3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 1,42 Mb.
bet125/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   277
Bog'liq
ДХН

18.3. Юридик техника


Юридик техника –норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, қабул қилиш, расмийлаштириш, амалдагиларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, эскиларини бекор қилишда фойдаланиладиган услублар, усуллар, йўллар ва воситалар, шунингдек амалий кўникмалар мажмуидир.
Юридик техниканинг усуллари ва методлари кўп ва ранг-барангдир. Унинг асосий вазифаси қонунчилик ҳужжат- ларининг тушунарли ҳамда юридик амалиётда фойдаланиш учун қулай сифатли, лўнда ва ихчам баён этилган нормаларини ишлаб чиқишда энг яхши шарт-шароит ва имкониятлар яратишдан ибо- рат. Бундан келиб чиқиб, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тартиби ва шаклига қўйилиши лозим бўлган қуйидаги асосий ва энг умумий талабларни белгилаш мумкин:
норматив-ҳуқуқий тартибга солишнинг тўлиқлиги, ҳуқу- қий муносабатлар моделини тузиш, шунингдек юридик норма- ларни таърифлашда камчилик ва нуқсонларнинг йўқлиги;
норматив-ҳуқуқий кўрсатмаларнинг аниқлиги, нормалар- ни ҳаддан ташқари умумий, мавҳум таърифлашга, ҳаддан зиёд чекловларга йўл қўймаслик;
мантиқий жиҳатдан қатъий ва изчил баён этиш, ҳуқуқий ҳужжатнинг норматив кўрсатмалари ўртасида узвий алоқани таъминлаш;
норматив ҳужжатда ҳам, бутун ҳуқуқ тизимида ҳам зид- диятларга йўл қўймаслик;
норматив материални иложи борича қисқа ва ихчам баён этиш (лекин ихчамликка интилиш ҳуқуқий кўрсатманинг барча асосий қоидаларини тўлиқ баён этиш зарурати билан зид келмас- лиги керак);
норматив ва нонорматив кўрсатмаларни, муваққат ва доимий нормаларни аниқ ажратиш;
норматив ҳужжатлар тилининг содда, аниқ ва лўндалиги, осон эсда қолиши. Қонун аниқ ва лўнда бўлган тақдирдагина қоида реал мазмун касб этади. Қонунни билмасликни баҳона қилиш мум- кин эмас. Дарҳақиқат, фуқаролар учун тушунарли бўлмаган, фақат юристларгина тушуниб, тўғри талқин қила оладиган қонунларга бўйсунишни фуқаролардан талаб қилиш беҳуда. Тушуниш учун мутахассислар ёрдами талаб этиладиган қонун самарасиздир;
норматив-ҳуқуқий ҳужжат ягона мазмун билан боғланган, битта тартибга солиш предметига эга бўлиши лозим. Бир-бирига бевосита боғланмайдиган икки ёки ундан ортиқ мустақил маса- лалар бўйича қонун қабул қилиш мақсадга мувофиқ эмас. Қонун ҳуқуқнинг муайян тармоғи ёки бошқа институти билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиши, ҳуқуқий тартибга солишнинг маълум предметини қамраб олиши лозим;
норматив-ҳуқуқий материални яхшироқ шарҳлаш, ундан фойдаланиш, уни ҳисобга олиш ва системалаштиришни енгил- лаштириш мақсадида айни бир масала юзасидан бир нечта ҳуж- жат қабул қилинишига йўл қўймаслик керак. Ягона комплекс қонунда (қоида тариқасида, кодексда) ҳуқуқнинг маълум тармо- ғи, муҳим ҳуқуқий институтнинг барча масалалари тўлиқ тартиб- га солинишига, унда ҳуқуқий тартибга солишнинг муайян соҳаси доирасида ҳар қандай саволга жавоб бўлишига эришган маъқул. Ушбу масала юзасидан барча қўшимчаларни, қонунчиликни мураккаблаштириб янги мустақил ҳужжатлар қабул қилмаган ҳолда асосий ҳужжатнинг матнига киритиш лозим;
Юқорида зикр этилган барча талабларни қатъий ва изчил ба- жариш юридик маданият нуқтаи назаридан мукаммал, сифатли ва самарали қонун қабул қилишга кўмаклашади. Талаблардан бирини бажармаслик ёки бирининг ҳисобига бошқасига ҳаддан ташқари берилиш (масалан, матннинг мазмунига зиён етказиш ҳисобига ихчамликка интилиш) ҳужжатнинг техник жиҳатдан номукаммаллигидан, қонун ижодкорлари малакасининг етарли эмаслигидан далолат беради.
Ҳуқуқий материални баён этиш усули қонунчилик техника- сида катта аҳамиятга эга. Ҳуқуқий нормани шундай таърифлаш лозимки, уни икки хил талқин этиш мумкин бўлмасин, ҳужжат матнида таърифланган кўрсатманинг маъноси ва талабини тушуниш осон бўлсин. Ҳуқуқ тизими қанчалик мукаммал, унинг қонунчилик техникаси савияси қанчалик юқори даражада бўлса, мазкур тизимнинг нормалари шунчалик мукаммал бўлади. Айрим ҳолларда, агар муайян муносабат жуда кенг тарқалган бўлса, умумий қоидадан муайян истиснони белгилаш лозим бўлса ёки бундан ҳам умумийроқ қоида етарли даражада аниқ ва лўнда бўлмаса, ушбу таърифларни норматив ҳужжатларга киритиш ўринли бўлмайди.
Юридик техниканинг энг муҳим талабларидан бири – бу ҳар бир яратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат, энг аввало мантиқий мунтазамликка асосланган ҳолда, бир-бирига боғлиқ ва ҳар бири олдинги норманинг мазмунидан келиб чиқадиган нормалар тизимидан иборат бўлиши керак. Бошқача қилиб айтганда, ҳар бир норма яхлит бир тизимнинг мустақил, бироқ ўзигача ва ўзидан кейинги нормаларга мазмунан боғлиқ бирлиги сифатида жойлаштирилиши лозим.
Бунда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг бирон-бир нормаси бошқа нормага мазмунан зид келмаслигини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Ҳар бир норма ягона тизимнинг бўғини сифатида норматив ҳужжат йўналишига мос келиши лозим. Бироқ бу фикр, бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат ичида зиддият бўлмаса бўлди, дегани эмас, албатта. Алоҳида олинган норматив-ҳуқуқий ҳужжат яхлит қонунчилик тизимидаги барча ҳуқуқий нормаларга зид келмаслиги лозим. Шу жиҳатдан олганда, ҳуқуқий тизимда ўзаро зиддиятлар бўлмаслигига эришиш ҳамда ҳуқуқ ижодкорлигининг самадорлигини оширишда юридик техника муҳим аҳамиятга эгадир.


Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish