И.ф.н.доц. Рахимов М.Ю.
Yk=U/(P-S)/ P
|
|
11.1Қийматда
|
Yk=2000000/(12000-10000)/12000
|
12048192 сум
|
11.2.Миқдорда
|
Yk=12004801 сум/12000
|
1000 дона
|
Корхонада маҳсмулот ишлаб чиқаришнинг критик ҳажм даржасини барча жиҳатларида натижавий кўрсаткич бир хилда чиққан. Демак корхонада 1000 бирлик маҳсулот ишлаб чиқариши ўзгарувчан ва узнгармас ҳаражатларни тўлиқ қоплйди ҳамда 1001 маҳсулот фойдага ишлашни бошлаб беради.
Маҳсулот (иш, хизматлар) ишлаб чиқариш ҳажмини таҳлили
Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини комплекс таҳлили икки йўналишда олиб берилади:
а) маҳсулот ишлаб чиқариш режасининг бажарилишини баҳолаш;
б) бир неча йиллар бўйича маҳсулот ишлаб чиқариш динамикасини таҳлили.
Ҳисобот давридаги маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини режа маълумотлари билан таққослаш орқали режанинг бажарилиши, режадан фарқланиши мутлоқ суммада, ўтган йил билан таққослаш орқали эса маҳсулот ҳажмини ўсиш суръати аниқланади.
-жадвал
Маҳсулот ишлаб чиқариш режасининг бажарилиши таҳлили
Кўрсаткичлар
|
Базавий баҳодаги қиймати минг сўм
|
Режа бажарилиши, %
|
2015 й.
|
2016 й.
|
2017 й.
|
2015
|
2016
|
2017
|
режа
|
хак
|
режа
|
хак
|
режа
|
хак
|
|
|
|
Ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми, минг сўм
|
260050
|
282792
|
420600
|
442606
|
502600
|
532036
|
108.7
|
105.2
|
105.8
|
Корхонада маҳсулот ишлаб чиқриш режаси 2015 йилда 108.07 %га, 2016 йилда 105.2 %га, 2017 йил 105.8 % га бажарилган.
Комплекс иқтисодий таҳлилга оид айрим манбаларда маҳсулот ҳажмини ўсиши маҳсулот ҳажмини индекси деб ҳам аталади. Бу кўрсаткич корхонанинг ривожланиш динамикасини ифодалайди.
жадвал
Маҳсулот ишлаб чиқариш хажмининг динамик таҳлили
Кўрсаткичлар
|
Базавий баҳода қиймати
|
Мутлақ ўзгариши (+,-)
|
2015 й.
|
2016 й.
|
2017 й.
|
2016 й.
2015
йилга нисбатан
|
2017 й.
2016 йилга нисбатан
|
2017 й.
2015 йилга нисбатан
|
Ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми, минг сўм
|
282792
|
442606
|
532036
|
+159814
|
+89430
|
+249244
|
Корхонада маҳсулот ишлаб чиқариш хажмининг динамик ўзгаришлари 2016 йил 2015 йилга нисбатан 159814 минг сўмга ўсган, 2017 йил 2016 йилга нисбатан 89430 минг сўмга, 2017 йил 2015 йилга нисбатан +249244 минг сўмга ортган.
Маҳсулот (иш, хизмат)лар ҳажмини ўрганишда солиштирма, улгуржи баҳоларда ҳамда жорий йилнинг амалдаги баҳоларида аниқланган маълумотлар таҳлил қилинади. Динамикасини аниқлаш учун ҳисобот даврида ишлаб чиқарилган ҳақиқий маҳсулот ҳажми ўтган йиллардагиси билан таққосланиб кўрсаткичларни ўзгариши мутлоқ ва нисбий (фоиз)ларда аниқланиши лозим.
Фаолиятининг энгмуҳим самарадорлик кўрсаткичларидан бири бўлиб, ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг сифати ҳисобланади. Маҳсулот сифатининг ошиши ўз навбатида сотилган маҳсулот ҳажмининг ошишига ва фойданинг кўпайишига, оқибатда рентабеллик даражасининг юқори бўлишига сабабчи бўлади.
Маҳсулот сифати навлар бўйича белгиланадиган маҳсулотларни икки категория бўйича таркиблаш мумкин:
-олий сифат категорияси;
-биринчи сифат категорияси.
Мазкур сифат категориялари орқали маҳсулотнинг халқаро ва мамлакат стандарти талабларига мослиги ўрганилади.
Маҳсулот сифатини ошириш реализация жараёнини тезлаштиради, маҳсулотга бўлган талабни тўлароқ қондиради, товар пул муомаласини тезлаштиради, экспорт имкониятларини оширади.
Маҳсулот сифати қатор кўрсаткичлар тизими билан баҳоланади. Характерли ҳоссаларига кўра белгиланган белгиланган меёрларга (халқаро ва мамлакат стандартларига мослиги), пишиқлиги, пухталиги, чидамлилиги, ва х.к. кўрсаткичлари билан фарқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |