3. маъруза матни 1-боб. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари


Ўзбекистонда қонун ижодкорлиги тушунчаси ва босқичлари



Download 1,42 Mb.
bet122/277
Sana22.02.2022
Hajmi1,42 Mb.
#101933
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   277
Bog'liq
ДХН

18.2. Ўзбекистонда қонун ижодкорлиги тушунчаси ва босқичлари

Ҳуқуқ ижодкорлигининг энг юқори даражада ташкиллаш- ган, уюшган ва такомиллашган шакли қонунижодкорлигидир. Шу боис унинг табиати ва хусусиятларига муфассалроқ тўхтала- миз. Қонун давлат ҳокимиятининг махсус фаолияти маҳсули сифатида вужудга келади. Давлат амрининг олий ифодаси бўлмиш қонун, ҳокимиятнинг алоҳида ваколатли органи томонидан амалга ошириладиган мураккаб жараён натижасида яратилади.


Қонун ижодкорлик (қонунни яратиш) жараёни – давлат олий вакиллик органининг конституцияда белгиланган тартибда янги қонунларни яратишга, амалдаги қонунларга қўшимча ва ўзгартириш киритишга қаратилган, шунингдек эскирган қонун- ларни бекор қилиш борасидаги ҳаракатлари йиғиндиси бўлиб, у қонун билан тартибга солиниши зарур бўлган муносабатларни аниқлаш, қонун лойиҳасини тайёрлаш, уни муҳокама этиш ва қабул қилишни ўз ичига олади. Қонунчилик жараёни муайян тартиб, ташкиллашганлик ифодаси сифатида мамлакатда қонун- чилик ҳокимиятини амалга ошириш шакли ҳисобланади. Қонун- нинг олийлиги, жамият ҳаётидаги устувор мавқеи қонунчилик жараёнининг илмий ва амалий аҳамиятини белгилаб беради. Зеро, қонун яратиш жараёнининг мукаммал тартибга солинганлиги сифатли ва талаб даражасидаги қонуннинг вужудга келиши учун замин бўлиб хизмат қилади.
Қонун ижодкорлик жараёнининг таърифи икки маънога эга: биринчидан, бу қонун лойиҳасининг парламентга киритилишидан бошлаб, у қабул қилингунга қадар давлат органлари томонидан рўёбга чиқариладиган ваколатлар бўлса; иккинчидан, қонунчилик ҳокимиятини амалга оширишда иштирок этадиган турли субъект- лар ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи процессуал қои- далар ифодаси (шакли) дир. Қонунчилик жараёнининг муҳим хусусияти шундаки, унинг мазмунини ташкил этувчи ҳаракатлар тартиби ва уларни амалга ошириш тартиби конституциявий тарзда белгилаб қўйилади.
Қонун ижодкорлигида муайян муносабатларни ҳуқуқ воси- тасида тартибга солиш объектив зарурлигини англаб етиш, шунга ижтимоий эҳтиёж борлигини аниқлаш алоҳида аҳамият касб этади. Қонун яратишдан олдин жамиятда шундай қонун вужудга келишга эҳтиёж борми, деган саволга жавоб бериш лозим. Қонун ишлаб чиқишга киришишдан аввал мавжуд ижтимоий воқелик, ҳаёт, муаммоли вазият атрофлича ўрганилиши талаб этилади. У ёки бу қонуннинг яратилишига бўлган эҳтиёжни ўрганиш – қонунчилик жараёнининг бошланғич нуқтасидир. Борди-ю, қонунга эҳтиёж бўлмаса, қонун чиқарувчи “режалаштирган” ҳуқуқий тартибга солиш рўй бермайди, қабул қилинган қонун ишламайди, у амалдаги ҳуқуқий тизимга син- гишиб кетаолмайди, пировард натижада қонуннинг ижтимоий обрўсизланиши келиб чиқади.
Икки палатали парламент шароитида қонун ижодкорлиги жараёни қуйидаги беш босқичдан иборат бўлади:
қонунчиликташаббуси;
қонун лойиҳасини муҳокама қилиш;
3)қонуннинг Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниши;
қонуннинг Сенат томонидан маъқулланиши;
қонунни имзолаш ва эълонқилиш.
Мазкур босқичларга алоҳида-алоҳида тўхталамиз.
Биринчи босқич – қонунчилик ташаббуси. Қонунни яратиш жараёни, яъни қонун чикарувчи орган доирасидаги бевосита фаолият қонунчилик ташаббуси рўёбга чиқишидан бошланади.
Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи – Конституцияда белгилан- ган ваколатли органлар, ташкилотлар ва шахслар томонидан муайян қонун лойиҳасини ёки янги қонун қабул қилиш тўғри- сида, шунингдек қонунни ўзгартириш ёҳуд уни бекор қилиш тўғрисидаги таклифни Олий Мажлис эътиборига тақдим этилиши ва парламент томонидан бу масалани белгиланган тартибда кўриб чиқиш ҳақида тегишли қарор қабулқилишдир.
Мамлакатимиз Асосий қонунида қонун чиқариш жараёни- нинг алоҳида босқичи ҳисобланган қонунчилик ташаббуси ҳуқу- қи ўзининг юридик ифодасини топган. Эътироф этиш лозимки, қонунчилик ташаббуси Олий Мажлисда эмас, балки фақат Қонунчилик палатасида рўёбга чиқарилади.
Амалдаги қонунчиликка биноан қонунчилик ташаббуси ҳу- қуқига Ўзбекистон Республикасининг Президенти, ўз давлат ҳокимиятининг олий вакиллик органи орқали Қорақалпоғистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қо- нунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Ва- зирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди, Олий суди, Бош прокурори эгадирлар. Бу ҳуқуқ қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари томо- нидан қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажли- сининг Қонунчилик палатасига киритиш орқали амалга ошири- лади (Конституциянинг 83-моддаси).
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисидаги қонуннинг 27-моддаси «Қонунчилик та- шаббуси» деб номланиб, унда юқоридаги конституциявий норма қуйидаги қоида билан янада аниқ ҳолга келтирилган: «Давлат даромадларини камайтириш ёки давлат харажатларини кўпайти- риш, шунингдек бюджет моддалари бўйича ўзгартишларни назарда тутувчи қонунларнинг лойиҳалари фақат Ўзбекистон Рес- публикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижобий хулосаси бўлган тақдирда киритилиши мумкин» (27-модданинг 2-қисми).
Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга бўлган субъектларнинг қонун лойиҳасини парламентга киритиши ва уни кўриб чиқиш тартиби «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги қонунда белгилаб берил- ган.
Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилингунига қадар уни киритган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқининг субъекти лойиҳа матнини ўзгартириш ёки ўзи киритган қонун лойиҳасини қайтариб олиш ҳуқуқига эга.
Иккинчи босқич қонун лойиҳасини муҳокама қилиш.Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва муҳокама этиш қонун яратиш жараёнининг алоҳида ва муҳим босқичидир. Бу босқич қонун чиқарувчи органга қонун лойиҳаси тақдим этилгач ва у сессия кун тартибига киргандан сўнг бошланади. Шаклланган тажрибага кўра қонун лойиҳаси 2 хил кўринишда муҳокама қилинади. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 9-моддасига мувофиқ Жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари халқ муҳокамасига тақдим этилади, умумий овозга (референдумга) қўйилади‖. Иккинчи ҳолда, қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик Палатасига киритилади ва унда муҳокама этилади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг мажлислари, агар улар ишида барча депутатлар умумий сонининг камида ярми иштирок этаётган бўлса, ваколатли ҳисобланади. Конституциявий қонунларни қабул қилишда барча депутатлар умумий сонининг камида учдан икки қисми иштирок этиши шарт.
Қонун лойиҳасининг асосий муҳокамаси Қонунчилик палатасининг пленар мажлисларида амалга оширилади. Қонунчилик палатаси қонун лойиҳасини, қоида тариқасида, уч ўқишда кўриб чиқади. Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси мажлисларида биринчи ўқишда кўриб чиқиш чоғида мазкур қонун лойиҳасини қабул қилиш зарурати, қонун лойиҳасининг концепцияси, унинг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига мувофиқлиги, шунингдек қонунни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар ва молиялаш манбалари тўғрисидаги масала муҳокама қилинади.
Қонунчилик палатаси муҳокама натижалари бўйича қонун лойиҳасини маромига етказиш ва кейинги ўқишда кўриб чиқиш учун палатага киритиш муддатини белгилаган ҳолда уни биринчи ўқишда қабул қилиш ёки қонун лойиҳасини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Қонунчилик палатаси муҳокамасига қонун лойиҳасининг муқобил вариантлари киритилган тақдирда улар бир вақтда кўриб чиқилиши керак. Қонунчилик палатаси депутатларининг қарор қабул қилиш учун талаб қилинадиган энг кўп миқдордаги овозини тўплаган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинган ҳисобланади. Қонун лойиҳасининг қолган вариантлари Қонунчилик палатаси томонидан рад этилган, деб топилади.
Масъул қўмита қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш чоғида тушган таклифларни умумлаштиради. У асосли деб топган таклифлар қонун лойиҳасининг матнига киритилади. Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида иккинчи ўқишда кўриб чиқилаётганида масъул қўмита маъқуллаган таклифлар ҳам, маъқулламаган таклифлар ҳам муҳокама қилинади. Қонун лойиҳаси бўйича овоз бериш моддама-модда ўтказилади. Қонунчилик палатаси муҳокама натижалари бўйича қонун лойиҳасини маромига етказиш ва кейинги ўқишда кўриб чиқиш учун палатага киритиш муддатини белгилаган ҳолда уни иккинчи ўқишда қабул қилиш ёхуд қонун лойиҳасини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Учинчи ўқишда қонун лойиҳаси муҳокама қилинмасдан яхлитлигича овозга қўйилади. Қонун лойиҳаси биринчи ёки иккинчи ўқишда қабул қилинган тақдирда, масъул қўмитанинг таклифига биноан, қонунни кейинги ўқиш тартиб-таомилларини истисно этган ҳолда қабул қилиш тўғрисидаги масала овозга қўйилиши мумкин.

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish