, Pey-Sung Lin, Joan Shenлар автобуслар учун ноананавий дизайн, сигнализация қилинган чорраҳаларда хавфсиз бурилиш бўйича тадқиқот олиб боришган. Тадқиқотда автобусларнинг чорраҳалардаги бурилишларда тўқнашув даражаси, зиддиятли вазиятларнинг сони таҳлил қилинган. Зиддиятларни таҳлил қилиш учун чорраҳаларда ставкалар ишлаб чиқилган. Автобусларнинг чорраҳаларда бурилиш вақтида таъсир этувчи омиллар ва кесишма билан автобуслар орасидаги боғлиқлик ва критик хавфсизлик даражалари ҳисобланган [10].
Anna Izabel J. Tostes, Fatima de L. P. Duarte-Figueiredo, Renato Assuncao, Juliana Salles, Antonio A. F. Loureiroлар ўз тадқиқотларида геоахборот тизимларини қўллаган ҳолда Чикаго шаҳри кўчаларида транспорт тирбандликларини ўрганиб, олинган натижаларни регрессион таҳлил қилишган. Геоахборот тизимларини қўллашдан 98% аниқликдаги маълумотларни олишга муваффақ бўлишган [11].
Amit Prasad Timalsena, Anil Marsani, Hemant Tiwariлар “Maitighar-Baneshwor-Tinkune” автомобил йўлида (эрталабки ва кечки “тиғиз соат”лардаги) тирбандликларни ўрганиб, йўловчиларни ортиқча йўқотадиган вақтларини транспорт турлари (велосипед, енгил автомобил, турли сиғимли автобуслар) бўйича таҳлил қилишган. Бунда “Maitighar” кўчасида жами 6464,90 соат вақт йўқотилганлиги, йиллик йўқотишлар 211,81 йилни ташкил этиши аниқланган. Фақат иш кунлари (шанба ва байрам кунлари бундан мустасно) ва автобуснинг икки турида (Bus ва Standard Bus) йўловчиларнинг қатновга сарфлайдиган вақтининг 70% йўқотилиши аниқланган [12]. Йўловчиларни қатновга сарфлайдиган вақтини камайтириш учун эрталабки “тиғиз соатларда” “Tinkune – Maitighar” йўалишидаги ва кечки “тиғиз соатларда” “Maitighar-Tinkune” йўналишидаги транспорт воситалари ҳаракатига устунлик бериш лозимлиги бўйича хулоса беришган.
Aleksandra Koźlak, Dagmara Wachлар Полшанинг йирик шаҳарларидаги транспорт тирбандлигига таъсир этувчи омилларни ўрганиш устида тадқиқот олиб боришган. Шаҳардаги корхоналар ва енгил автомобиллар сони Полша шаҳарларидаги тирбандлик даражасига энг кўп таъсир этиши, энг кам таъсир эса, 10 000 кишига тўғри келадиган йўлларнинг сони ва 1 кишига тўғри келадиган транспорт ва алоқа харажатларида кузатилган [13].
Mrs.Swati Chandurkar, Sneha Mugade, Sanjana Sinha, Megharani Misal, Pooja Borekarларнинг тадқиқотида йўловчилар RTPIS (Real Time Passenger Information) тизими орқали автобусларни транспорт тирбандлигида, кутилмаган ушланиб қолишларда қолиб кетиши, номунтазам қатновларга чиқишлар билан боғлиқ ва бошқа ҳолатлари тўғрисидаги ахборотни реал вақтда олишлари мумкинлиги ёритилган [14].
Seiya Matsuokaнинг тадқиқоти Япониянинг Phnom Penh кўчасида 109 та чорраҳасида замонавий йўл ҳаракати ишоралари, 196 та транспорт воситалари видео детекторлари ва 26 та кузатув видеокамераларини ўрнатиш лойиҳаси ва ундан олинадиган самарадорликка (йўлда ҳаракатланиш вақтининг, ёқилғи харажати, заҳарли газлар миқдори, ЙТҲлари сонини, транспорт тирбандликларини, тўхталишларни камайтириш, ўртача ҳаракат тезлигини ошириш) йўналтирилган. Тадқиқот объектида соатлик ҳаракат жадаллиги (иккала йўналиш бўйича) 2.3%га оширилишига, навбатнинг умумий узунлиги 12.3% га камайишига эришилган [15].
Олиб борилган тадқиқотлар таҳлиллари шуни кўрсатдики, жамоат транспорти йўналишларининг айрим қисмлари бўйича, масалан, автомобил йўллари кесишмаларида, оралиқ бекатларда ёки перегон участкаларда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўплаб тадқиқотлар олиб борилган, аммо бутун йўналиш давомида (автомобил йўллари кесишмалари, оралиқ бекатлар, перегон участкалар) йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича етарлича тадқиқот олиб борилмаган.
Тадқиқотнинг мақсади бир сатҳли чорраҳалар, перегон участкалар ва оралиқ бекатларда йўналишли автобуслар ҳаракати хавфсизлигини баҳолаш усулларини ишлаб чиқиш, мавжуд усулларни такомиллаштиришдан иборат. Тадқиқот бир неча босқични ўз ичига олади. Мазкур мақола эса, бир сатҳли чорраҳаларда йўл ҳаракати хавфсизлигини баҳолаш усулини такомиллаштиришга йўналтирилган.



Download 210,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish