1. Кесишмалар. 1.1. автомобил йўли – автомобил йўли;
1.2. автомобил йўли – темир йўл;
1.3. автомобил йўли – сув йўли ва шу кабилар.
Кичик гуруҳлар ҳам яна гуруҳланиши лозим, масалан, автомобил йўлларининг кесишмаси:
1.1.1. бир сатҳли кесишма;
1.1.2. кўп сатҳли кесишма ва шу кабилар.
Мазкур гуруҳлар янада кичик гуруҳларга бўлинади, масалан, бир сатҳли кесишмалар:
1.1.1.1. бошқариладиган чорраҳалар;
1.1.1.2. бошқарилмайдиган чорраҳалар ва шу кабилар.
Кичик гуруҳлар яна кичик гуруҳларга бўлинишда давом этади.
Худди шундай йўналишнинг қолган қисмлари ҳам гуруҳларга ажратилиши лозим. Шунда йўналиш бўйича ҳаракат хавфсизлиги коэффициентини қуйидаги ифода орқали аниқлаш мумкин бўлади,
(1)
бу ерда: Кi – кесишмалар, перегонлар ва бекатлар бўйича жамланган хавфсизлик коэффициентлари.
Кi ҳар бир объект учун алоҳида ҳисобланиб, тегишли объектларнинг умумий коэффициентини шакллантиради, масалан йўналишдаги жами кесишмаларнинг якуний ҳаракат хавфсизлиги коэффициенти қуйидагига тенг бўлади.
(2)
бу ерда: Кj – кесишмалардаги ҳаракат хавфсизлиги коэффициентлари.
Барча гуруҳлар бўйича ҳаракат хавфсизлиги коэффициентини ҳисоблаш шу йўсинда давом эттирилади.
Автомобил йўли билан автомобил йўлининг бир сатҳдаги кесишмасида ҳаракат хавфсизлиги унда кесишаётган транспорт ва пиёдалар оқимларининг ҳаракати жадаллиги, унинг нотекислик коэффициенти, зиддиятли нуқталар ва уларнинг нисбий ҳалокатликлари билан боғлиқ бўлади.
Зиддиятли нуқталарнинг хавфлилигини ундаги ҳалокатлилик билан баҳолаш мумкин бўлади [20]. Чорраҳанинг хавфлилик даражаси у орқали 10 млн. автомобил ўтгандаги ҳодисалар сони билан тавсифланади [19]. Автомобил йўлларининг бир сатҳли кесишмаларида йўл ҳаракати хавфсизлигини баҳолашнинг мазкур усулида пиёдалар ҳаракати ҳисобга олинмаган. Ваҳоланки, автомобил йўллари кесишмаларида транспорт воситалари билан пиёдаларнинг кесишиш нуқталарида ҳам ЙТҲ содир этилиши мумкин. Олиб борилган тадқиқотлар натижасида автомобил йўлларининг бир сатҳли кесишмаларининг хавфсизлигини: транспорт воситаларининг ўзаро зиддиятли нуқталарда ва транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ўзаро зиддиятли нуқталарида ЙТҲ содир этилишининг назарий эҳтимолликлари; транспорт воситалари ва пиёдалар ҳаракатининг йиллик нотекислик коэффициентлари; асосий ва иккинчи даражали йўллардаги транспорт воситалари ва кесишмага кириш ва чиқишдаги пиёдалар ҳаракати жадалликлари билан боғлиқлик ифодаси ишлаб чиқилди.
Автомобил йўллари кесишмалари хавфсизлигини баҳолаш бўйича ишлаб чиқилган ифодадаги транспорт воситаларининг ўзаро ва пиёдалар билан зиддиятли нуқталарида ЙТҲ содир этилишининг назарий эҳтимоллигидан бошқа кўрсаткичларни синов ўтказиш йўли билан аниқлаш мумкин. Транспорт воситаларининг ўзаро ва пиёдалар билан зиддиятли нуқталарида ЙТҲ содир этилишининг назарий эҳтимоллигини аниқлаш бироз мураккаб масала ҳисобланади ва у зиддиятли нуқтада маълум даврда ЙТҲ содир этилишининг назарий эҳтимоллиги ҳамдачорраҳадаги зиддиятли нуқталар сони билан боғлиқ бўлади.
Транспорт оқимларининг зиддиятли нуқталарида маълум даврда ЙТҲ содир этилишининг назарий эҳтимоллиги транспорт оқимлари ҳаракати кесишиш нуқталаридаги бурчаклар, қўшилиш ва ажралиш нуқталаридаги радиусларга боғлиқ. Қуйида транспорт оқимлари ҳаракати кесишиш нуқталаридаги бурчакларни аниқлаш кўриб чиқилади.