3 I боб. Спорт ўйинларида мусобақалашиш фаолиятини қайд этиш ва боҳолаш усуллари



Download 0,85 Mb.
bet3/18
Sana08.07.2022
Hajmi0,85 Mb.
#757292
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
3 РАКАМ 2013 Й

Ишнинг мақсади. Қизлар пляж - футболи бўйича юқори тоифали спортчиларнинг, тактик ҳаракат, техник усул хамда ҳаракат фаоллигини сони, ва ахамиятчанлиги самарадорлик кўрсаткичларини қамраб олган умумий мусобоқавий фаолиятни баҳолаш.
Ишнинг фарази. Иш режалаштирилганда қўйидагилар назарда тутилган эди:
- ўйинда спортчи кўрсаткичларини ҳаракати рўйхатга олиш шаклини аниқлаш;
- мусобақавий фаолиятни бахолаш, ҳаракат тезлигини, спортчиларни бажарадиган техник усул хамда тактик ҳаракат сонини аниқлашга ёрдам беради.
Ишнинг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижасида қўйидагилар аниқланди:
6
- мусобақавий фаолиятни рўйхатга олиш шакли ишлаб чиқилиб, Олий лига қизлар пляж - футболчилари жамоалари ўртасида Ўзбекистон (Қарши, 2010) чемпионати қатнашчиларининг, ўйин фаолияти маълумотлари баҳоланди. Ҳар - бир техник - тактик ҳаракатнинг самарадорлиги ва аҳамиятлилик даражаси аниқланди.
Ҳимояга олиб чиқиладиган асосий ҳолатлар:
- малакали пляж - футболчи қизларнинг ҳаракат фаоллиги, техник усули, фаол ҳаракатлар сони ва самарадорлиги ҳамда аҳамиятини ўз ичига олган мусобақавий фаолият ҳақидаги маълумотлар таҳлили.

7
I боб. Спорт ўйинларида мусобақалашиш фаолиятини қайд этиш ва баҳолаш усуллари



    1. Спорт ўйинларида мусобақалашиш фаолиятини қайд этиш шакллари

Футболда самарадорликни ошириш, ўйин сифатини яхшилаш, тактик вариантлар хилма - хиллиги кўпгина омилларга боғлиқ.
Бу жисмоний фазилатлар, техник жиҳозланганлик, ўйинчиларнинг тактик ва маънавий - иродавий тайёргарлигига боғлиқдир. Ушбу жиҳатлар футболга оид илмий - методик адабиётларда етарлича ёритилган.
Маълумки, машғулот жараёнини ёритишга доир асосий талабларни ўрнатиш ва қайд этишни фақат ўйин фаолиятининг қонуниятларини очиш орқали амалга ошириш мумкин. Спорт фаолиятининг ўзи биринчи навбатда жиддий илмий тадқиқот предмети ҳисобланиши лозим, бу машғулот жараёнини яхшироқ ўрганиш, шунингдек юқори спорт маҳоратини шакллантириш ва спортчини масъулиятли мусобақалар олдидан тайёргарлик ҳолатига олиб келишда уни бошқариш муаммосини ҳал қилишнинг оқилона ечимини топиш имконини беради.
Футбол назарияси ва методикасига оид махсус маҳаллий ва хорижий илмий ишларни таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, пляж – футболи спорт фаолияти назариясининг муҳим қоидасида спортчиларнинг машғулот жараёнлари етарлича ўз аксини топмаган.
Хусусан, пляж - футболчи қизларнинг психологик ва маънавий -иродавий тайёргарлигига бағишланган тадқиқотлар мавжуд эмаслиги спортчиларнинг гуруҳли ва жамоавий тактик ҳаракатлари билан боғлиқ ишлар йўқлиги ушбу спорт турининг жадал ривожланишига тўсқинлик қилмоқда. Юқори малакали футболчиларнинг мусобақалашиш ва машғулот фаолиятига доир ишлар мавжуд эмас.
Ўрганилаётган муаммо юзасидан қизлар пляж - футболига оид ўқув - методик адабиётларда маълумотлар келтирилмаган. Қизларнинг пляж –
8
футболида мусобақалашиш фаолиятини самарали бошқариш ўйин фаолияти хусусиятларини аниқ билишга эҳтиёж сезади. Пляж - футболчиларини тайёрлаш масалаларининг кенг қамровига қарамасдан қизлар - ўсмирлар футболида мусобақалашиш фаолияти назоратини ташкил қилиш етарлича ифодаланмаган. Шу тариқа, мусобақалашиш жараёни устидан педагогик кузатишлар мураббийга жамоанинг техник - тактик фаолияти тўғрисида холисона ва тезкор маълумотларни тақдим этишдан иборат. Турли жамоалар мусобақалашиш фаолиятининг муваффақияти кўп жиҳатдан педагогик назоратни амалга оширишга боғлиқ.
У қуйидагиларни ўз ичига олади: жамоанинг техник - тактик даражаси тўғрисидаги бошланғич маълумотларни аниқлаш, мусобақалашиш фаолиятининг мақсадлари ва модел хусусиятларини тахминлаш, мусобақаларда чиқишлар натижаларини назорат қилиш, олинган натижаларни модел тавсифлари билан таққослаш ва ўқув - машғулот жараёнига тузатишлар киритиш.
Мусобақалашиш фаолияти спортчи ва умуман жамоанинг ҳаракатлари самарадорлигини аниқлаш имконини берадиган кўп сонли кўрсаткичларга эга. Ушбу кўрсаткичлар – спортчи ҳаракатларининг ўзига хос мезонларидир. Шунинг учун уларни ҳисобга олиш нафақат мусобақа жараёни ва спортчи ҳамда жамоа феъл - атворини акс эттириш ва тиклаш, балки кейинги тайёргарликни режалаштириш ва киритиш имконини беради. Маълумки, машғулот жараёнини бошқариш тизимини мусобақалашиш фаолияти ва тайёргарлик тузилмаси тўғрисидаги билимларни объективлаштириш асосида, танланган спорт турида спорт маҳорати юксалишининг умумий қонуниятлари ҳисобга олинган ҳолда, такомиллаштириш спорт тайёргарлиги тизимини белгиловчи истиқболли йўналишларидан бири ҳисобланади [38,54].
Айни пайтда спортчиларнинг тайёргарлигини бошқариш тизимининг муҳим элементларидан бири – комплекс назорат бўлиб, у ҳар - хил назорат турларини, жумладан объектив маълумотлар олиш учун қўлланадиган тезкор назоратни амалга оширишни назарда тутади [54].
9
Турли спорт турларида мусобақалашиш фаолияти самарадорлигини аниқлашга турлича ёндашилади. Индивидуал спорт турларида кўпинча мусобақалашиш фаолияти самарадорлиги кўрсаткичлари машқ юклама -ларини янада такомиллаштириш, шунингдек спортчи тузилмасидаги ҳаракатлари самарадорлигини кўрсатувчи формула ва коэффициентларни ишлаб чиқиш мақсадида регрессия (орқага ҳаракат) тенгламаларини тузиш йўли билан аниқланади [29,53].
Буларнинг барчаси спортчиларнинг бўлажак тайёргарлигини моделлаштириш ва бўлажак мусобақалардаги иштирок истиқболларини таҳлил қилиш имконини беради.
А.Н. Колумбетнинг илмий ишида қайд этилишича, мусобақалашиш фаолиятини назорат қилиш тузилмасида асосий функциялар ўзлаштирилган ҳаракатлар бажарилиши, ҳужум ва ҳимоядаги индивидуал, гуруҳли ва жамоавий ҳаракатлар ўзлаштирилиши, ўрганилган билимларнинг волейболчилар мусобақалашиш фаолиятида қўллаш самарадорлигини баҳолаш билан амалга оширилади. Мусобақалашиш фаолиятида олинган миқдорий ва сифат кўрсаткичларини таҳлил ва талқин қилиш ҳам муҳим ҳисобланади [54].
Баскетболда мусобақалашиш шароитидаги турли ҳаракатлар бир хилда кўп қўлланилмайди ва ўйин якунига турли даражада таъсир кўрсатади. Демак, нафақат алоҳида ҳаракатларнинг бажариш сифатини, балки уларнинг ўйин пайтида такрорланишини ҳисобга олиш зарур. Ушбу тушунчаларнинг баскетболчиларнинг техник - тактик ҳаракатларини баҳолашга киритиш жамоанинг (ўйинчининг) маҳорати тўғрисида янада объектив хулоса қилиш
ва ўқув - машғулот ва мусобақалашиш жараёнларига тегишли тузатишларни киритиш имконини беради [54].
Футболда мураббийнинг мувафақиятли фаолияти кўп жиҳатдан унинг футболчилар ўйин фаолиятини ёзиб бориш; олинган маълумотларни таҳлил қилиш; жамоанинг ўқув - машғулот жараёнини услубий жиҳатдан тўғри ташкиллаштириш кўникмасига боғлиқ. Бунда турли амплуага эга фут -
10
болчиларнинг мусобақалашиш фаолияти модел кўрсаткичлари индивидуал, гуруҳли ва жамоавий техник - тактик ҳаракатларни такомиллаштириш учун машқларни даражаланган ҳолда танлаш имконини беради. Олинган маълумотларни юқори малакали футболчиларнинг мусобақалашиш фаолияти модел хусусиятлари билан таққослаш мураббийга хатоларни ўз вақтида тўғрилаш ва ўқув - машғулот жараёнига тузатишлар киритиш имконини беради [91].
Гандболда машғулот жараёни тизимини такомиллаштиришнинг асосий йўналишларидан бири техник - тактик фаолият тузилмаси ва хусусиятларини аналитик - синтетик ёндашувлар асосида ўрганишнинг илмий асосланган усулларини қўллаш ҳисобланади. Юқори малакали терма ва клуб жамоаларининг йирик жаҳон ва қитъавий мусобақалардаги техник - тактик фаолиятини педагогик таҳлил қилиш жамоалар ўйини аҳамиятига таъсир қилувчи барча омиллар мажмуи етакчи рол ўйнайдиган хусусиятларни ажратиш имконини беради. Улар асосида миқдорий хусусиятларни аниқлаш йўли билан мусобақалашиш фаолияти турлари бўйича турли ихтисослашувга эга гандболчилар, жамоанинг алоҳида звенолари, ҳужум ва ҳимоя линиялари, умуман жамоанинг модел хусусиятларини яратиш мумкин [94].
Ўсмирлар ва юқори малакали спортчилар жамоаларида машғулот жараёни хусусиятларини ўрганиш машғулот жараёнига мусобақалашиш фаолияти хусусиятларига бўйсундирилган ва уларга боғлиқ ҳодиса сифатидаги илмий асосланган қарашлар тизими мавжуд эмаслигини кўрсатди. Объектив маълумот етишмаслиги ўйин ҳарактери тўғрисидаги
турлича нуқтаи назарларни юзага келтиради, педагогик хатоларни бартараф этмайди, биргаликда ва умуман машғулот жараёнига қарашларнинг тизимлилигини таъминламайди, чунки спорт - мусобақалашиш фаолияти самарадорлигини таъминловчи сабаб омиллари тўғрисидаги билимлар мавжуд эмас. Спорт фаолияти самарадорлиги тўғрисида мусобақалардаги спорт фаолияти натижаларига қараб хулоса қилиш мумкин. Бироқ спорт фаолияти интеграл кўрсаткич сифатида ҳар доим ҳам у ёки бу техник - тактик
11
ҳаракатларнинг таркиби ва тузилмаси тўғрисида батафсил маълумот бермайди, ғалаба ёки мағлубиятнинг ўзи ўйинчиларнинг тайёргарлигини бошқариш ва машғулот юкламаларини режалаштириш тўғрисида аниқ маълумот бермайди. Ушбу мақсадларга спорт фаолиятининг таркибини (қандай элементлардан ташкил топганини) ва тузилмасини (ушбу элементлар бир - бири билан қандай боғланганини) таҳлил қилишда самарадорлик фаолиятини қайд этиш жараёнида олиш мумкин бўлган айрим кўрсаткичлар хизмат қилади. Спорт ўйин фаолияти тузилмасига яхлит натижали ҳаракатлар тизимига бирлаштирилган усуллар, операциялар йиғиндиси сифатида қараш лозим. Бунинг учун энг аввало спортчилар ўйиндаги техник – тактик ҳаракати элементар тўпламини ажратиш ва уларни ўйин вазиятларини ҳисобга олган ҳолда самарали қўллаш кўникмаси зарур [38].
Ўн ёшдан бошлаб жойдан туриб бош билан тўпга зарба беришни ўргатиш тавсия қилинади. Биринчи уч ойда – ҳар бир машғулотда бундай зарбаларни 5 дақиқадан ўрганиш, кейинги уч ойда – икки марта 10 дақиқадан; дарс бошида ва охирида 5 дақиқадан. Ярим йиллик машғулотлардан сўнг – кетма – кет 10 дақиқадан. Бир йилдан сўнг дарсда уни икки марта 10 дақиқадан бажариш керак. Амалиётчиларнинг тажрибаси спорт физиологияси соҳасидаги мутахассис олимларнинг тадқиқотларига мос келади. Уларнинг хулосаларига кўра, бўлажак футболчини жинсий етилиш даври бошланишидан олдин, яъни 12 ёшгача техник усулларга ўргатишни бошлаш лозим. 10 ёшли ўғил бола ҳаракат малакаларини эгаллаб олишга
тайёр бўлади. Агар 16 ёшгача бўлган ёш футболчи (бу жинсий етилиш даврининг иккинчи фазаси) зарур техник усулларни ўзлаштира олмаса, 16 ёшдан кейин бу жуда қийин кечади [66].
Г.В. Барчуков ва Ю.Н. Лохов [27] томонидан таклиф қилинган ўйин шароитида теннисчиларнинг руҳий, функционал ва техник тайёргарлигини баҳолаш усули улар учун техник - тактик паспортни тузиш, ўйинчиларни тайёргарлик даражаси бўйича таққослаш, спортчининг жорий ҳолатини ҳисобга олган ҳолда ўйиннинг индивидуал тактикасини режалаштириш, аниқ
12
бир мусобақадаги чиқишнинг муваффақиятлилигини тахминлаш, ўйинчи -нинг техник - тактик тайёргарлик даражасини юкламалар машқлар мураккаблигини аниқ дозалаш асосида заиф ва кучли томонларни ҳисобга олган ҳолда индивидуаллаштириш мумкин [34].
Спорт техникаси юқори самарадорлиги билан ажралиб турувчи ҳаракатли вазифаларни ечиш усулларидир. Самарасиз ҳаракатлар спортчига максимал натижаларга эришишга йўл қўймайди. Ҳаракатли вазифалар спортда турли хилдаги хусусиятларга эга бўлгани каби, техникага талаб ҳам шунчалик турли – тумандир. Кўпгина спортчининг ҳаракатлари тежамкор бўлиши, яъни берилган тезлик билан ҳаракатланишда минимум қувват кетказилишини таъминлаши лозим (сузиш, узоқ масофаларга югуриш ва бошқалар). Бошқа ҳолатларда ҳаракатлар аниқлиги ва жозибадорлиги техникага бўлган асосий бош талаб ҳисобланади. Кўпинча биринчи ўринда мақсад сари техникани мусобақали ҳолат билан узвий боғлиқ ҳолда, самарадорликни камайтирмасдан тўғри йўлга қўйиш зарурлиги туради ва рақиб ҳолатини, ҳаракатини максимал даражада мураккаблаштиради (спорт ўйинлари ва беллашувларда) [93].
Спортчининг жисмоний тайёргарлиги спорт фаолияти учун зарур бўлган жисмоний фазилатларни, қобилиятларини тарбиялаш демакдир.
Спортчининг техник тайёргарлиги деб, унга спортда баҳс юритиш воситаси ёхуд машғулот воситаси бўлиб хизмат қилувчи ҳаракат ва фаолият техникасини ўргатишга айтилади.
Спортчининг тактик тайёргарлиги техник тайёргарлик билан чамбарчарс биргаликда олиб борилади. Агар техник тайёргарлик спортда баҳс юритиш воситалари билан қуроллантирилса, тактик тайёргарлик уларни қўллаш санъатига ўргатади [71].
Спорт ўйинларида спортчиларнинг мусобақалашиш фаолияти кўрсаткичларини кодлаш ва таҳлил қилиш спорт тури билан белгиланган айрим ўзига хос хусусиятларга эга. Спорт ўйинларининг ҳар бир тури кўрсаткичларни қайд этишнинг ўз методикасини кўп жиҳатдан бирхил -лаштирган. Бироқ, спортчилар ва умуман жамоанинг ҳаракатлари самарадор -
13
лиги кўрсаткичларини қайд этишнинг бирхиллаштирилган методикасини яратиш кам ўрганилган масалалар бўлиб қолмоқда. Ҳар бир ўйинчининг ўйиннинг алоҳида вақт оралиқларида жамоа ҳаракатларига қўшган ҳиссасини аниқлаш билан боғлиқ масалалар ҳал этилмай қолмоқда. Спорт ўйинларида мусобақалашиш фаолияти кўрсаткичларини қайд этиш ва таҳлил қилиш бўйича мавжуд техник ечимларни кўриб чиқамиз. Спорт ўйинларида кўрсаткичларни кодлаш тажрибасини умумлаштирамиз ва тезкор назоратнинг бирхиллаштирилган ёндашувларни излаш йўналишларини асослаймиз. Бизнинг назаримизда, мусобақалашиш фаолияти натижаларини қайд этиш ва кейинчалик ишлов бериш технологиясига ҳар битта ўйинчи ва умуман жамоанинг алоҳида вақт оралиқларида фойдали ҳаракат коэффициентини аниқлаш сифатида қабул қилиш мумкин. Бу ҳар бир ўйинчининг алоҳида техник - тактик ҳаракатларнинг оралиқ ва якуний натижасини аниқлаш имконини беради.
Жамоа ва унинг айрим ўйинчилари ҳаракатларини график шаклда тасвирлаш ўйинни таҳлил қилишда ва навбатдаги ўйинга тайёргарлик кўринишда янада енгил ва кўргазмали маълумот ҳисобланади.



Download 0,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish