3 I боб. Спорт ўйинларида мусобақалашиш фаолиятини қайд этиш ва боҳолаш усуллари


Футболда мусобақалашиш фаолиятини баҳолаш муаммолари



Download 0,85 Mb.
bet7/18
Sana08.07.2022
Hajmi0,85 Mb.
#757292
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18
Bog'liq
3 РАКАМ 2013 Й

Футболда мусобақалашиш фаолиятини баҳолаш муаммолари.
Миллий спортнинг юксак ютуқларини ривожлантиришнинг ҳозирги босқичи профессионал асосга ўтиш хусусияти билан ажралиб туради. Бу спортчиларни тайёрлашни бошқариш сифатига юқори талабларни қўяди, унинг зарурий шарти эришилган маҳорат даражасини объектив баҳолаш ҳисобланади. Бундай баҳолаш асосини, бошқа кўрсаткичлар билан бирга, мусобақалашиш фаолиятини назорат қилиш натижалари ташкил қилади, чунки фақат рақиб билан кескин яккама - якка кураш шароитида спортчилар
тайёргарлигининг ҳам ижобий, ҳам салбий жиҳатлари намоён бўлади.
Юқори малакали футболчиларни тайёрлаш дастурларининг мазмуни кўп жиҳатдан ўйинчиларнинг мусобақалашиш фаолиятини назорат қилиш натижасида олинган ахборотнинг тўлиқлиги ва тўғрилигига боғлиқ [90].
Мутахассислар мусобақалашиш фаолияти ва ўйинчиларнинг спорт маҳоратини баҳолашнинг асосий мезонлари сифатида самарадорлик ва натижалилик кўрсаткичлардан фойдаланиши тавсия қиладилар.
Футболчиларнинг мусобақалашиш фаолиятини назорат қилиш ва баҳолаш масалалари бевосита ва билвосита кўпгина мутахассисларнинг диққат марказида бўлган. Бироқ ҳар битта аниқ ҳодиса тадқиқотчи олдида
турган алоҳида масалаларни ҳал қилиш билан чекланган. Шу билан бирга, жамоалар билан ишлашнинг энг муҳим талаблари мазкур муаммони ҳал
қилишга ҳам ҳар битта аниқ спортчининг жамоани ўйини якуний натижасига қўшган ҳиссаси нуқтаи назаридан, ҳам ўқув - машғулот жараёнини
бошқариш позициясидан тизимли ёндашиш заруратини белгилаб беради.
Мутахассисларимиз тадқиқотлари бизга ўйинчиларнинг тўп билан ва тўпсиз ҳаракатларининг ҳажми ва хусусияти ҳақида маълумот олишга имкон берди.
27
Аниқландики:
– ўйиннинг соф вақти 60-65 дақиқани ташкил этади;
– 90 дақиқа ўйин давомида бир ўйинчи 12 - 15 км масофани чопиб ўтади. Бундан 1000 - 2000 м масофани майдонда тезкорлик билан ҳаракатланади;
– тўп ўрта қатор ўйинчилари энг кўп (170 сония), марказий ҳимоячилар энг кам (130 сония) олиб юрадилар;
– яхши ўйнайдиган жамоалар ўйин давомида ўртача 900 тагача техник усулларни бажарадилар, шулардан тахминан 60 % ҳужум ҳаракатларига йўналтирилган бўлади;
– ҳозирги замон футболида ҳимоячилар ўз зоналарида 850 сониягача ва
майдоннинг ўрта қисмида 350 сониягача миқдорда ўзларини асосий вазифаларини бажарадилар.
– дарвозага урилган зарбаларнинг кўпчилиги ён томондан ошириб берилади (ҳамма зарбаларнинг 65 %).
Замонавий футбол ўзининг юқори даражадаги фаол ҳаракатчилиги хамда техник - тактик ҳаракатларнинг хилма - хиллиги билан ажралиб туради.
Замонавий футбол ўйин тактикаси қуйидагилар билан ифодаланади:
– майдоннинг ҳар бир қисмида ҳужумнинг тез ташкил қилиш билан; – ҳимоячилар, ўрта қатор ўйинчилари, керак бўлган тақдирда ҳужум қатори ўйинчилари билан ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш;
– ўйин яхши якунлашида иқтидорли ўйинчиларнинг ролини ошириш;
– юқори темпдаги ўйинни паузалар билан бирга олиб бориш;
– ўйиннинг ҳар бир ҳолатида (ўйиннинг бошида, унинг давомида ва ҳужумни якунлашда) марказий ҳимоячиларнинг ролини ошириш;
– қанотдан ҳужум уюштиришда қанот ярим ҳимоячилари ва ҳимоячиларнинг ролини ошириш;
– стандарт ҳолатлардан (жарима тўплари, бурчакдан тўпни ўйинга киритиш ва бошқа стандарт ҳолатлар) унумли фойдаланиш.
Замонавий футбол ўйин техникаси қуйидагилар билан ифодаланади:
– ҳаракат ҳолатида югуриб кетаётиб тўпни ўзига бўйсундира олиш;
28
– ҳар хил вазиятларда тўпни имкон қадар аниқ узатиб бериш.
Жисмоний тайёргарликда:
– майдоннинг ҳар бир қарич ерида юқори даражадаги техника билан ҳаракатланиш ва тўпга эгалик қилиш, алдамчи ҳаракатларни қўллай билиш;
– ўйинчиларнинг ўйин давомида умумий югуриш харакатлари қуйидагича тақсимланади: 45 мартадан 78 гача (умумий масофа 1000 - 2000 метрга етади), тўп учун курашда сакраш ҳаракатлари, курашлар – 11 тадан 42 гача, ҳар хил масофага тезлик билан югуриш – 40 тадан 60 тагача (умумий вақти 2 - 5 дақиқагача), секин югуриш 224 тадан 367 гача (умумий вақти 25 - 35 дақиқа);
– тезлик - куч сифатлари ва тезликка чидамлиликнинг юқори даражаси;
– рақиб билан курашда муҳим бўлган шиддат ва қатъийликнинг юқори даражаси;
– жамоа ўйин потенциалининг мунтазам ошиб боришининг таъминланиши.
Кейинги папйтда сезиларли даражада футболчиларнинг ўйинлардаги ҳаракатланиш тезлиги ошди, ўйин фаолиятининг жадаллиги (самарадорлик) ошди ва булар спортчилар организмига бўлган юкламани анча оширди.
Ҳар бир ўйин давомида турли қувватдаги иш юзага келиши мумкин. Шу сабабли машқлар футболчиларда аэроб ва анаэроб сифатларнинг унумдорлигини юқори даражага кўтаришга йўналтирилган бўлиши лозим.
Ўйин давомида футболчилар каттагина энергияни (яъни бир дақиқада юрак қисқариш частотасининг 180 – 190 бўлиши, тана оғирлигини 2 - 3 кг
камайиши ва қувватини 1500 ккал/я га) сарф қилишида, футболчиларнинг организмидаги юқори даражада тайёргарликка эга бўлишини таъкидлаш ўринлидир.
Футболчиларни соғлигини мустаҳкамлашда уларнинг гигиеник талабларга риоя қилишлари ва кўпроқ тоза ҳавода машқ қилишлари катта аҳамиятга эгадир. Футболчиларнинг бундай амалларга риоя қилишлари организмда моддалар алмашинуви яхшиланиши, таянч ҳаракат аппаратини,
29
мускул, асаб тизимларининг мустаҳкам ва соғлом бўлишини таъминлайди [10].
Кўпгина мутахассислар мусобақалашиш фаолиятини муҳим деб ҳисоблаб, уни интеграл кўрсаткич даражасига чиқарадилар, спорт натижасига
кўра ўқув - машғулот жараёни самарадорлигининг етакчи мезонларидан бири сифатида қарайдилар.
Мутахассис олимлар бош билан ўйнаш техникасини эгаллашни қуйидаги дастурини тавсия қилмоқда:

  • биринчи икки йиллик машғулотларда;

  • жойда туриб пешона билан тўпга зарба бериш;

  • сакраб туриб пешона билан тўпга зарба бериш;

  • танани чапга – ўнга буриб тўпга пешона билан зарба бериш [68].

Мусобақалашиш фаолиятини назорат қилиш футболчиларнинг тайёргарлигини бошқаришнинг муҳим томонларидан бири ҳисобланади. Ушбу омилнинг аҳамияти айниқса малакали спортчиларни тайёрлашда жуда ҳам ортади. Мураббий, ҳар битта футболчи тўғрисида объектив маълумотларга эга бўлгани ва ҳар битта спортчининг жорий пайтдаги ҳолатини ҳисобга олган ҳолда ўқув - машғулот жараёнига тузатишлар киритиши мумкин [61].
Ш.У. Абидовнинг ўз изланишида тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, Тошкент шаҳар футбол мактаб интернати 15 – 17 ёшли футболчилари мусобақа жараёнида ўтказилган хар бир ўйинда ўртача 478 – 526 та техник – тактик ҳаракатни амалга оширар эканлар, хатолар эса 34–36 %.
Агар қисқа масофага тўп узатишлар хисобга олинмаса, у ҳолда 312 – 372 техник – тактик ҳаракат ва 39 – 40 % хато, яъни ёш футболчилар қисқа масофага тўп узатишларни кўпроқ қўллайдилар. Ушбу футболчилар ўйинида техник усулларни кўпроқ қўллаш ҳоллари кузатилди [6].
Мусобақалашиш фаолиятини назорат қилиш аҳамияти яна шундаки, биринчидан, ўйин кўрсаткичлари маълумоти энг ахборотга бой ҳисобланади; иккинчидан, оддийлиги ва қулайлиги мураббийга ёки мураббий ёрдамчисига
30
педагогик кузатишларни қийинчиликсиз олиб бориш имконини беради. Бундай кузатишларни ўтказишда техник - тактик ҳаракатлар билан бирга махсус хусусиятлар даражасини ҳам назорат қилиш мумкин. Масалан, узоққа тўпни узатиш, 30 м ва ундан ортиқ масофадан дарвозага зарба бериш, сакраб бош билан тўпга зарба бериш, яккама - якка кураш футболчиларнинг тезлик куч хусусияти кўрсаткичлари ҳисобланади. Тўпни бошқариш, рақибни алдаб ўтиш, ҳаракат пайтида тўпни қабул қилиб олиш, олдингига қисқа ва узун тўп узатишлар, думалаб бораётган ва, айниқса, учиб бораётган тўпга зарба бериб, дарвозага йўналтириш самарадорлиги махсус эпчиллик тўғрисида хабар беради. Бутун ўйин давомида барча техник - тактик усулларни самарали бажариш махсус чидамлилик кўрсаткичи ҳисобланади.
Замонавий футболда умумий ҳаракатлар ва фаолиятлар объектив ҳисобга олинади. Бироқ, энг аввало, техник – тактик ҳаракат ҳисобга олинади. Бундан 30 йил аввал техник – тактик ҳаракатни ҳисобга олишнинг бор – йўғи 2 та усули, яъни Спартак ва Киев усуллари мавжуд эди. Ҳозир ҳар бир мураббий - раҳбар ўз статистиклари олдига аниқ вазифаларни қўяди. Масалан, Андрей Червиченко ўзининг Спартак клуби президентлиги даврида футболчи неча марта яккама – якка курашга киришиши мумкин бўлган вазиятлар ва
киришмаган ҳолатларни санашни талаб қилган. Айтишларича, якуний рақамлар спортчиларга мукофот миқдорини белгилаб берган.
Бироқ, кимдир, ниманидир ҳисобламасин, умумий тамойил аввалгича қолади: футболчи неча марта узатишларни қабул қилган, узатган, қаерга узатгани, олдинга ёки орқага, аниқми ёки ноаниқ. Бироқ, ушбу ҳисоб -китобларда энг асосийси – футболчи учун унинг маҳоратига мувофиқ мумкин бўлган хужумлар фоизи аниқланган.
Жамоа ўйин давомида 800 та техник – тактик ҳаракат бажариш ва хатолар 20 % ни ташкил қилиши лозим деб топилган. К.И. Бесков ушбу маълумотларни жаҳоннинг етакчи ўйинчиларида техник – тактик ҳаракатни ҳисоблашдан сўнг аниқлаган. К.И. Бесковда спортчиларнинг ҳар бирида ён дафтари бўлган, улар ҳар бир ўйиндан сўнг ўз техник – тактик ҳаракат
31
маълумотларини киритишлари шарт эди. Шунга ўхшаш баҳолаш тизими Киев Динамосида мавжуд эди: ҳар бир ўйиндан сўнг доскага барча
ўйинчиларнинг техник – тактик ҳаракати акс эттирилган рўйхат осилган. Ушбу баҳолаш услуби В.В.Лобановский томондан тадбиқ этилган эди [33].
Мусобақаларнинг асосий турлари қўйидагилар:
- биринчилик ёки чемпионатлар;
- кубок мусобақалари;
- саралаш мусобақалари [10].
К.И.Бесков ва В.В.Лобановский ўртасидаги асосий фарқ шундаки, К.И.Бесков ўз ўйинларининг ҳаракатларини жаҳоннинг етакчи футболчилари кўрсаткичлари билан солиштирар эди, В.В.Лобановский эса, унинг футболчиси ўйин пайтида бажарган фаолиятни А.Вдовин назарий амалга ошириши мумкин бўлган фаолият билан солиштирарди эди [33].
Ш.У. Абидов., А.А. Артиқовнинг тадқиқотларида футбол бўйича XVIII жахон чемпионатида зарбаларнинг самарадорлиги таҳлил қилинди. Футболда бажарилган зарбалар сони эмас, самарадорлиги муҳимдир. Жарима майдони
ташқарисидан оёқда 191 та зарбадан 5 таси – 2 % гол билан якунланган ва 186 та, 98 % ноаниқ йуналтирилиб, самарасиз якунланган. Жарима майдони ичидан берилган зарбалар кўрсаткичи эса самаралироқ. Жарима майдони
ичида берилган 106 та зарбадан 19 таси – 21 % гол билан якунланган. 87 та зарбадан – 79 % ноаниқ якунланган. Жарима майдони ташқарисида 4 маротаба бош билан берилган зарбаларнинг ҳаммаси самарасиз якунланган. Жарима майдони ичида 43 та зарбадан 5 таси – 13 % самарали якунланган [5].
З.Р. Нуримов., Ш.И. Шожалилов., М.Б. Алиев ўз изланишларида юкламалар йўналиши ва мазмуни бўйича қилинган таҳлил шуни кўрсатадики:
- футболчиларнинг тайёргарлик даврида машғулотлар ҳажмининг 85 % уларнинг аэроб имкониятларини шакллантиришга ажратилар экан. Анаэроб - гликолитик имкониятларни (тезкорликка бўлган чидамкорлик) ривожлантиришга 4 – 5 %, анаэроб – алактат имкониятларини (тезкорликка ва

32
тезкорлик – куч сифатлари) шакллантиришга 11 % вақт белгиланиши аниқланди.


- футболчиларни тайёрлаш жараёнида ўртача ва кичик ҳажмдан юкламаларга 72,3 % вақт ажратилиши кузатилди. Катта ҳажмдаги юкламалар эса, юкламаларнинг умумий ҳажмига нисбатан 27,7 % ни ташкил этар экан. Юкламаларнинг бундай тақсимланишини ҳам мақсадга муофиқ деб бўлмайди, чунки ихтисослаштирилган юкламаларга 64,4 % вақт ажратилмоқда. Ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра шуни таъкидлаш мумкинки, йиллик тайёргарлик циклида юкламаларни шундай стереотип равишда тақсимланиши мусобақа юкламаларини прогрессив ўзлаштириш имкониятларини чегаралайди [83].
З.Г. Гаппаров тайёргарликни спортчининг психик ҳолати сифатида аниқлайди, у ўз навбатида ўзига ишонч, охиригача курашишга интилиш ва ғалаба қозонишни хохлаш, сезиларли даражада эмоционал турғунлик, ўзининг
ҳаракатлари, кайфияти ва ҳисларини бошқаришни билиш, мақсадга эришиш учун бор кучини тўплаш қобилияти билан тавсифланади [37].
Кўп мутахасисларнинг фикрига кўра, (С.М. Мукиной, В.И. Чудинов – 1978; В.П. Филин – 1980; В.Н. Фомин – 1980; В.Н. Платонов – 1980 ва бошқалар) спорт устаси нормативларни бажаришда, кўпгина спорт турларида, эркаклар 19 – 20 ёшда, аёллар 17 – 19 ёшда биринчи марта катта ютуқларни қўлга киритдилар [52].
И.А. Кошбахтиев ўз изланишида [60] мусобақалашиш тахлили маълумотларини келтирган. Ёзиш учун узатишнинг шартли белгилари қабул қилинган: ± (узун), (ўрта), (қисқа), тўпни олиб қўйиш, рақибни алдаб ўтиш,
бош билан тўпга ўйнаш, дарвозага зарба бериш, стандарт вазиятлар, бурчакдан тўпни ўйинга киритиш, ён чизиқдан тўпни ўйинга киритиш
кабилар. Мусобақалашиш фаолиятини объектив баҳолаш спортчиларни тайёрлашни оптималлаштиришда муҳим аҳамиятга эга. У машғулот режалари, жамоанинг келгуси ўйинлардаги тактик тузилмасига тегишли ўзгартиришлар киритибгина қолмасдан, футболчиларнинг техник - тактик тайёргарлигини
33
аниқлашнинг муҳим шарти ҳам ҳисобланади. Ўйин фаолияти қайдномасида индивидуал, гуруҳли, жамоа тактик ҳаракатлари, техник усуллар қайд этилади. Қуйидаги ўйин фаолияти ёзуви баённомаси келтирилади (1-жадвал).
О.Л. Эрдонов тадқикотларида, мини – футбол ўйини маълумотларини рўйхатдан ўтказиш билан педагогик кузатиш асосида – ҳаракат фаоллиги: тезланиш, секин югуриш, юриш кабилар келтирилган (2 - жадвал).
Алохида техник ҳаракатни бажариш (тўпни узатиш (қисқа, ўрта), тўпни рақибдан тортиб олиш, тўпни тўхтатиш, рақибни алдап ўтиш, бош билан зарба бериш, дарвозага зарба йўллаш, ён чизиқдан тўпни ўйинга киритиш, бурчак тўпини ўйинга киритиш). Олинган маълумотларни қайта ишлаш жараёнидан кейин алоҳида тактик ҳаракатни бажариш самарадорлиги ва сони аниқланиб, ҳар бир ўйинчини қўшган ҳиссасини баҳолаган, шу билан бир вақтда ўйин фаолиятидаги кўрсаткичлари спортчида мухим ўрин тутишини белгилашга имконият бергани ва уни кейинчалик тайёрлашда ўйин режасини аниқлашда фойдаланилган (3 - жадвал) [96].
Маҳаллий футболчиларнинг маҳорати даражасини ошириш захирани тайёрлаш сифатини тўхтовсиз ошириш билан узвий боғлиқ. Барча ўқув -машғулот жараёни бўлажак чарм тўп усталарини тайёрлашга қаратилган бўлиб, у дастурий материал ва спорт мактабларининг иш жараёни асосида ташкил қилинади. Мактаб олдида турган вазифаларни энг муваффақиятли тарзда ҳал қилиш учун ўқув - машғулотлар жараёни махоратли ва ёш футболчиларни ҳар томонлама тайёрлашни таъминлайдиган мезонлар бўйича дастурлаш зарур. Маҳоратли ёш футболчиларни тайёрлашда ўйин техникасини эгаллаш ва кенг турдаги техник усулларни бажариш кўникмасини ўйин шароитига яқин турли шароитларда такомиллаштириш устида ишлаш самарадорлигини ошириш ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Ёш футболчилар ва юқори даражали жамоалар ўйинчилари техник - тактик ҳаракат аниқлиги кўрсаткичларини таққослашда салбий мерос бўлиб қолиш кўзга ташланади.


Download 0,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish