17.3. Ҳуқуқий муносабатлар объектари тушунчаси ва турлари....
Ҳуқуқий муносабат объекти – бу ҳуқуқий муносабат субъектлари (иштирокчилари)нинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қаратилган нарсалар, яъни ҳуқуқий муносабатлар нимага қаратилган бўлса, шу нарсалар унинг объектини ташкил этади.
Ҳуқуқий муносабатнинг объектлари қуйидагилар:
моддий қадриятлар (ашёлар, мулк ва б.);
номоддий қадриятлар (ҳаёт, соғлиқ, шаън, қадр-қиммат ва б.);
маънавий ижод маҳсуллари (адабий асарлар, санъат, мусиқа, фан, компьютер дастурлари ва б.);
ҳуқуқий муносабатлар иштирокчиларининг фаолияти натижалари (масалан: маҳсулот етказиб бериш шартномаси, капитал қурилиш пудрати асосида юзага келадиган муносабатлар);
қимматбаҳо қоғозлар ва ҳужжатлар (пул, акциялар, пластик карточкалар, дипломлар, шаходатномалар ва б.).
Ҳуқуқий муносабатлар таркибий тузилишининг зарурий қисмларидан яна бири – уларнинг объектидир. “Объект” – лот. objektum – сўзидан олинган бўлиб, “нарса”, “мавзу” деган маъно- ни англатади. Ҳар қандай ҳуқуқий муносабат унинг замирида ётган ҳаётий ҳодисаларни, нарса ва жараёнларни тартибга солиш вазифасини ўтайди. Шу боис, объектсиз, яъни ҳеч нарсага қара- тилмаган, ҳеч нарсага таъсир кўрсатмайдиган ҳуқуқий муноса- батлар бўлмайди.
Ҳуқуқий муносабатда иштирок этаётган субъектларнинг диққат-эътибори, манфаати, хатти-ҳаракати қаратилган реал неъмат, аниқ нарса, жараён, ҳаракатлар ҳуқуқий муносабатнинг объекти деб аталади. Масалан, уй-жой олди-сотти шартномавий муносабатининг объектини уй-жой ташкил этади; одам ўлдириш жиноятининг объекти – инсоннинг ҳаёти; бировни ҳақорат қилиш фуқаровий, маъмурий ва жиноий жавобгарликни келтириб чиқа- риши мумкин. Бу ҳуқуқий муносабатлар объектини шахснинг шаъни, қадр-қиммати, обрў-эътибори ташкил этади.
Ҳуқуқий муносабатларнинг объекти ҳаёт ҳодисалари каби турли-тумандир. Уларни қуйидагича гуруҳлаштириш мумкин:
Моддий олам неъматлари. Уларга буюм, ашёлар киради. Юридик маънода буюмлар – табиат неъматлари ва меҳнат фао- лияти жараёнида яратилган нарсалар бўлиб, улар юзасидан ҳуқу- қий муносабатлар келиб чиқади. Буюм (ашё) лар тоифасига: иш- лаб чиқариш қурол-воситалари, истеъмол моллари, пул, қиммат- ли қоғозлар, моддий маҳсулотлар ва бошқалар киради. Масалан, моддий олам неъматлари объекти бўлувчи ҳуқуқий муносабат- ларга олди-сотти, маҳсулот айирбошлаш, ҳадя, мерос каби муносабатлар киради.
Маънавий ижод маҳсулотлари. Бу интеллектуал-ақлий фаолият натижасидир. Унга маданият, санъат, тасвирий ижод, кино, адабиёт асарлари ва бошқалар киради.
Интеллектуал-ақлий ижод маҳсуллари юзасидан ҳам турли- туман ҳуқуқий муносабатлар келиб чиқади. Санъат ва адабиёт асарларини яратган шахс муаллифлик ҳуқуқига даъвогар бўлади. Музей, кўргазма, шеърият кечасига борган шахсларда анашуижод маҳсулотларига қизиқиш пайдо бўлади. Бу манфаатнинг объекти – маънавий бойликлардир. Ижод маҳсулотлари олди- сотти, ҳадя, ижара, фойдаланиш каби ҳуқуқий муносабатларнинг объекти бўлиши мумкин.
Ҳуқуқий муносабат иштирокчиларининг хулқ-атвори ва унинг оқибатлари. Инсон фаолияти, хулқ-атвори ҳуқуқий муно- сабатлар воситасида тартибга солинувчи объект сифатида намоён бўлади. Аксарият ҳолларда мажбурият ўтовчи субъектнинг хулқ- атвори ҳуқуқий муносабат объекти бўлади. Масалан, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси- га мувофиқ, ички ишлар идоралари жазони ўтаб қайтган шахслар устидан маъмурий назорат ўрнатади ва уни амалга оширади. Бунда назорат остида бўлувчи шахснинг фаолияти, юриш-тури- ши, хулқ-атвори ички ишлар органи билан жазо ўтаб чиққан шахс ўртасидаги ҳуқуқий муносабатнинг объекти бўлади.
Хулқ-атворнинг натижаси деганда, у ёки бу ҳаракат (ҳара- катсизлик) келтириб чиқарадиган оқибат тушунилади. Кўпгина ҳуқуқий муносабатлар муайян оқибатга эришиш учун ўрнатилади ва амалга оширилади. Бу ҳолатда хулқ-атвор эмас, балки унинг натижаси ҳуқуқий муносабатнинг объекти саналади. Масалан, юк ташиш шартномаси асосида келиб чиқувчи ҳуқуқий муносабатни олайлик. Бунда ҳуқуқдор шахсни (юк қабул қилиб олувчи томон- ни) мажбурият ўтовчи шахснинг қандай хатти-ҳаракатлар содир этиши қизиқтирмайди. Балки унинг ҳаракатлари натижаси, яъни юкни муайян муддатда белгиланган жойга етказиб бериши қизиқтиради.
Шахсий номулкий неъматлар. Ҳуқуқий муносабатнинг шахсий номулкий объекти деганда номоддий неъматлар, инсон- нинг бевосита шахсияти билан боғлиқ нарсалар тушунилади. Булар – инсоннинг ҳаёти, қадр-қиммати, шаъни, соғлиғи кабилар. Инсонни ҳаётдан маҳрум этиш жиноятдир. Деярли барча давлат- ларнинг жиноят қонунчилигида инсон ҳаётига тажовуз қилиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Шунингдек, инсоннинг ҳаё- ти, соғлиғи, шаъни, обрў-эътибори, қадр-қиммати фуқаролик, маъмурий, никоҳ ва оила ҳамда бошқа қонунчилик соҳалари нормалари билан муҳофаза этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |