3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари


Ҳукуматнинг қарор ва фармойишлари



Download 1,42 Mb.
bet111/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   277
Bog'liq
ДХН

Ҳукуматнинг қарор ва фармойишлари. Ўзбекистон Консти- туциясининг 98-моддасига биноан, Республика Ҳукумати – Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ мамлакатнинг бутун ҳудудидаги барча органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансаб- дор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар чиқаради. Вазирлар Маҳкамаси иқтисодиётнинг, ижтимоий ва маънавий соҳанинг самарали фао- лиятига раҳбарликни таъминлаш мақсадида қонунлар, Олий Мажлис палаталарининг бошқа қарорлари, Ўзбекистон Президентининг фармонлари, қарорлари ва фаройишлари ижросини таъминлайди.
Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари норматив-ҳуқуқий ху- сусиятга эга бўлиб, улар иқтисодиёт, ижтимоий-маданий ва бош- қа ижроия органлари фаолиятини бошқаришга йўналтирилган- дир. Ҳукумат қарорлари ва фармойишлари қонунга ёки Прези- дент фармонига зид келиб қолса, қонун ёки фармон амал қилади. Ҳукуматнинг бундай қарори бекор қилиниши шарт бўлади.
Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари фақат унга Конституция ва қонун билан белгилаб берилган ваколат дои- расидагина чиқарилиши мумкин. Президентлик ҳокимияти қарор топганидан буён, аксарият ҳолларда, фармонларда ҳукуматга топ- шириқлар ифодаланиб, унга тегишли қарор қабул қилиш вази- фаси юклатилади. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Президен- тининг 1993 йил 3 апрелдаги «Ўзбекистон гўшт ва сут саноати дав- лат акционерлик уюшмаси («Ўзгўштсутсаноат») ни ташкил қилиш тўғрисида»ги фармонида Вазирлар Маҳкамасига икки ҳафта муддат ичида «Ўзгўштсутсаноат» уюшмасини ташкил қилиш ва унинг фаолиятига оид қарор қабул килиб, тузилмаси ва уставини тасдиқдаш вазифаси топширилди1. 1993 йил 6 апрелда Вазирлар Маҳкамаси ўзининг «Ўзбекистон гўшт ва сут саноати давлат акционерлик уюшмаси («Ўзгўштсутсаноат») ни ташкил қилиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» ги 172-сонли қарорини қабул қилди2.
Давлат бошқаруви органларининг ҳужжатлари.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Ҳукуматга итоат этувчи бошқа давлат бошқаруви органлари томонидан ҳам чиқарилади. Булар вазирликлар, давлат қўмиталарининг қарорлари, буйруқ- лари ва йўриқномалари бўлиши мумкин. Бундай ҳужжатларнинг таъсир кўлами, амал қилиш доираси ва юридик кучи уларни ўрнатувчи бошқарув органининг давлат органлари тизимида тут- ган ўрни ва ваколатлари билан белгиланади. Улар қонунга, фар- монга ва ҳукумат қарорига мувофиқ ҳамда шу ҳужжатларнинг ижросини таъминлаш мақсадида чиқарилади. Бошқарув тизими- даги қуйи органнинг ҳуқуқий акти ундан юқори турувчи орган- нинг актига мувофиқ бўлиши шарт. Республика вазирликлари, давлат қўмиталари ва бошқа бошқарув органларининг қонунга, фармонга ва ҳукумат қарорига зид ҳужжатлари Вазирлар Маҳка- маси томонидан бекор қилиниши кўзда тутилади. Вазирлар Маҳ- камаси ўз ваколати доирасида Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг Ўзбекистон Конституцияси, қонунлари, Ўзбекис- тон Президенти фармонларига ва ВазирларМаҳкамасининг қарорларига зид бўлган қарорлари ва фармойишларининг ижро- сини тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish