3-боб. Хорижда аудиторлик фаолияти ва аудитнинг халқаро стандартлари


Хориждаги аудиторлар ва аудиторлик фирмалари



Download 79,92 Kb.
bet2/8
Sana11.07.2022
Hajmi79,92 Kb.
#774310
1   2   3   4   5   6   7   8
3.2. Хориждаги аудиторлар ва аудиторлик фирмалари
Германияда аудиторлик фаолияти «Аудиторларнинг профессионал устави тўғрисидаги қонун»га (24.07.1961 й) мувофиқ амалга оширилади. Ушбу қонунга мувофиқ, аудитор деб, мазкур касбни жамоатчилик олдида ошкора бажара оладиган ва тегишли имтиҳонни топшириш орқали ўзининг шахсий ва профессионал лаёқатини тасдиқлаган шахс тан олинади.
Аудитор профессионал фаолиятининг мазмуни иқтисодий соҳада аудиторлик текширувларини амалга ошириш; солиқ масалалари бўйича консальтинг хизмати кўрсатиш; ишлаб чиқаришни бошқариш соҳасида эксперт сифатида ишлаши ва васийлик фаолиятидан иборат.
Германияда аудиторлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини олиш билан боғлиқ саволлар мажмуи пухта ишлаб чиқилган. Малака имтиҳонларини ўтказиш учун Федерал ерлар олий маъмуриятининг вакилларидан раис тайинланади. Барча комиссия аъзолари томонидан эътироз билдирилмаса, даъвогарларни имтиҳонга қўйиш ҳақида раис томонидан қарор қабул қилинади.
Аудиторлик фаолиятини профессионал бошқариш учун Аудиторлар Палатаси ташкил этилган. Аудиторлар фаолиятини назорат қилиш Палата ва суд органлари томонидан амалга оширилади.
Францияда аудиторлик фаолияти 12 август 1969 йилда қабул қилинган декрет ва 24 январ 1994 йилдаги ҳукумат қарорига мувофиқ амалга оширилади. Бу йўналишдаги асосий ишлар профессионал ташкилот – счетлар бўйича комиссарларнинг миллий компанияси томонидан бажарилади.
Компаниянинг асосий мақсади – аудиторларнинг ўз профессионал фаолиятини амалга оширишлари устидан назорат ўрнатиш, аъзоларининг обрў-эътиборини ва мустақиллигини ҳимоя қилишдан иборат. Компания аудиторларни икки даражада бирлаштиради. Минтақавий даражада профессионаллик фаолиятини ташкил этиш ва тартибга солиш билан минтақавий компаниялар шуғулланадилар. Улар аудиторларни рўйхатга оладиган минтақавий комиссиялар ва минтақавий суд-интизом Палаталари билан ҳамкорликда иш олиб борадилар. Миллий даражада эса, Компания Рўйхатга олиш бўйича Миллий Комиссия ва Миллий интизом Палатаси билан ҳамкорлик қилади.
Бизнинг мамлакатимиздан анча олдин бозор иқтисодиётига ўтиб бошлаган Хитойда эса 1982 йилларда аудиторлик маъмурияти яратилган. Бундан ташқари аудитни ривожлантириш дастури асосида Хитойда 180 млн. доллар олинган ва ишлатилган1 . Хитойда аудиторлик фаолияти тўғрисида профессор Саидкарим Қодирхонов шундай деб ёзган: «Хитойда 1983 йилдаги аудиторлик маъмуриятига асос солинган вақтдан бошлаб маҳаллий ва марказий даражада 3000 дан ортиқ давлат аудиторлик ташкилотлари яратилган. Уларда 30000 га яқин хизматчилар банд. Давлат муассасалари тармоқлари ва корхоналари чегарасида 10000 дан ортиқ ички аудиторлик хизматларини бажарувчи ташкилотлар ташкил қилинган. Хитойда бухгалтерликка ихтисосланаётган 70 дан ортиқ фирмалар мавжуд. У ерда аудиторлик тезлик билан такомиллаштирилмоқда»2.
Хорижда мустақил аудиторлар якка ҳолда фаолият кўрсатишлари мумкин. Аммо улар кўп ҳолларда фирмалар ва ташкилотларга бирлашиб (бу самаралироқ бўлганлиги учун), улар ҳар хил номланади. Масалан, халқаро амалиётда ва замонавий иқтисодий адабиётларда дипломли бухгалтерлар фирмалари (Англияда CA firms) ёки дипломли жамоатчи бухгалтерларнинг фирмалари (АҚШда CPA firms) ва бошқалар тўғрисида маълумотлар учрайди.
Ғарб мамлакатларида ўн минглаб аудиторлик фирмалари (фақат АҚШнинг ўзида қирқ беш мингдан кўп 6.19) фаолият кўрсатадилар. Булар хилма-хил бўлиб, бир кишидан ёки бир неча қасамёд қилган бухгалтерлардан иборат (бундай фирмалар 90-95%). Хусусий фирмалардан тортиб, то трансмиллий корпорациялар ҳисобланган ва халқаро аудит амалиётида ҳал қилувчи рол ўйнайдиган, йирик аудиторлик фирмалари ҳам мавжуд. Јарбдаги йирик корпорациялар томонидан аудиторлик хизмати бозорида ҳукм-ронлик ўрнатилиши ва ўтган ХХ асрда капиталнинг байналминаллашиши ҳам аудиторлик фирмаларининг ролини янада оширди. Биринчи трансмиллий аудиторлик корпорациялари, монополистлар вужудга келди ва кучли мавқега эга бўлдилар (асосан, иккинчи жаҳон урушидан кейин). Бунга мисол «катта саккизлик» бўлиб, у кейинчалик тегишли ўзгариш (трансформация)лардан сўнг, аввал «олтилик»ка айланган ва 1998 йилдан бошлаб эса «катта бешлик» деб аталмоқда. Кўплаб мамлакатларнинг обрўли профессионал ва ишчан нашрлари вақти-вақти билан етакчи аудиторлик-консультацион фирмаларнинг (миллий ҳамда трансмиллий) рўйхатини эълон қилиб турадилар. Ушбу рўйхатларнинг кўпчилиги уларнинг фаолияти тўғрисидаги ҳар хил статистик маълумотларни ўз ичига олади. Бу маълумотлар вақти-вақти билан янгиланиб турилади.
Бундай нашрлар кўп ҳолларда уларнинг муаллифларига аудиторлик-консультацион фирмаларни маълум кўрсаткичлар бўйича табақалаштиришга имкон беради. Кўпинча аудиторлик фирмаларини бундай табақалаштириш йиллик даромад ҳажми ёки аудиторлар сони ва ҳ.к. бўйича амалга оширилади. Ҳозирда етакчи аудиторлик-консультацион фирмаларга айланган, трансмиллий корпорациялар бўйича, бундай рўйхатларда, одатда, улар фаолият кўрсатаётган мамлакатлар сони ҳам кўрсатилади. Албатта, ушбу кўрсаткичлар кўпинча нафақат статикани, балки шунга ўхшаш рейтинг кўрсаткичларида келтириладиган динамикани ҳам тавсифлайди.
Шундай қилиб, аудиторлик фаолиятининг ривожланиши йирик трансмиллий фирмаларнинг вужудга келишига олиб келди. Бундай аудиторлик фирмалари ичида энг йириклари қуйидагилар:

  1. «Праис Уотерхаус Куперс (Price Waterhous Coopers) – Англия-Америка

  2. «Делоит ва Туш» (Deloitte and Touch) – Америка–Япония

  3. “Эрнст ва Янг” (Ernst and Young) – Шотландия

  4. “КПМГ” (KPMG), шу жумладан Peat Marwick, ВДО ва бошқалар.

Улар ҳақиқатан ҳам бутун дунёда обрў қозонган монополистлар бўлиб, санаб ўтилган тўртта фирма жамланган ҳолда – халқаро аудиторлик-консультацион бизнеснинг тан олинган ва тажрибали лидери ҳисобланади.
Юқорида қайд қилинган фирмаларнинг ҳар бири турли мамлакатларда кўплаб офисларга эга бўлиб, уларнинг барчаси қасамёд қилган бухгалтерлар институтининг аъзоси ҳисобланади. «Катта бешлик» йирик мижозларнинг тахминан 90% ига хизмат кўрсатади. Бу фирмалар йирик халқаро лойиҳаларни бажариш имконига эга бўлиб, деярли барча турдаги консультация-аудиторлик хизматларини кўрсатади. Агар ўз ходимлари етишмаса, бошқа фирмалардан зарур мутахассислари, шу жумладан бундай лойиҳаларни бажаришда иштирок этиш учун иқтисодий-ҳуқуқий хусусиятлари билан яхши таниш бўлган тадбиркорлар ёки, у ёки бу мамлакатнинг ҳокимият ходимлари ҳам жалб қилинади.
Аммо улар ҳам Ғарб мамлакатларида бутун аудиторлик бозорини қамраб ололмайди. Бундай йирик, жаҳон аудиторлик фаолиятида ҳал қилувчи рол ўйнайдиган ва трансмиллий корпорациялар ҳисобланган фирмалардан ташқари, деярли ҳамма мамлакатларда ўрта фирмалар, ҳамда аудитдан ажралиб чиққан аутсайдерлар мавжуд. Бундай унча катта бўлмаган аудиторлик фирмалари давлат томонидан қўллаб-қувватланса улар яхши фаолият кўрсатадилар.

Download 79,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish