Олий таълимда кредит –модуль тизими: таълим тизимидаги сифат ва самарадорлик гаровидир


талабалар учун (айниқса, академик мобиллик бўйича хориждан келган талабалар учун) уларнинг турар жойларга бўлган эҳтиёжини халқаро стандартларга мос ҳолда қондириш



Download 18,6 Kb.
bet2/2
Sana01.03.2022
Hajmi18,6 Kb.
#476334
1   2
Bog'liq
Кредит-модуль тизими

талабалар учун (айниқса, академик мобиллик бўйича хориждан келган талабалар учун) уларнинг турар жойларга бўлган эҳтиёжини халқаро стандартларга мос ҳолда қондириш;

  • Университет (институт), ахборот ресурс марказларини тўлиқ қайта кўриб чиқиш, мустақил таълим олиш имкониятларидан келиб чиқиб, барча зарурий адабиётлар фондини шакллантириш, ягона “электрон кутубхона” тизимини яратиш;

    - талабаларни барча фанлар бўйича қисқа ўқув курсларини (тезкор курслар) ташкил этиш;
    - талабалар билимини баҳолашда кредит-модуль тизимига мос шаффоф тизимдан фойдаланиш;
    - Республикада олий таълим муассасалари раҳбарияти бўйича ҳар беш йилда ротация тизимини йўлга қўйиш.
    Таъкидлаш жоизки, юқори салоҳияли кадрлар тайёрлаш имкониятини яратадиган кредит-модул тизим Республикамиз учун мавжуд олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида янгича ёндашувни шакллантиради, айни пайтда юртимиз талабалари жаҳоннинг юқори стандарт талабларига жавоб берадиган билим олиш имконияти яратилади. Булар қуйидагиларда ўз ифодасини топади, яъни:

    • республикамиз олий таълим муассасаларида жаҳон иқтисодиёти талабларига мос билим ва амалий кўникмаларга эга бўлган ҳамда илмий-тадқиқот изланишларини мустақил бажара оладиган салоҳиятли малакали кадрлар тайёрлайди.

    • талабаларнинг дарсга келиши, фаол дарсга қатнашишида эркинлик кучаяди. Бундан кейин талабаларнинг дарсларга келишини назорат қилишга эҳтиёж қолмайди. Чунки, “Олий таълим муассасаларида ўқув жараёнига кредит-модуль тизимини жорий этиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг(ЎзР ВМ 824-қарорнинг 1-иловаси, 2020 йил 31- декабрь)
      41-бандига кўра “бир фанга ажратилган аудитория соатининг 25 фоизини ва ундан ортиқ соатни сабабсиз қолдирган талаба ушбу фандан четлаштирилиб, якуний назоратга киритилмайди ҳамда мазкур фан бўйича тегишли кредитларни ўзлаштирмаган ҳисобланади”. Талабаларда мустақил таълим олиш имконияти яратилади.

    • бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича ўқув режалар содда ва оддий қилиб тузилади. Амалдаги бакалавриат таълим йўналишининг ўқув режаларида 4 та блоки (гуманитар ва табиий-илмий, умумкасбий, ихтисослик ва қўшимча фанлар) ўрнига 2 та блок (мажбурий ва танлов фанлар) ташкил этилади. Мазкур ҳужжат бундан кейин ҳар бир талаба билиши керак бўлган талаба юкламаси сифатида намоён бўлади.

    • семестр давомида тегишли фандан ўзлаштирмаган ва фан бўйича зарурий кредитларни олмаган талабалар ўз ҳисобидан қайта ўқиш ва ўзлаштира олмаган билимини олиш ҳуқуқига эга бўлади. Шунингдек, агар талаба қўшимча берилган имкониятда ҳам ўзлаштира олмаса, ўша курсда ўқишини қайта давом эттириш имконияти берилади. Демак, кредит-модул тизимида семестр ва ўқув йили якуни натижаси бўйича академик қарздорлиги мавжуд талабалар таълим олишда ўқишдан четлаштирилмасдан ушбу қарзларини топшириш ёзги семестрда, таътил вақтида пуллик асосида қўшимча ўқиш имконияти яратилади.

    • ўқув жараёни талабалар, иш берувчилар, профессор-ўқитувчилар ва раҳбарият ўртасида талаба йўналтирилган ёндошув бўйича таълим стандартларини инобатга олиб ташкил этилади. Бунда албатта иш берувчилар ва талабалар ҳоҳиш истаклари ҳисобга олинади. Шу билан бирга ҳар бир талаба учун ўқув режа, мажбурий ва танлов фанлари рўйхатига мос равишда талабаларнинг шахсий таълим траекторияси шакллантирилади.

    • кредит-модуль тизимига асосан республикамизда олий маълумот тўғрисида бериладиган дипломлар халқаро миқёсда тан олинади. Ушбу янги тизимда халқаро алоқалар кенгайтирилиб, глобал таълим интеграцияси шакллантирилади. Республикамиздаги олий таълим муассасаларини битирган битирувчилар ҳеч қандай қийинчилик ва тўсиқларсиз дунёдаги йирик компания фирма ва ташкилотларда ишлаш имкониятларига эга бўладилар.

    • олий таълим муассасаларида ўқаётган талабаларга академик мобиллик бўйича хорижий университетларда ўқишлари учун, профессор-ўқитувчиларга эса чет элдаги нуфузли университетларда дарс беришлари учун катта имкониятлар берилади.

    • таълим тизимини рақамлаштириш натижасида коррупциядан ҳоли шаффоф таълим тизимига айлантирилади. Бунда энг муҳими турли салбий иллатларга (маҳаллийчилик, қариндош-уруғчилик) барҳам берилади.

    Умуман, юқоридагилардан келиб чиқиб, республикамиздаги олий таълим муассасаларида кредит-модуль тизимини жорий этилиши олий таълим тизимида мутлоқо янгича ёндошувни ва янгича муносабатларни шакллантиради. Ушбу тизим бир томондан таълим жараёнида сифатли ўқув жараёнини мавжуд бўлишлигини ва уни доимо ишлаб чиқарувчилар талаби асосида такомиллаштириб боришлигини талаб этса, иккинчи томондан дарс берувчи профессор-ўқитувчилар ва таълим олувчи талабалар ўртасидаги муносабатларида шаффофликни вужудга келтиради.
    Натижада, Ўзбекистон таълим тизими кредит-модуль тизимига асосланиши республикамизда учинчи Ренесанс пойдеворини шакллантириб, янги Ўзбекистонга муносиб билимли авлодни тарбиялаш имкониятини яратади.
    Айниқса, кадрлар тайёрлашнинг замонавий йўналишлари ва мутахассисликлари ҳамда олий таълим муассасаларига қабул квоталарининг оширилишида муҳим ислоҳотларнинг бири саналади.
    Кредит –модуль тизими таълим тизимида ўқитишни ташкил этиш жараёни, таълим олаётган талабалар билимини баҳолаш тизими ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг фаолиятини, билимини ва педагогик кўникмасини ошишида асос бўлиб хизмат қилмоқда. Жумладан, муасасамиз айни кунларда кредит-модуль тизимида ўқиш фаолиятини олиб бориши билан бир қаторда, талабаларнинг инновацион ва технологик ғоялар билан фикр алмашадиган мулоқот марказига айланиб улгурган.
    Олий таълим муассасаларида таълим сифатини тубдан такомиллаштириш, уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш мақсадида, қатор ишлар амалга оширилмоқда. Асосий эътибор талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш тизимига қаратилмоқда. Таълим йўналишларининг ўзига хос жиҳатларини инобатга олган ҳолда талабалар билимини баҳолашда шаффоф ва адолатли бўлишига катта эътибор берилаётганлиги муҳим аҳамият касб этмоқда. Бундан ташқари таълимда автоматлаштирилган, портфолио, тест синовлари, ижодий иш, антиплагиат каби усулларнинг жорий этилганлиги таълим тизимида бир қанча етук мутахассисларни тайёрлашда асосий омил ҳисобланади. Масалан, муайян фандан дарс берган педагогнинг якуний назорат жараёнларидаги иштирокини истисно этадиган тизимнинг жорий этилганлиги якуний назоратларнинг адолатли тарзда талабанинг баҳоланишида ўзига хос ўринга эга.
    Кредит –модуль тизимида ўқиш орқали талабалар фанлар рўйхатидан ўзларининг эҳтиёжларига мос фанларни эгаллаши айниқса, бунинг натижасида профессор-ўқитувчилар ўз фанларига талабаларни жалб қилиш мақсадида дарс машғулотларни сифатли олиб бориши ва мустақил таълимни яхшилашга эътибор қаратадилар.
    Демак, олий таълимда кредит–модуль тизими орқали ўқитиш ўқув жараёнида янги имкониятларнинг ислоҳ қилинишига , профессор-ўқитувчилар масъулиятини ошишига , талабаларни баҳолаш тизимининг такомиллашуви ҳамда улар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг эркинлашувига эришиш билан ҳам аҳамиятлидир.
    Қ.Ж.Мирзаев
    СамИСИ и.ф.д., профессори
    Download 18,6 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish