-жадвал
Маҳсулот ишлаб чиқариш маромийлигининг таҳлили
(минг сўмда)
Ўн кунликлар
|
Хисобот йили
|
Маромийлик ҳисобига ишлаб чиқарилган маҳсулот
|
Режа бажарилиши, %
|
Маромийлик ҳисобига режа бажарилиши, %
|
Бизнес режада
|
Ҳақи-қатда
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
1- чорак
|
25000
|
15000
|
15000
|
60
|
60
|
2- чорак
|
25000
|
20000
|
20000
|
80
|
80
|
3 чорак
|
25000
|
30000
|
25000
|
120
|
100
|
4-чорак
|
25000
|
40000
|
25000
|
160
|
100
|
Жами
|
100000
|
105000
|
85000
|
105
|
85
|
Корхонада маҳсулот ишлаб чиқариш маромийлиги таминлаш юзасидан йилнинг 4 та чораги бўйича бир хилда белгиланган. Лекин амалда, биринчи чоракда 10000 млн. сўмлик (15000-25000), 2-чоракда -5000 млн. сўмлик (20000-25000) маҳсулот кам ишлаб чиқарилган. Учинчи ва тўртинчи чоракларда маҳсулот ишлаб чиқариш режа ортиғи билан бажарилган. Маромийлик ҳисобига ишлаб чиқарилган маҳсулот хажми 85000 млн. сўмни, маромийлик режасининг бажарилиши 85 фоизга бажарилган.
Сотиш ҳажмини таҳлили
Маҳсулот ишлаб чиқариш узвийлиги, давомийлиги таминланади қачонки уларни сотиш тўлиқ таминланса ёки тўғри йўлга қўйилса. Ишлаб чиқариш мураккаб жараён-лекин сотиш унданда мураккаб жараён. Шу сабабли таҳлилида, маҳсулот, иш ва хизматларни сотиш хажми ўрганишга алоҳида аҳамият қаратилади.
Ишлаб чиқарилган ва тайёр маҳсулотлар қаторига киритилган активларни сотиш хўжалик фаолиятидан олинадиган даромадларни асосий манбаси ҳисобланади.
Маҳсулот, иш ва хизматларни сотиган қаторга киритишнинг қуйидаги шартларига амал этилади:
- корхона товарларга эгалик қилишнинг хатарлари ва афзалликларининг анча қисмини харидорга топширган бўлиши;
- даромад миқдори ишончли даражада баҳоланган бўлиши;
- иқтисодий наф келажакда олиниши;
- битим билан боғлиқ, қабул қилинган ёки кутилаётган харажатлар, ишончли ва аниқ ўлчанган бўлиши лозим2.
Юридик шахсларга ва якка тартибдаги тадбиркорларга маҳсулотларни сотиш фақат нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича амалга оширилиши мумкин. Ишлаб чиқариш жойларида ташкил қилинган ёки турғун савдо шохобчаларида, ўзининг савдо дўконлари орқали маҳсулотларни чакана сотиш фақат назорат-касса машиналари ва тўлов терминалларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади
Корхоналар аниқ талабларга риоя қилган холда товар ва маҳсулотларни топшириши (юклаб жўнатиши), ҳамда ишни бажариш ва хизмат кўрсатишни амалга оширишлари мумкин. Корхоналар томонидан маҳсулот ва товарларни юклаб жўнатиш, шунингдек ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш фақат харидор ва буюртмачилардан 15 фоиздан кам бўлмаган миқдорда бўнак тўловлари мавжудлигидагина амалга оширилиши мумкин3.
Маҳсулот, иш хизматларни сотишни таҳлил этиш орқали нафақат муаммоларни аниқлаш балки уларни ҳал қилиш имкони ҳам туғилади. Сотишни таҳлили олдига қуйидаги вазифалар қўйилади:
-раҳбариятнинг самарали бошқаруви (тактик ва стратегик) қарорларни қабул қилиш учун зарур бўлган маълумотлар билан таминлаш;
-савдода даромад келтирувчи товарлар( уларнинг тури ва таркибини кенгайтириш), йўқотишларга олиб келаётган товарларни(уларни ишлаб чиқаришни қисқартириш ва тўхтатиш) аниқлаш;
-корхона (маркетинг, сотиш)бўлимлари фаолият самарадорлигини баҳолаш;
-бозорни сегментиларга мос равишда ажратиш;
-оқилона маркетинг сиёсатини юритиш;
Агар таҳлил объекти бўйича битта ҳал қилинмаган муаммо мавжуд бўлса сиз албатта савдони таҳлил қилишингиз лозим.
Таҳлил этишда сотилган маҳсулот хажмининг умумий ўзгаришларига, динамикасига, сотилган махсулотлар таркибига, сотиш хажмининг ўзгаришига таъсир этувчи омилларга, экспорт хажмига муҳим ахамият берилади.
жадвал
Сотиш хажмининг таҳлили
Do'stlaringiz bilan baham: |