Қайноқ сувга қорилган хамирдан "Kремли трубочка" пирожнийларни тайёрлаш.
|
"Kремли трубочка" пирожнийси. Қайноқ сувга қорилган хамир яримфабрикати 1805, сариёғли крем 3425, помада 1905. Чиқиши 70 г дан 100 дона.
Қайноқ сувга қорилган хамирни диаметри 18 мм тишли ёки текис найчали қандолатпазлик халтасига солиб, озгина ёғ суртиб қўйилган листларга 12 мм узунликдаги таёқчалар кўринишида ситиб туширилади ва 190—220°С ҳароратда пишириб олинади. Пишириш маҳалида маҳсулотлар кўтарилиб чиқади, ичида еса бўшлиқ ҳосил бўлади. Буларни совитилади-да, икки томонидан крем билан тўлдирилади. Бунинг учун кремни текис найчали ингичка қандолатпазлик халтасига солиб, шу найча билан маҳсулотни тешилади-да, бир йўла крем билан тоидирилади. Устига оқ помада берилади. Бу пирожний сариёғли крем билан тайёрланади, лекин уни "Шарлотт" ва шоколадли "Шарлотт" креми билан ҳам тайёрлаш мумкин. Шоколадли "Шарлотт" креми ишлатиладиган бўлса, помада рецептурасига какао-порошок қўшилади. Пирожнийни "Глиссе" креми билан ҳам тайёрласа бўлади.
Бу рецептурага мувофиқ "Қайнатма кремли трубочка" деган пирожний тайёрланади. Уни тайёрлаш усули худди юқоридагидек, лекин пирожнийни қайнатма крем билан тўлдирилади. Kичик пирожнийнинг оғирлиги 42 г. Бу пирожнийнинг юзига шоколадли помада берилади. Тайёрлаш технологияси ва йўриқномали харитага асосланиб тайёрлаш. Сифатига бўлган талаблар жадвалига кўра баҳолаш. Маҳсулотларни тайёрлашда аниқланган камчиликларни қайд қилиш ва уларни бартараф этиш.
|
6
|
ЛА
|
2
|
13
|
Ҳавол хамиридан "Лада"пирожнийсини тайёрлаш.
|
"Лада"пирожнийси. Ҳавол яримфабрикат 4005, сариёғли крем 1065, оқсилли крем 665, жем 665, шоколад 505, мевали масаллиқ 100. Чиқиши 70 г дан 100 дона.
Бу пирожний учун мана бундай рецептурага мувофиқ ҳавол яримфабрикат тайёрланади.Шакар 648, тухум оқи 540, ун 108, ванилин упа 7, сепиш учун ёнғоқ 205. Чиқиши 1000 г.Тухум оқини кув машинага солиб, машинани секин юргизиб қўйилади-да, ўчмайдиган кўпик ҳосил бўлгунича аста-секин кувланади, кейин ун билан аралаштириб қўйилган шакар ва ванилли упа қўшилади.Тайёр массани текис найчали қандолатпазлик халтасига солиб, думалоқ ёки тухумсимон маҳсулотлар кўринишида ситиб туширилади. Пишириш олдидан юзига янчилган ёнғоқ сепилади (ҳар қайсисига 4 г дан). 110— 120°C ҳароратда 25—30 минут давомида пиширилади ва совитилади. Сариёғли, оқсилли крем ва жемни тенг миқдорда олиб, аралаштирилади. Иккита маҳсулотни тубидан шу аралашма билан бирбирига ёпиштирилади. Пирожнийнинг юзи қолган крем, шоколад ва мевали масаллиқ билан безатилади. Тайёрлаш технологияси ва йўриқномали харитага асосланиб тайёрлаш. Сифатига бўлган талаблар жадвалига кўра баҳолаш. Маҳсулотларни тайёрлашда аниқланган камчиликларни қайд қилиш ва уларни бартараф этиш.
|
6
|
ЛА
|
2
|
14
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |