в) ҳуқуқий муносабат – бу кишиларнинг ўзаро субъектив ҳуқуқлар ва юридик мажбуриятлар воситасидаги алоқалари- дир. Бу ижтимоий алоқанинг алоҳида шакли. Яъни, ҳуқуқ нор- малари билан мустаҳкамланган ҳуқуқ ва мажбуриятлар орқали амалга ошадиган алоқадир. Субъектив ҳуқуқ эгаси – ҳуқуқдор, ваколатли шахс; юридик мажбуриятлар эгаси – мажбурият ўтов- чи шахсдир. Ҳар қандай ҳуқуқий муносабатда ҳуқуқдор шахс қаршисида мажбурият ўтовчи шахс (инсон, ташкилот, давлат идораси) ҳозир бўлади. Худди шу маънода ҳуқуқий муносабат индивидуаллашган (яъни, шахси аниқланган) алоқа ҳисобланади.
Шахсини белгилаш номма-ном ва ижтимоий вазифани бажаришдаги ролига қараб икки кўринишда бўлади.
Шахсини номма-ном белгилашда ҳуқуқ соҳиблари ўз исми- шарифлари, ташкилотлар эса ўзларининг тўлиқ унсурлари билан номланадилар. Масалан, никоҳ муносабатларига киришувчи шахсларнинг аниқ исм-шарифлари ифода этилади. Ёки маҳсулот етказиб бериш, юк ташиб бериш муносабатларига киришган ташкилотларнинг барча унсурлари, тўлиқ номланиши ва бошқа муҳим белгилари аниқ кўрсатилади.
Иккинчи ҳолатда субъектларни номма-ном ёки унсурлар (реквизитлар) га қараб белгилаш талаб этилмайди. Фақат улар- нинг ижтимоий роли, вазифаси таъкидланади. Масалан, олди- сотди муносабатларида бир томон-сотувчи, иккинчи томон-хари- дор. Ёки маъмурий ҳуқуқ бузилиши муносабатларида бир томон- да-милиция ходими, иккинчи томонда-фуқаро ва ҳоказо.
г) ҳуқуқий муносабат – иродавий муносабатдир. Маълум- ки, ҳуқуқий нормаларда давлат иродаси ифода этилади. Шу билан бирга ҳуқуқий муносабат вужудга келиши учун уни ишти- рокчиларининг ҳам истаги, хоҳиши талаб қилинади. Шундай ҳуқуқий муносабатлар борки, уларнинг вужудга келиши учун барча иштирокчиларнинг хоҳиш-иродаси баён этилишилозим.Масалан, никоҳга кираётган ҳар икки томон ўз хоҳишини билди- риши лозим ёки олди-сотти муносабати сотувчи билан харидор- нинг хоҳиш-иродаси туфайлигина амалга ошиши мумкин. Баъзи ҳуқуқий муносабатларда бир томон иродани баён этса, етарли ҳисобланади. Бундай ҳуқуқий муносабатлар, масалан, маъмурий ишлар ёки ҳуқуқни муҳофаза этувчи идоралар амри билан қўзға- тиладиган жиноят ишлари бўлиши мумкин.
д) ҳуқуқий муносабат – давлат томонидан қўриқланади- ган муносабатдир. Юридик нормаларда давлат иродаси ва жа- мият манфаатлари акс эттирилганлиги боис давлат уларнинг та- лаблари тўла-тўкис бажарилишини назорат қилиб боради. Ҳуқу- қий қоидалар ихтиёрий равишда бажарилмаган тақдирда давлат- нинг мажбурлаш кучи ишга солинади. Давлат ҳуқуқни қўриқлаш орқали, айни вақтда, ҳуқуқ билан тартибга солинадиган муноса- батларни ҳам қўриқлайди. Ҳуқуқий муносабатлар давлат томони- дан махсус тарзда қўриқланиши билан ижтимоий муносабатлар- нинг бошқа турларидан фарқ қилади. Давлат томонидан қўриқ- ланадиган ҳуқуқий муносабатлар тизими жамиятдаги ҳуқуқий тартиботнинг асосини ташкил этади.
Шундай қилиб, ҳуқуқий муносабат – ҳуқуқий нормалар- нинг кишилар хатти-ҳаракати, ҳулқ-атворига таъсир этиши оқи- батида вужудга келадиган, давлат томонидан қўриқланадиган ҳамда унинг иштирокчиларида субъектив ҳуқуқ ва юридик маж- буриятлар мавжудлиги билан тавсифланадиган ижтимоий муно- сабатлардир. Жамият ҳаётида юзага келадиган ҳуқуқий муноса- батлар ниҳоятда турли-тумандир. Уларни бир қанча мезонлар асосида таснифлаш мумкин. Ҳуқуқий муносабатларни қуйидаги мезонлар асосида гуруҳлаш, турларга ажратиш, яъни таснифлаш мақсадга мувофиқ:
Ҳуқуқ соҳаларига кўра, яъни ҳуқуқ нормаларининг муайян ҳуқуқ соҳасига тегишлилигига қараб ҳуқуқий муносабатлар қуйидаги турларга бўлинади: давлат-ҳуқуқий (конституциявий) муносабатлар; фуқаровий-ҳуқуқий муносабатлар; жиноий-ҳуқу- қий муносабатлар; меҳнат-ҳуқуқий муносабатлари; молиявий- ҳуқуқий муносабатлар ва ҳоказо. Шунингдек, мазкур таснифлаш доирасида моддий ва процессуал ҳуқуқий муносабатлар;хусусий-ҳуқуқий ҳамда оммавий-ҳуқуқий муносабатлар ҳақида гапиришлозим.
Ҳуқуқий муносабатлар ўз мазмунига кўра, тартибга солув- чи (регулятив) ва қўриқловчи (негатив) турларга ажратилади. Бу ерда таснифлаш мезони-ҳуқуқнинг динамик ва статик, яъни тартибга солувчи функцияларидир. Тартибга солувчи ҳуқуқий му- носабатлар ҳуқуқ субъектларининг мўътадил хулқ-атвори, яъни ҳуқуққа мувофиқ хатти-ҳаракатлари натижасида юзага келади- ган муносабатлардир. Қўриқловчи ҳуқуқий муносабатлар – ҳуқуқ бузарлик содир этиш ва бунинг учун жазо тарзида давлат маж- бурлов чорасини қўллаш зарурияти асосида келиб чиқадиган муносабатлардир.
Ҳуқуқий муносабат иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбу- риятлари тенглиги ёки ҳокимлик-бўйсуниш (иерархик) тарзи- далигига қараб бу муносабатлар фарқланади. Томонлар ҳуқуқ ва мажбуриятларининг тенглигига асосланган ҳуқуқий муносабатлар, масалан, фуқаровий-ҳуқуқий, оилавий-ҳуқуқий муносабатлар кўри- нишида бўлиши мумкин. Ҳокимлик ва бўйсуниш (яъни, авторитар) мазмунидаги ҳуқуқий муносабатлар, жумладан, жиноий-ҳуқуқий, маъмурий-ҳуқуқий муносабатлар шаклида бўлади. Бунда бир тараф устувор ҳуқуққа, ҳокимият ваколатларига эга. Иккинчи тараф эса бўйсуниш ҳолатида бўлиб, асосан мажбурият ўтайди.
Адабиётларда комплекс ҳуқуқий муносабатлар ҳақида ҳам сўз юритилади. Бундай муносабатлар узоқ давом этувчи, нисбатан турғун, мураккаб таркибли бўлиб, улардаги ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар кўп қирралилиги билан намоён бўлади. Ушбу турдаги муносабатларга эр-хотин ўртасидаги ёки корхона маъ- мурияти билан ходим ўртасидаги муносабатлар ва бошқалар ми- сол бўла олади. Комплекс ҳуқуқий муносабатлар, ўз навбатида, бир неча оддий ҳуқуқий муносабатларга бўлинади. Комплекс ҳуқуқий муносабатлар улар таркибига кирувчи оддий ҳуқуқий муносабатлардан ўзининг вужудга келтирувчи, ўзгартирувчи ва бекор қилувчи асосларига кўра фарқ қилади.
Ҳуқуқий муносабатлар умумий ва аниқ (конкрет), мутлақ ва нисбий турларга ҳам бўлинади. Умумий ҳуқуқий муноса- батлар деганда, аввало, фуқароларнинг асосий ҳуқуқ, эркинлик ва мажбуриятларини мустаҳкамловчи конституциявий нормалар асосида вужудга келувчи муносабатлар тушунилади. Фуқаролар қонунда назарда тутилган ваколатларга эга бўлгач, барча у ёки бу ҳуқуқ субъектлари билан ҳуқуқий алоқадорликда ҳисоблана- дилар. Башарти, мазкур ҳуқуқ ва эркинликлар амалга оширилса, аниқ ҳуқуқий муносабат вужудга келади. Аниқ ҳуқуқий муноса- батлар жиноят, фуқаролик, меҳнат, оила, солиқ, уй-жой ва бошқа кодекслар махсус қисмидаги моддаларнинг қўлланиши асосида келиб чиқиши мумкин. Бунда қонунда мустаҳкамланган аниқ ҳуқуқнинг таъминланиши учун муайян субъект тегишли юридик мажбуриятни адо этади.
Мутлақ ҳуқуқий муносабатларда бир тараф аниқ маълум бўлади – бу субъектив ҳуқуқ эгасидир. Қолган барча субъектлар мажбурият ўтовчи томон бўладилар, яъни ваколатли шахс субъ- ектив ҳуқуқларнинг амалга оширилишига қаршилик қилмаслиги лозим. Бундай ҳуқуқий муносабатга мулкчилик муносабатлари мисол бўлади.
Нисбий ҳуқуқий муносабатларда барча иштирокчилар (тарафлар) аниқ белгиланган бўлади, яъни ҳуқуқ эгаси ҳам, маж- бурият ўтувчи томон ҳам маълум бўлади. Масалан, сотувчи ва ҳаридор, буюртмачи ва пудратчи, маъмурият раҳбари ва ходим.
Ҳуқуқий муносабатлар ўз ички тузилишига кўра қуйидаги таркибий қисмлар (элементлар) дан иборат:
а) ҳуқуқий муносабатларнинг субъектлари (иштирокчилари);
б) ҳуқуқий муносабатларнинг объекти;
в) ҳуқуқий муносабатнинг мазмунини ташкил этувчи субъектив ҳуқуқ ва юридик мажбуриятлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |