3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари


БОБ. Ҳуқуқий муносабатлар таркиби



Download 1,42 Mb.
bet117/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   277
Bog'liq
ДХН

17. БОБ. Ҳуқуқий муносабатлар таркиби

16.1. Ҳуқуқий муносабатлар субъектлари....


16.2. Субъектив ҳуқуқ ва юридик мажбурият ҳуқуқий муносабатларнинг мазмуни сифатида....
16.3. Ҳуқуқий муносабатлар объектлари тушунчаси ва турлари....

17.1. Ҳуқуқий муносабатлари субъектлари....

Ҳуқуқий муносабат, авваламбор, инсонлар (кишилар жамоа- си) ўртасидаги алоқа, боғланиш, муносабат бўлиб, ўз иштирок- чиларига, тарафларига эга. Ҳар қандай муносабат икки ёки ундан ортиқ шахслар ўртасидаги алоқа, мулоқот сифатида талқин эти- лади. Тегишли субъектларнинг мавжуд бўлиши ҳуқуқий муноса- батлар амалга ошишининг муқаррар шарти ҳисобланади.


Ҳуқуқий муносабатлар субъектлари – ҳуқуқий нормалар туфайли муайян муносабатлар иштирокчиси ҳамда субъектив ҳуқуқ ва юридик мажбуриятлар эгаси бўлган инсонлар ёки таш- килотлардир. Ушбу таърифдан маълум бўлишича, ҳуқуқий муно- сабатлар субъектлари икки тоифага бўлинади: инсонлар (жисмо- ний шахслар) ва ташкилотлар (жамоавий субъектлар). Жисмоний шахсларга тегишли давлатнинг фуқаролари, шу мамлакат ҳуду- дида турган ҳорижий давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар киради. Ҳуқуқнинг жамоавий субъектларига турли-ту- ман давлат ва нодавлат ташкилотлар ҳамда идоралар, шунингдек давлатнинг ўзи ҳам киради. Жамоавий субъектлар сифатида баъ- зан ижтимоий биргаликлар ҳам тушунилади: масалан, референ- дум ёки сайловлар ўтказилган чоғда – халқ, сайловчилар (электо- рат) ана шундай субъект ҳисобланади. Фуқаровий-ҳуқуқий муно- сабатларда жамоавий субъектлар юридик шахслар сифатида майдонга чиқадилар.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида жисмоний ва юридик шахслар таърифи берилган. Фуқаролар (жисмоний шахслар) деганда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, бошқа давлатларнинг фуқаролари, шунингдек фуқаролиги бўлма- ган шахслар тушунилади. Қонун барча фуқароларнинг тенг ра- вишда ҳуқуқ ва бурчларга эга бўлиш қобилиятини (ҳуқуқий лаё- қатини) эътироф этади. Кодекснинг 39-моддасида юридик шахс тушунчаси баён этилган. Унга мувофиқ, ўз мулкига, хўжалик юритишида ёки кундалик бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари юзасидан жавоб бера оладиган, ўз номидан мулкий ёки шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўла оладиган, мажбуриятларни бажара оладиган, судда даъвогар ва жавобгар бўла оладиган ташкилот юридик шахсҳисобланади.
Юридик шахснинг ҳуқуқий лаёқати ва муомала лаёқати бир вақтда, яъни у тузилган пайтдан бошлаб вужудга келади ва уни тугатиш якунланган пайтдан эътиборан тугатилади. Юридик шахснинг махсус ҳуқуқ лаёқати унинг устави, низоми ёки қонун- чилик ҳужжатлари билан белгиланади. Юридик шахслар мулкдор ёки у вакил қилган шахс томонидан ёҳуд ваколатли органнинг фармойиши асосида, шунингдек қонунчилик ҳужжатларида на- зарда тутилган тартибда ташкил этилади. Юридик шахслар – дав- лат, давлат идоралари, жамоат ва ширкат ташкилотлари, корхона, муассаса ва ташкилотлар, хўжалик бирлашмаларидир. Давлат идоралари ва нодавлат ташкилотлар қуйидаги ҳол- ларда ҳуқуқий муносабатларнинг иштирокчиси бўладилар:
а) ўзларининг ҳокимият ёки қонунда белгиланган ваколат- ларини амалга ошириш орқали;
б) жамият ва давлатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида(фаолиятида) иштирок этиш орқали;
в) хўжалик ва мулкий муносабат билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш орқали.
Давлатнинг ўзи тўлиғича ҳуқуқ эгаси бўлиш ҳолатлари ҳам мавжуд. Масалан, халқаро ҳуқуқий муносабатларда, яъни хори- жий давлатлар билан мулоқотга киришганда; давлат-ҳуқуқий му- носабатларда, яъни федерация билан унинг субъектлари ўрта- сида алоқалар амалга ошганда, ёки давлат фуқаролигига қабул қилишда, ёҳуд давлат ўз фуқаросига фахрий унвонлар берганда ва ҳ.к.; фуқаровий-ҳуқуқий муносабатларда, яъни давлат мулки билан боғлиқ муносабатларда, ижтимоий хусусиятга эга бўлган тарихий, миллий, илмий, маданий ва моддий бойликларга давлат меросхўр (ворис) бўлган ҳолларда; жиноий-ҳуқуқий муносабат- ларда, яъни жиноий иш бўйича ҳукм ёки фуқаролик иши бўйича ҳал қилув қарори давлат номидан эълонқилинади.
Давлат иштирок этадиган мулкий муносабатлар давлат мулки, ташқи савдо, кредит, бож ва қарз масалаларида вужудга келади. Баъзи ҳолларда давлат ягона ҳуқуқ субъекти сифатида майдонга чиқади. Масалан, Конституция ва амалдаги қонунларга мувофиқ, Ўзбекистонда ер, ер ости бойликлари, сув ва ўрмон, темир йўл, ҳаво ва сув транспортига, алоқа воситаларига эгалик қилиш ҳуқуқи фақат давлатга тегишлидир. Ўзбекистон Республи- каси – халқаро ҳуқуқий муносабатлар субъекти, яъни маълум ҳуқуқ ва мажбуриятлар эгасидир.
Ҳуқуқий муносабатнинг субъекти бўлиш учун ташкилот ёки жисмоний шахс ҳуқуқдорлик мақомига эга бўлиши лозим. Фақат ҳуқуқдор, яъни ҳуқуқий лаёқат ва муомала лаёқатига эга бўлган жисмоний ва юридик шахслар ҳуқуқий муносабат иштирок- чиси деб тан олинади.
Ҳуқуқдорлик – ҳуқуқ соҳиби, ҳуқуқий алоқалар иштирокчи- си бўлиш қобилиятидир. Ҳуқуқий лаёқат – шахснинг ҳуқуқ нормаларига мувофиқ субъектив ҳуқуқ ва юридик мажбуриятларга эга бўла олиш қоби- лиятидир. Бошқача айтганда, ҳуқуқий лаёқат жисмоний ва юри- дик шахсларнинг субъектив ҳуқуқ ва юридик мажбуриятларга эга бўлиш имконияти, қонунда назарда тутилган турли муносабат- ларга кириши қобилиятидир. Инсонларда ҳуқуқий лаёқат улар туғилган пайтда пайдо бўлиб, вафот этгунича мавжуд бўлади. Ҳуқуқ нормалари ҳуқуқий муносабат субъектларининг улар ҳуқуқий лаёқатига мос тарздаги ҳаракатланиш мезони ва чегара- сини белгилайди. Ҳуқуқ назариясида ҳуқуқий лаёқатнинг уч тури фарқланади: умумий, соҳавий ва махсус.
Умумий ҳуқуқий лаёқат – ҳар қандай шахснинг, ёки ташкилотнинг умуман ҳуқуқ субъекти бўлаолиш имкониятидир. Бу имконият туғилган (ташкил топгандан) бошлаб мавжуд бўлади.
Соҳавий ҳуқуқий лаёқат – шахс ёки ташкилотнинг у ёки бу ҳуқуқ соҳасида субъект бўла олиш юридик қобилияти. Турли ҳу- қуқ соҳаларида субъект бўлиш учун ҳар хил талаблар белгилан- ган. Махсус ҳуқуқий лаёқат – муайян лавозимни президент, судья, прокурор ва ҳ.к. эгаллаш муносабати билан вужудга кела- диган ҳуқуқий муносабатларнинг иштирокчиси бўлиш қоби- лияти. Бундай лаёқат шахснинг муайян ҳуқуқ субъекти тоифасига мансуб бўлиши билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин (масалан, ҳуқуқни муҳофаза этиш органи ходими).
Ҳуқуқий муомала лаёқати – жисмоний ва юридик шахс- нинг ўзига тегишли ҳуқуқини ўзи бевосита амалга ошириш қоби- лиятини англатади. Муомала лаёқати қонунда белгиланган шахс- лар томонидан ўз ҳаракатлари билан субъектив ҳуқуқ ва юридик мажбуриятларга эга бўлиш қобилиятидир. Муомала лаёқатининг мазмуни, кўлами ва амалга ошириш шартлари ҳуқуқ нормалари билан белгиланади.
Демократик жамиятда ҳуқуқ лаёқати ва муомала лаёқати уни чиндан ҳам амалга ошириш имкониятлари билан таъминланади. Умумий қоидага кўра, барча фуқаролар ҳуқуқ лаёқатига эга ҳисобланадилар. Бироқ, ҳар бир фуқаро ҳам муомала лаёқатига эга бўлавермайди. Хусусан, Ўзбекистонда муомала лаёқати балоғат чоғи, вояга етиш кунидан бошлаб юзага чиқади. Айрим ҳуқуқ тармоқларида ҳуқуқ лаёқати ва муомала лаёқати бир вақтда пайдо бўлади. Масалан, конституциявий ҳуқуқ соҳасида асосий ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлиш ўн саккиз ёшдан бошланади.
Меҳнат-ҳуқуқий муносабатларида ҳуқуқ лаёқати ва муомала лаёқати 16 ёшдан, оила-никоҳ муносабатларида 18 ёшдан (Ўзбе- кистон Республикаси Оила кодексига кўра аёллар 17 ёшдан) қат- наша оладилар. Жиноий-ҳуқуқий муносабатларда жиноий жавоб- гарликка тортилиш 16 ёшдан, оғир жиноятларда ҳуқуқ лаёқати ва муомала лаёқати 14 ёшдан, баъзан ҳатто 13 ёшдан пайдо бўлади (масалан, жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатда қасддан одам ўлдиришжиноятида).
Фуқаролик қонунчилиги билан тартибга солинадиган муно- сабатларда ҳуқуқ лаёқати ва муомала лаёқати ҳар доим ҳам бирга (бир вақтда) вужудга келмайди. Фуқаронинг ўз ҳаракати билан фуқаролик ҳуқуқларига эга бўлиши ва уларни амалга ошириши, ўзи учун фуқаролик мажбуриятларини вужудга келтириш ва уларни бажариш лаёқати (муомала лаёқати) у вояга етгач, яъни ўн саккиз ёшга тўлгач тўла ҳажмда вужудга келади. Айтиш жоиз- ки, вояга етгунга қадар қонуний асосда никоҳдан ўтган фуқаро никоҳдан ўтган вақтдан эътиборан тўла муомала лаёқатига эга бўлади (Фуқаролик кодексининг 22-моддаси). Шунингдек, ушбу қонунда ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача ва ўн тўрт ёшга тўлма- ган вояга етмаганларнинг муомала лаёқати кўлами белгиланган (27 ва29-моддалар).
Ҳуқуқий муносабат субъекти ўз хатти-ҳаракати, ножўя хулқ- атвори ва ҳуқуқбузарлик оқибати, етказилган зарар учун жавоб- гарликни ўтай олиш қобилиятига ҳам эга бўлиши лозим. Гап деликт лаёқати ҳақида бормоқда. «Деликт» лот. – ҳуқуқбузар- лик, ноқонуний хатти-ҳаракат, яъни шахснинг содир этилган ҳу- қуқбузарлиги, жинояти учун жавоб бера олиш лаёқатини англа- тади. Мазкур лаёқат соҳиби ҳисобланаётган шахс ақли расо, руҳий жиҳатдан соғлом бўлиши ва ўз хатти-ҳаракатлари оқибати учун тўла жавобгарликни зиммасига олишга лаёқатли бўлиши лозим.
Ҳуқуқдорлик тушунчаси таркибида ҳуқуқий лаёқат муҳим белгиловчи ўринни эгаллайди. Муомала лаёқати билан деликт лаёқати эса ундан келиб чиқади. Чунки шахс ҳуқуқ лаёқатига эга бўлмаса, ҳуқуқни амалга ошириши ёки тегишли жавобгарликни ўташи ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас.


Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish