Олий таълимда кредит –модуль тизими: таълим тизимидаги сифат ва самарадорлик гаровидир



Download 18,6 Kb.
bet1/2
Sana01.03.2022
Hajmi18,6 Kb.
#476334
  1   2
Bog'liq
Кредит-модуль тизими


Олий таълимда кредит –модуль тизими: таълим тизимидаги сифат ва самарадорлик гаровидир
Мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини тубдан такомиллаштириш, илм-фан соҳасини ривожлантириш борасида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Янги Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланишининг энг муҳим асоси бу таълим тизимини ривожлантириш ва унда чуқур ислоҳоталар олиб боришни тақозо этади. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганидек, “...инсон капиталини ривожлантиришни энг муҳим омили ҳисобланган сифатли таълим –тарбия масаласи бундан буён ҳам доимий эътиборимиз марказида бўлади”.
2019 йил 8 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ -588847 сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг ПФ 5157 сонли фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 824 сонли қарори ва шу асосда ишлаб чиқилган Низом, 2021 йил 16 июндаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан видеоселекторида белгилаб берилган “йўл харитаси” Ўзбекистон Республика ОТМларни кредит –модуль тизимига ўтишнинг ҳуқуқий асосларини белгилаб берди. Республика ҳукумати томонидан, мазкур меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардан келиб чиқиб, 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб, Ўзбекистондаги барча олий ўқув юртлари кредит-модуль тизимини асосидан фаолият олиб бориши белгиланган.
Халқаро амалиётга кўра жаҳонда кўпгина давлатларда олий таълим тизимида кадрлар тайёрлаш кредит –модуль тизимига асосланганлиги, шунингдек, жаҳон иқтисодиётини тезкор ва замонавий асосда ривожлантиришда, юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёжни яратилаётганлиги, бундай жараёнда, жаҳон статистика маълумотларига кўра 48 та ривожланган Европа давлатлар кредит-модуль тизимига асосланган Болонья тизими деклорациясига аъзо ҳисобланади. Мазкур давлатларда ушбу тизимнинг жорий этилиши олий маълумотли дипломларнинг халқаро даражада тан олиниши, талабаларнинг юқори билим ва амалий кўникма олишлари учун барча имкониятларнинг яратилиши, талабалар учун Болонья тизимига кирувчи университетлар ўртасида ортиқча тўсиқларсиз академик мобиллик имкониятига эга бўлиши, профессор-ўқитувчилар учун ушбу тизим бўйича жаҳондаги университетлар ўртасида академик мобилликнинг шаклланиши, турли давлатларнинг таълим тизими ўртасидаги халқаро алоқаларнинг кенгайтирилиши ҳамда таълимда глобал интеграцияси шакллантирилиб, ўқув жараёнида мутлақо янгича ёндашувнинг вужудга келиши каби қулайликларда акс этади.
Олий таълим тизимида кредить-модул тизимини жорий этиш олий таълим тизимида мутлоқо янгича ёнлашувни ва янгича муносабатларни шакллантиришга туртки бўлди.
Мамлакатимизда олий таълим муассасаларининг кредит-модуль тизимига ўтиш жараёни барча мавжуд олий таълим муассасаларида бошқарув ва ўқув жараёнлари тўлиқ рқамлаштириш тизимига ўтишни йўлга қўйиш, ўқув жараёни HEMIS дастури асосида “электрон деканат”, “электрон кафедра” ва “электрон журнал” тизими асосида фаолият юритишни тўлиқ жорий этиш, профессор-ўқитувчиларни тил билиш даражасига қараб чет давлатлардаги университетларга чиқиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда, уларнинг ойлик иш ҳақларини эришган муваффақиятлари бўйича жаҳоннинг нуфузли университетлар даражасига яқинлаштириш каби муаммоли ҳолаларни бартараф этади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимига кредит-модуль тизимини қўллаш миллий ва минтақавий жиҳатларни хисобга олган ҳолда қуйидагиларни тақозо этади:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish